Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Фотиҳ Султон Маҳматнинг Аё София (Авлиё София) ибодатхонаси борасидаги васияти

Фотиҳ Султон Маҳматнинг Аё София (Авлиё София) ибодатхонаси борасидаги васияти
22 Nisan 2015 - 15:38 'да юкланди ва 906 марта ўқилди.

Ayya-Sofiya-StambulTurtsiya5

Аллоҳнинг масжидларида Унинг номи зикр этилишига қаршилик қиладиган уларни хароб қилишга уринувчилардан  золимроқ ким бор?! Ахир, бу (каби) кимсалар учун у ерлар (Каъба ёки Байтул-Мақдис)га фақат қўрққан ҳолларидагина киришлари мумкин эди. Улар учун бу дунёда расволик, охиратда эса, буюк азоб (бордир).
(Бақара сураси, 114-Оят).

***

Бу Аё София борасидаги менинг васиятим; Агарда бир кимса Аё Софияни масжидга айлантириш борасиндаги васиятимни ўзгартирса, қайсидир бир қисмини ўзгартиришга ёинки бекор қилишга урунса, Аё Софияга масжид мақомини бериш қарорини бекор қилиш йўлида ҳар хил ҳийла ишлатишга урунса ёки уни ёвуз ва  нотўғри талқин қилишни мақсад қилса, асл битикни алмаштиришга урунса, ушбу масала устидан шикоят қилса ва бу нарсалар билан шуғулланишга кимсаларни жалб этса, уларга кўмаклашса ва ноқонуний йўл билан унга эгалик қилишга урунса, масжид мақомини ўзгартиришни истаса ва хужжатларни қалбакилаштириб васийлик  каби нарсаларни талаб қилса, ёки ўз хурофот китобида қайд қилса ёинки ёлғон билан ўз номига ёзса; мен сизларинг ҳузурингизда айтаманки, улар катта харом ишга қўл урарлар ва оғир гуноҳга ботарлар.

Шу сабабдан, кимда менинг васиятимни ўзгартирса – Аллоҳнинг, Пайғамбаримиз (С.А.В) нинг, фаришталарнинг, барча ҳукмдорларнинг ва барча мусулмонларнинг абадий лаънати бўлсин, қиёмат куни уларнинг азоблари енгиллашмасин ва уларнинг юзларига қаралмасин.

Агарда буларни эшитгандан сўнг ҳам, бу ўзгаришлар билан шуғулланишда давом этса, гуноҳ унинг елкасидадир.

Аллоҳнинг азоби уларгадир. Аллоҳ барчасини эшитгувчи, билгувчи зотдир.

Фотиҳ Султон Маҳмат, 1453 йил 1 июн

Туркиянинг Ерни ҳисобга олиш ва кадастр бошқаруви бўйича  бош бошқармасида сақланаётган Аё София бўйича араб тилидаги васиятноманинг таржимаси.

ЎХҲ таржимаси

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар