Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бугунги ўзбек ёшлари мунозараси

Бугунги ўзбек ёшлари мунозараси
18 Aralık 2015 - 14:31 'да юкланди ва 782 марта ўқилди.

IMG_20151218_130942Собиқ шўро даврида халқ онгига чет эл душман сифатида кўрсатилар эди. Бу тенденция Ислом Каримов томонидан муваффақият билан давом эттириб келинмоқда.

Ҳозир ҳам ёшлар ва халқ онгига ташқи ва ички ғанимлар ҳақидаги васваса зўр бериб сингдирилмоқда. Бунинг исботи Ўзбекистон Миллий университетида ўтказиладиган мунозара мавзусидан ҳам билиниб турибди. Сиз суратда акс этган эълонда “ЧЕТ ЭЛ ГРАНТЛАРИ ЁШЛАРГА ТУЗОҚ” мавзусида мунозара бўлиб ўтиши ҳақида билиб оласиз.

Бу каби примитив ва содда мавзуларни муҳокама даражасига олиб чиқаётган талаба ва уларнинг етакчилари дунё қараши қанчалик чеклангани ҳақида билиб олиш мумкин.

Албатта, Каримов тарбиялаган ёшлар бугун ўзлари яшаётган жамиятнинг актуал муаммолари ҳақида баҳс этишга қодир эмаслар. Улар бу масалага мурожаат қилишса, аҳвол чатоқ бўлишини яхши билишади.

Дарвоқе, сизларни ҳам Миллий университетда ўтказиладиган ушбу мунозарага таклиф қиламиз.

ЎХҲ хабарлар хизмати

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар