Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Хизр бўлиб кезган устоз Навоий…

Хизр бўлиб кезган устоз Навоий…
17 Ocak 2015 - 10:28 'да юкланди ва 1811 марта ўқилди.

333Қора тошдан айрилса      
Қора тошли, боши туман бу тоғлар,
Тупроқ бўлар, қора тошдан айрилса.
Сел бўлар, ағдарилиб оқар булоқлар,
Чилла тўлиб, қорлар қишдан айрилса.

Дунёда бир ғавғо узоқдан бўлар,
Кўз косаси қондан, дил ғамдан тўлар,
“Қуръон” кўрмай кезган пирлар оч қолар,
Эл унутиб, боши пўшдан айрилса.

Кўп айтаман; дунё қолди ёмонга,
Раҳм этмас бўлдилар, боқ, мусулмонга,
Лочинлар, пар уриб, қолар осмонда,
Ҳаром ўлган сассиқ лошдан айрилса.

Зинакор сийламас, элу юртини,
Юзин бурар, кўрса, эрнинг мардини,
Одам ўғли айта билмас дардини,
Юрак ёниб, кўзлар ёшдан айрилса.

Бузуқ хотинбознинг ҳоли забундир,
Мардни кўрса, йиғлар, кўзлари хундир,
Дўсти ғариб тушса, мардлар мажнундир,
Номард дўст истамас, ошдан айрилса.

Юрт дардида ўлар элда мардонлар,
Номард қочиб борар, боқинг, ёронлар,
Мол деб юрт кезарлар бахил замонлар,
Ғусса бўлар, гўзал, тушдан айрилса.

Савдогарлар мудом йўлга бел боғлар,
Нодон тўрт сўм топса кўнглини чоқлар,
Махтумқули, Ҳақни ёдлар, қон йиғлар,
Шоҳ, гадолар ақл-ҳушдан айрилса.

Сон бўлсам   
Жом кўтариб, бориб етдим бир бобдан,
Хирқа кийган, эл ичида сон бўлсам.
Тун ичида бориб Байтуллоҳ тобдан,
Зор, йиғлайиб, соҳибларда хун бўлсам.

Абу Саййид, Умар Хайём, Ҳамадоний,
Фирдавсий, Низомий, Ҳофиз парвоний,
Жалолиддин Румий, Жомий алвоний,
Уларнинг ўрнида мен ҳам кон бўлсам.

Хизр бўлиб кезган устоз Навоий,
“Чор девон”и, “Фарҳод-Ширин”, рубоий,
Заҳириддин Бобур, “Мезонул” уйи,
Қошларига бориб мен Мажнун бўлсам.

Ўқиб билдим Саъдийнинг “Бўстон”ин,
Кўр, не ажаб, Ҳақонийнинг “Маъдий”ни,
Истарман “Шоҳнома”, “Соқийнома”ни,
Халиф Умар бирлан, Сулаймон бўлсам.

“Саломон-Абсол”ни сархуш айлайиб,
Баҳром  Гўрни тутиб, моҳруш айлайиб,
Азадуд Давлани бир қуш айлайиб,
Абу Маҳфуз, Қизил Арслон бўлсам.

Абубакир, қон йиғлаб, форсда қолса,
Али, Маъмун, Абисдама тенг бўлса,
Зуннунни борибон, Рустам зор солса,
Рустамнинг дардига мен дармон бўлсам.

Гален, Афлотунга йўлин кўрсатиб,
Довуд, Усмон билан Али ҳуркитиб,
Ковад падари Хусравни қўрқитиб,
Улардайин бари дин, имон бўлсам.

Арбалет қўлингда , эй Махтумқули,
Рустамга мос тушмас Искандар йўли,
Не бўлса, билгайсан, элнинг хаёли,
Дардлилар олдида мен Луқмон бўлсам.

МАХТУМҚУЛИ

Туркманчадан Мақсуд Асрор ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube