Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Юзидан пес очсин, бу ғирром Чўтир…

Юзидан пес очсин, бу ғирром Чўтир…
06 Şubat 2015 - 1:11 'да юкланди ва 760 марта ўқилди.

1290-йиллар шеърияти туркумидан

Жиҳод ва Ижтиҳод
Субҳидамда бир сўз, дедим, эллара,
Совурмасин, бетадбирлар еллара.
Иш билмаса, зўр келади беллара,
Тадбири йўқ Жиҳод, бунда не керак?

Меҳроб бўлса – имом билан халифа,
Адлу фазилатда якто, холиса.
Жиҳод ҳиссин, юрагидан сезмаса –
Бундай “юксак тақдир”, довруқ не керак?

Олижаноб мақсадларнинг калити –
Жиҳод – нуқсонларнинг ёви, кушоди.
Мўминларнинг соф бўлмаса, тилаги,
Гўзал сўзлар, бурро тиллар не керак?

Жаҳд этмаган ичидаги ёвлара,
Қандай зўри келар, гурзи, девлара.
“Кишт” бермаган, муштумзўрлар, довлара,
Алп паҳлавон, солиҳ қуллар не керак?

Яратганнинг ҳукмига тутган қулоқ,
Осонгина, олар, Қуръондан сабоқ,
Юрар, чаманларда жоҳилдан йироқ,
Кўр кўзларга, ўзгаришлар не керак?

Дунё тургунича зулм, таҳқир бор,
Мусулмонга тўрт бурчакдан жабр бор,
Истиқболнинг бошланиши, қабр бор,
Дош бермаса, бу синовлар не керак?

Тарозининг бир палласида – Жиҳод,
Бир томонда турар, мудом – Ижтиҳод.
Тенг келмаса палла – бозорлар косод,
Наф бўлмаса, олди-сотди не керак?

Ижтиҳоднинг асл мурод-матлаби –
Ўзгариб тургувчи ҳаёт талаби.
Мўминнинг тенг келсин, ният кавкаби,
Тенг келмаса, чиранмоқлик не керак?

Тўғри сарф этилса табиий бойлик,
Ернинг юзи бўлар, шунда чиройлик.
Ижтиҳоднинг қўли бўлса кишанлик,
Турланар дунёлар, бузғун не керак.

Табиат бойлигин олса, Ижтиҳод,
Турмушда ҳар соат бўлар ислоҳат,
Бойликларга эга турса, қабоҳат,
Тизилар хорликлар, зорлар не керак.

Топмади
Номарднинг қурисин кўкарган боғи,
Устига йиқилсин, суянчи тоғи,
Элнинг оғзи ошга етгани чоғи,
Бурни тошга тегди, омон топмади.

Очкўзларни жодулади мол билан,
Олимларга амал берди ҳол билан,
Шоирларни йиқди, қилу қол билан,
Адиблар алданди, даврон топмади.

Юзидан пес очсин, бу ғирром Чўтир,
Шайхларнинг ичига солди хавотир,
Имомда қолмади, юз билан хотир,
Таланди, мўминлар, замон топмади.

Отамонга берди, инон-ихтиёр,
Қайта, коммунистлар бўлди бахтиёр,
Меҳнаткаш халқ бурда нонга бўлиб, зор,
Ҳалол бойлар, синди, имкон топмади.

Мустақиллик кишанланди, бир муддат,
Ақидани келиб, қўпти, қиёмат,
Жаллод ўзи юрт бошида, валломат,
Ноҳақ қонлар оқди, дармон топмади.

Сафо, сувга оқсин, Чўтирнинг моли,
Фиръавндек бўлсин, тақдири, ҳоли,
Бу ишларнинг бир кун тутар, уволи,
Нолалар, ўқ бўлди, камон топмади.

Сафо Турон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Raushana ;

    Bir axmaq adam eken diktatorg”a ne tolka Ozbek ag”ayindar daje bizde protiv Karimov KET KET DEGENDE ITE KETEDI Қозоғистон: “Мусулмонлар
    Иттифоқи” Ислом
    Каримовни истеъфо
    беришга чақирди 06.02.2015 12:39 CA-NEWS (сиёсат) – Қозоғистондаги
    “Мусулмонлар Иттифоқи”
    ташкилоти Ўзбекистон
    президенти Ислом
    Каримовга мурожаатнома
    йўллаб, уни худбин бўлмасликка ва истеъфо
    беришга чақирди.
    “Ўзбекистон Қозоғистоннинг
    ён қўшниси. Шубҳасиз, ушбу
    давлатда бўладиган ҳар
    қандай сиёсий ҳодисалар Қозоғистонга ҳам таъсир
    этмасдан қолмайди. Бугунги
    кунда терроризм
    муаммоларининг
    чигаллашуви ёки халқаро
    экстремистик ташкилотларнинг
    фаоллашуви ортидан
    Каримовнинг ўлими
    минтақада вазиятни издан
    чиқариб юбориши мумкин.
    Шу сабабдан, яъни сиёсий барқарорликни сақлаш
    мақсадида Ўзбекистон
    раҳбари Ислом Каримовга бу
    мактуб юборилди”, – деди
    “Мусулмонлар Иттифоқи”
    раҳбари Мурат Телибеков Би-би-си радиоси билан
    суҳбатда.
    Аввалроқ хориждаги ўзбек
    мухолифат нашрларида 77
    ёшли Ислом Каримовнинг
    соғлиги яна ёмонлашганига оид хабарлар пайдо бўлган
    эди. “Мусулмонлар
    Иттифоқи” Каримовнинг
    соғлиғи борасида “чуқур
    хавотирда” эканлигини
    билдириб, зудлик билан “ҳукуматни топшириш”
    масаласида чоралар кўриш
    кераклигини айтган.
    “Ушбу ҳолатда, айнан
    Ўзбекистондан мамлакат
    президенти оғир ҳолатда ётибди, деган хабар
    чиқяпти. Агар президент
    Назарбоев, Алиев ёки
    Туркманистон ҳамда
    Тожикистон
    президентларидан бири мана шундай оғир ҳолатда,
    деган хабар чиққанида биз
    ўз муносабатимизни
    билдирар эдик. Афсуски, бу
    раҳбарлар кўп муддатлик
    бошқарувга мойиллик одатидан жабр чекмоқда.
    Уларнинг сўнгги ҳаёт
    кунлари қандайдир хавотир
    ва тартибсизликларга олиб
    келиши мумкин.
    Мамлакатнинг бошқарувчисиз қолиб
    кетиши вазиятни издан
    чиқариб юбориш эҳтимоли
    бор”, – дея изоҳлайди
    Телибеков.

    06/02/2015 13:49
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар