Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Сурхондарёнинг Сариосиёсидаги саргардонликлар…

Сурхондарёнинг Сариосиёсидаги саргардонликлар…
12 Aralık 2015 - 11:00 'да юкланди ва 3022 марта ўқилди.

ИМЗО ОЧИК МУРОЖААТГАҲақ-ҳуқуқлари топталган тадбиркорнинг отаси Тўраев Садулла Музаффарович:

“… 2014 йилнинг июл ойида МЧЖнинг Сариосиё тумани М.Улуғбек кўчасида жойлашган авиакасса биносига АТБ “Микрокредитбанк” Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳуқуқшуноси Шавкат Алиқулов келиб Узун филиали ҳуқуқшуноси Х.Кокулов гувоҳлигида, ўғлим Н.Тўраевга “кредитни қолган қисмини тўламасанг сени прокуратурага ёзиб бераман ва агентлик келишувингни ҳам бекор қилдираман, прокуратурага сенга ўхшаганлар керак тайёр НОН бўласан” деб пўписа қилган…” …

Яқинда мобил телефонимга қўнғироқ бўлди.

Гўшакни кўтарсам, навбатдаги дилзадалардан бири экан.

“Бутун бир ноҳақлиқ “тарихи”ни биргина қўнғироқ кўмагида баён этиш мушкул, яхшиси, электрон манзилимга таҳқирлар таъмининг тафсилотини юбора қолинг” дедим.

Кўп ўтмай Сурхондарёнинг Сариосиёсида саргардон этилган кишидан нома келди. Йўқ, адашдим, шунчаки нома эмас. Нома десак, кимнингдир кулфатига бефарқлик қилган бўламиз.

Нома эмас эди бу! Нола эди!

Ҳа, шундай!

Адолатсизлик ортидаги овора эди у, жавобсиз қолган нола эди у!

Сурхондарёнинг Сариосиёсидаги қонун креслосида ўтирган сурбетлар саргардон этган, ноҳақлигу таъма қаддини буккан, қонун идоралари қурбонликка берган тадбиркорнинг касод қилиниш “тарихи” эди бу, жиноятчи ясаш жараёни, айбсиз айбдор этилиш эпизоди-ю, азоблар исканжасида қолган отанинг изтироблари эди у!

Юрак бағри қонунчилар қўли билан қон этилганларнинг дил яраларини не чоғлик уринмай, ипидан игнасига қадар ўрганмай, отанинг оҳларидан-да ўтказиб ёза олмаган бўлардим деб қўрқаман.

Халқимиз бежиз “Бошидан ўтганнинг қошидан ўтма” дейишмаган.

Шу боис тадбиркор отаси қалбини ўйиб ўтган адолатсизлик аламларига қалам урмасдан, асл ҳолича ҳукмингизга ҳавола қилсам дегандим….

Тўғри, ҳақсизликлар халқумига келган Садулла аканинг оқ қоғоз юзини қаро айлаган андуҳлари адоғсиздек туюлиши мумкин. Бироқ, қаъноат билан охирига қадар эътибор қилсангиз дегандим. Зеро бу нолали номалар Ўзбекистон деб аталмиш мамлакатдаги қонун тизимининг тасвирлари, банкларнинг баққоллиги, прокурорнинг портрети, судларнинг судхўрлиги, солиқчиларнинг сурбетлиги, мамлакат қонунларининг корчолонлар қўлида мисоли қуллиги қиёфаси!

Тадбиркор ўғлининг ҳақ-ҳуқуқлари айнан қонун идоралари томонидан топталган, тадбиркор дилбанди қонунчилар томонидан таҳқирланган ота “… 2014 йилнинг июл ойида МЧЖнинг Сариосиё тумани М.Улуғбек кўчасида жойлашган авиакасса биносига АТБ “Микрокредитбанк” Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳуқуқшуноси Шавкат Алиқулов келиб Узун филиали ҳуқуқшуноси Х.Кокулов гувоҳлигида, ўғлим Н.Тўраевга “кредитни қолган қисмини тўламасанг сени прокуратурага ёзиб бераман ва агентлик келишувингни ҳам бекор қилдираман, прокуратурага сенга ўхшаганлар керак тайёр НОН бўласан” деб пўписа қилган…” дея ўртанади.

АТБ “Микрокредитбанк” Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳуқуқшуноси Шавкат Алиқулов ҳақ эди. Росданам, “Микрокредитбанк” Сурхондарё вилоят бошқармасидагилар бинойидек тадбиркорни прокуратура, суд-ҳуқуқ тизимидаги муттаҳамларга хўрак қилиб бердики, қонунчиларнинг ҳақсизлиги тадбиркорни борини еб битирди, ўзини банди қилди.

Мамлакат деганида, давлатчилик деганида эгасизлик, бошболдоқлик шунчалар ҳам бўладими, мамлакатда эга бўлганида, Бошлиқларнинг БОШИ ишлаганида қонун идораларидан азият чеккан фуқаролар журналистга арзу ҳол қилиб келадими?

БОШИ ИШЛАМАЙДИАН МАМЛАКАТНИНГ МАЗЛУМЛАРИ НЕ ҚИЛИШСИН ЭНДИ?

ТЎРАЕВ САДУЛЛА МУЗАФАРОВИЧ: – “АСЛИ ЎЗИ БЎРИ БЎЛГАН ХОЛДА ҚЎЙ ТЕРИСИНИ ЁПИБ ОЛГАНЛАР ЁКИ ИНСОНЛАРНИ АДОЛАТЛИ ЖАМИЯТДА ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛИШЛАРИГА СУНЪИЙ ТЎСҚИНЛИК ҚИЛАЁТГАН АМАЛДОРЛАР…”

МУСТАҚИЛ ЖУРНАЛИСТ
МАЛОҲАТ ЭШОНҚУЛОВА ХУДЖАМОВНА га
(Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Чилонзор, 23-мавзе 39-хонадон тел: +998935701747)

Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Наврўз ҚФЙ.
Қўшчинор маҳалласида яшовчи нафақадаги фуқаро
Тўраев Садулла Музафарович томонидан
(тел: + 99890 523 17 07)

ОЧИҚ МУРОЖААТ
(Сурхондарё вилоятидаги бирон – бир ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга ишонмаслигим сабабли юқори турувчи органлар назоратга олиб қонуний баҳо беришлари учун журналистик суриштирув ўтказиб, ҳақиқатни юзага чиқишида амалий ёрдам сўраб илтимос қиламан)

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Суд ҳукми” тўғрисидаги қарори талабларига хилоф ҳолда чиқарилган ЖИБ Денов туман суди (судья Б.Т.Садуллаев) нинг 22.05.2015 йилдаги адолатсиз ҳукмини бекор этиш ва ўғлим Н.С.Тўраевнинг қастдан бузилган конститутцион ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш ҳақида.
Ўзбекистон Республикасининг 25,26,43 ва 116-моддалари талаблари асосида.

Хурматли Малоҳат Худжамовна !

Авваламбор Сизга узоқ умр, соғлик саломатлик тилаган ҳолда Сизнинг Ўзбекистон Республикасида конститутцион ҳуқуқлари бузилган фуқароларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари тикланишда жонбозлик кўрсатаётган мустақил журналист сифатида ҳурмат этаман!

Айниқса тадбиркорларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ислоҳатларингиз бизга руҳ, куч-қувват бағишлайди. Муҳтарам Президентимизнинг “Инсон ҳар қандай қийинчиликга чидаши мумкин, лекин адолатсизликга чидолмайди” деган пурҳикмат сўзларидан илҳомланиб шахсан Сизга ва барча юқори турувчи ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот раҳбарларига очиқ мурожаат ёзишга қарор қилдим.

Қонун ниқоби остида фитна ва туҳматлар уюштириб, тадбиркор ўғлимни хонавайрон қилган АТБ “Микрокредитбанк” Сурхондарё вилоят ходимлари (Р.У.Пардаев, Ш.Э.Алиқулов, Ҳ.Расуловлар), Марказий банк Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси ходими (Ж.Айиқов), Сурхондарё вилоят Солиқ ходимлари (М.Қ.Қиёмиддинов ва С.Рахмонқулов) ҳамда Сурхондарё вилоят прокуратураси мансабдор шахслари (М.Абдурахимов, Ш.Хусанов, С.Файзиев, А.Худоёров, З.Турсунов, А.Қораев ва Х.Маматқуловлар) нинг ноқонуний қилмишларига нисбатан журналистик суриштирув ўтказдириб, қонуний баҳо беришингизни сўраб, қўйидагиларни маълум қиламан.

Тўраев Нурхон Садуллаевич муассислиги ва ташаббуси билан устав жамғармасида Давлат улуши бўлмаган 2009 йилда ташкил этилиб, 2013 йил 03-май куни Сариосиё туман Ҳокимлигидан №96-11-тартиб рақам билан қайта рўйҳатдан ўтган “Рустам Имкон” маъсуляти чекланган жамиятини ташкил қилиб, 2011 йил май ойидан 2014 йил сентябр ойига қадар “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” МАК билан тузилган №14.134Е/12-сонли агентлик келишувига асосан, Аҳоли ва ташкилотларга авиабилетларни етказиб бериш ва сотиш хизматини амалга ошириб, 6 нафар ишчини доимий иш билан таъминлаган. Ушбу ходимлардан 3 нафари колледж битирувчилари эди.

Биргина “Рустам Имкон” МЧЖ нинг охирги 18 (ўн саккиз) ойда, яъни 2013 йил январ ойидан – 2014 йил июл ойигача Республика бюджетига 37.8 млн сўм миқдорида мажбурий солиқ тўловларини амалга оширган.
Ўғлим Тўраев Нурхон Садуллаевич, ҳужжатларга асослансак 2009 йил 08-сентябрдан – 2013 йил 06-феврал кунига қадар МЧЖ раҳбари лавозимида фаолият юритган.

2013 йил 06-феврал кундан – 2013 йил 14-ноябр кунига қадар МЧЖ раҳбари вазифасида Жумаев Баҳодир Холмуратович фаолият юритган (аслида Жумаев Баходир Холмуратович МЧЖ раҳбарлигини 2012 йил декабр ойидан бажарган) МЧЖнинг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида 12 ой муддатда йиллик 18% ҳақ тўлаш шарти билан АТБ “Микрокредитбанк” Узун филиалидан 2013 йил 29-июн кунидаги №168-сонли кредит шартномаси тузган ва шартномага асосан 400.0 млн сўм маблағ “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” МАК хисоб рақамига ўтказилган.

“Тадбиркорлик фаолиятни эркинлигини кафолатлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 15-моддасига асосан Тадбиркорлик фаолияти субъекти кредит шартномалари бўйича мажбуриятларни таъминлаш тариқасида ўз мол-мулкидан, шу жумладан ашёлар ва мулкий ҳуқуқларидан, шунингдек ўзи олган кредитни тўлай олмаслик хавфи суғуртаси тўғрисидаги суғурта полисидан фойдаланиб, кредит таъминоти сифатида МЧЖ томонидан “TRANSINSURANCE PLUS” суғурта компаниясининг 400.0 млн сўмлик №19-Ф/4244-001-сонли суғурта полиси ҳамда қўшимча гаров сифатида фуқаро Тураев Полвонхонга тегишли бўлган NEXIA автомашинаси ва фуқаро Абдиев Жумақулга тегишли бўлган ошхона биносини (фуқаро Абдиев Жумақулга тегишли бўлган ошхона биноси уша даврда қайта таъмирланаётганлиги сабабли бошқа ошхона биносини фото суръати тақдим этилган) гаров сифатида тақдим этган (Эслатма: фуқаро Абдиев Жумақулга тегишли бўлган ошхона биноси 2012 йил ҳам МЧЖ томонидан олинган кредитнинг таъминоти сифатида гаровга қўйилган).

МЧЖ раҳбари Жумаев Баходирнинг 2013 йил июл ойидаги “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” МАК билан тузган таққослаш далолатномаси ва хатига асосан “Ўзбекистон Ҳаво Йуллари” МАК сидан 2013 йил 27-июл куни “Таққослаш далолатномаси ва МЧЖ хатига асосан ортиқча 120.0 млн сўм маблағ қайтарилди” деб МЧЖ ҳисоб рақамига пул маблағини қайтарган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28-июн кунидани №189-сонли қарорини бажарилиши ҳамда “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” МАК қатъий ҳисобда турувчи авиабланкадан электрон авиабилетга ўтиши тўғрисидаги қарорларини бажарилиши юзасидан 2013 йил 20-июлдан – 2013 йил 11-ноябр кунига қадар USD PID лар ўрнатиш, кассир операторларни электрон авиабилет ёзиш учун қайта ўқитиш ва бошқа чора тадбирларни амалга оширилиши билан боғлиқ сабабларга кўра МЧЖ нинг иш фаолияти ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда, яъни сунъий равишда 6 (олти) ойга тухтаб қолган бўлсада, уша даврларда хисобланган кредит фоизларини ойма-ой тўлаб борган.

МЧЖ АТБ “Микрокредитбанк” узун филиалига 29 428 (йигирма туққиз минг тўрт юз йигирма саккиз) АҚШ доллари инкассация қилиб, АТБ “Микрокредитбанк” дан хорижий валютада опрецияларни амалга ошириш учун бир дона тўлов топширикномаси учун 40-42 минг сўм харажат ва 7-8 кун вақтни зое кетгизишга тўғри келганлиги сабабли, “Рустам Имкон” МЧЖ Денов шахар “Савдогарбанк” филиалида ва “ЎзСаноатқурилишбанк” Шарғун филиалида хорижий валюта операцияларини амалга ошириш мақсадида иккиламчи хисоб рақам очиб фаолиятини амалга оширишига мажбур бўлган.

Жумладан: “Савдогарбанк” Денов филиалига 2013 йил 01-октябр кунидан – 2014 йил 14-феврал кунигача 92 374 (Тўқсон икки минг уч юз етмиш тўрт) АҚШ доллари миқдорида, “ЎзСаноатқурилишбанк” Шарғун филиалига 2014 йил 14-февралдан – 2014 йил 17-сентябр кунигача 586 074 (Беш юз саксон олти минг етмиш тўрт) АҚШ доллари миқдорида нақд пул топширишга эришган.

МЧЖ томонидан Давлат банкларига жами 707 876 АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюта пул маблағини топширган.

Ҳамма кўнгилсизлик шундан кейин бошланди:

Бундан хабар топган АТБ “Микрокредитбанк” Узун филиали раҳбарияти, ФИБ Сариосиё туманлараро судига “Кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақида” даъво киритиб, 2014 йил 22-апрел куни АТБ “Микрокредитбанк” Узун филиали фойдасига кредитнинг қопланмаган қисми гаров таъминоти ҳисобидан ундириш ва кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши тўғрисида ФИБ Сариосиётуманлараро судининг 1-358-сонли Ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Гаров таъминоти сифатида қўйилган мол-мулклар Сариосиё Суд ижрочилари томонидан хатланиб олиб қўйилган бўлса ҳам МЧЖ фаолиятини давом эттириб, кўрилган даромади хисобидан АҚШ долларининг мажбурий сотувидан тушган барча миллий валютадаги маблағларни АТБ “Микрокредитбанк” Узун филиалидаги асосий хисоб рақамига кирим қилса ҳам АТБ “Микрокредитбанк” Сурхондарё бошқармаси ва филиали томонидан “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” МАК га бир неча бор хат бериб, қонунга зид равишда МЧЖ билан имзоланган икки томонлама №14.134Е/12-сонли агентлик келишувини бекор қилишга уринишларни амалга оширишган.

АТБ “Микрокредитбанк” Узун филиалининг “Ҳаёт” исмли ходимини МЧЖ билан тузилган 14.134Е/12-сонли агентлик келишувини бекор қилиш учун шахсан авиакомпанияга юборилган.

14.134Е/12-сонли агентлик келишувининг 7.5-7.5.7-бандларида МЧЖ нинг ходимларига нисбатан жиноий иш қўзгатилса ёки суднинг қарори билан икки томонлама тузилган агентлик келишуви бекор бўлиши ҳақида тушунтириш ва ёзма жавоб олганларидан сўнг қастдан ғараз ва паст ниятларда ўғлимга нисбатан жиноят иши очириб тадбиркорлигига чек қўйишга мақсад қилишган.

2014 йилнинг июл ойида МЧЖнинг Сариосиё тумани М.Улуғбек кўчасида жойлашган авиакасса биносига АТБ “Микрокредитбанк” Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳуқуқшуноси Шавкат Алиқулов келиб Узун филиали ҳуқуқшуноси Х.Кокулов гувоҳлигида, ўғлим Н.Тўраевга “кредитни қолган қисмини тўламасанг сени прокуратурага ёзиб бераман ва агентлик келишувингни ҳам бекор қилдираман, прокуратурага сенга ўхшаганлар керак тайёр НОН бўласан” деб пўписа қилганида, ўғлим Н.Тўраев “Шавкат ака менинг кредит учун гаровга қўйган барча мол-мулким суд қарори билан суд ижрочилари томонидан хатланган, кредитни қолган қисмини мол-мулк ҳисобидан ундириш суд ижрочиларининг вазифасига киради, агентлик келишувимни бекор қилдиришга Сизни ҳаққингиз йўқ” деб айтди, Шавкат Алиқулов ундай бўлса энди мендан кўрасан деб дағ-даға билан кетган эди. Шундан сўнг; ДТ Ҳалк банки Сурхондарё бошқармаси бошлиғи лавозимидан урилган Расулов Ҳамза АТБ “Микрокредитбанк” Узун филиалига “кредитлаш бўлими бошлиғи” лавозимини эгаллаш мақсадида АТБ “Микрокредитбанк” Сурхондарё бошқармаси бошлиғи Р.У.Пардаевни ва ҳуқуқшуноси Ш.Э.Алиқуловларни гиж-гижлаб, 2014 йил 12-август куни АТБ “Микрокредитбанк” Сурхондарё бошқармаси бошлиғи Р.У.Пардаев Сурхондарё вилоят прокурори Р.Эшмирзаев номига МЧЖ нинг тадбиркорлигини қастдан тўсқинлик қилиш мақсадида Ариза билан мурожаат этишга мушарраф бўлган.

Мен, Р.У.Пардаев ўғлимнинг тадбиркорлигига сунъий равишда аралашиб тўсқинлик қилиб, “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” МАК билан тузилган агентлик келишувини қастдан бекор қилдириш мақсадида сохта ва туҳмат важларни асос қилиб Сурхондарё вилоят прокурори номига ариза берганлигини қўйидаги далиллар билан исботлаб бераман:

Биринчидан: 2014 йил 12-август кунидаги Р.У.Пардаевнинг аризасида “кредит шартномасининг 5.12 бандида кредит маблағидан фойдаланганлиги учун кредит фоизи тўловлари 12.8 млн сўмни ташкил этади” деб важ келтирган.

Исботи: Р.У.Пардаев қайси кредит шартномасини назарда тутяпти?

2014 йил 22-апрел куни ФИБ Сариосиё туманлараро судининг Ҳал қилув қарорига асосан кредит шартномаси муддатидан олдин бекор бўлмаганмиди?

Аслида Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг 2003 йил 11-октябрдаги 27/7-сонли қарори билан тасдиқланган №541-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2004 йил 24-январда рўйхатга олинган №1304-сонли “Фоизларни ўстирмаслик тўғрисида” низомининг III-бўлими 3-қисмига мувофиқ “фоизларни ўстирмаслик мақоми” берилиши керак эди.

Иккинчидан: 2014 йил 12-август кунидаги Р.У.Пардаевнинг аризасида “Рустам Имкон” МЧЖ кредит шартномасини шартларини қўпол равишда бузиб, бизнес режа параметрларини бажармасдан, банк кассасига нақд пул топширмасдан ҳамда кредит маблағини қайтариш графига асосан бажармасдан келмоқда” деб ёлғон важ келтирган.

Исботи: “Рустам Имкон” МЧЖнинг банклардан олган маъумотномаларига асосан 2013 йил июл ойидан 2014 йил 17-сентябр ойигача хисоб рақами мавжуд банкларга МЧЖ нинг хисоб рақам келган 120.0 млн сўм маблағдан ташқари, 97.1 млн сўм миллий валютада ҳамда 707 876 АҚШ доллари банк кассаларига топширилгани маълум бўлди.

Бу маълумотлар шуни кўрсатадики, МЧЖ бизнес режа параметрларини тўлиқ бажараётган бўлган.

Учинчидан: 2014 йил 12-август кунидаги Р.У.Пардаевнинг аризасида “Рустам Имкон” МЧЖ таъсисчиси фуқаро Тўраев Нурхон кредит ҳужжатлари расмийлаштирилган вақтда гаровга қўйилган фуқаро Абдиев Жумақул Равшановичга тегишли Сариосиё тумани Дустлик махалласида жойлашган ошхона биносини ўрнига бошқа бинонинг сохта ҳужжат ва расмларини банк ходимларига кўрсатиб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиб, фирибгарлик йўли билан ҳужжатларни расмийлаштирган деб бошқа бинонинг сохта ҳужжат ва расмлари деган жумлага урғу бериб, бўрттириб шу сўзнинг тагига чизиб ёлғон важ келтирган.

Исботи: МЧЖ томонидан Фуқаро Абдиев Жумақул Равшановичга тегишли Сариосиё тумани Дўстлик махалласида жойлашган ошхона биносини ўрнига бошқа кимга тегишли бўлган ошхона биносининг сохта ҳужжатини тақдим этган экан?

МЧЖ томонидан 2012 йил олган 160.0 млн сўм кредит маблағи учун ҳам айнан шу фуқаро Абдиев Жумақул Равшановични ошхона биносини ҳужжатларини гаров сифатида қўйиб кредит олинган эдику. Наҳотки ёлғон важ келтиришга виждонлари қийналмаган бўлса?

МЧЖ кредит расмийлаштираётган даврда Фуқаро Абдиев Жумақул Равшановичга тегишли бўлган ошхона биноси таъмирланаётганлиги сабабли, фақат бино суръати ўрнига бошқа бинонинг суръатини тақдим этилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Сурхондарё вилоят Адлия бошқармасининг 2015 йил 30 июн кунидаги №10-926/3-сонли хатига асосан “Сизнинг мурожаатингизда қайд этилган фото суръат юқорида кўрсатилган қонун ҳужжати талабига жавоб бермаслиги боис, ҳужжат сифатида эътироф этиласлиги билдирилади” деб жавоб берилган.

Тўртинчидан: 2014 йил 12-август кунидаги Р.У.Пардаевнинг аризасида «Микрокредитбанк Узун филиалига етказилган жами 343,4 млн сўм зиённи ундиришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман» деб важ келтирган.

Исботи: АТБ “Микрокредитбанк” Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиги Р.У.Пардаев, ҳуқуқшуноси Ш.Алиқулов ва Узун филиали “кредитлаш бўлими” бошлиғи Ҳ.Расуловларнинг мақсади кредит шартномаси суднинг ҳал қилув қарори билан бекор қилингандан сўнг 343.4 млн сўм кредитни қопланмаган қисмини ундириш бўлмаган, агар мақсадлари 343.4 млн сўм кредитни қопланмаган қисмини ундириш бўлганида 2015 йил 31 январ куни фуқаровий даъвогар Ш.Э.Алиқулов Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан ҳеч қандай ҳуқуқий баҳо берилмаган кредитни қопланмай қолган қисми 323.4 млн сўм маблағ бўла туриб “жиноят иши материаллари билан танишиб чиқдим қўшимча эътирозим йўқ” деб баённомага қўл қўймас эди.

“Жиноят иши” буйича материаллар Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан МЧЖ хисоб рақамига Авиакомпаниядан қайтиб келган 120.0 млн сўм маблағнинг ҳаракати бўйича кўрилган.

Бешинчидан: 2014 йил 12-август кунидаги Р.У.Пардаевнинг аризасида “МЧЖ кредит шартномаси бандларини бажармасдан, ажратилган пул маблағини талон-тарож қилиш ва ўзлаштириш ҳамда фирибгарлик оқибатида кредитни ўз вақтида қайтармаслик, нақд пул тушумларини банк кассасига топширмаслик ҳамда мақсадсиз ишлатилиш ҳолатларига олиб келган” деб ёлғон ва сохта важ келтирган.

Исботи: МЧЖ нинг аризасига асосан АТБ “Микрокредитбанк” Бошқарувидан келган ички аудит департаменти ходимлари Ж.Элибоев, А.Улуғназаров ва Н.Рузиевлар “хизмат ўрганиши” даврида қўйидагилар аниқланди: МЧЖ хисоб рақамига қайтарилган 120.0 млн сўм маблағининг 75.0 млн сўми мақсадсиз ишлатилишига сабаб, 2013 йил 06-август кунида АТБ “Микрокредит” Узун филиали МЧЖ нинг хисоб рақамида 116.0 сўм бўш пул маблағи мавжуд деб берган №04-20/711-сонли маълумотномасига асосан ишлатилган” дейилган..

Мақсадсиз ишлатилди дейилгани бу – “МЧЖ томонидан ўзлаштирилди, талон-тарож қилинган” дегани эмас. Ушбу 75.0 млн сўм мақсадсиз ишлатилган маблағнинг 23.7 млн сўмини айнан АТБ “Микрокредитбанк” Узун филиали томонидан кредит фоизлари учун ўтказиб олган.

Демак МЧЖ томонидан (75.0-23.7)=51.3 млн сўм мақсадсиз ишлатилган.

МЧЖ томонидан 97.1 млн сўм миллий валютада банк кассаларига кирим қилган маблағ ҳисобидан мақсадсиз ишлатилган 51.3 млн сўмни 2014 йилнинг апрел ойигача тўлиқ қопланган бўлса, АТБ “Микрокредитбанк” Узун филиали томонидан ушлаб қолинган (45.0 млн сўм кредит асосий қарзига + 23.7 млн сўм кредит фоизига ушаб қолинган)= 68.7 млн сўмни Н.Тўраев ўзлаштириб, таълон-тарож қилди деб Сурхондарё вилоят прокурорига сохта маълумот билан ариза беришга виждонлари қийналмаган.

Ҳамза Расулов мақсадига етди, МЧЖ нинг агентлик келишувини бекор қилдириб, АТБ “Микрокредитбанк” Узун филиалига “Кредитлаш бўлими бошлиғи” лавозимига тайинланиб олди!!!

Ўз мақсади йўлида муҳтарам Президентимизнинг қарорларини бузишдан ҳам тоймаслиги маълум бўлди.

АТБ “Микрокредитбанк” Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари ва Узун туман филиали кредит бўлими бошлиғи томонидан МЧЖнинг шикоятига асосан АТБ “Микрокредитбанк” Бошқарувининг буйруғи билан Узун туманига келган Бошқарувнинг ички аудит департаменти ходимларига МЧЖнинг кредит бўйича барча ҳужжатларини яшириб, текширувчиларга кўрсатишмаганлигини қандай тушунса бўлади?

Сурхондарё вилоят прокуратурасининг 2015 йил 31 январ кунидаги Қарорида “Фуқаровий даъвогар Ш.Э.Алиқулов Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 57-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбурятларим тушунтирилди” деб имзо қўйган бўлса нега МЧЖ га тегишли бўлган кредит йиғма жилдларидан нусҳа олмаган?

Ахир бу ҳужжатлар 75 йил архивга сақланиши керак бўлган ҳужжатлар эмасми!

Энг ажабланарли ҳолат бу – 2014 йилнинг август ойида МЧЖга тегишли 2011 йилдан 2014 йил сентябр ойигача бўлган банк айланмалари “Банк сири тўғрисида”ги қонунга хилоф равишда ҳужжатли тафтиш ўтказилмасдан туриб, МЧЖ нинг хабордорлигисиз Сариосиё туман Департаменти суриштирувчиси М.А.Абдурахимовнинг қўлига қайси қонунга асосан тақдим этилган?

ДТ “Халкбанки” Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимидан урилиб келган Ҳамза Расулов АТБ “Микрокредитбанк” Узун филиалида “кредитлаш бўлими бошлиғи” лавозимини эгаллаш ва юқори лавозимдаги мулозимларга яхши кўриниш мақсадида, қастдан тадбиркор ўғлимни фаолиятига тўсқинлик қилиб, “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” МАК билан МЧЖ ўртасида имзоланган агентлик келишувини бекор қилишга эришган.

Бу ноқонуний ҳаракати билан Республика бюджетига тушадиган 20-25 млн сўм атрофидаги солиқ тушимини қастдан йўқотилишига сабабчи бўлган.

МЧЖ томонидан 2015 йил 15-июн куни АТБ «Микрокредитбанк» Сурхондарё вилоят бошқармасига №32-06/15-сонли ариза билан “Сурхондарё вилоят прокурори Р.Эшмирзаев номига ёзган аризаси бўйича қонунан асослантирилган жавоб беришларини сўраганимизда” АТБ “Микрокредитбанк” Сурхондарё филиали бошқарувчиси Р.У.Пардаев Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва Юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг 23-моддасида қўпол равишда бузиб, “Банк мурожаатда таъкидланган холатларни асослаб бериш учун Сизнинг олдингизда маъсул эмас” деб жавоб қайтарган.

Бундан кейинги воқеалар ривожи ундандан қизиқ ва ажабланарли тус олган, қолипга сиғмаслиги аниқ, лекин қонунга ҳам тўғри келмаслигига эътибор беришингизни сўрайман.

Сариосиё туман прокуратурасининг 2014 йил 05-сентябр кунидаги “Ҳужжатли тафтиш тайинлаш ҳақида”ги қарорига ҳамда 2014 йил 05-сентябр кунидаги 15/22589-14-сонли кузатув хатига мувофиқ Сариосиё туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддинов Сариосиё ДСИнинг 2014 йил 05-ноябр кунидаги 219-х/с- сонли буйруғига асосан текшириш бошланишидан олдин, Эслатма шаклини, Сариосиё туман прокуратурасининг 2014 йил 05-сентябр кунидаги “Ҳужжатли тафтиш тайинлаш ҳақида”ги қарори ҳамда Сариосиё ДСИнинг 2014 йил 05-ноябр кунидаги 219-х/с- сонли буйруғидан нусҳасини тилхат асосида такдим этиб, МЧЖга тегишли бўлган “Текширишларни рўйхатга олиш” китобига тегишли ёзувлар қайд этиб, молиявий хўжалик фаолияти юзасидан тафтиш ўтказилиб, 2014 йил 10-ноябр кунида ўтказилган тафтиш якуни бўйича далолатнома тузиб, Сариосиё ДСИнинг 2-шакл китобига 308-рақам билан рўйхатга олиниб, ўша куннинг ўзида Сариосиё туман ДСИнинг №08-3390-сонли кузатув хати билан Сариосиё туман прокуратурасига юборилган.

Сариосиё Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддиновнинг хизмат мавқеини суиистеъмол қилиши ва эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги ёки солиқ қонунчилиги бўйича малакаси етарли даражада эмаслиги қўйидаги далиллар билан исботланади:

Биринчидан: Сариосиё туман ДСИ бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддинов Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 89, 92-моддаларини қўпол равишда бузиб, МЧЖга ҳеч қандай буйруқ ёки “Ҳужжатли тафтиш ўтказиш тўғрисида”ги қарорни муддати узайтирилгани тўғрисида бирон бир буйруқ кўрсатмасдан, МЧЖга номаълум сабабларга кўра 2014 йил 26-ноябр куни оралик далолатнома тузиб, ноқонуний ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириб, “Текширишларни рўйхатга олиш” китобига тегишли ёзувлар киргизмасдан, бу ҳам камлик қилгани шекилли 2014 йил 26-ноябр кунида оралиқ далолатномага “Далолатномага имзо чекишдан бош тортганлик тўғрисида” соҳта гувоҳларни ихтиро қилиб далолатнома тузган.

2014 йил 26-ноябр кунида тузилган оралиқ далолатнома Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига зид равишда тузилган бўлишига қарамасдан, МЧЖ номига олинган Давлат банкларининг маълумотига ҳам тўғри келмаслиги ажабланарли холдир.

Жумладан:
– 2014 йил 26-ноябр кунида тузилган оралиқ далолатнома МЧЖга тегишли корпаратив банк картасига 35831.0 минг сўм кирим қилинган деб қайд этган. МЧЖнинг хатига асосан АТБ “Микрокредитбанк” Узун филиалининг 2015 йил 16-июн кунидаги №04-40/681-сонли хатида жамият томонидан корпаратив банк картасига 20020.0 минг сўм кирим қилинганлиги маълум бўлди.

– 2014 йил 26-ноябр кунида тузилган оралиқ далолатнома МЧЖ томонидан 2013 йилда Давлат банкларига 82.5 млн сўмни нақд пул топширган деб қайд этган. МЧЖнинг хатига асосан ДТ Халк банки Сариосиё филиалининг 2015 йил 16-феврал кунидаги №09/90-сонли хатига асосан 2013 йилда 75.2 млн сўм нақд пул топширилганлиги маълум бўлди.

Иккинчидан: М.Қ.Қиёмиддинов томонидан 26.11.2014 йилдаги ноқонуний ҳатти-ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмай, 2015 йил 28-январ кунида қўшимча далолатнома тузиб, “Текширишларни рўйхатга олиш” китобига тегишли ёзувлар киргизмасдан, 2015 йил 29-январ куни Сариосиё ДСИ бошлиғи А.Камоловнинг №15-332-сонли кузатув хати билан Сурхондарё вилоят прокуратураси терговчиси А.Э.Худоёровга юбориб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 101-моддасини қўпол равишда бузилишига сабабчи бўлди.
2015 йил 28-январ кунида тузилган қўшимча далолатнома ҳам Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига зид равишда тузилган бўлишига қарамасдан, МЧЖ номига олинган Давлат банкларининг маълумотларига ҳам умуман тўғри келмаслиги маълум бўлди.

Жумладан:
– 2015 йил 28-январ кунида тузилган қўшимча далолатномада 2012 йил МЧЖ томонидан Банк муассасаларига 252.0 млн сўм нақд пул топширилган деб кўрсатилган, МЧЖ номига берилган 2015 йил 16-феврал куни АТБ СҚБ Шарғун филиалининг №09-064/275-сонли хатида 2012 йил 221.9 млн сўм, ДТ Халк Банки Сариосиё филиалининг 2015 йил 16-феврал кунидаги №09/90-сонли хатида 2012 йил 10.3 млн сўм нақд пул, жами бўлиб 2012 йилда банк муассасаларига 232.2 млн сўм кирим қилинганлиги маълум бўлди.
– 2015 йил 28-январ кунида тузилган қўшимча далолатномада 2013 йил МЧЖ томонидан Банк муассасаларига 85.1 млн сўм нақд пул топширилган деб кўрсатилган, МЧЖ номига берилган ДТ Халк Банки Сариосиё филиалининг 2015 йил 16-феврал кунидаги №09/90-сонли хатида 2013 йил 75.2 млн сўм нақд пул банк муассасаларига кирим қилинганлиги маълум бўлди.

2015 йил 28-январ кунида тузилган қўшимча далолатномада Сариосиё Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддиновнинг “ўта билимдонлиги ва малакавий савияси жудаям юқори эканлиги”ни исботлаб берувчи биргина жумласи солиқ соҳасида умуман тажрибаси йўқ оддий кишини ҳам энсасини қотиришига ёки таажубланишига сабаб бўла олади. М.Қ.Қиёмиддинов томонидан далолатномада ёзилишича “Натижада 151 963 499 (бир юз эллик бир миллион тўққиз юз олтмиш уч минг тўрт юз тўқсон тўққиз) сўм ортиқча пул маблағлари банк муассасига топширилган” деб умуман ҳақиқатдан йироқ бўлган маълумотларни қайд этган.

ТЕКШИРИШЛАРНИ РУЙХАТГА ОЛИШ КИТОБИ_1

ТЕКШИРИШЛАРНИ РУЙХАТГА ОЛИШ КИТОБИ_2

ТЕКШИРИШЛАРНИ РУЙХАТГА ОЛИШ КИТОБИ_3

ТЕКШИРИШЛАРНИ РУЙХАТГА ОЛИШ КИТОБИ_4

 

ТЕКШИРИШЛАРНИ РУЙХАТГА ОЛИШ КИТОБИ_5

ТЕКШИРИШЛАРНИ РУЙХАТГА ОЛИШ КИТОБИ_6

ТЕКШИРИШЛАРНИ РУЙХАТГА ОЛИШ КИТОБИ_7

ТЕКШИРИШЛАРНИ РУЙХАТГА ОЛИШ КИТОБИ_8Сурхондарё вилоят прокуратурасининг қудратли “етти” лигининг босими остида, Сариосиё туман Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддинов “Натижада 152.0 млн сўм ортиқча пул маблағлари банк муассасига топширилган” деган соҳта далолатномалари тузиб Олтинсой туман прокурори Алишер Қораевнинг опаси Мавжуда Қораеванинг МЧЖ дан ўзлаштириб кетган 469.9 млн сўм маблағини қастдан яширишга уринган.

2014 йил 26-ноябр кунидаги оралик далолатнома ва 2015 йил 28-январ кунидаги қўшимча далолатномалар Сариосиё ДСИ ни МЧЖ номига 2015 йил 18-июн куни юборган №01-2347-сонли хатига ёзилишича, Сариосиё ДСИнинг 2-шакл китобига рўйхатга олинмаганлиги аникланди.

Учинчидан: Сариосиё туман ДСИ бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддинов Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси моддаларининг қўпол равишда бузганлиги оқибатида, МЧЖ собиқ раҳбари Тўраев Нурхоннинг тадбиркорлик ҳуқуқи ҳамда Конститутциявий ҳуқуқлари ва эркинлигига даҳл қилиниб, ушбу ноқонуний тузилган далолатномалар Н.Тўраевни айблаш учун асос қилиб олиниб, М.Қ.Қиёмиддиновнинг кўрсатган хунарлари натижасида эҳтиёт чораси сифатида 2 400 000 (икки миллион тўрт юз минг) сўм гаров пули Сурхондарё вилоят прокуратураси депозит хисоб рақами топширган бўлсада, суд кунига қадар МЧЖ раҳбари Н.Тўраевни эркинлиги ва озодлиги чекланган холда 68 (олтмиш саккиз) кун Термиз шаҳар 8-сон тергов ҳибсхонасида сақланиб ҳам моддий ҳам маънавий зарар етказган.

Тўртинчидан: МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси раиси номинга 2015 йил 06-март кунидаги ва 2015 йил 13-март кунидаги юборган аризаларга жавобан Сурхондарё вилоят Давлат Солиқ Бошкармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва Юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг 23-моддасида “Мурожаатларга жавоблар, мумкин қадар, мурожаат этилган тилда баён қилинади, мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларни рад этувчи ёки тасдиқловчи аниқ асосларни (заруратга қараб қонун ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда) ўз ичига олган бўлиши керак” деб аниқ кўрсатилган бўлсада, 2015 йил 26-март кунидаги №09/1-2389-сонли хатда “мужмал” ва “олди-қочди” жавоб беришиб, Сариосиё Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддиновнинг хизмат мавқеини суиистеъмол қилиши ва эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги ёки солиқ қонунчилиги бўйича малакаси етарли даражада эмаслигини қасддан яшириш мақсадида, гўёки М.Қ.Қиёмиддинов “мутахассис хулосаси” ни “далолатнома” шаклида ёзиб адашган деб кўрсатган.

Жиноят ишлари бўйича тўпланган материалларда Сурхондарё вилоят прокуратураси Сариосиё ДСИдан ёки М.Қ.Қиёмиддиновдан ҳеч қандай “мутахассис хулосаси”ни сўраб мурожаат қилмаган.

МЧЖ номига келган Сариосиё туман ДСИнинг 2015 йил 29-июн кунидаги №01/2508-сонли хатида, Сариосиё туман ДСИ бошлиғи ўринбосари М.Қиёмиддинов 2014 йил 26-ноябрда ва 2015 йил 28-январ кунида “мутахассис хулосаси” беришлик учун буйруқ чиқарилмаганлиги аниқланди деб жавоб берган.
Шу ўринда асосли савол туғилади: Сариосиё ДСИ бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддиновнинг бу даражада Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари нормативларини қўпол равишда бузишига, ноқонуний тузган далолатномаларидаги маълумотлар банк маълумотлари билан тўғри келмаса ҳам Сурхондарё вилояти Давлат Солиқ Бошқармаси мутахассислари томонидан гўёки тўғри ва қонуний тузилган деб тус беришаётганларига сабаб, М.Қ.Қиёмиддиновнинг хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб ва эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги ёки солиқ қонунчилиги бўйича малакаси етарли даражада эмаслигини касддан яширишга уринишми?

Сариосиё туман ДСИ бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддиновнинг кўр-кўрона хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб ва эгаллаб турган лавозимига нолойиқ ноқонуний ҳатти-ҳаракатларни содир этсада, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун-қоидаларини қўпол равишда қасддан бузган бўлсада, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига зид равишди “БУЮРТМА” асосида тайёрлаган ноқонуний далолатномалари учун М.Қ.Қиёмиддиновга биргина Вилоят Давлат солиқ бошкармаси томонидан “ҲАЙФСАН” интизомий енгил жазо қўлланилиб, умуман адолатли қарор қабул қилинмаган.

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва Юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» ги қонунининг 18-моддасида “Мурожаатларни кўриб чиқиш учун асоссиз равишда бошқа давлат органларига ўтказиш ёхуд қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган органларга ёки мансабдор шахсларга юбориш тақиқланади” деб кўрсатиб ўтилганлигига асосланиб, 2015 йил 6-июл кунидаги №43-07/15-сонли шикоят аризамизда Давлат Солиқ Қўмитасидан “хизмат текширувга” мутахассис ажратилишини илтимос қилган бўлсамда, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва Юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» ги қонунининг 18-моддасини қўпол равишда бузиб, шикоят аризамни қайта Сурхондарё вилоят Солиқ бошқармасига юборган.
2015 йил 6-июл кунидаги №43-07/15-сонли шикоят аризамга асосан Сурхондарё вилоят Давлат Солиқ бошқармасининг 2015 йил 28-июл кунидаги №783-х/с-сонли буйруғи билан “хизмат ўрганиши” ўтказилиб, ушбу “хизмат ўрганиши” маълумотномаси бўйича Сариосиё туман Солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддиновнинг 2014 йил 26-ноябр кунидаги оралиқ далолатномаси ҳамда 2015 йил 28-январ кунидаги қўшимча далолатномалари “БУЮРТМА” асосида тузилганлиги маълум бўлиб, М.Қ.Қиёмиддинов Сариосиё туман прокуратураси терговчиси Ш.Д.Хусанов ва вилоят прокуратураси терговчиси А.Э.Худоёровларнинг тайзиқи билан ёки илтимоси билан Олтинсой прокурори Алишер Қораевнинг опаси Мавжуда Қораевани жиноятларини яшириш мақсадида “БУЮРТМА” далолатномалар тузганлигини ўз тушунтириш хатида баён этган бўлсада, Сурхондарё вилоят Солиқ бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари ушбу ноқонуний “БУЮРТМА” далолатномаларга қонуний тус бериш хулосасига келишган.

“БУЮРТМА” далолатномалар Банк маълумотларига тўғри келмаса қандай қонуний бўлиши мумкин?

Бундан ташқари, Сурхондарё вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари “Собир Рахмонқулов” деган шахсга Сариосиё туман Солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддиновни ишдан олмаслик ва қонуний чора кўрмаслик учун ташқи кучлар босими остида ноқонуний далолатномаларга қонуний деб тус беришга “БУЮРТМА” бўлаётганлиги менга жуда яхши маълум:

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва муҳтарам Президентимизнинг қарорларини Сурхондарё вилоят Давлат Солиқ бошқармаси ходимлари томонидан қўпол равишда бузишаётганлари қўйидаги далиллар билан исботланади:

Биринчидан: Сурхондарё вилоят Давлат Солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Ж.Рахимов фуқаролик ҳуқуқларимни қасддан бузиб, 2015 йилнинг 6-июл кунидан шу йилнинг 11-август кунига қадар ёзнинг жазирама иссиғида хар душанба ва жума кунлари Сариосиё туманидан 180 км масофани босиб, ходимларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларини шахсан ўзига тушунтиришга борсамда умуман қабул қилмада.

2015 йилнинг 11-август куни вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғининг қабулига яна бордим, бу сафар ҳам у кишининг қабулига киргизишмаганлиги сабабли, эшик олдида Ш.Ж.Рахимовни ўзим тўхтатиб олиб, Сариосиё туман ДСИ бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддиновнинг ноқонуний ҳаракатларини баён этсам, беэътибор сизга ўзимиз телефон қиламиз деб навбатчининг китобига телефон рақамимни ёздириб олиш билан чекланиб қолдилар. У киши менга қачон телефон қилиб қабулларига чақирар эканлар деб то ҳанузгача кутиб келмоқдаман.

Иккинчидан: Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси 2015 йил 17-июл кунида №09/1-14092-сонли хатида мазкур шикоятда келтирилган ҳолатлар Давлат солиқ бошқармасининг малакали ходимлари томонидан ўрганиб чиқилсин ҳамда шикоятда келтирилган саволлар бўйича тўлиқ жавоб берилсин.

Натижаси бўйича муаллифга ёзма равишда жавоб юборилиши таъминлансин дейилган бўлсада, 2015 йил 28-июл кунида вилоят Солиқ бошқармасининг №783-х/с – сонли буйруғига асосан Сариосиё туман ДСИ тезкор ходими А.Султонов, Сариосиё туман ДСИ “Маъмурий амалиёт” бош мутахасисси О.Худойбердиев ҳамда Узун туман ДСИ бош инспектори-тафтишчиси Э.Холбековлар 5 иш кунида шикоят аризам бўйича “хизмат ўрганиши” ўтказишди.

“Хизмат текширув” ўтказиш даврида ҳақиқатдан ҳам М.Қ.Қиёмиддинов Сариосиё туман прокуратураси терговчиси Ш.Д.Хусанов ва вилоят прокуратураси терговчиси А.Э.Худоёровларнинг “БУЮРТМА” лари асосида Банк айланмаларига умуман тўғри келмайдиган ноқонуний далолатнома тузганлиги тўғрисида тушунтириш хати берган бўлсада, Сурхондарё вилоят Солиқ бошқармасининг 2015 йил 05-август кунидаги 09/1-7133-сонли хатида шикоят аризамдаги бирорта саволларга тўлиқ жавоб қайтармаган.

Ноқонуний тузилган далолатномаларни ҳақиқатдан ҳам ноқонуний тузилган деб аризамга жавоб беришса “БУЮРТМА” берганлар Сурхондарё вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Рахмонқуловдан хафа бўлиб қолишадими?

Учинчидан: “Хизмат текширув” ўтказиш бўйича тўпланган материалларни 2015 йилнинг 05-август куни Сурхондарё вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Х.П.Маматқуловга 09/1-7131-сонли хат билан юборганлиги тўғрисида хат беришди. Аслида 2015 йилнинг 07-август куни вилоят Солиқ бошқармасига борганимда, бошқарма бошлиғининг қабулига киргизишмай вилоятнинг “СТ” бўлими бошлиғи А.Анваров билан учраштиришди.

2015 йилнинг 07-август кунида “СТ” бўлими бошлиғи ҳужжатларга бошлиқ қўл қўймаганлиги сабабли сизга кўрсата олмаймиз деган бўлса, ушбу ҳужжатларни қандай қилиб 2015 йилнинг 05-август кунида 09/1-7131-сонли хат билан вилоят прокуратурасига юборишлари мумкин?

Тўртинчидан: Сурхондарё вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи ва унга бўйсунувчи ходимлар Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва Юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» ги қонунининг 21-моддасини қасддан бузишиб, шикоят аризам бўйича тўпланган материаллар билан мени умуман таништиришга имконият беришмаяпти ёки сирлари фош бўлишидан қўрқишяпти.

Бешинчидан: Сариосиё туман Солиқ инспексияси бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддинов томонидан содир этилган бу ноқонуний ҳатти-ҳаракат биринчи бор содир этилгани йуқ, 2013 йил май ойида ҳам айнан бизни МЧЖга ҳудди шундай ноқонуний далолатнома тузиб, МЧЖга бошқа далолатнома Узун туман прокуратурасига Банк айланмаларига тўғри келмайдиган ва Сариосиё туман ДСИ ининг 2-шакл китобидан рўйхатдан ўтказилмаган “БУЮРТМА” далолатномани тақдим этган ва М.Қ.Қиёмиддиновнинг қинғир иши фош бўлиб, натижада Сариосиё туман ДСИ нинг “Маъмурий амалиёт” бош мутахасисси О.Худойбердиев лавозимидан четлаштирилган эди.

Сариосиё туман Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддиновни ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари учун ҳозирги кунга қадар лавозимидан четлаштириб, МЧЖга “хизмат ўрганиши” маълумотномаси ва М.Қ.Қиёмиддиновнинг тушунтириш хатидан нусҳа тақдим этилмасдан, қонуний чора кўрилмаётганлиги сабаби, бундан кейин ҳам ҳудди шундай Банк айланмаларига тўғри келмайдиган “БУЮРТМА” далолатнома тузиб, Н.Тўраевга ўхшаган тадбиркорларни “синдириш” учун М.Қ.Қиёмиддинов “жаноби олийлари” Ўзбекистон Республикаси Солиқ Қўмитасига керакми ёки Олтинсой туман прокурори Алишер Қораевнинг опаси Мавжуда Қораеванинг жиноятларини яшириш учун Сурхондарё вилоят прокуратурасига керакми?

Сизга Очиқ мурожаатим орқали муҳим бир хабарни етказишни мақсад қилдим !

Ўғлим тадбиркорлик фаолияти орқали Республика бюджетига охирги 18 ойда 37.8 млн сўм солиқ тўловларини амалга оширган.

Олтинсой туман прокурори Алишер Қораевнинг опаси Мавжуда Қораева 2014 йил 3-январ куни МЧЖ га етказган 469.9 млн сўм моддий зарари учун ишдан бўшатилгандан сўнг, “SAM MERIDIAN” МЧЖ ни нақд 14 минг АҚШ долларига сотиб олиб, 2014 йил январ ойидан бошлаб, ҳозирги кунга қадар Сариосиё туман марказида, яъни туман прокуратурасининг қаршисида ноқонуний фаолиятини Сариосиё туман Солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддиновнинг ҳимояси ёрдамида юргизмоқда.

Ўғлим Н.Тўраев охирги 18 ойда Республика бюджетига солиқларни яширмай 37.8 млн сўм тўловни амалга оширган бўлса, Солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддиновнинг шахсан ҳимоясида бўлган Олтинсой туман прокурори Алишер Қораевнинг опаси Мавжуда Қораева 2014 йил 3-январдан бери ўртача 40.0 млн сўм миқдорида солиқ тўловларидан озод этилиши керакми?

Ушбу важларимни исботловчи барча далиллар қўлимда мавжуд.

Энди тушуниб етгандирсиз Сариосиё Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддиновга нисбатан нега қонуний чора кўрилмаётганлигини!

Мен умр бўйи Сариосиё тумани Бобур СФУ (эски Ленинград колхози) да ҳалол меҳнат қилиб, нафақага чиқдим. Шу кунгача прокуратура органи фуқароларнинг манфаатини қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи орган деб билардим, афсуски Сурхондарё прокуратураси коорупциялашган тизимга айланиб улгурибди. Ўз манфаатлари йўлида ўзгаларни қонуний ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилишдан ҳам тоймасликларини кўриб ҳайратдан лол бўлдим.

Таъбир жойиз бўлса, Сурхондарё вилоят прокуратураси мансабдор шахслари, “қонунни ҳимоя қилувчи” ниқоби остидаги қонунни бузувчи қудратли “етти”лигининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари қўйидаги далиллар билан иботланади:

Мен МЧЖ кассирлари Кораева Мавжуда ва Егорова Лидияларни МЧЖга тегишли булган 469,9 млн сўм маблағларни ўзлаштириб кетганлигини асосолантирувчи ҳужжатлар ва прокуратура ходимларини ноқонуний ҳатти-ҳаракатларини исботловчи ҳужжатларни, қолаверса МЧЖ кассирлари томонидан кунлик реестрлар терговнинг охирги кунларида сохталаштирилиб, кўшимча ёзувлар киргизилганлигини исботловчи фотосуратларни 2015 йил 17-феврал кунидаги шикоят аризамга қўшиб, Сурхондарё вилоят прокурори Б.Б.Қудратходжаевнинг қабулига киришга бордим, фуқароларни қабул қилувчи ходим Эркин Хакимов вилоят прокурори деб майор званияли киши билан таништирди ва мен бўлган барча ишларни ноқонуний, тарафкашлик ҳамда жиноятни амалга оширганларни яширишганлигини исботловчи ҳужжатларни ва шикоят аризамини (Вилоят прокуратураси ходими З.Турсунов гувохлигида) илова қилдим. Майор званияли прокурор (Майор званияли киши вилоят прокурори эмаслигини 2015 йил 26-июн куни шахсан вилоят прокурори Б.Б.Қудратходжаев билан учрашгандан кейин билдим) ишни кўриб чиқиб натижаси ҳақида маълумот бериши тўғрисида айтган бўлсада, уша шикоят аризамга ҳозирги кунгача хеч кандай жавоб берилмаган.

Мазкур жиноят иши, Сурхондарё вилоят прокуратурасининг айрим мансабдор ходимлари томонидан бир гуруҳ бўлиб, Ўзбекистон Республикаси қонун талабларига ва юқори турувчи органларнинг раҳбарий кўрсатмаларига риоя қилмасдан, фақат айблов томонидан олиб борилганлиги, фуқароларнинг конститутциявий эркинликларини бузиб, жиноят процессида иштирок этган ҳимоячининг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиб, жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат Ўзбекистон Республикаси ЖПКда назарда тутилган тартибда топилган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлиги, ишда иштирок этувчи шахслардан қўрқитиш, ҳуқуқларини чеклаш ва қонунга хилоф бўлган ўзгача чоралар билан кўрсатувлар олишга ҳаракат қилиш ман этилганлиги, жиноят иши бўйича исботланиши лозим бўлган барча холатлар синчиковлик билан ҳар томонлама, тўла ва ҳолисона текшириб чиқилиши кераклиги, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва хисобга олиниши лозимлигини инобатга олмасдан дастлабки тергов ҳаракатларини ўта юзаки олиб боришиб, жиноят ишини судга тақдим этганлиги, бу эса Сурхондарё прокуратураси ходимларига нисбатан фуқароларда хурматсизлик, ишончсизлик ва хар хил норозичиликлар келиб чиқишига сабаб бўлиб келмоқда.

Сурхондарё вилояти прокуратураси ходимларининг бир гуруҳ бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонуни, кодекси ва қарорларини қўпол равишда бузилиши ҳолати вужудга келишига асосий сабаб, МЧЖ нинг диспетчер кассир Мавжуда Қораева Хурсандовнани укаси Қораев Алишер Хурсандович Олтинсой туман прокурори лавозимида ишлаётганлиги ва унинг бевосита аралашуви оқибати натижасидир.

Сурхондарё вилоят прокуратурасининг ушбу ноқонуний ҳаракатлари юзасидан Вилоят прокурори Б.Б.Қудратходжаевнинг номига, қолаверса юқори турувчи органлар раҳбарлари номига 70 дан зиёд Сурхондарё вилоят прокуратураси мансабдор шахсларига нисбатан қонунни бузишаётганлиги сабабли чора кўришни сўраб шикоят аризаси юборган бўлсакда Сурхондарё вилоят прокуратураси шикоят аризамизга эътибор бермай жавоб қайтармай келишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 10.12.2014 йилдаги №37-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Прокуратура органларида фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида” йўриқноманинг 15-бандига хилоф тарзда МЧЖнинг барча шикоятлари чора кўриш учун Сурхондарё вилоят прокуратурасининг ўзига юборилган. Табиийки Сурхондарё вилоят прокуратураси мансабдор шахслари ўзларига қарши чора кўрмаган!

Қудратли “Етти”лигнинг биринчиси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Демартаменти Сариосиё туман бўлими суриштирувчиси 1-даражали юрист Маъруф Абдурахимовнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари қўйидаги далиллар билан исботланади:

Биринчидан: Департамент суриштирувчиси М.А.Абдурахимовнинг 2014 йил 05-сентябр кунида “жиноят иши қўзғатиш тўғрисида”ги қарорида “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари МАК хисоб рақамидаги кредит маблағи хисобидан 120.0 млн сўмини жамиятнинг асосий хисоб рақамига қайтариб ўтказиб олиб, ушбу 120.0 млн сўм банк кредит маблағи бўлишига қарамасдан, белгиланган мақсадларда сарфланишини таъминламасдан бошқа мақсадларга сарфлаб, ўзлаштириб, банк манфаатига жуда кўп миқдорда зарар етказиб, жиноий фаолияти натижасида топилган 120.0 млн сўм пуллардан 41,5 млн сўмлик пулларни мулкка айлантириш мақсадида корпоратив картасига тушириб олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжи учун легаллаштирганлиги аниқланди” деб ҳуқуқий томондан нотўғри малакалаб қонунан ҳужжатлар билан асосланмаган бўрттирма ва соҳта қарор қабул қилган.

Исботи: Аслида 120.0 млн сўм маблағ жиноий фаолият натижасида топилган маблағ эмас, қолаверса 2015 йил 16-июн кунида АТБ “Микрокредитбанк” Узун филиалидан олинган №04-40/681-сонли маълумотга асосан МЧЖ корпоратив пластик картага 41.5 млн сўм эмас, балки 20.0 сўм сўм ўтказилганлиги маълум бўлди.

2015 йилнинг 08-июн куни Сариосиё тумани Департаменти суриштирувчиси М.А.Абдурахимов 21.5 млн сўм маблағни қайси ҳужжатларга асосланиб қўшиб ёзганлиги ҳақида №26-06/15-сонли ариза билан мурожаат этган бўлсамда ҳозирги кунга қадар умуман жавоб бермай, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва Юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида” ги қонунни қўпол равишда бузилишига сабабчи бўлмоқда.

МЧЖнинг копоратив пласик картасига ўтказилган 20.0 млн сўм маблағ ҳисобидан Денов шаҳар Ш.Рашидов кўчаси 240-уйда жойлашган хонани ижарага олиб, аҳолига авиачипта сотиш фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида, зарурий техника воситалари ва хонани замонавий талабларга мос даражада таъмирлаш учун сарфланган ҳамда ушбу зарурий техника воситаларини МЧЖ балансига кирим қилинганлиги тўғрисидаги баённома тақдим этилган.

Сариосиё туман Департаменти суриштирувчиси М.А.Абдурахимов ўз хизмат бурчига совуққонлик билан ёндошиб, 21.5 млн сўм қўшиб ёзиш йўли билан сохта жиноят иши қўзғатган.

Суриштирувчи М.А.Абдурахимовга шахсан ўз телефон рақамимдан қўнғироқ қилиб, 21.5 млн сўм маблағни қандай ҳужжатга асосланиб бўрттириб ёзганлиги тўғрисида сўраганимда, Суриштирувчи М.А.Абдурахимов “Жиноят иши очиш учун шундай қўшганман”деб очиқдан очиқ жавоб бермоқда.

Иккинчидан: Департамент суриштирувчиси М.А.Абдурахимов “МЧЖ раҳбари Н.Тўраев ва бош хисобчи С.Тўраев билан жиноий тил бириктириб фуқароларнинг пластик карточкаларидаги 48.5 млн сўм маблағни нақтлаштирганлиги аниқланди” деб қарор қабул қилган.

Исботи: Департамент суриштиувчиси М.А.Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 122-моддасини қўпол равишда бузиб, қарорида кўрсатган нақдлаштирилган 48.5 млн сўмлик пластик карточка эгалари билан Н.Тўраевни умуман юзлаштирмади ҳамда пластик карточка эгаларининг бирортаси Н.Тўраевнинг нақтлаштирганлиги тўғрисида гувоҳлик ҳам беришмаган.

Ўғлим Н.Тўраев, Департамент суриштиувчиси М.А.Абдурахимовга гувоҳлар билан юзлаштирмасдан ноқонуний ҳатти-ҳаракат оқибатида қарор қабул қилаётганлигини айтганда, М.А.Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси 7-моддаси 1-қисмини қўпол равишда бузиб, “Сен ҳеч ким эмассан, қўлингдан келганини қил ишонганинг билан бирга…” деб қўракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган.

Департамент суриштирувчиси М.А.Абдурахимов бу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 11-моддасини қўпол равишда бузилишига сабабчи бўлди.

Учинчидан: Департамент суриштирувчиси М.А.Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 159-161-моддаларини қўпол равишда бузиб, МЧЖга қарашли Сариосиё тумани М.Улуғбек кўчасида жойлашган авиакасса биносига бостириб кириб, ўзини туман прокуратураси терговчисиман деб айтиб, бирор бир қарор ёки суднинг ажримини тақдим этмасдан, бинода тинтув ўтказиб, жиноят ишига даҳли бўлмаган ҳужжатларни олиб кетиб, ўзининг ноқонуний сохта жиноят иши очиш ҳақидаги қарорига бирор бир далил топиб “михлаб” қўйишга умид қилган.

Тўртинчидан: Департамент суриштирувчиси М.А.Абдурахимовни йўл қўйган ноқонуний ҳатти-ҳаракатларини қонунан асослантириб беришини сўраб, 2015 йил 08-июн кунида №26-06/15-сонли ариза билан мурожаат этганман. Ушбу аризам 2015 йил 10-июн куни почта орқали етиб борган бўлса ҳам бугунги кунга қадар жавоб беришмай Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3-декабр кунидаги “Жисмоний ва Юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-378-сонли қонуни қўпол равишда бузилишига сабабчи бўлишмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, қарорлари ёки кодексларида Департамент суриштирувчиларига фуқаролар ёки юридик шахсларга “жиноят иши” қўзғатиш мақсадида ҳужжатларга асосланмаган кўп миқдорда пул маблағларини қўшиб бўрттириш ҳуқуқи берилганми?

2015 йилнинг 17-июл куни тахминан соат 16 лар атрофида ўғлим Н.Тўраев билан бирга Суриштирувчи М.А.Абдурахимовнинг хизмат хонасига борганимизда, Департаментнинг инспектори А.Рамазановнинг гувоҳлигида, М.А.Абдурахимовга нега ноқонуний ҳатти-ҳаракатларни содир қилиб, қонунга хилоф равишда “жиноят иши” қўзғатиш мақсадида 21.5 млн сўм қўшиб бўрттириб ёзганини сўраганимизда ўғлим Н.Тўраевга “Сен кўчада мени ноқонуний ҳатти-ҳаракат қилганлигимни айтиб юрибсан экан, хохласам 5 та гувоҳ топиб сени яна жавобгарликга тортираман менга Давлат КУРСИ бериб қўйибди” деб дағ-даға қилди.

Ҳақиқатдан ҳам Департамент суриштирувчиси М.А.Абдурахимовга ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этиш учун Давлатимиз КУРСИ бериб қўйибдими?

Қудратли “Етти”лигнинг иккинчиси Сариосиё туман прокуратураси терговчиси Шавкат Хусановнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари қўйидаги далиллар билан исботланади:

Биринчидан: 2014 йил 05-сентябр кунида “жиноят иши қўзгатиш тўғрисида”ги қарорини қабул қилиб олгандан сўнг, 2014 йил 10-ноябр кунида якунланган “Ҳужжатли тафтиш” далолатномасида МЧЖ корпоратив картасига 20 020.0 минг сўм ўтказиб олинганлиги исботланган бўлсада, терговчи Ш.Д.Хусановнинг барча қарорларида Депортамент суриштирувчиси М.А.Абдурахимовнинг “жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги” қарорида “михлаб” қўйилган 41.5 млн сўм МЧЖ корпаратив картасига ўтказиб олинган деган сохта фактига ўта юзаки қараб ўзгаришсиз қолдирган.

Иккинчидан: Сариосиё туман прокуратураси терговчиси Ш.Д.Хусанов, 2014 йил 10-ноябр кунидаги МЧЖ кассирлари Қораева Мавжуда ва Егорова Лидиялар ўзлаштириб кетган 469.9 млн сўм маблағни МЧЖ фойдасига ундириш ўрнига, Олтинсой туман прокурори Алишер Қораевнинг аралашуви билан Сариосиё туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддиновга тайзиқ ўтказиб МЧЖ га номаълум сабабларга кўра ноқонуний далолатнома туздиртириб МЧЖ диспетчер кассирлари ўзлаштириб кетган маблағларини 266.0 млн сўмга камайтиришга эришган.

Сариосиё туман прокуратураси терговчиси Ш.Д.Хусановнинг Республикамизнинг қонун ва кодесларини қўпол равишда бузишига сабаб, Ш.Д.Хусановнинг туғишган акаси Олтинсой туман прокурори Алишер Қораевнинг қўлида терговчи вазифасида ишлаётганлигидир.

Қудратли “Етти”лигнинг учинчиси Сариосиё туман прокурори (Хозирги кунда Қашқадарё вилояти прокуратурасида ишламоқда) Сирожиддин Файзиевнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари қўйидаги далиллар билан исботланади:

Биринчидан: 2014 йил 05-сентябр кунида “жиноят иши қўзгатиш тўғрисидаги” қарорини Сариосиё туман Департаментидан қабул қилиб олгандан сўнг, уша куннинг ўзида Сариосиё туман ДСИ бошлиғи А.С.Камоловга «Ҳужжатли тафтиш тайинлаш» ҳақидаги қарорни илова қилган холда №15/22589-14 сонли кузатув хат билан юборган.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 326-моддасига асосланиб, МЧЖнинг собиқ раҳбари Н.С.Тўраев томонидан туман прокурори С.Б.Файзиев номига берган 2014 йил 29-сентябр куни №36-09/14 сонли ва 2014 йил 2-октябр кунидаги №42-09/14-сонли аризасида жавобан туман прокуратурасидан 2014 йил 2-октябр кунида №15/22589-14-сонли хат юбориб хатога йул қўйган. Аслида Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисидаги» қонуннинг 7-моддасида «Фуқароларнинг ариза ва шикоятлари ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича прокурор қарор қабул қилади, бу қарор устидан юқори турувчи прокурорга шикоят қилиниши мумкин.» деб кўрсатилган, шу қонуннинг 32-моддасида «Прокурор ўзига тушган шикоят ёки аризани белгиланган муддатда кўриб чиқиши, зарур чора-тадбирлар кўриши ҳамда ўз қарори тўғрисида аризачига маълум қилиши шарт.» деб кўрсатилган бўлсада МЧЖга аризамиз натижаси ҳакида умуман маълум қилинмаган.

МЧЖ томонидан Сариосиё туман прокурори номига «МЧЖ диспетчер кассирлари Қораева Мавжуда ва Егорова Лидияларнинг 469,9 млн сўм миқдорида МЧЖ маблағини ўзлаштириб кетганлиги ва ушбу ўзлаштириб кетилган сўммани МЧЖ фойдасига ундириб беришлари учун амалий ёрдам сўраб» ёзган аризамиздан сўнг, диспетчер кассир Қораева Мавжуданинг укаси Олтинсой туман прокурори Алишер Кораевнинг шахсан ўзи туман прокурори С.Б.Файзиев билан учрашганини ўзим гувоҳиман, шундан сўнг туман прокурори С.Б.Файзиев жиноий ишни терговчи Ш.Д.Хусановдан олиб тергов қилишни Департамент суриштирувчиси М.А.Абдурахимовга ўтказди. Терговчи Ш.Д.Хусанов умуман тергов ишига қўшилмади, МЧЖ кассирларининг жиноятини яшириш мақсадида Департамент суриштирувчиси М.А.Абдурахимов ўзи истаганидек ноқонуний тергов харакатларини олиб бориб, ўзининг 2014 йил 05-сентябр кунидаги «жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида»ги асоссиз қарорига сохта фактларга асосланиб терговни амалга оширди.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 344-моддасида «Дастлабки терговни прокуратура, ички ишлар органлари ва миллий хавфсизлик хизмати терговчилари олиб боради.

Дастлабки терговни прокурорлар ҳам олиб боришлари мумкин.» деб аниқ кўрсатиб ўтилганлиги сабабли, Сариосиё тумани Департамент суриштирувчиси М.А.Абдурахимовни тергов қилиш ваколати йўқлигини айтганимдан кейин туман прокурори 2014 йил 3-ноябр кунида «Тергов гуруҳини тузиш ва дастлабки терговни терговчилар гуруҳига топшириш ҳақида» ги қарорида, «3-даражали юрист Ш.Д.Хусанов раҳбарлигида, СВОЖЖДЛКК Департаменти Сариосиё туман суриштирувчиси 1-даражали юрист М.А.Абдурахимов ва бўлим тезкор ходими А.Рамазоновлардан иборат таркибда тергов гуруҳи тузилсин» деб яна бир бор хатога йўл қўйди.

Иккинчидан: Сариосиё туман ДСИ томонидан «ҳужжатли тафтиш» ўтказилмай, Департамент суриштирувчиси М.А.Абдурахимовнинг 2014 йил 05-сентябр кунида “жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги” қарорини ҳаққонийлигини текшириб кўрмасдан, 2014 йил 17-сентябр куни «Ўзбекистон Ҳаво Йўллари» МАК ХАБА директори М.Г.Соколов номига №15/22589-14 сонли хат билан мурожаат қилиб, «Жиноят иши юзасидан етказилган зарарни қоплаш мақсадида «Ўзбекистон Ҳаво Йўллари» МАК ХАБА ДУК нинг депозит хисоб рақамида турган «Рустам Имкон» МЧЖ га тегишли бўлган миллий ва хорижий валютадаги пул маблағларини қайтариб беришини сўраган», прокуратуранинг хатига асосан «Ўзбекистон Ҳаво Йўллари» МАК ХАБА ДУК билан жамиятимиз ўртасида тузилган агентлик келишувининг 7.5-7.5.7-бандларига асосан 2014 йилнинг 25-сентябрида «Ўзбекистон Ҳаво Йўллари» МАК ХАБА ДУК агентлик келишувини бузилишига сабабчи бўлди. Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолиятини эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги» қонунинг 39-моддаси «Ўтказилаётган текширишлар тадбиркорлик субъектларининг фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилмаслиги керак» деб кўрсатилган бўлишига қарамасдан ушбу модданинг кўпол равишда бузиб яна хатога йўл қўйди. Натижада «Рустам Имкон» МЧЖ туман прокурори С.Б.Файзиевнинг ноқонуний ҳатти – ҳаракати окибатида 181,0 млн сўмдан ортик микдорида жиддий молиявий зарар кўрди.

Учинчидан: Сариосиё туман прокуратурасининг 2014 йил 05-сентябр кунидаги №10-14/22589-сонли «Ҳужжатли тафтиш тайинлаш хакида» ги карорига асосан, Сариосиё туман ДСИ бошлиғи А.Камоловнинг 2014 йил 5-ноябр кунидаги №219 х/с буйруғи билан туман солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари М.Қиёмиддинов 2014 йил 05-ноябр кунидан 2014 йил 10-ноябр кунига қадар хизмат сафарига юборилган.
Сариосиё туман ДСИ бошлиғи ўринбосари М.Қиёмиддинов туман прокуратурасининг қарори ва туман ДСИ нинг буйруғига асосан 2014 й 05-ноябр кунидан 2014 йил 10-ноябр кунига қадар ҳужжатли тафтиш ўтказиб, тафтиш якуни буйича 2014 йил 10-ноябр кунида далолатнома тузиб тегишли тартибда расмийлаштирган.

Ҳақиқатдан хам 2014 йил 10-ноябр кунидаги далолатномада 120,0 млн сўм пул маблағидан 20 020,0 минг сўми МЧЖ корпаратив картасига ўтказиб олингани ва МЧЖ диспетчер кассирлари Қораева Мавжуда ва Егорова Лидиялар томонидан 469,9 млн сўм МЧЖ хисоб рақамига кирим қилинмагани аникланган бўлсада, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасини қўпол равишда бузиб, туман прокурори С.Б.Файзиев МЧЖ кассирларига нисбатан қонуний чора кўриш ўрнига суриштиувчи М.А.Абдурахимов томонидан собик раҳбар Н.Тўраевга тайзиқ ўтказиб, Олтинсой туман прокурори Алишер Қораевнинг опаси Қораева Мавжуда ва Егорова Лидияларнинг жиноятини яширишга урингани сабабли 2014 йил декабр ойида Вилоят прокуратураси «ИШОНЧ» телефонига чикиб туман прокуратураси терговидан норозилигимни билдирдим.
Ушбу мурожаатимдан сўнг туман прокуратурасининг 2014 йил 12-декабр кунидаги «Жиноят ишини юбориш ҳақида»ги 15/711-14-сонли хатига асосан Н.Тўраевга нисбатан очилган жиноят иши назорат тартибида ўрганиш учун Сурхондарё вилоят прокурори Б.Б.Қудратходжаевга юборилган.

Сурхондарё вилоят прокуратурасидан 2014 йилнинг 15-декабр кунидаги МЧЖ собик раҳбари Н.Тўраевга нисбатан очилган жиноят ишини вилоят прокуратураси “Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими”га ўтганлиги тўғрисидаги №15/2014-сонли жавоб хатини олганимдан сўнг, энди ҳақиқат рўёбга чиқади Сариосиё туман прокуратураси ходимлари ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари учун қонунга белгиланган тартибда жазоланади ва диспетчер кассирлар томонидан МЧЖга етказилган 469,9 млн сўм маблағ ундириб берилади деб жуда қаттиқ адашган эканман.

Қудратли “Етти”лигнинг тўртинчиси Сурхондарё вилоят прокуратураси “Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш” бўлими бошлиғи Зафар Турсуновнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари қўйидаги далиллар билан исботланади:

Биринчидан: Бўлим бошлиғи З.Р.Турсунов, Олтинсой туман прокурори Алишер Қораевнинг опаси Мавжуда Қораеванинг жиноятларини қасддан яшириш мақсадида Марказий Банк Сурхондарё Бош бошқармаси ходими Ж.Айиқовга тайзиқ ўтказиб, қўрқитиш йўли билан ғайри ихтиёрий равишда МЧЖ раҳбарлари 80.0 млн сўм маблағни ўзлаштириб кетишган деб кўргазма олган.

Марказий Банк Сурхондарё Бош бошқармаси ходими Ж.Айиқов билан 2015 йил 24-июл куни шахсан учрашганимизда ҳақиқатдан ҳам прокуратура ходими З.Р.Турсуновнинг тайзиқи билан ғайри ихтиёрий кўргазма берганлигини тан олди.

Ушбу ҳолат бўйича Марказий банк Республика Бошқарув раиси Ф.Муллажоновга илтимоснома ёзиб, Сурхондарё вилоят ходими Ж.Айиқовдан мазкур ҳолат бўйича “хизмат текширувига” Республикадан мутахассис ажратишини сўраган бўлсакда ҳанузгача бирор мутаҳассис ажратилгани йўқ.

Иккинчидан: 2014 йил 17-феврал куни Сурхондарё вилоят прокурори Б.Б.Қудратходжаевга ёзган шикоятимда, “Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш” бўлим томонидан қонунга зид равишда, Олтинсой туман прокурори Алишер Қораевнинг опасини жиноятларини қастдан яширш мақсадида юзаки тергов олиб боришаётганликлари ҳақида, ҳатто ўғлим Н.Тўраев билан умуман юзлаштирилмаганлигини мурожжат этганимдан сўнг, жиноят иши 2014 йил 31-январ куни тугатилган бўлсада, 2014 йилнинг 19-феврал куни қонунга зид равишда, ҳимоячи иштиркисиз, МЧЖ собиқ раҳбари Б.Х.Жумаев ва МЧЖ диспетчер кассири Егорова Лидиялар билан ўтган сана билан юзлаштириш баённомаси тузган.

З.Р.Турсуновга бу ҳаракатларинг умуман қонунга зид бўляпти десам “ким тергов қилаётганини биласизми коорпупция бўлими тергов қиляпти ҳоҳласам ўғлингизни қамоқга оламан” деб айтди. Мен, “айби бўлса қамоқга ол мен Тошкентга Президентга бораман барча кирдикорларингни етказаман” десам, Анвар Худоёров, “Тошкентга борсангиз ҳафа бўлиб қоламанда” деб мендек нафақаҳўрни устидан кулиб жавоб берди.

Қудратли “Етти”лигнинг бешинчиси Сурхондарё вилоят прокуратураси “Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш” бўлими АМИБ катта терговчиси Анвар Худоёровнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари қўйидаги далиллар билан исботланади:

Биринчидан: Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасини кўпол равишда бузиб, Терговчининг барча қарорлари ва айблов хулосасида Тўраев Нурхон Садуллаевич 2010 йил январ ойидан хозирги кунга қадар Сариосиё туманида фаолият юритувчи «Рустам Имкон» МЧЖ раҳбари вазифасида ишлаб келганлигини кўрсатган бўлсада, жиноят иши ҳужжатларига кўра МЧЖ бошлиғи вазифасида 2009 йил 08-сентябрдан 2013 йил 06-феврал кунига қадар Тўраев Нурхон Садуллаевич ишлаб келган, 2013 йил 06-феврал кунидан 2013 йил 14-ноябр кунига қадар Жумаев Баходир Холмуратович аслида Б.Х.Жумаевга 2013 йил декабр ойидан
МЧЖ топширилган, 2013 йил 14-ноябр кунидан 2015 йил 16-март кунига қадар Тўраев Нурхон Садуллаевич ишлаб келган.

Иккинчидан: Жиноят иши ҳужжатларида «Тафтиш ўтказиш тўғрисидаги» қарори бўйича тузилган далолатномада жамият томонидан олинган 400,0 млн сўм кредит бўлиб, жами 20020,0 минг сўм мақсадсиз сарфланганлиги, Марказий банк Сурхондарё вилоят Бош бошқармасининг 15.09.2014 йилдаги 248-сонли ва 22.09.2014 йилдаги 257-сонли фармоишларига асосан АТБ «Микрокредитбанк»нинг Узун филиалида тақдим этилган ҳужжатлар бўйича ўтказилган текшириш далолатномасида ушбу кредит маблағининг 80,0 млн сўми мақсадсиз ишлатилгани белгиланган бўлсада, терговчи томонидан Н.Тўраевга нисбатан 120,0 млн сўм кейинчалик 400,0 млн сўмлик жуда кўп микдорда бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганликда айбланганлиги, хозирги кунгача терговчи А.Э.Худоёров 380,0 млн сўм маблағни каердан қўшиб ёзганлиги номаълум бўлмокда. 2015 йил 11-июн кунидаги Марказий Банк Сурхондарё Бош бошкармасига юборган Жаҳонгир Айиқовнинг 80,0 млн сўмни мақсадсиз ишлатиб, ўзлаштириб, талон-тарож қилинганлигини қонуний ҳужжатлар асосида исботлаб беришларини сўраб ёзган 30-06/15-сонли шикоят аризамга хозирги кунга қадар қонуний ҳужжатлар билан асослантирилган жавоб бериша олгани йўк.
Учинчидан: Жиноят иши ҳужжатларида Сариосиё туман прокуратурасининг 2014 йил 05-сентябр кунидаги «Ҳужжатли тафтиш тайинлаш хақида»ги қарорига мувофиқ Сариосиё туман ДСИнинг 2014 йил 05-ноябр кунидаги 219-х/с сонли буйруғига асосан “ҳужжатли тафтиш” ўтказилиб, 2014 йил 10-ноябр куни далолатнома тузилиб, Сариосиё туман ДСИ рўйхатидан ўтказилган бўлсада, Терговчи А.Э.Худоёров томонидан хеч кандай асоссиз, Олтинсой прокурори Алишер Қораевнинг опаси Мавжуда Қораева ва Лидия Егороваларнинг жиноятларини яшириш мақсадида, терговнинг охирги даврида диспетчер кассирлар М.Қораева ва Л.Егороваларга кассанинг кунлик реестрларни ўзгартиришига, қўшимча ёзувлар киритиб сохталаштиришига имконият яратиб берган.

Сариосиё туман ДСИ ходимига МЧЖ рахбарларига номаълум йўллар билан, 2014 йил 26-ноябр куни оралиқ далолатнома ҳамда 2015 йил 28-январ кунлари қўшимча далолатнома туздирган ва ушбу далолатномаларга қўл қўйишдан бош тортди деб далолатнома хам туздирган. МЧЖ томонидан Сариосиё туман ДСИ бошлиғи номига 2015 йил 02-июн кунида юборилган №20-06/15-сонли шикоят аризамга жавобан Сариосиё туман ДСИ томонидан 2015 йил 18-июн кунидаги №01-2347-сонли жавоб хатида ушбу далолатномалар Сариосиё туман ДСИ томонидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги тўғрисида маълумот берган. Терговчи А.Э.Худоёров томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 101-моддасини кўпол равишда бузилишига, шунингдек ушбу ноконуний тузилган далолатномалар Н.Тўраевнинг айблаш учун асос килиб олинган.
Тўртинчидан: Прокуратура терговчилари томонидан “жиноят иши” Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 364-моддасида дастлабки терговни тухтатиш асослари белгиланган бўлсада, мазкур жиноят иши ДСИ га тайинланган ҳужжатларни тафтиш хулосаси олингунга қадар, хамда вилоят ИИБ ЭКБ га тайинланган хатшунослик экспертиза жавобини олгунга қадар тухтатилганлиги.

Бешинчидан: терговчи А.Э.Худоёров томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 377, 378-моддалари кўпол равишда бузилиб, химоячи томонидан 2015 йил 21-январ куни шахсан терговчига такдим этилган илтимоснома, шунингдек жиноят иши билан танишиш баённомасида уч кун ичида илтимоснома тақдим этилиши маълум қилиниб, 2015 йил 02 феврал куни илтимоснома почта орқали юборилганлиги тўғрисида телеграмма юборилиб, тақдим этилган илтимоснома 2015 йил 25-феврал куни вилоят пркуратурасига тушган бўлса ҳам ушбу илтимосномалар терговчи томонидан умуман инобатга олинмаган, ҳеч қандай жавоб ҳам берилмаган ва ушбу илтимосномалар жиноят иши ҳужжатларига қўшилмаган.

Олтинчидан: «Рустам Имкон» МЧЖ раҳбари Н.Тўраев томонидан МЧЖ собиқ диспетчер кассирлари М.Қораева ва Л.Егоровалар томонидан жамиятга етказилган зарарни ундириб беришга ёрдам сўраб ёзган аризаси, мазкур жиноят ишига қўшилган бўлсада, шунингдек жамиятга 469,9 млн сўм етказилган зарар аникланганлиги тасдикланган бўлсада, терговчи томонидан ушбу далилларга ҳуқуқий баҳо бермасдан, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 325, 326-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддасида назарда тутилган ва устав фондида Давлат улуши бўлмаган юридик шахсга нисбатан унинг ходими томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги жиноят ишлари факат мазкур юридик шахс раҳбарининг, мулкдорнинг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра қўзғатилиши белгиланган бўлсада, диспетчер кассирларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 189-моддаси ва бошка моддаларда кўрсатилган жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли, жиноятни яшириш мақсадида, ноқонуний равишда жиноят ишини бир қисмини тухтатиб эрта хулосага келган.

Еттинчидан: Дастлабки тергов органи томонидан, сўроқ килинган фуқаро Пошшоқулов Абдулло 2012 йил давомида Қораева Мавжудага қарз бериб келганлиги ва унда 30 млн сўм қарзи қолиб кетганлиги ва 2013 йилда хам унга 438 млн сўм қарз берганлиги, берган пулларини М.Қораева олиб кетганлигини билдирган, шунингдек «Рустам Имкон» МЧЖ собик раҳбари Б.Жумаев ўз кўрсатмасида диспетчер кассир М.Қораева ва айбланувчи Н.Тўраев лар нақдлаштирганлиги тўғрисида маълумот берган, шунингдек сўроқ килинган Қораева Раҳобза хам ўз кўрсатмасида М.Қораевага қарз бериб келганлиги ва авиакассадан накд пул олиб кетганлигини кўрсатган ҳамда диспетчер кассирлар М.Қораева ва Л.Егоровалар томонидан ўз мажбуриятларини бажармасдан савдо хизматидан тушган пулларни кирим қилмасдан фуқароларга накд пул қилиб беришларига ҳукуқий бахо берилмаган, терговчи томонидан ўз қарорларида «Рустам Имкон» МЧЖ рахбари Б.Жумаев, диспетчер кассирлар М.Х.Қораева ва Л.С.Егоровалар мансабдор шахс бўлсада, бироқ улар МЧЖ раҳбари ва таъсисчининг топширигига асосан ишларни бажарганлиги, ходимларга таъсир ўтказганлиги инобатга олган бўлсада, айбланувчи Н.С.Тўраевнинг ходимларга таъзик ўтказганлиги тўғрисида жиноят иши ҳужжатларида бирон-бир далил мавжуд эмас, терговчи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28-моддаси талабларига риоя қилмасдан, жиноятни яшириш мақсадида, ноқонуний равишда диспетчер кассирларга нисбатан жиноят иши қисман тугатилиб эрта хулосага келган.

Саккизинчидан: Дастлабки тергов органи томонидан «Рустам Имкон» МЧЖ собик раҳбари Б.Жумаевнинг АТБ «Микрокредитбанк» Узун филиали мутахасисси Ё.Камоловнинг кўрсатмасида, Б.Жумаев хам гаровга қўйилган кўчмас мулкларни текширишда борлиги, шунингдек Пошшокулов А нинг кўрсатмасида айбланувчи Н.Тураев билан Б.Жумаев ҳам келганлигини кўрсатиб ўтган, жамият собик рахбари Б.Жумаев ўз хизмат мажбуриятини маъсулятсизлик билан бажарганлиги туфайли, жамият «Ўзбекистон Ҳаво Йўллари» МАК ХАБА ДУК дан қарз бўлган бўлсада, тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28-моддаси орқали жавобгарликка тортилмасдан, жиноятни яшириш мақсадида, ноконуний равишда Б.Жумаевга нисбатан жиноят иши қисман тугатилиб эрта хулосага келган.

Эслатма: Терговчи А.Э.Худоёровга айбланувчи Н.Тўраев томонидан айблов хулосасида «Менга қўйилаётган айбловлар нотуғри, Сиз ушбу жиноят ишини холисона қонун асосида кўрмияпсиз, барча ноқонуний ҳатти-ҳаракатингизни судда очиб бераман деганда» Терговчи А.Э.Худоёров “Одатда мен айблов хулосасида нима деб ёзсам шуни ўтказишади” деб айтганидек ЖИБ Денов туман Суди (Судья Б.Т.Садуллаев) хам терговчи А.Э.Худоёровнинг ноқонуний ҳатти ҳаракати окибатида тузилган соҳта айблов хулосасини қонунийлаштириб иш кўрган.

Қудратли “Етти”лигнинг олтинчиси Сурхондарё вилоят прокурорининг ўринбосарин Х.П.Маматқуловнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари қўйидаги далиллар билан исботланади:

Биринчидан: Прокурор ўринбосари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 384, 388-моддасидан келиб чиқиб, тергов синчковлик билан, хар томонлама тўла ва холисона ўтказилган-ўтказилмаганлини, барча важлар текширилганлигини ва ҳимоячининг илтимосномалари кўриб чиқилганлигини, шунингдек ишнинг судга юборилганлиги ҳақида айбланувчига ва ҳимоячига дархол хабар қилиши, айбланувчига ва ҳимоячига айблов хулосаси ва унга қилинган иловаларнинг тасдикланган нусхалари юборилмаганлиги.
Иккинчидан: 2015 йилнинг 26-июн куни Сурхондарё вилоят прокурори Б.Б.Қудратходжаевнинг қабулига кириб, прокуратура мансабдор шахслари Олтинсой туман прокурори Алишер Қораевнинг опасини жиноятини яшириш мақсадида қонунга зид равишда ноқонуний тергов ҳаракатлари олиб борилганлиги ҳақида шикоят қилиб шикоятимга асослантирилган барча ҳужжатларни тақдим этиб, шахсан вилоят прокурорининг ўзини назоратида шикоятимни кўриб чиқишини илтимос қилиб 36-06/15-сонли шикоятимни тақдим этдим.

36-06/15-сонли шикоятим кўриб чиқишлик яна Сурхондарё вилоят прокурори сохта фактларни асосланган айблов хулосасини тасдиқлаган Х.П.Маматқуловга юклатган. Вилоят прокурори Х.П.Маматқулов ўзи бошчилик бир гуруҳ прокуратура ходимларига табиийки чора кўрмаган.

36-06/15-сонли шикоятимга жавобан Сурхондарё вилоят прокурорининг ўринбосари Х.П,Маматқуловнинг имзоси билан тасдикланган 2015 йил 29 июл куни (почта конвертига 2015 йил 19-август муҳри билан) №12-940-2015-сонли хатида, ”Ёзган аризангиз жиноят иши ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқилди. Судланувчи Н.Тўраев айбига иқрорлик билдирмаган бўлсада, унинг айби фуқаровий даъвогар Ш.Алиқулов, гувоҳ Ё.Камолов, Х.Расулов, М.Қиёмиддинов ва Б.Жумаевларнинг кўрсатувлари, текшириш далолатномалари юзлаштириш баённомалари ҳамда ишда мавжуд бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган” деб жавоб қайтарган.

Сурхондарё вилоят прокурорининг ўринбосари Х.П.Маматқулов қайси гувоҳларни кўрсатувларига асосланиб жавоб берган?

Биргина Сариосиё туман Солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддиновнинг кўрсатувига асосланган бўлса, “хизмат текширув” буйича маълумот Вилоят прокурорининг ўринбосари Х.П.Маматқуловнинг қўлида, “прокуратура терговчиларининг тайзиқи билан ноқонуний ишга қўл урганини ўз тушунтириш хатида” баён этганлиги аниқланган.

Ёки АТБ “Микрокредитбанк” Сурхондарё бошқарув ҳуқуқшуноси Шавкат Алиқулов, ўзининг сохта аризасига жавоб беролмай, аризамга асосан келган Республика Бошқаруви Ички аудит ходимларига 75 йил сақланиши керак бўлган “Рустам Имкон” МЧЖ нинг кредит ҳужжатларини яшириб, МЧЖни қасддан фаолиятига тўсқинлик қилгани маълум бўлди-ку!

Қолаверса Марказий Банк Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси ходими Жаҳонгир Айиқов прокуратура ходими Зафар Турсуновнинг таъзиқи билан ғайри ихтиёрий кўргазма берганлигини тасдиқланди-ку.

Учинчидан: Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитасига ёзган шикоят хатимга асосланиб, Сариосиё туман Солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддиновнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари юзасидан “хизмат ўрганиши” бўйича тўпланган барча материаллар Сурхондарё вилоят прокурори ўринбосари Х.П.Маматқуловга 2015 йилнинг 05-август куни 09/1-7131-сонли хат билан юборилган бўлсада, қўшимча равишда шахсан ўзим телеграмма орқали Сурхондарё вилоят прокурори Б.Б.Қудратходжаевга, вилоят прокурори ўринбосари Х.П.Маматқулов қудратли “етти”ликнинг биттаси эканлиги сабабли у кишига умуман ишонмаслигимни, Сариосиё Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддиновнинг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан йиғилган хужжатларни шахсан ўзингиз назоратга олиб қонуний чора куришни сўраб юборган телеграммам 30 кун муддат ўтишига қарамасдан на бир жавоб қайтарилган на бир қонуний чора кўрилмаганлиги.

Қудратли “Етти”лигнинг еттинчиси Олтинсой туман прокурори Алишер Қораевнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари қўйидаги далиллар билан исботланади:

Биринчидан: Олтинсой туман прокурори А.Х.Қораев қонунни ҳимоя қилувчи нуфузли ташкилотнинг мансабдор шахси бўла туриб, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиб, опаси Мавжуда Қораеванинг жиноятларини яшириш мақсадида ноқонуний аралашиб, жиноят ишини ноқонуний нохолис ўтказилишига эришган.

Иккинчидан: 2013 йил май ойида ҳам ўзини шаънини сақлаш ва обрўйига путур етказмаслик мақсадида Узун туман прокурорига Сурхондарё вилоят прокурори Р.Эшмирзаевнинг аралашуви билан опаси Мавжуда Қораеванинг жиноятини қастдан яширтириб йўқ жойдан ўғлим Н.Тўраевни айблашга эришган.

Сурхондарё вилоят прокуратура ходимларининг айрим ходимлари бир гуруҳ бўлиб, Н.Тўраевга нисбатан қўзғатилган жиноят ишида ноҳолислик ва ноқонуний баҳо беришлари, 2012-2013 йилларда хам М.Қораеванинг қилган ноқонуний ҳатти ҳаракатига Олтинсой туман прокурори Алишер Қораевнинг аралашуви натижасида Н.Тўраев жиноий жавобгарликга тортилган бўлса ҳам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддаси «Ҳеч ким айнан битта жиноят учун икки марта жавобгарликка тортилиши мумкин эмас» деб кўрсатиб қўйилган бўлсада ушбу моддани қўпол равишда бузишиб, Олтинсой туман прокурори Алишер Кораевнинг бевосита аралашуви натижасида асосий айбдорлар Мавжуда Кораева, Егорова Лидия ва Б.Жумаевларнинг жиноятларини яшириш максадида иш юритишиб, айнан битта жиноят учун икки марта ўғлим Н.Тўраевни жавобгарликка тортишга урунишлари орқасида қандай куч мажбур қилаётган бўлиши мумкин?

Сариосиё туман прокурори С.Б.Файзиев номига МЧЖ томонидан ёзилган аризада диспетчер кассир Егорова Лидия Россия федерациясига қочиб кетмоқчилиги тўғрисида огоҳлантирган бўлсада, Сурхондарё вилоят прокуратураси қудратли “етти”лиги асосий гувоҳ бўлган Егорова Лидияни ёзуви билан ҳужжатларни сохталаштириб, Ўзбекистон Республикасидан қочириб юборишди.

МЧЖ диспетчер кассири Егорова Лидия терговда онаси ва боласи кассалиги учун Россияга кетмаслигини Н.Тўраев нотўғри маълумот берган деб ишонч билан айтаётган эдику?

Олтинсой туман прокурори Алишер Қораевнинг опаси Мавжуда Қораева МЧЖ нинг 469.6 млн сўм ўзлаштириб кетгани ҳужжатлар билан исботланиб турса ҳам Сурхондарё вилоят прокуратураси ходимлари қастдан жиноятни яширишаётганликлари сабаби, ўғлим Н.Тураев оддий фуқарони фарзанди бўлганлигими, ўғлимни бирор бир қариндошлари ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга фаолият юритишмаганлигими, ўғлим Н.Тўраевнинг қўллаб турувчи бирор бир курсдоши Республика Бош прокуратураси кадрлар бўлимида ишламаслигими, бирор бир қариндош уруғимиз Республика Бош прокуратураси ахборот марказида (журналист бўлиб) ишламаслигими ёки ўғлим Н.Тўраевнинг қайноғаси Республикамизнинг бирон бир вазирлигида мансабдор шахс бўлмаганлигими?

Сурхондарё вилоятида Жиноят ишлари бўича Судлар мустаққил ташкилот эмас, яъни Сурхондарё вилоят Прокуратурасига бўйсунувчи Давлат унитар корхона вазифасини бажаради.

2015 йил 31-январ кунида Сурхондарё вилоят прокуратураси терговчиси А.Э.Худоёров томонидан Н.Тўраевга “Гаров эҳтиёт чораси” қўлланилган бўлсада, Сурхондарё вилоят прокуратураси ходимларининг бир гуруҳ бўлиб, Н.Тўраевга қарши амалга оширишган ноқонуний ҳаракатлари бўйича далилларни тўплаб, Республика Президентлигига сайловидан олдин муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич номига шикоят хатлари ёзиб мурожаат эта бошлаган.

Сурхондарё вилоят прокуратурасининг қудратли “етти”лиги сайлов олди сирлари фош бўлиб қолмаслиги учун, ЖИБ Сариосиё туман Суди раиси З.З.Нарзиевни қарори билан 2015 йил 23-феврал куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 237-моддасини қўпол равишда бузиб, 2015 йил 31-январ куни қўлланилган “Гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган бўлишига қарамасдан бир вақтнинг ўзида иккинчи, яъни “қамоқга олиш тарзидаги” эҳтиёт чорасини қўллаган.

ЖИБ Сариосиё туман судининг 2015 йил 23-феврал кунидаги “жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш тўғрисида”ги қарорида “жиноят иши суд мажлисида мазмунан кўришлик учун 2015 йил март ойининг 05-куни соат 10.00 да ЖИБ Узун суди биносига тайинлансин” деган бўлсада, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 261 ва 403-моддаларини қастдан бузиб, ўғлимга ҳеч қандай чақирув қоғози юборилмаган.
ЖИБ Сариосиё тумани суди раиси З.З.Нарзиевнинг 2015 йил 05-март кунидаги “Суд мажлисининг баённомаси”да қўйидаги жумлалар шубҳали бўлиб қолган:

Жумладан:
“Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман суди, ЖИБ Узун туман биносида очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи З.З.Нарзиев, Халк маслаҳатчилари К.Рахимов ва С.Холовларнинг ҳайъатлигида, Б.Т.Мамадиевнинг котиблигида, томонлардан Сариосиё туман прокурори С.Б.Файзиевнинг иштирокида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 209-моддаси 2-қисмининг “а” банди ва 189-моддасининг 3-қисми билан айбланиб судга берилган Тўраев Нурхон Садуллаевичга нисбатан №1-6015-сонли жиноят иши кўрилди…, Раислик қилувчи Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 428-моддасига асосан суд мажлиси очиқ деб эълон қилди ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 429-моддасига асоссан процесс иштирокчиларининг судга келган-келмаганлигини текшириш учун суд мажлиси котибига маъруза учун сўз берди…,

Раислик қилувчи суд мажлисини судланувчи Тўраев Нурхон Садуллаевичнинг иштирокисиз бошлаш имконияти йўқлиги билдириб, суд мажлисини кўришлигини бошқа кунга, яъни 2015 йилнинг 20-март кунига қолдириб танаффус эълон қилди” деб кўрсатган.

Аслида 2015 йил 05-март куни Н.Тўраевга нисбатан №1-6015-сонли жиноят иши кўрилаётганлиги ҳақида ўғлимга ҳеч қандай чақирув қоғози келмаганлиги шубҳали бўлиб қолган.

ЖИБ Сариосиё туман суди раиси З.З.Нарзиевнинг шу қадар олдиндан кўра билиш, яъни башоратчилик қилиш қобиляти бор эканлигини биз Сариосиё туман халки билмай юрган эканмиз.

Айнан ўша 2015 йил 05-март кунидаги “Суд мажлисининг баённомаси” да қўйидаги жумлалар киритилган:
“2015 йил 20 март куни суд мажлиси ўша таркибда ЖИБ Узун туман суди биносига давом этди.

Раислик қилувчи процесси иштировчиларининг судга келган-келмаганлигини текшириш учун суд мажлиси котибига сўз берди.

Суд мажлиси котиби Б.Т.Мамадиевнинг маърузаси

Хурматли суд ҳайъати!
Бугун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 209-моддаси 2-қисмининг “а” банди ва 189-моддасининг 3-қисми билан айбланиб судга берилган Н.С.Тўраевга оид жиноят иши юзасидан…, у ушланган бўлиб уни Термиз шаҳар 8-сонли тергов ҳибсхонасидан этап қилишлик учун алоқа хати юборлиган бўлсада 21-март “Наврўз” байрами муносабати билан у этап қилинмаган. Раислик қилувчи суд мажлисининг 2015 йил 02-апрел кунига қолдириб танаффус эълон қилди” деб кўрсатилган.

Буни қарангки ЖИБ Сариосиё туман суди раиси З.З.Нарзиев 2015 йил 05-март кунида олдиндан, яъни 2015 йил 20-март куни учун ҳам суд мажлисининг баённи ёзиб қўйган.

Башоратчи Сариосиё суди раиси З.З.Нарзиев бирозгина янгилишган кўринади, 2015 йил 15-июн кунидаги Термиз шаҳар 8-сон тергов ҳибсхонаси бошлиғи Қ.Қ.Махматқуловнинг №Т-2-сонли хатига асосан ўғлим Н.Тўраев 2015 йилнинг 20-март кунида 8-сонли Термиз шаҳар ҳибсхонасида бўлмаган, У 2015 йил 26-март кунида Термиз шаҳар 8-сон тергов ҳибсхонасида қабул қилинганлигини” маълум бўлди.

2015 йил 16-март куни иш хонасидан Н.Тўраевнинг қамоққа ушлаб олиб кетишларидан мақсад, Республика Президентлигига сайлови олдидан Сизга шикоят мактублари ёзаётганлиги сабаб бўлган.

ЖИБ Денов туман судига ўтказилган №1-6015-сонли жиноят иши негадир №1-200-сонли жиноят ишига ўзгартирилган шубҳали кўринади?

ЖИБ Денов туман суди (Судья Б.Садуллаев) тергов органининг сохта айблов хулосасида зикр қилинган сохта фактлар исботланмаса ҳам Ҳукмга нуқта вергулигача кўчириб, уни қонунлаштирди. Ҳимоя тарафининг илтимосномаларини ва жиноят ишини Миллий хавфсизлик хизматига тергов қилиш учун юбориш ҳақидаги илтимосимизни қабул қилмади.

Хурматли Малоҳат Худжамовна !
Мен ушбу жиноий ишда қатнашган Сурхондарё вилоят прокуратурасига, Сурхондарё вилоят Давлат Солиқ қўмитасига ва Сурхондарё вилоят Банк ходимларига умуман ИШОНЧ БИЛДИРМАСЛИГИМ
сабабли ушбу очиқ мурожаатимни кўриб чиқиб, журналистик суруштирув ўтказдириб қонуний тухтамга келиш учун тадбиркорларнинг ҳимоячиси сифатида ўзингизнинг назоратингизга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва Юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» ги қонунининг 18-моддасига асосан Республика юқори турувчи орган мутахассис ходимлари томонидан қонуний баҳо берилишида амалий ёрдам сўрайман.

Тадбиркорларнинг мулкий ҳуқуқлари қонуний кафолатланмаган давлатда, мулкдорлар хонавайрон бўладилар, лекин биз муҳтарам Президентимизнинг бошчилигида ҳуқуқий – демократик давлат барпо этилаётган Ўзбекистон давлатида ўғлим Н.Тўраев каби тадбиркор мулкдорларнинг ҳам ҳуқуқлари ҳимоя этилиб, адолат тантана қилишига ишонаман!

68 (олтмиш саккиз) кунлик ноҳақ қамоқда сақланиши оқибатида ўғлим Н.Тўраевнинг соғлиғи ёмонлашгани, молу – мулкимдан айрилиб молиявий ночор ҳолга тушгани боис айни пайтда Н.Тўраевнинг поймол бўлган ҳақ – ҳуқуқларини ўзини ҳимоя этишга ожизлиги сабабли, Юқорида қисқа баён этилган важлар асосида мазкур ишни шахсан ўзингизни назоратингизга олишингизни ҳамда юқорида номлари қайд этилган прокуратура ходимларининг ҳар қандай тубанликни амалга ошириб туҳмат уюштиришидан ҳимоя қилиб:

Қонуний ҳимоясиз, Н.Тўраевнинг Сурхандарё вилоят прокуратураси ходимлари томонидан қўйилган барча асоссиз ва ноқонуний айбловларни ўғлимни зиммамдан олиб ташланишини.;

Гувоҳлар таъзийқ остида имзо қўйган барча ғайри – ихтиёрий сохта кўргазмаларини Ўз.Р.ЖПКнинг 22 – моддаси талабларига хилоф ғайри – қонуний ҳужжат сифатида бекор қилинишини;

АТБ “Микрокредитбанк” Узун филиали “Кредитлаш бўлими бошлиғи” Хамза Расуловнинг ноқонуний қилмишларига қонуний баҳо бериб, қонун доирасида чора кўрилишини;

АТБ “Микрокредитбанк” Сурхондарё бошқармаси бошлиғи Р.У.Пардаев ва ҳуқуқшуноси Ш.Э.Алиқуловларнинг ноқонуний қилмишларига қонуний баҳо бериб, қонун доирасида чора кўрилишини;
Марказий Банк Сурхондарё Бош бошқармаси ходими Ж.Айиқовнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериб, қонун доирасида чора кўрилишини;

МЧЖ собиқ раҳбари Жумаев Баходир Холмуратович ўз мансаб лавозимига совуққонлиқ қилиши оқибатида МЧЖ га етказган 90.0 млн сўм миқдоридаги моддий зарарни ундирилишига;

МЧЖ собиқ диспетчер кассирлар Мавжуда Қораева ва Егорова Лидия томонидан ўзлаштирилган 469.9 млн сўм маблағни МЧЖ фойдасига ундириб берилишига;

Сариосиё тумани Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари М.Қ.Қиёмиддиновнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериб, қонунан чора кўрилишини;

ЖИБ Сариосиё туман суди раиси З.З.Нарзиевнинг ноқонуний ҳаракатларига қонуний баҳо берилишини;

Зўрлик ва туҳмат асосида айб эълон қилиб, таъзийқ остида ўз молу – мулкини талон – тарож этишга қаратилган ғайри – ихтиёрий олинган кўргазмалар асосида ўғлимни хонавайрон қилган Сурхандарё вилоят прокуратурасининг қудратли “етти”лиги нинг барча қилмишларига қонуний баҳо бериб, ноқонуний равишда ўғлимни поймол этилган конституцион ҳақ – ҳуқуқларини тикланишида қонуний ёрдам беришингизни – СЎРАЙМАН!

Камоли эҳтиром ила, ҳақ – ҳуқуқлари топталган, тадбиркорнинг отасиС.М.Тўраев 19.11.2015 йил
+99890 523 17 07
+99891 982 18 78

FOTOSURAT_1

FOTOSURAT_2

FOTOSURAT_3

FOTOSURAT_4

FOTOSURAT_5

FOTOSURAT_6

FOTOSURAT_7

FOTOSURAT_8

FOTOSURAT_9

FOTOSURAT_10

Иловалар:
PS: мурожатда қайд этилган барча ҳужжатлар ЖИБ Денов туман суди архивида сақланаётган № 1-200-сонли жиноят ишида мавжуд.

Хурмат билан, Нафақадаги фуқаро Тўраев Садулла Музаффарович

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube