Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ойдин Солиҳ: “Ўлим чора эмасми?” (аудио)

Ойдин Солиҳ: “Ўлим чора эмасми?” (аудио)
30 Aralık 2014 - 0:57 'да юкланди ва 875 марта ўқилди.

Ҳақиқий тиббиёт конференцияси
Бурса
2014 йил 21 май.

10

Диний уламо талаби билан Бурса шаҳрида ташкил қилинган бу конференция ҳакима Ойдин Солиҳ ўтказган сўнгги конференция эди.

rsz_29

Ҳакима Ойдин Солиҳ

Ойдин Солиҳ: Ҳар тибб – бир диндир. Фаруқбей сизга маълумот берди, мен эса сизга далил келтираман.

Сиз докторга борасиз. (Бу ерда Муфтибей ҳам эслатди).

Доктор сизга “дори ичмасанг, ўласан” дейди, ҳаммага “дори ичмасанг ўласан” дейди.

Сиз эса ишонасиз. У ҳолда сиз кимсиз? Сизнинг ўлимингиз бу касалликка боғлиқми?

Ёки ўша ифлос дорига боғлиқми?…

Аммо шуурингиз йўқ, чунки ҳаром истеъмол қиласиз. Қандай қилиб ҳаром истеъмол қилишингиз ҳақида кейинроқ гапираман.

Доктор сизга: “Сенда Д витамин оз, ечиниб қуёшда тобланасан”, дейди.

Қуёш қаршисида ечинган ҳолда ётиш қандай одобсизлик!

Лекин инсон буни қилади. Мусулмонлар, асосан аёллар буни қилишади.

“Саломат бўлиш учун мана бундан ва шундан беш марта ейиш керак”, Беш марта!. Уч марта асосий таом, икки-уч марта яна таом, қўшимча сифатида 6 литр сув ичиш лозим, дейишади.

Даставвал уч эди, кейин тўртга чиқди, шундан сўнг бешга, энди эса олти литрга чиқибди!

Бечоралар менга келиб: “Менинг докторим менга айтдики…” – сўз бошлайдилар.

Хўш, сенинг пайғамбаринг йўқми? У сенга нима деган?

“Оз е, оз ич”,деган.

Фақат энди пайғамбарга ҳеч ким ишонмайди, докторга ишонишади.

“Менинг докторга ишонмасдан бошқа чорам йўқ эди”, дейишади.

Эҳ бечора.

Бунинг гапига қаранг: “Докторга ишонмасдан бошқа чорам йўқ эди”.

Аллоҳ ва Пайғамбаринг сен учун чора эмасми? Бу ерда руқиялар, оятлар айтилади.

Булар сиз учун чора эмасми?

Баъзилар: “Саратонга йўлиқдим. Кимё терапеяси олишга мажбур бўлдим, бошқа чорам йўқ эди”, дейишади.

Қанақасига бошқа чора бўлмаслиги мумкин?

Ўлим чора эмасми?

Қаранг, ўлим қанчалик гўзал чора. Муҳаммад с.а.в.шундай марҳамат қилади: “Ўлимимни яхши кўраман, биродаримнинг ўлимини ҳам яхши кўраман”.

Хуш, бу чора эмасми?

Бечоралар!

Исломни эсдан чиқардингиз, яҳудий каби бўлдингиз!

“Сен мусулмонмисан?”, деб сўрайман.

“Алҳамдулиллаҳ”,дейишади.

“Аллоҳга ишонасанми?”

“Чексиз!”, дея ҳайқиришади.

“Чексиз” дедими, у ёлғончи.

“Чексиз” бўлиши мумкинми? Айниқса, ҳозирги замонда?….

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар