Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўктам Пардаевнинг жиноий иши уйдирма эканлиги исботини топди

Ўктам Пардаевнинг жиноий иши уйдирма эканлиги исботини топди
18 Aralık 2015 - 14:27 'да юкланди ва 2038 марта ўқилди.

Халқимиз бежизга “Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади” дейишмаган.

Ва яна гоҳ-гоҳида “Қинғир ишнинг қийиғи илгарилари қирқ йилда чиқса, эндигилик кунда қирқ кунга қолмасдан чиқмоқда” деган гаплар ҳам қулоққа чалиниб қолади. Шунақасини ҳам эшитганмисиз ахир?! Эшитгансиз-а?!

Бунингдек ибратомуз ҳикматни унутиб қўйган Жиззахлик қонун идоралари ходимлари Ўктам Пардаевга сохта жиноят иши очиб, ҳуқуқбонни “юмолоқ-ястиқ” қилиб турмага тиқишмоқчи эди!

Ў. Пардаевни нимага асосланиб жиноий жавобгарликка тортишмоқчи эди!

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-, 168-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган, товламачилик ва фирибгарликда айбланаётган Руҳиё Бойитованинг тергов жараёнларидаги асоссиз кўрсатмалари, қуруқ туҳматлари асосида!

Шу кеча кундузда Жиззахлик қонун идораларининг Пардаевга қарши қаратилган кирдикорларини, туҳмат тошларини инкор қилиб бўлмас далил – оламшумул ҳақиқат синдириб ташлади!

Қандай далил эди у қонун идораларини ҳам доғда қолдирадиган?!

Қандайин ҳақиқат экан у прокурору милисаларнинг ҳам дилини доғлайдиган?!

“Одамлардан олган пулларимни Пардаевга элитиб берганман” дея Ўктамга қарши туҳмат тошини отган Руҳиё Байитованинг кўрсатмаси эди У!

Ҳуқуқ фаолини бадном қилмоқчи бўлган Руҳиё Байитованинг ҲАҚИҚАТИ эди БУ!

Байитованинг ИҚРОРЛИГИ, қоғозларга қоришган ҲАҚИҚАТИ нафақат Дўстлик туман Ички ишлар идоралари ходимларини, нафақат катта терговчи Ориф Анорбоевни, балки Руҳиёнинг ўзи томонидан ёғдирилган туҳмат тошларини ҳам синдирдигина эмас, чил-парчин қилиб ташлади!

БИР АЁЛНИНГ БИР-БИРИГА МУТЛАҚО ЗИД БЎЛГАН ИККИ МАЗМУНДАГИ ИҚРОРЛИГИ!

Мана у, ўзингиз ҳам гувоҳ бўлинг:

Қуйида дамда товламачилик ва фирибгарликда айбланиб, жиноят иши қўзғатилган ва айни пайтда Дўстлик туман ИИБсида хибсда қолаётган ва Ўктам Пардаевга қарши кўрсатма бераётган Руҳиё Байитованинг ҳали устидан жиноий очилмасидан олдинроқ Ў.Пардаев номига ёзган “ТИЛХАТ”и. Ўқувчиларга ноқулайлик туғдирмаслик учун униқиб қолган мазкур “ТИЛХАТ”ни, аввало, нуқта-вергулигача ўзгартирмасдан, асл ҳолича кўчирилган вариантини, сўнгра, скайнер вариантини ҳукмингизга ҳавола қиламиз:

“Ўзбекистон – инсон
ҳуқуқларини Мустақил
ташкилоти Жиззах
вилояти қўмита
раиси У. Пардаевга
Дўстлик тумани
Истиқлол ҚФЙ
Мустақил кўчасида
Яшовчи Байитова Рухия томонидан

Тилхат

Мен 1979 йил Байитова Рухия Дўстлик туманида туғилганман. “?” (ёзув азборойи униқиб қолганидан, 5 рақамими, 6 ми ва ё 9 рақамими, тушуниш мушкул-муаллиф) фарзанднинг онасиман. Менга нисбатан нохаликлар бўлганлиги сабаби орган томонидан хақ хуқуқларим паймол бўлганлиги учун хуқуқ химоячиси У. Пардаевга қонуний ёрдам сўраб борган эдим менга Дўстли туман ИИби да ишловчи ходим Ёдгор исимли кўк жигули мошинасида 755(бу 5 рақами шошиб ёзилгандаги 9 рақамига ҳам ўхшаб кетади – муаллиф) 933 СА давлат рақамли машинада келиб уйимга У Пардаевнинг уйига бир наркотикани қўйинг сизга бир пачка Ақиш долирни берамиз. у пулга уйлар солиб олас деб айди. Мен уларга рад жавобини бердим. Мен ўзимнинг момоларимни (муаммоларимни демоқчи – муаллиф) рус тилига ўз хохишим билан пиривот (таржима демоқчи – муаллиф) қилаяпман. У. Пардаевга ҳеч қандай пул(пора) берганим йўқ. У. Пардаевга ҳеч қанда давойим, адоватим йўқ. бу тилхатни ўз сўзим ва ўз қўлим тўғри ёздим. поспорт серио СТ1641489.

Байитова Р. (имзо)”

Қуйида Байитова тилхатининг скайнер варианти:

тилхат-1

тилхат-2Байитованинг юқоридаги “Тилхати” мазмунидан ҳам кўриниб турибдики, ҳуқуқбон сифатидаги фаолияти, тўғри сўзлиги сабаб Ўктам Пардаевни бадном қилишга бўлган уриниш ва уюштириш ҳаракатлари анчадан буён давом этиб келган.
Байитованинг “Тилхат”ига таянадиган бўлсак, мабодо, Руҳиёхон “кўк жигули мошинаси” бўлган “Дўстлик туман ИИби да ишловчи ходим Ёдгор исмли” шахснинг “Пардаевнг уйига бир наркотикани қўйинг сизга бир пачка Ақиш долирни берамиз. у пулга уйлар солиб олас” деган таклифига рози бўлганида эди, айни дамда, эҳтимол, ҳуқуқбон Ўктам Пардаев ЎзРесЖКнинг 167-168-моддасида назарда тутилган айблов билан эмас, балки ЎзРесЖКнинг 273-моддасининг 1- ва ё 2- қисми (Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан (Ҳамкасбимиз, журналист Солижон Абдураҳмонов каби)жиноий жавобгарликка тортилган бўлармиди, янаям ким билади дейсиз?

Кўриниб турибдики, Жиззахлик қонун идоралари ходимларининг Ўктамни тузоққа тушириш, уюштириш йўлидаги илк уринишлари самара бермаган? Р. Байитова орган ходимларининг таклифига кўнмаган.

Ҳоҳнаҳой, Байитованинг “қулоқсизлиги”дан ғазабланган қонун идоралари ходимлари рад жавоб олганларининг аламига Руҳиёхонинг ўзини бир эмас иккита модда билан қопқонга туширишгандир? Ким билсин, очиқда юрган даврларида туҳмат қилишга кўнмаган аёл, эҳтимол, хибсда “найрангига рози бўлгандир”, Пардаевга тўҳмат тошларини отишга тайёр тургандир?

Руҳиё Байитованинг Ўктам Пардаевга ўз қўли билан ёзиб, имзолаб берган “Тилхат”ини ўқирканмиз, бизда ҳақли бир савол туғилиши табиий:

Жиззах вилоят қонун идоралари, Дўстлик туман прокуратураси, Дўстлик туман ИИБ ходимлари, хусусан, катта терговчи Ориф Анорбоев товламачилик ва фирибгарликда айбланаётган Руҳиё Байитованинг оғзаки кўрсатмаларига ишонишга иштиёқманд, амал қилишга интиқ эдилар-ку? Исбот-далилсиз қуруқ гапи – кўрсатмасига асосан Ўктамни зиндонбанд этган эдилар-ку?

Воажаб, нега энди жиззахлик қонун идоралари Р.Байитованинг ўз қўли билан ёзган “Тилхат”ига ишонишга ошиқмайдилар? Руҳиёхоннинг оғзаки кўрсатмасига инонган терговчи-ю прокурорлар нега энди унинг ёзма “гувоҳлиги”га таянган ҳолда “Пардаевнг уйига бир наркотикани қўйинг сизга бир пачка Ақиш долирни берамиз. у пулга уйлар солиб олас” дея Байитовани очиқдан-очиқ жиноятга бошлаган “кўк жигули мошинаси” бўлган “Дўстли туман ИИби да ишловчи ходим ёдгор исимли” орган одамини топишга, шахсни аниқлашга киришмайди? “Пардаевнг уйига бир наркотикани қўйи”увчиларнинг, туҳмат уюштирувчиларнинг танобини тортиб қўймайди, ҳақиқий жиноятчини қамоққа олишга ошиқмайди?

Нега?

Дўстлик туман прокуратураси, ИИБ идораси Р.Байитованинг Ў.Пардаев номига ёзган “Тилхат”идан бехабарми? Йўқ. Хабардор бўлганда қандоқ!

2015 йилнинг 16 ноябрь куни Ўктам Пардаевнинг уйида ўтказилган тинтув чоғида Руҳиё Байитова томонидан ёзилган юқоридаги “ТИЛХАТ”нинг асл нусхаси Дўстлик туман прокуратураси ва дастлабки тергов орган ходимлари томонидан бошқа ҳужжатлар билан бирга олиб кетилган эди.

Мазкур “Тилхат” мазмунидан огоҳ бўлса-да Жиззахлик қонун идораларининг сукут сақлаганлари беихтиёр шубҳа уйғотади кишида.

Ва умуман олганда Руҳиё Байитованинг Ўктам Пардаевни оқлаш, ҳуқуқ фаолининг фойдасини кўзлаш руҳи билан суғорилган “Тилхат”и биттагина эмас, иккита.

Биргина аёлнинг бир ҳуқуқбон хусусидаги икки хил кўрсатмасининг ўзиёқ Дўстлик туман қонун идоралари ходимларининг “Ў.Пардаевнинг жиноят иши” деб номланувчи “ижод маҳсули” ўта заиф, бўш ва пуч, тўқималардан иборат, ҳақиқатдан йироқ “асар” эканлигини асослайди.

Шу боис ҳам бугун, 2015 йилнинг 15 декабрь куни Ўктам Пардаевнинг қонуний ҳимоячиси, адвокат Дилмурод Аҳмедов Дўстлик туман ИИБ ТБ катта терговчиси Ориф Анорбоевга инкор қилиб бўлмайдиган “ИЛТИМОСНОМА” киритди.

“Илтимоснома”да жумладан шундай дейилади:

“Ҳозирги кунга қадар суриштирув ва дастлабки тергов органи томонидан бир неча ўнлаб, ҳаттоки, юзлаб фуқаролар сўроқ қилинган бўлиб, улар томонидан Ў.П.Пардаевга нисбатан бирор бир пора сўраганлиги, фирибгарлик қилганлиги ҳолатлари аниқланмаган бўлса-да, Фақатгина Рухия Байитованинг асоссиз кўргазмасига таяниб, қандай бўлмасин, Ў.П.Пардаевни айбловларини кўпайтириш мақсадида ушлаб турилганлиги яққол намоён бўлиб қолди.

Юқорида баён этилганларга асосан, дастлабки тергов органининг бир ёқлама олиб борилмаслигини олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7- моддаси “Инсонпарварлик принципи”, 8-моддаси “Одиллик принципи”, 22-моддаси “Ҳақиқатни аниқлаш”, 23-моддаси “Айбсизлик презумпцияси” талабларига амал қилинган ҳолда ҳимоя остидаги Ўктам Пўлатович Пардаевга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини бошқа, яъни тилхат, гаров ёки кафиллик орқали ўзгартириш ҳақида қарор чиқаришингизни илтимос қиламан” дея имзо чекилган.

iltimosnoma

iltimosnoma-2Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
мустақил журналист, мустақил ҳуқуқ фаоли

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort