Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Холдор Равшан: “Каримов ўлим ҳақлигига имон келтириши лозим…”

Холдор Равшан: “Каримов ўлим ҳақлигига имон келтириши лозим…”
30 Ocak 2015 - 14:44 'да юкланди ва 669 марта ўқилди.

0000000000162015 йилнинг 22 январ куни мазкур сайтда, Жаҳонгир Шосалимов ва Шухрат Рустамовларнинг, –«Каримов Хақ ва халқ олдида ҳисоб бериши лозимлигини ҳаёлига ҳам келтирмайди» сарлавҳали мақоласи босилди. Гарчанд мен Жаҳонгир Шосалимовнинг деярли барча мақола-материалларида долзарб ва ҳаётий муаммолар кўтарилишини ва шу туфайли уларга имкон қадар муносабат билдириб келаётган бўлсамда, аммо ушбу материалнинг ўзгача бир топқирлигига қойиллик билдирмасам бўлмас.

Мазкур мақолада, Каримов халқ олдида ҳисоб бериши лозимлигини ҳаёлига ҳам келтирмаслиги ҳақида ёзилиши жуда тўғри бўлиб, хар қандай кишилик жамияти демократия атамасини ўзига қалқон қилиб умумхалқ сайлови орқали  Президент сайлашни мақсад қилар экан, халқ томонидан сайланадиган Президент, айнан халқнинг олдида тўғридан-тўғри, ёки халқнинг вакиллари олдида ҳисобот беришлиги лозим  ва шартдир.

Аммо бу тамойиллар Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов учун эмаслигини ўтган 25 йил кўрсатиб турибди ва Шосалимов томонидан Каримовга қўйилган 11 та саволлар қанчалар тўғри ва долзарб бўлмасин, аммо Каримов жавоб бермаслиги, тўғрироғи жавоб бера олмаслиги ойдек равшан.

Бироқ ушбу саволларни имкони борича миллионлаб халқ ўқиши, мулоҳаза юритиши ва мағзини чақиши орқали, И. Каримовнинг асл башарасини англаб етмоқлиги, унга кўр-кўрона ишонишни, уни қайта сайлаш ҳақида ўйлашни, унга ҳамду-сано ўқишни йиғиштиришлари ва унинг ўз халқига қайишмас ва ўлмай туриб кетмаслигини, шоир айтганидек:

Бўлмаснинг йўқдир бурди, товонин ялар зўрди,
сон тегса Худо урди –золим бағритош бўлар.
Бўлмаснинг бети бездир, мақсади қамаб -эздир,
ўғли бўлмас — қизи қизмас, қилиқлари фош бўлар.

–эканлигини  англашлари лозим бўлади.

Демак, менинг қойил қолганим нимада экан:

Ҳар қандай бандаси, билиб ё билмай гуноҳ қилишлиги ва ёши улғайиб омонотини топшириш, рихлатга кетиш муддати яқинлашганида, тавба-тазарру қилишлиги ва ўлим ҳақлигига имон келтиришлиги муқаррардир.

Мана шу нуқтаи назардан ҳам, Ж. Шосалимовнинг топқирлиги шундаки, агарки И.А.Каримов шунчалар ўзларини хон кўланкаси майдон деб ҳисобласалар ҳам, тирик мавжудот ювош қўйдек кўринаётган ўзбек халқи олдида ҳисобот беришни ўзларига эп билмасалар ҳам, тушуниб етмоқлик муддати келдику!

Ахир 78 – ўз феълига монанд қаҳрли қаҳратон қишга қадам қўйдилар, ўлим ҳақдир, Ўзининг муқаддас даргоҳига бормоқлик ҳар бир бандаси учун муқаррардир. Оллоҳнинг иродаси билан омонотларини шу кунларда топшириб қўйсалар, она қорни ҳисобида 78 ёшларида бандаликни бажо айлайдилар, бундан қўрқиш эмас, имон келтириш лозимлигини, қилган гуноҳлари учун тавба-тазарру қилишлари,  гуноҳларнинг энг олийси ҳам Оллоҳ суйган бандасини нохақ азоблаб қаҳрлаш эканлигини, безбетларча жамоага қаратиб ёлғон-яшиқларни сўйлаш, ўзига ишониб эрки ва мол давлатини топшириб қўйган халқининг ҳаққига хиёнат қилишликлар ҳам имонсизлик бўлиб, булар ҳам оғир гуноҳ эканлигини англаб етмоқлиги лозим эмасмикан…

Майли, Жаҳонгир ака томонидан қўйилган саволларга халқ олдида жавоб беришни истамасинлар, аммо муқаррар қиёмат кунида ҳар бир бандаси ўз амали ёди учун ҲАҚ олдида ўзи ҳисоб бермоқлиги тайиндир, наҳотки мана шу Ҳақнинг ҳақиқатини англаб ета олмасалар, бизнинг муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов  Жаноби   Олийлари…

Кечагина ўтган Олий Мажлиснинг қўшма йиғилишига разм солингизлар, гўёки хеч нарса бўлмаганидек, оиласи тинч тотув намунали оиладек, 25 йиллик сафсаталари ҳудди қалб амри билан айтилаётган ҳаёт ҳақиқатидек, мажлиснинг бошидан охиригача минбарни маҳкам қучоқлаб олиб ҳеч кимга сўз бермасдан, эски ҳаммом-эски тоз мисоли эртак бирлан лағмон улашишига қарангизлар..

Бечора депутатлар-сенаторлар, дафъатан улардан кимнинг назаридан кўпроқ қўрқишини, И.КАРИМОВнингми ёки АЗРОИЛнинг –деб сўрасангиз, ҳеч иккиланмасдан КАРИМОВнинг назаридан кўпроқ қўрқишларини айтсалар ажаб эмас…

Инсоният табиатига назар солсак, ёшга тўлмаган гўдак ҳам иштонига иш бажариб қўйса, ўзини айбдор сезиб ранг-рўйи учиб қоладику, нега энди нафақат ўз уст бошини, балки 30 миллионлик халқ башарасини нажосатга булғаб ташлаган жанобда ҳеч қандай ўнғайсизланиш ёки қизариш сезилмаса…
Ўзлари руҳан соғломмикан, ёки ҳуррият истовчи мухолифату, халқаро овозларнинг товуши жуда паст –ожиз чиқаётганлиги сабабли, муҳтарам Президентимизнинг қулоқларига етиб бормаётибдимикан?

Бу хақда аввало Ўз.Х.Ҳ ҳамда бошқа жамики ҳуррият истовчилар ҳам қатъият кўрсатмоқликлари ва бугунги Ўзбекистон ҳукуматининг ҳақиқий башарасини имкон қадар кенг ва кўплаб тарқатмоқлик лозим бўлади.

Жамики долзарб материалларни авваламбор Президент Девони ва барча Ўзбекистониннг Олий органлари электрон манзилларига тинимсиз ва узлуксиз юбориб туришлик лозим бўлади, токи бошларини олиб қочишга жой топа олмай қолсинлар.

Такрорлаш бўлсада, ёзилди-ўқилди-унутилди, Боғдодларда ҳаммаёқ тинч  бўлмаслиги учун…

Ҳа, айнан катта улоқ бошланди, етар энди мудраб ётиш, сиёсий ҳокимият учун ғоявий курашга чин бел боғлаш вақти етди, жаноб мухолифат, дунё узбеклари ва ҳуррият истовчи эрксевар фуқаро, ўйғонингизлар ва бирдамликда курашингизлар. Бу хақда батафсил юзлашишни Оллох насиб этсин…

Бўларман бўри феълли, ари дидли –шер дидли,
сертаъмиз, далли-ғўлли, юртига кўз-қош бўлар.
Элим, сен, бўларман бўл, Илоҳим берсин оқ йўл,
«Омин»-деб очайин қўл, Оллоҳим йўлдош бўлар   

– деб очиқ юз билан қўл очингизлар  азизларим…

Сўзларим самимий эканлигига шубҳа қилувчилар, ўз ҳаётларида қуйидагича синаб кўрсинлар:

Ёшга тўлмаган гўдаги бор оилада, гўдак ҳар сафар иштонига иш бажарганида, уни уят иш қилганлиги ҳақида койиш ўрнига уни мақтанг ва чапаклар чалиб ҳамду-санолар ўқинг, қарабсизки бир ойдан кейин гўдак астойдил иштонига иш бажарар, аммо қизариш-унғайсизланишдан асар ҳам қолмайди.

Шу тақлидда фақат мақтовлар давом этаверса, гўдак 23-24 ёшга кирганида ҳам ҳеч бир унғайсизлик-қизариш сезмаган ҳолда иштон операциясини муваффақиятли амалга ошираверади ва ўзини зўр иш қилаётгандек тутади…

Мақсадим кимнидир ҳақорат қилиш эмас – аччиқ ҳақиқатни очиш холос.

Хулоса чиқариш ва сўз навбати сизларга, тортинмангизлар…

Холдор Равшан

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар