Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Нечаларни икки дунё шармисор этган Карим…

Нечаларни икки дунё шармисор этган Карим…
13 Ocak 2015 - 15:40 'да юкланди ва 1878 марта ўқилди.

333Беқарор этган Карим    
Ўн саккиз минг Оламни бир дамда бор этган Карим,
Етти қат осмон, фалакни барқарор этган Карим,
Бандаларга раҳматин ҳар дам нисор этган Карим,
Ул малойикларни кўкда бешумор этган Карим,
Қудратин икки жаҳонда ошикор этган Карим.

Кимларни гумроҳ қилиб, берди анга ёлғон зилол,
Кимларни мўмин қилиб, ўзин танитди бемисол,
Ҳар кимни бир кўйга солди ул Кариму Ҳақ, Азал,
Нечалар тоат билан умрин ўтирди ою, йил
Нечаларни икки дунё шармисор этган Карим.

Анбиёлар афзали ул Мустафо хайрул башар,
Ҳам малойиклар кўриб, қилди бошига тожу зар,
Ё шафоат Маҳмуди деб, ёд этарман ҳар саҳар,
Қудратидан Масиҳони яратди У бепадар,
Ўтни Иброҳим Ҳалилга лолазор этган Карим.

Кимларга берди Худойим айшу ишрат беҳисоб,
Кимсалар ҳасрат билан нон топмайин бағри кабоб,
Кимларга роҳат бағишлаб, кимларга берди азоб,
Дунё бир карвонсаройдир, ўтди бундан субҳу шаб,
Ҳар кимга тақдири-қисмат рўзигор этган Карим.

Кимларни шоҳ айлайиб, берди муроса – тож анга,
Кимларни фақир фанода айлади муҳтож анга,
Нечаларга берди давлат, нечалар қаллоч анга,
Дўстим, дея лутф қилибон, Лайлатул меърож унга,
Мустафонинг дўстларини чориёр этган Карим.

Аввало икки жаҳонни бор этган қодир Худо,
Неча қуллар Ҳақ йўлида айлади жонин фидо,
Нечалар фисқу фасодда қилдилар умрин адо,
Дунёга келган кетар бою, фақир, шоҳу гадо,
Барча қулни шум ўлим қўлида зор этган Карим.

Мақсадинг Махтумқули, сен, Ҳақ таоллодан тила,
Ғофил бўлма кеча-кундуз, бўл, Худо зикри била,
Биздек осий қулларга шояд, Ўзи раҳмат қила,
Умрингни қуруқ ўтирма, ҳосилин берма ела,
Барчаларнинг жойини охир мозор қилган Карим.

Кетиб борадир     
Дунёга эътибор этманг ёронлар,
Кимлар келиб, кимлар кетиб борадир.
Искандардек шаҳаншоҳлик сурганлар,
Бир-бир навбатинда ўтиб борадир.

Бировни бой этар, бировни гадой,
Не қилса, эрки бор, ул қодир Худой,
Бировнинг муродин берибон, ҳай-ҳай,
Биров ғам шаробин ичиб борадир.

Бировга берибдир қайғу ғам, меҳнат,
Умрида бир замон кўрмади роҳат,
Бировни номардга этибдир улфат,
Унинг умри “оҳ” деб, ўтиб борадир.

Бировнинг бошида кўпдир тумани,
Қайғу, меҳнат билан чиқадир жони,
Бир яхшига дуч этибдир ёмонни,
Ноилож дунёдан ўтиб борадир.

Кимсалар йиғлайдир, мақсадин топмай,
Нечалар “оҳ” урар, оғзини ёпмай,
Оқсоқ от байроқни олади чопмай,
Бир бедов кўлмакка тойиб борадир.

Дунё учун тортма қайғу, андиша,
Сабр эт балосига, умр – бир шиша,
Йиғлайиб ғам билан юрма ҳамиша,
Ажал қўли ёқанг тутиб борадир.

Махтумқули, айтар, барча насиҳат,
Худога қул бўлиб, расулга уммат,
Билсангиз, дунёнинг бариси ҳасрат,
Ҳасрат билан бир-бир кетиб борадир.

МАХТУМҚУЛИ

Туркманчадан Мақсуд Асрор ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Рустам.(Америка Кушма Штатлари.Юрист) ;

    Махтумкулини, <> Газали мени калбимни,юрагимни буткунлай асир этди. Узок уйга толдим! Чексиз уммонлар оша, олис олислардан келаётган садо калбларни ларзага солади! Кани мени рахматли дустим Отажон Худайшкуров шу газални суввора куйига солиб куйласа! Бе вафо экан бу дунё!

    14/01/2015 05:58
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube