Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Ислом давлати” учун Қуръон фақатгина ниқобдир

“Ислом давлати” учун Қуръон фақатгина ниқобдир
25 Nisan 2015 - 12:21 'да юкланди ва 759 марта ўқилди.

игил“Ислом давлати”нинг чўқинтирган отаси бу – Сталин, – деб таъкидлайди The Times шарҳловчиси Бен Макинтайр. Шўъро раҳбари, Сурия ва қўшни Ироқда шафқатсиз фундаменталистик халифалик шаклланишидан, 60 йил аввал вафот этган. Лекин ИД маъмурлари янги халифалик қурилишини, айни Сталин ишлатган усул, жосуслар ҳукуматидан қўрқув асосида ярата бошладилар”.

“Давлат хавфсизлик қўмитаси” (“КГБ”), Шарқий Германиянинг “Штази” ва Саддам Хусайннинг “Мухабарот” ташкилотлари – буларнинг барчаси бевосита ИД хавфсизлик хизматларининг асосидир”, – дейилади мақолада. Муаллифнинг бундай хулосага келишига, Der Spiegel журналининг шу ҳафтадаги сонида нашр этилган, Самир Абд Мухаммад ал-Хлифави (Ҳожи Бакра)нинг ҳужжатлари сабаб бўлган. “Диний неофитлар эмас, жосуслар – мана “Ислом давлати” қурилган пойдевор асоси”, – дея ишончи комил Макинтайрнинг. Ҳожи Бакранинг ҳужжатларига кўра, Сурияда миссионерлик ваколатхоналари номи остида рекрутинг марказлари яратилган, у ерларда аҳолининг турли хил гуруҳлари ва айни бир шахсларга таъмагирлик қилиш ва уларни бошқариш учун маълумотлар йиғиш мақсадида жосуслик тармоқлари йўлга қўйилган. “Лекин айни пайтда хавфсизлик хизматлари ўзлари ҳам шундай бошқа ташкилотлар назоратида бўлишлари керак эди, – деб қайд қилади журналист. – Ҳамма бир-бирининг устидан жосуслик қилиши лозим, бу – тоталитар тизмли параноянинг одатдаги ташкилий қисми эди”.

“Бакранинг услублари ҳеч ҳам янги эмас. Бу, Саддам томондан яратилган, террористик давлат маҳсулоти эди. Ўз ўрнида бу назорат тизими эса, шўъронинг қатағон ва ҳийла модели асосида ташкил қилинган. Саддамнинг Баас тузими аслида Сталин диктатураси эди, фақатгина бошқача номланарди ҳолос. Ундаги барча жамият қисмлари қўрқинч, ноаниқлик ва ҳамма нарсадан хабардор махсус хизматлар ёрдамида бошқарилар эди”.

Сўз якунида Макинтайр, “Ислом давлати” бу – диний фундаментализм ниқоби остидаги батамом дунёвий ташкилотдир: “Исёнкорлар Ҳожи Бакранинг уйида тинтув ўтказишганда, улар унинг юқори даражали жосуслиги ҳақида гувоҳлик берувчи кўплаб далиллар топишган, – лекин бир нусха ҳам Қуръон топишмаган”.

Манба: The Times

ЎХҲ ахборот бўлими таржимаси

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар