Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

МДҲ меҳнат муҳожирлари уйларига жўнатаётган пул миқдори икки баробарига пасайди

МДҲ меҳнат муҳожирлари уйларига жўнатаётган пул миқдори икки баробарига пасайди
21 Nisan 2015 - 9:20 'да юкланди ва 810 марта ўқилди.

1Россиядан МДҲ мамлакатларига юбораётган пул жўнатмалари ҳажми 2015 йил февралига келиб ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баробарига қисқарди. Ушбу статистикани Россия Марказий банки (Anelik, Blizko, Contact, InterExpress, “Юнистрим”, Western Union, “Колибри”, “Золотая корона”, “Лидер”, “Почта России”) пул жўнатиш тизимлари маълумотига асосланиб келтирмоқда. Февраль ойида Россия Федерациясидан МДҲ мамлакатларига жами 570 млн доллар пул ўтказилган (бир йил аввал – $1 млрд).

2015 йилнинг дастлабки ойлари учун батафсил статистика маълумотлари ҳозирча йўқ. Аммо бошқаларга қараганда энг кўп йўқотишлар Ўзбекистон, украина, Тожикистон ва Қирғизистон зиммасига тўғри келаётгани кўриниб турибди, чунки айнан шу мамлакатлар Россияга энг кўп меҳнат муҳожирларини етказиб бермоқдалар.

Пул жўнатмаларининг энг катта катта ҳажми 2013 йилга тўғри келганди. Ўшанда, РФ МБ маълумотига кўра, Россиядан Ўзбекистонга 6 млрд 689 млн доллар, Тожикистонга – 4 млрд 173 млн, Қирғизистонга – 2.1 млрд доллар пул жўнатилганди. 2014 йилда мазкур мамлакатларга 5.6 млрд, 3,8 млрд ва 2.06 млрд пул ўтказмалари жўнатилган.

Жорий йилнинг февралида рублнинг қадри 2014 йилнинг ўрта йиллик кўрсаткичига нисбатан роппа-роса ккки баробарига тушиб кетди. Шу сабабдан ҳам пул жўнатмаларининг миқдори пасайиб кетган, чунки гастарбайтерлар ойлик иш ҳақини рублда оладилар, уйларига эса доллар жўнатадилар.

МДҲ мамлакаттларига юбориладиган пул жўнатмаларининг ўртача миқдори 244 долларгача пасайди (ўтган йили – $356)

Манба: uzbek.fergananews

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Freedom House Ўзбек журналистини озод қилишга чақирди
Пен-клуб: Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан озод қилинг!
Халқ артисти президентдан Бобомурод Абдуллаевни озод қилишни сўради
Ўхшаш хабарлар