Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Туркия ва Россия: Ўзбекистон нима дейди?

Туркия ва Россия: Ўзбекистон нима дейди?
02 Aralık 2015 - 20:41 'да юкланди ва 1885 марта ўқилди.

turkeyКаримовнинг сиёсати биқиқ ва торлиги билан характерланади. У халқаро миқёсда умумий маънодаги фикрларни такрорлаш билан чекланиб келган. Каримовнинг аниқ ташқи сиёсий позицияси мавжуд эмас.

Ислом Каримов Россия, Хитой, Жанубий Корея билан муайян муносабатларга эга, Европа ёки Америка давлатлари билан кенг миқёсдаги алоқалар олиб боргани йўқ. Қолаверса, Каримовнинг сиёсий ҳамкорлиги фақат Россия билан боғлиқ. Сайловдан кейинги илк хорижий сафарини Жанубий Кореяга йўналтирган Каримов қайсидир маънода Россиянинг таъсирига тушмаслигини иддао қилгандек бўлди. Уфада бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг йиғилишида Путин унга яқин-орада давлат ташрифи билан Москвага келмаганлигини гина қилиб ўтди. Шунда Каримов Путинни, Уфанинг об-ҳавосини мақтай кетди. Бу ҳол Ўзбекистон учун Россиянинг бирламчи аҳамияти мавжуд эканлини кўрсатади.

Мустақилликдан кейин то ҳозирга қадар Ўзбекистон халқининг яшаш даражаси Россияда ишлаб пул жўнатаётган мардикорларнинг ҳисобига маълум нормада сақланиб тургани сир эмас. Гарчи ўзбек ишчилари Россияда қадрланмаса ҳам, ҳукумат уларни чақириб олишни ёки уларга иш беришни ўйламади, балки уларни Каримов “дангасалар” деб атаб масъулиятни ўзидан соқит қилди.

Жорий асрнинг еттинчи-саккизинчи йилларига қадар Ўзбекистон Туркия билан яқиндан алоқа ўрнатган эди. Турли соҳаларда ҳамкорликлар йўлга қўйилди. Ўзбекистонда турк лицейлари, дўконлари очилди, ТВда турк сериаллари намойиш қилина бошланди. Бироқ Каримовнинг ўзгарувчан кайфиятига мувофиқ равишда бу ишларнинг барчаси бирдан тўхтатилди. Ўзбекистондаги турк тадбиркорларига улкан жиноятлар тақалди, турк лицейлари ёпилди, бу лицей битирувчиларининг деярли ҳаммаси қўлга олинди, қамалди, уларга “нурчилик” ҳаракати аъзолари, истиқлол душманлари дея айб қўйилди. Ўрни келганда шуни таъкидлаш жоизки, турк лицейларидаги таълим тизими Каримов асос солган таълим тизимини ер билан яксон қилди. Ўзбек мактабларида ҳамма нарса бетартиб бўлиб ётган кезда турк лицейларида ўзлаштириш юқорида даражада бўлган. Ўқувчиларнинг фикрлаши, миллатпарварлиги бошқалардан кескин фарқланиб турган.

Бу “ўйинлар” натижасида Туркия ва Ўзбекистон муносабатлари бир қадар совуқлашди. Хўш, аслида Ўзбекистоннинг Туркияга кўрсатган бу муносабати замирида қандай сабаб бор эди?

Каримов ҳукумати Ўзбекистондаги турклар фаолиятига Республика мустақиллигига хатар солиш айбини тақаган бўлса-да, асосий сабаб – бугунги кунда Туркияда истиқомат қилаётган, Ўзбекистон Халқ ҳаракати лидери Муҳамммад Солиҳнинг Истанбулга Олмониядан кўчиб келгани бўлди. Бу 2007 йил бўлди. Ана шу вақтдан бошлаб Туркиянинг Ўзбекистондаги фаолиятига расман зарба бериш бошланди.

Бу ҳол эса Каримовнинг ўз мухолифи қаршисида қанчалик қўрқувга тушишини кўрсатади.

Гарчи Туркиянинг Ўзбекистонда турли соҳаларда фаолият кўрсатиши тақиқларга учраган бўлса ҳам, бугун ўзбек иқтисоди Туркия билан боғланган. Чунки ўзбек бозорларида энг қимматбаҳо ва сифатли либослар, буюмлар Туркияда ишлаб чиқарилганлигини ҳеч ким инкор эта олмайди.

Бугун Россия ва Туркия муносабатлари кескинлашган пайтда Ўзбекистон уларга нисбатан ўз муносабатини белгилиб олиш зарурати мавжуд. Бу заруратдан кўз юмиб ёки қочиб бўлмайди.

Бунда Каримов учун уч йўл бор:

1)Россия билан иттифоққа келишиш ва Туркия билан алоқаларни буткул узиш;

2)Туркия билан мавжуд муносабатларни сақлаб қолиш ва Россия билан бир қадар совуқлашиш ҳамда унинг босимига дучор бўлиш;

3)бетарафлик мақоми – минбарга чиқиб Ўзбекистон халқаро жанжалларга аралашмаслиги, “тенглар ичра тенг” эканлигини эълон қилиш, бу ҳаракатни эса Ўзбекистон халқи, ёшларининг хавфсизлигининг таъминоти дея “асослаш”.

Агар Каримов биринчи вариант бўйича иш тутса, унинг халқаро миқёсда ва ўз халқи орасида ҳам обрўси янада тушиб кетиши муқаррар. Биринчи вариант Каримовнинг асл башараси очилиб кетишига сабаб бўлади. Чунки собиқ ССР зулмидан Ўзбекистонни халос қилган ўзим бўламан деб керилиб юрган Каримов бу ҳаракати билан халқини эски зулм чангалига ошкора тутқазган бўлади. Аслини олганда, теран кузатувчилар Каримов Россиянинг хоҳишларига аксар ҳолатларда эргашиб келаётганлигини биладилар.

Агар Каримов иккинчи вариантни танласа, Россия унга кескин душманлик эълон қилади, Россияда мардикорликда юрган ўзбекларнинг ҳаммаси оғир аҳволда қоладилар, улар Россиядан қувиб чиқарилишлари аниқ. Каримовнинг табиати бу иккинчи вариантни ҳеч қачон қабул қилмаслиги ҳақиқатга бир қадар яқинроқлигини кўрсатади. Чунки у табиатан Россияга тобелик ҳисси ила яшайди, Туркияни ёқлаш менга яхшилик келтирмайди деб хаёл қилади.

Учинчи вариант Каримов учун энг мақбул ечимдир. У бамисоли мудраб, эснаб вазиятни томоша қилиб ўтиради. Икки давлат ўртасига тушмаслигини айтади, ҳар бир давлатнинг ўз ички иши борлигини, бунга аралаша олмаслигини эълон қилади, у ҳам камдек буни ўзининг улкан қаҳрамонлиги ва донолиги ўлароқ тамсил этади.

Бизнинг фикримизча, Ўзбекистон ҳукумати ёки Каримов эмас, Ўзбекистон халқи ўзининг дўст ва душмани ким эканлигини аниқ билиб олиши шарт.

У ўзига дўст танлашда қуйидаги жиҳатларни ҳисобга олиши зарур:

1)ким унга қардош?

2) ким билан дини битта?!

3) ким билан тарихи ва адабиёти боғланиб кетган?!

4) ким билан таржимонсиз ҳам гаплаша олади?

5) ким уни қадрлайди, бағрига босади?

6) ким унга самимий яхшилик қила олади?!

Бу саволларнинг жавоби Ўзбекистон халқининг ким тарафда туриши зарур эканлигини кўрсатади.

Яна шуни очиқ таъкидлаш жоизки, Россия қаршисида Туркияни ёлғиз қолдириш туркий миллатларнинг улкан фожиаси бўлади. Бутун дунёнинг салкам ярмини ташкил қиладиган туркийлар – уйғур, хакас, ўзбек, туркман, курд, қозоқ, қирғиз, озарбойжон ва бошқалар Туркиянинг томонини олишлари шарт!

Санаб ўтилган халқларнинг ҳукуматлари бу ишга жазм қилмасалар ҳам, халқнинг ўзидан шахсий ташаббус чиқиши лозим. Ижтимоий тармоқларда туркий миллатлар бирлашувига чорлайдиган чақириқлар янграши, турли шаҳарлада Туркиянинг қўллаб-қувватловини ўзида ифода қилган намойишлар ўтказилиши даркор.

Бу айни мақсадга мувофиқ бўлади. Туркий дунёни ўзига бўйсундириб, йўриғига юргазишни истаётган “қудратли” давлатлар бизни ҳурмат қилишга мажбур бўлсинлар.

Хасан Али

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort