Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон “Эрк” партияси тузилганига 25 йил тўлди

Ўзбекистон “Эрк” партияси тузилганига 25 йил тўлди
16 Nisan 2015 - 9:15 'да юкланди ва 1456 марта ўқилди.

uz_turk

“Эрк” партияси – Ўзбекистонда расмий рўйхатдан ўтказилган биринчи партия. Унинг низоми Адлия вазирлигида 1991 йил 3 сентябрда № 039 рақами билан рўйхатга олинган (Ўзбекистоннинг сиёсий партиялар тўғрисидаги қонуни 1996 йил 26 декабрда № 337-I рақами билан рўйхатга олинган).

Фаолиятининг асосий мақсадлари:

Рўйхатга олиш хусусида гувоҳномада ёзилишича: мустақил демократик давлат тузиш.
Раҳбарият:
• Партия етакчиси: Муҳаммад Солиҳ;
• Партия бош котиби: Отаназар Ориф.

Партиянинг расмий нашри

«ЭРК» газетаси Ўзбекистон матбуот қўмитасида 1991 йил 19 сентябда № 000092 рақами остида рўйхатдан ўтган, 1990 йилдан ўзбек ва рус тилларида чоп этилади.

Тарихи

«Эрк» партияси 1991 йил 29 декабрда ўтган дастлабки Ўзбекистон президенти сайловларида ўз номзоди билан қатнашган. Партия етакчиси Муҳаммад Солиҳ мазкур сайловда Ислома Каримовнинг ягона рақиби бўлган. Ўшанда Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси лавозимида, Ислам Каримов — 1991 йил 24 мартда Олий Кенгаш томонидан сайланган президент лавозимида эди.
Марказий матбуот маълумотига кўра Муҳаммад Солиҳ 12.7 фоиз овоз олган. Бунгача Ўзбекистон радиоси унинг 33 фоиз овоз олганини эълон қилганди. Мустақил кузатувчиларнинг номзод ишончли шахслари маълумои асосида ҳисобига кўра эса 50 фоиздан зиёд овоз олган. “Эрк” номзоди ишончли шахслари айтишича, баъзи сайлов округларида сайлов натижасига протоколларга уларнинг розилигисиз ўзгаришлар киритилган ва марказий сайлов комиссиясига уларнинг имзосисиз юборилган.

Сайлов бюллетенлари чоп этилган марказий босмахона ходимларининг “Эрк” партяиси офисига берган хабарига кўра, сайлов участкаларига берилган сайлов бюллетенлари сайловчилар сонидан 50 фоиз ортиқ бўлган.

«Эрк» партияси “Мустақиллик декларацияси” муаллифи, унинг кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши ташаббускори ҳисобланади. 1990 йил 20 июнда Ўзбекистон Олий Кенгаши сессияси бир кун аввал тасдиқланган кун тартибини такрор кўриб чиқди ва Ислом Каримов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Компартияси Марказий комитетининг қаршилигига қарамай уни “Мустақиллик декларацияси”ни кўриб чиқиш масаласи билан тўлдирди. Айни вақтда сессия вақтида Ўзбекистон Компартияси Марказий қўмитаси иккинчи котиби Ефимов А. С. Билан мунтазам телефон алоқасини тутиб турган КПСС Бош котиби Горбачёв М. С. талаби билан лойиҳага жузъий ўзгаришлар киритилди. Аммо бу ўзгаришлар ҳужжатнинг руҳини синдиролмади.

Партиянинг биринчи съезди 1990 йил 30 апрель куни Тошкент шаҳридаги “Билимлар уйи”да ўтди. Унда (Отаназар Ориф маъруза билан чиқди) партия дастури ва низоми қабулланди, марказий кенгаш ва партия раиси сайланди. Шу вақтда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси лавозимида ишлаган таниқли шоир Муҳаммад Солиҳ раис этиб сайланди, партия раиси ўринбосари этиб (бу лавозим ўрнига кейинги съездда Бош котиб ва котиблар лавозими киритилди) шу вақтда Тошкент политехника институтида касаба уюшмаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган физик олим Отаназар Ориф сайланди.

Партиянинг 2-съезди 1991 йил 3 февралда Узбектуризм мажлислар залида ўтди (бу бино ҳозир йўқ). Съезд Низом ва Дастурга ўзгариш ва тузатишлар киритди, Бош котиб этиб ёзувчи Аҳмад Аъзам, котиблар этиб Отаназар Ориф ва Хамидулла Нурмухаммад сайландилар.

3-съезд 1991 йил 25 августда Тошкентдаги Ўзбектуризмнинг “Тата” меҳмонхоналар комплексидаги янги мажлислар залида ўтди.

Съезд Янаев раҳбарлигидаги ГКЧП томонидан ҳокимиятнинг босиб олиниши ва Ўзбекистон раҳбарияти томонидан унинг фаолияти қўлланилишига қарши норозилигини билдирди.

Съезд 1990 йил 20 июнда қабул этилган “Мустақиллик декларацияси” асосида Ўзбекистон ҳукумати олдига ўз талаблари ва таклифларини қўйди. Қонунга кўра талаб қилинадиган 3000 аъзо рўйхати ўрнига 4000 одам имзоланган рўйхат асосида тузилган партияни расмий рўйхатдан ўтказиш хусусидаги съезд материаллари Адлия вазирлигига топширилди.

ERK-hujjat (2)Ва 1991 йил 3 сентябрь куни Адлия вазирлиги партияни давлат рўйхатидан ўтказди ва № 039 ёрлиқни топширди.

Партиянинг 4- съезди 1993 йил 25 сентябрда Тошкентдаги Темирйўлчилар саройида ўтди. Тарқатилган партия билетлари ва делегатлар сайлаш меъёрларига асосланган ҳолда съезд арафасида партияда 54 000 аъзо борлиги тасбит этилди.

Съезд ишида мажбурий муҳожирликда бўлган партия етакчиси Муҳаммад Солиҳ қатнаша олмади.

Съезд куч ишлатувчи тизимларнинг кескин назорати остида ўтди. Съездни ташкил этиш ва съезд иши билан Отаназар Ориф шуғулланди. Съезд партия низомига ўзгаришлар киритди, раисни, марказий кенгаш ва бошқа раҳбар органларни сайлади.
Раис сифатида ҳукумат кучлари талабига қарамай вақтинчалик хорижда бўлган Муҳаммад Солиҳ такрор сайланди.

Партия 5- съезди 2003 йил 22 октябрда Тошкентда, Чўпонота кўчасидаги кўрлар жамияти Маданият уйида ўтди.

Съездда партия низоми ва дастурига ўзгаришлар киритилди. Партия дастурига, жумладан, партиянинг Ўзбекистон президенти номзоди партиявий лавозими тасдиқланди ва бу лавозимга босқичма-босқич сайланиш тартиби белгиланди, Марказий кенгаш ва бошқа раҳбар органлар сайланди. Партия етакчиси этиб Муҳаммад Солиҳ, Бош котиб этиб — Отаназар Ориф сайланди.

Бу анжумандан сўнгра ЭРК партияси устидаги тазйиқ ва таъқиб яна-да кучайди ва ташкилот узоқ йиллар давомида ўз Създини ўтказаолмади.

Ниҳоят, 2014 йил 3 майда Партия ўзининг 6- Съездини ўтказишга харакат қилиб кўрди. Меҳмонхонадан мажлис учун зал кира қилинди, вилоят ва туманлардан делегатлар рўйхати тузилиб, уларга анжуманга келиш учун йўл масрофлар юборилди. Аммо бутун олинган махфийлик тадбирларига қарамасдан, Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати анжуман ўтказладиган меҳмонхона соҳибларига таҳдид килиб, ЭРК партиясидан олинган ижара ҳаккини қайтариб беришга мажбур қилди. Вилоятлардан келаётган делегатларнинг баъзиларини 48 соат ҳибсда ушлаб туришди, баъзиларини эса уйидан чиқаришмади, баъзиларининг уйларига босқин қилиб, калтаклаб кетишди.

Википедиянинг рус тилидаги саҳифасидан олинди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )