Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Sümeyra Merve Kılınç: “Ўз замонасидан олдинда юрган олима эди”

Sümeyra Merve Kılınç: “Ўз замонасидан олдинда юрган олима эди”
23 Ocak 2015 - 18:52 'да юкланди ва 620 марта ўқилди.

Ассаламу алейкум ва Рахматуллоҳу ва Барокатуҳу

Пайғамбар (с.а.в.) афандимиз марҳамат қилдиларки:

“Фасод замонида умматим ичида суннатимни маҳкам ушлаган киши учун шаҳид савоби бордир”
ва яна Пайғамбар (с.а.в.) афандимиз марҳамат қиладиларки:

“Аллоҳ менинг халифаларимни Ўз рахматига олсин. Улар суннатимни тирилтирар ва уни инсонларга ўргатарлар”

Қийматли устодимиз Ойдин Солиҳ мусулмонлар орасида ихтилоф, фасод бор бўлган бир даврда ҳеч кимдан тортинмасдан ва қўрқмасдан тўғри бир шаклда Пайғамбар (с.а.в.) афандимизнинг суннатларига ва Исломга мос бир ҳаёт кечирди ҳамда ўзи эътиқод қилган ҳамма нарсани инсонларга тушунтирди.

Шу туфайли ҳам иншаАллоҳ устодимиз Аллоҳнинг ер юзидаги халифаларидан эди ва вафоти билан номи шаҳидлар сафидан жой олади деб умид қиламиз иншаАллоҳ.

Устодим Ойдин Солиҳни 1996 йили ота-онам шарофати билан танидим. У вақтларда ҳали кичкина бола эдим. Онам ва отам Ўзбекистондан келган Доктор Ойдин хонимнинг илк маротаба докторлар учун берган дарсларига қатнашар ва тадовиларини ҳаётимизга олиб кирардилар.

Роппа-роса 14 йил ўтиб мен ҳам устодим Ойдин Солиҳнинг талабаси бўлдим. Атрофидаги бутун талабалари сингари менга ҳам суннатларга мос яшашни, ўтиришни, юришни, табассум қилишни, катталарни ҳурмат қилишни, таом ейишни, соғлиқнинг ва хасталикнинг турларини, қисқаси инсон каби ва энг асосийси бир муъмина каби ҳаёт кечиришни ўргатди.

Устодимиздан ўрганганларимиз орқали даставвал нафсимизни танидик, кейин Исломни англадик, Раббимизни билдик, Пайғамбар афандимизни севишни ва у каби ҳаёт кечиришнинг гўзалликларини ўргандик иншаАллоҳ.

ИншаАллоҳ Раббим билганларига амал қила олган қулларидан бўлишликни насиб этсин. Бизга ўргатган ҳамма нарса учун устодимиздан розиман. Аллоҳ ҳам ундан рози бўлсин ва унинг хатоларини кечирсин, унга рахмат айласин.

Бугун бу йиғилишда таъриф қилиш билан тугамайдиган чуқур сифатларга соҳиб эди устодим. Шак-шубҳасиз ҳакималиги баробарида ажойиб бир ўргатувчи ҳам эдилар. Беморлари ва талабалари билан бирма-бир ишлар, хатолари ҳақида огоҳлантирар, инсоннинг ўз-ўзини дарҳол тузатишини таъминлар, тавба қилишни эслатарди. Айни дамда ҳеч ким фарқ қилмайдиган гўзал феъл-атворларни мақтаб инсонни янада яхши бўлиши учун рағбатлантирарди. У ҳеч қачон бировнинг хатоси туфайли гина сақламади, ҳеч кимни хафа қилмади ва танқид қилмади. Ҳама вақт тоқатли эди. Ҳатто энг ёмон инсоннинг ҳам қалбида заррача яхшилик бўлса хатоларидан қайтишига ишонди ва бу фикрида самимий эди. Шу сабабли ҳам унинг атрофида ўн мингларча инсон йиғилди ва унга ишонди.

Ҳар бир беморни кўришининг ўзи бир дарс эди. Ҳар бир беморига сабр билан соатларча тўғри деб билганларини тушунтирди. Аср сурасида марҳамат қилингани каби:

إِنَّ الْإِنْسَانَ لَفِي خُسْرٍ

إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَتَوَاصَوْا بِالْحَقِّ وَتَوَاصَوْا بِالصَّبْرِ

“Албатта, инсон хусрондадир (мағлубият, ютқизиқ ва нуқсон). Магар иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бир-бирларини ҳақга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар мустаснодир”

Устодимиз ҳар куни учрашган ўнлаб беморларни ҳаққа ва сабрга чорлади. Биз бунга шоҳидмиз, Рабим шоҳидлигимизни қабул айласин.

Учрашганида ҳар нарса ҳикматининг очликда эканлигини сўйларди. Бунга ишонган юзлаб талабалари ақлнинг, шукурнинг, сабрнинг, таваккулнинг, ҳикматнинг энг гўзал тақдирларини очликда татиб кўришди.

Ҳакималиги бугунги сифатлар билан таъриф қилиб бўлмайдиган даражада ўткир эди. Технология ва тиббиёт каби бугунги кундаги замонавий билимларга Ислом ва ҳикмат панжараси орқали қарай олган ва ҳеч кимнинг илгари ҳаёлига ҳам келмаган бир шаклда жараёнларни таҳлил қила оладиган сифатларга соҳиб эди. Унинг ўн йил олдин тушунтирган ҳақиқатларининг фақат бир қисмигина бугун англаб етилди. Бир қанчаси ҳали ҳам тушунилишни кутмоқда.

Ўз замонасидан олдинда юрган олима эди. Устодимиз мавзуни илмий моҳияти билан ва диний жиҳатдан таҳлил қила олдиган даражада тибб ва тавҳид илмидан воқиф эди. Уни бунчалик қадрли қилган сифатларидан бири ҳам шу эди.

Охир замон арафасидаги тартибсизликлар асносида мусулмонлар учун энг муҳим эҳтиёж ҳикматли бир буюкнинг фикрларига қулоқ осишдир. Устодимни йўқотишнинг энг ёмон қайғусини бу нуқтада ҳис қиламан. Дунё бир олимни ва ҳикмат соҳибасини йўқотди. Пайғамбар афандимиз марҳамат қиладиларки:

“Инсонларга яхшиликни ва яхши йўлни ўргатган олим вафот этганда кўкдаги қушлар, ердаги ҳайвонлар ва денгиз балиқлари 70 кун йиғлайди”.

Бир олимнинг дунёни тарк этиши ўзи учун тенгсиз бахт-саодат, ҳурлик ва Аллоҳга қовушишдир шубҳасиз. Фақат бир олимнинг ўлими ҳаётда қолган мусулмонлар ва ҳикмат излаганлар учун эса янада қоронғулик демакдир. Тўкилган кўз ёшлар ҳам шунинг учундир.

وَزَكَرِيَّا إِذْ نَادَىٰ رَبَّهُ رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنْتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ

“Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан (Анбиё сураси, 89-оят)”

Раббим, қийматли устодим Ойдин Солиҳ хонимафандига рахмат қил, уни Пайғамбар афандимизга қўшни қил. Муҳтарам Муҳаммад Солиҳ жанобларига, қизлари Умида опамга, ўғиллари Тимур оғамга, келинлари Ҳожар синглимга ва куёвлари Ўзан жанобларига сабру-қаноат эҳсон қил. Уларга ва биз талабаларига, яқинларига оҳиратда сўнгсиз бирдамликни насиб эт.

Амин.

Пайғамбар афандимиз: “ўлганларингиз учун дуо қилинг, садақа беринг ва салом йўлланг. Зеро улар эшитарлар” – дея марҳамат қиладилар.

Салом бўлсин сизга жоним устодим.

Sümeyra Merve Kılınç
психолог

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар