Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Хуносани айлаб элнинг султони…

Хуносани айлаб элнинг султони…
30 Ocak 2015 - 14:58 'да юкланди ва 1777 марта ўқилди.

1Дунё, ҳей    
Хуносани айлаб элнинг султони,
Топширдинг қўлига моли дунё, ҳей.
Искандарни қилиб жаҳон мардони,
Охири ўлдирдинг, лўли дунё, ҳей.

Ошиқлар “оҳ” тортиб, маъшуққа зордир,
Бир замон кўрмаса, кўп беқарордир,
Олибсан жонини, не чора бордир,
Жисмингда кўтариб, солни дунё, ҳей.

Сулаймон тахтини айладинг вайрон,
Жамшид подишони ўзингга қурбон,
Лайлини ёт этиб, Мажнунни парвон,
Қорунни ит этди феъли, дунё, ҳей.

Семурғ қуш пар очди, қанотин ёйди,
Бу зинакор дунё феълин қўймайди,
Дардим изҳорига дармон бўлмайди,
Охири гунг айлар, далли дунё, ҳей.

Фарҳод Ширин билан даврон сурмади,
Сайфулмалак ўзгага дил бермади,
Ошиқ Тоҳир Зуҳрони деб турмади,
Моҳимга бахш этмай гулни, дунё, ҳей.

Гўрўғлидек кезсам тоғларнинг сойин,
Кўрсам армоним йўқ гулимнинг рўйин,
Топарманми қора кунимнинг ойин,
Махтумқули айтар, далли дунё, ҳей.

“Тургил” дедилар   
(туш)
Бир кеча ётардим, туннинг ярмида,
Тўртта отлиқ келиб: “Тургил!” дедилар.
“Хабардор қиламиз фурсат жойида,
Шул жойда эрлар бор, кўргил!” дедилар.

Назарим етишгач шу тўрт мардона,
Кўнгил жўша келди, бошим гардона,
Орасидан шунда икки девона:
“Турмасингдан, анда боргил!” дедилар.

Шул икки девона тутди қўлимдан,
Етаклаб кетдилар ётган ўрнимдан,
Бир ишорат бўлди анинг биридан,
“Сайронда борибон тургил!” дедилар.

Ўлтирдик, келди икки пирзода,
Кўзидан ёш оқар, дили дуода,
“Ҳув, Ҳақ!” дебон чекди олти пиёда,
“Одам энди келар, кўргил!” дедилар.

Тўртта отлиқ келди, бари сабзабоз,
Асолари яшил, оти қирғий, боз,
“Мажлис ҳалқасини қурманг бўйла оз,
Одам кўпдир, кенгроқ олгил!” дедилар.

Нурдан инди олтмиш отли орифлар,
“Муҳаммад” деб, тамом қарши юрдилар,
Соғлик-саломатлик бир-бир сўрдилар,
“Турманг, улуғ жойга юргил!” дедилар.

Бир отнинг ортига мени бердилар,
Сайронда шул жойга бориб турдилар,
Тамом ўлтирдилар, мажлис қурдилар,
“Ўғлон, менга, ора киргил!” дедилар.

“Алидир!” дедилар, тутди дастимдан,
Бўйра тўшагимни олди остимдан.
Мен билмадим, нима қуйди устимдан,
“Учраган даврондир, сургил!” дедилар.

Ҳайдардан сўрадим барин отма-от,
“Ҳазрати пайғамбар улдир, бўлма ёт,
Ул Салим хожадир, Бобо зурриёд,
Ул Вайсил Қарондир, билгил!” дедилар.

“Ул Баҳоуддин, ул ҳам бир эрдир,
Бири Занги бобо, ул-да номдордир,
Суюнишиб турган тўрт чориёрдир,
Мақсадинг не бўлса, айтгил!” дедилар.

Икки шайх ҳалқадан балқиди офтоб,
“Ўғлонга фотиҳа беринг – деди, соф –
Юз йигирма тўрт минг анбиё, асҳоб,
Бариси шулардир, билгил!” дедилар.

Расуллулоҳ айтди: “Ё Шоҳимардон,
Аё, Салим хожа, ё бобо Салмон,
Абубакир Сиддиқ, ё Умар, Усмон,
Бу қулнинг мақсадин, бергил!” дедилар.

Салим, бобо Салмон буюрди мардга,
Пиёлани тутиб, солдилар дардга,
Кетди ақл-ҳушим, ётдим шу ерда,
“Аршда, фаршда не бор, кўргил!” дедилар.

Ел бўлдим, етишди ернинг томири,
Назарга тўқинди Аршнинг камари,
“Жабруд оламида Жалил сирини –
Келиб, ўзинг қараб, кўргил!” дедилар.

Нени хаёл этсам, қўлга келтирдим,
Қайга боқсам, анга назар еттирдим,
Бу ҳол ила мен фароғат ётардим,
Юзимга тупуриб: “Тургил!” дедилар.

Расуллулоҳ айтди: “Асҳоблар, юринг,
Ўғлонни кузатинг, фотиҳа беринг, –
Буюрди; тўрт от-ла, элтиб топширинг,
Уйғонган жойида қўйгил!” дедилар.

Уйғониб, Фироғий кўзин очибдир,
Бошига не кўйлар келиб, кечибдир,
Маст туядек оқ кўпиклар сочибдир,
“Ўғлон, Аллоҳ ёринг, боргил!” дедилар.

МАХТУМҚУЛИ

Туркманчадан Мақсуд Асрор ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube