Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон Қирғизистоннинг чегара музокаралари ўтказиш таклифига жавоб бермаяпти

Ўзбекистон Қирғизистоннинг чегара музокаралари ўтказиш таклифига жавоб бермаяпти
08 Ocak 2015 - 15:42 'да юкланди ва 585 марта ўқилди.
5

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси. Оқсой тумани

Қирғизистон Ўзбекистонга чегаралар бўйича музокаралар ўтказиш ҳақида нота йўллади, бироқ ҳануз жавоб олганича йўқ. Бу ҳақда чегараларни делимитация қилиш бўйича Қирғизистоннинг ҳукуматининг махсус вакили Қурбонбой Искандаров маълум қилди, деб хабар берди «Азаттык».

Унинг сўзларига кўра, чегаралар бўйича икки давлат вакилларининг сўнги учрашуви ўтган йили бўлиб ўтган. Музокаралар чоғида қирғиз томони аввал келишилган ҳудудлар бўйича баённома имзолашни таклиф қилган. Бироқ ўзбек томони таклифни рад қилган ва фақат баъзи ҳудудлар бўйича баённома имзолаш ниятида эканини маълум қилган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар