Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўқувчи ўсмирлар орасидаги гуруҳбозликларга қарши назорат кучайтирилади

Ўқувчи ўсмирлар орасидаги гуруҳбозликларга қарши назорат кучайтирилади
22 Nisan 2015 - 9:08 'да юкланди ва 589 марта ўқилди.

kollejlarЎзбекистонда коллеж ва лицей ўқувчилари ўртасидаги гуруҳбозликка қарши кураш олиб борилади. Бу ҳақида “Постда” газетаси хабар берган.

Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг 2015 йил биринчи чорак якунлари бўйича навбатдаги мажлисида чиқиш қилган ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Баҳодир Қурбоновнинг айтишича, вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни, айниқса, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида юз бераётган гуруҳбозликларнинг олдини олиш борасида тадбирлар олиб борилади.

“Одатда коллежнинг биринчи курс талабалари, яъни 16 ёшли ўсмир ўғил болалар орасида келиб чиқади бундай муаммо. Чунки улар коллежга турли ҳудудлардан келишади, шу сабабдан маҳаллий келиб чиқишига қараб ўзаро бўлинадилар ва гердайиб юриш учун бошқа ўсмирлар устидан назоратни ўз қўлларига олмоқчи бўладилар”, – дейди Тошкент вилоятида жойлашган коллежлардан бирининг ўқитувчиси.

“Бизнинг ҳокимиятда прокуратуранинг айнан вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича вакили бор, шу киши коллежимизга келиб туради, тушунтириш ишларини олиб боради, болаларнинг телефонларида аҳлоқсиз ва салбий мазмундаги видеолар бор-йўқлигини текширади. Бундай урушқоқ болалар ҳамма жойда учрайди, лекин бир марта милиция ҳисобига тушса бўлди, кейин уни милиция тез-тез чақириб назорат қилиб туради”, – дейди яна бир муаллим.

Охирги пайтларда ватсап, телеграм ва шунга ўхшаш ижтимоий мулоқот тармоқлари орқали ўсмирлар орасидаги жанжаллар акс этган видеолар тарқалиши кўпайган. Бу каби тортишувларда нафақат ўғил болалар, балки қизлар ҳам қатнашадилар.

Полковник Баҳодир Қурбонов профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар билан ишлашда “мактаб – оила – маҳалла” ҳамкорлигини янада кучайтириш, бу борада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш қўмиталари имкониятларидан кенг фойдаланиш лозимлигини кўрсатиб ўтганлиги ҳақида хабар қилинган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар