Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Тарихи Муҳаммадий – 1

Тарихи Муҳаммадий – 1
22 Aralık 2015 - 18:54 'да юкланди ва 3238 марта ўқилди.
Алихонтўра Соғуний

Алихонтўра Соғуний

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ – 1

СЎЗБОШИ

Билмак керакким, ҳар бир мусулмон боласи, хоҳи эр киши, хоҳи хотун киши, хоҳи ёш, хоҳи қари, мана шу тубандаги тўрт нарсанинг тарихини билиши албатта лозимдур.

  1. 1. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом тарихлари.
  2. 2. Қуръони карим тарихи.
  3. 3. Дини Ислом тарихи.
  4. 4. Каъбатуллоҳ тарихи.

Шунинг учун, мен фақир — Алихонтўра Шокирхонтўра ўғли Соғунийдурманким, бизлардин кейинги авлод наслларимизга ва ҳам бошқа турк тиллик ватандош, дин қариндошларимизга мендан ёдгор бўлсин деб юқоридаги тўрт нарса тарихини ҳар қандоқ киши тушунгудек қилиб, очиқ турк тилида ёздим. Бу китобга «Тарихи Муҳаммадий» деб от қўйдим. Буни ўқигувчилар фақирни дуоларида ёд қилиб қўйишларини умид қилурман.

БУЮК УСТОЗ ҲАҚИДА СЎЗ

«Тарихи Муҳаммадий» муаллифи Алихонтўра Соғунийни асримизнинг кўплаб уламои фозиллари ўзларининг буюк устозлари деб биладилар. Зеро, ул зоти бобаракотнинг серфайз ва таъсирчан суҳбатларидан бир лаҳза баҳраманд бўлган ҳар бир толиби содиқ йиллар давомида ўзга устозлардан олган сабоқлари ёки юзлаб мутолаа қилган китоблардан олган маълумотларидан ҳам зиёдроқ истифода этар эди, десам муболаға бўлмас. Камина эса бир лаҳза эмас, Тангрига беҳад шукрлар айтаманким, ул устози куллнинг дарсгўйлик давраларида ва файзли суҳбатларида кўп бўлганман ва кўпдан-кўп илмий иштибоҳларимни сўраб ўта қониқарли жавоблар олганман.

Ҳамон эсимда, 1971 йили Марғилон шаҳрига борганларида бир илмий суҳбатда ҳозирларнинг кўпчилиги толиби илмлар эканини назарда тутиб, аҳли мажлисга Қуръони каримдан Вал-аср сурасини тафсир қилиб берган эдилар. Сура энг қисқа суралардан бўлиб, атиги уч оят — икки сатр бўлишига қарамай устоз роппа-роса икки соат таҳлил этиб, оятларнинг ҳар бир калима, ҳатто ҳарфи зимнидаги ҳикмати ва нуқталарини шунчалик ҳакимона шархлар эдиларки, диққат билан сомеъ бўлиб турган уламо ва толиблар бошларига қуш қўнгандек сукут сақлаган ҳолда вужудлари қулоқ бўлиб, ҳар бир сўзларини уқиб олишга ва мағзини чақишга ҳаракат қилар эдилар.

Дарҳақиқат, устоз илму ҳикматнинг бир-икки соҳасида эмас, балки илми қироат, тафсир, ҳадис, фиқҳ, наҳв, балоғат, мантиқ, тиб, тарих, сийрат, жуғрофия, назму наср ва бошқа фанлар бўйича ҳам етук мутахассис эдилар.

Энди ушбу сийрати набавийя фанига мансуб «Тарихи Муҳаммадий» асари хусусида ҳам бироз тўхталиб ўтишга тўғри келади.

Ислом тарихи ва жаноб пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг ҳаётлари ва фаолиятлари тўғрисида ҳозиргача араб, форс, турк ва бошқа шарқ ва ғарб тилларида жуда кўплаб асарлар ёзилган. Лекин Алихонтўра Соғунийнинг ушбу асари уларнинг хулосаси бўлиши билан бирга, маълумотларининг ишончли манбалардан олинганлиги, ҳар бир тарихий воқеа баёнидан кейин муаллифнинг унга нисбатан ўз фикр-мулоҳазаларини ибратли равишда изҳор этганлари ва асарга имкони борича бадиийлик киритиб ҳар қандай китобхонни ўзига ром этиши билан алоҳида аҳамият касб этади.

Менинг фикримча, асарни бир марта ўқиб чиқишнинг ўзи кифоя қилмайди, балки шу муҳим манбага тез-тез мурожаат қилиб туриш керак. Табиийки, ҳар сафар янги-янги тушунчалар кашф этилиб, китобхонда ўзгача таассуротлар ҳосил бўлади. Бу фақат каминанинг фикри эмас. Асарни мутолаа қилиб чиққан кўпдан-кўп дўстларимиз ҳам ушбу гапни такрорлаб турадилар. Айниқса, имом-хатиблар, уламои киромлар ва толиби илмларнинг ҳар бирларида ушбу ноёб асардан бўлишини тавсия этардим. Зеро, ҳозирги кунимизда Ислом тарихи бўйича ўз она тилимизда батафсил ёзилган бундан ўзга асар йўқ. Бундан ташқари бу фанга доир ҳар қандай китоб унинг ўрнини боса олмайди. Хуллас, «Тарихий Муҳаммадий» китобини ҳар қанча таъриф ва тавсиф қилинса, камлик қилади. Яхшиси, асарнинг ўзини қунт билан мутолаа қилиб, унинг серқиррали маълумотларидан, файзу футуҳли мазмунларидан баҳраманд бўлган китобхонгина бундай таърифларда муболаға йўқ эканига тўла ишонч ҳосил қилади.

Ҳадиси шарифда ворид бўлганки, баъзи бир қилинган хайрли ишларнинг савоби инсоннинг вафотидан кейин ҳам то рўзи қиёматгача унинг номаи аъмолига битиб турилар экан. Устозимизнинг ушбу асари худди шундай солиҳ амаллардандир. Бинобарин, уни ўқиб, фойдаланувчи барча китобхонлар номидан ул зоти шарифнинг ҳақларига дуои хайрлар қилиб қоламиз.

Абдулазиз МАНСУР

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинки, қўлингизда «Тарихи Муҳаммадий»нинг тўлиқ китоби турибди.

Асар муаллифи Алихонтўра Соғуний Шокирхўжа эшон ўғли, Муҳаммадхўжа ўғли, Мирниёз ўғли эрурлар.

Буюк инсонлар ҳақида ёзиш ҳамиша шарафли, масъулиятли ва шу билан бир вақтда ўта мураккаб вазифадир. Бобомиз 1885 йил 21 мартда собиқ Туркистон ўлкасининг Тўқмоқ шаҳрида ўзбек оиласида туғилганлар. Нақшбандий сулукига мансуб уламолардан бўлмиш катта бобомиз Шокирхўжа эшон бошқалардан уқувчанлиги, тиришқоқлиги ва зеҳн-заковати билан ажралиб турадиган иккинчи ўғли Алихонтўрани катта ўғли Олимхонтўра билан бирга узоқ Арабистонга ўқишга юборадилар.

Талабалик йилларидаёқ оламдаги ижтимоий воқеликни, сиёсатни туб моҳияти билан англай бошлайдилар. Илмга чанқоқ бу талабанинг ёшликдан амал қилиб юрган шиори «Ал-илму фис-сиғари кан-нақши алал-ҳажари», яъни «Ёшликда эгалланган билим — тошга ўйилган нақш» эди. Ўз ғайрат-интилишлари билан пировардида бобомиз ўз замонасининг забардаст олими, буюк алломаси бўлиб етишдилар. Лекин тақдири азал ҳамма замонларнинг улуғ сардорларига қилган «марҳаматини» бобомиздан ҳам дариғ тутмади. Советлар исканжасида яшаётган мусулмонларнинг озодлиги ҳақида фаол ташаббуслари сабаб таъқиб қилина бошлагач, 30-йилларда у киши оиласи билан Хитойга ўтиб кетадилар. Сабабки, энг ғайриинсоний мафкура асосида қурилган чиркин совет тузумининг туб моҳиятини ҳаммадан олдинроқ англаганлар. Тафаккур ва маърифат душманлари Хитойга ҳам аллақачон етиб боришганди. Натижада улар 1937 йил бобомизни умрбод қамоқ жазосига маҳкум қиладилар. Аллоҳнинг марҳамати билан, 1941 йил бу жазодан озод бўлиб, махфий «Озодлик жамияти»га раҳбарлик қиладилар. Шундай қилиб, бутун Шин-Жон ўлкасида жуда катта озодлик ҳаракати бошланади. 1944 йилги қуролли қўзғолон натижасида «Озод Шарқий Туркистон» республикаси барпо этилади. Чанкайши ва гоминданчиларнинг деярли юз минг кишилик армиясига қарши кетма-кет олиб борилган шиддатли жангларда улар тор-мор этилади. Миллий Армиянинг Бош қўмондони Алихонтўрага Маршал унвони берилади ва у киши Шарқий Туркистон жумҳуриятининг биринчи президенти этиб сайланади.

Шундай қилиб, бизнинг Ўзбекистонга деярли уч баробар келадиган улкан ҳудудда яна бир ислом давлати вужудга келади. Бу эса даҳрийлик асосида қурилган совет давлати раҳбариятини қаттиқ ташвишга солади. Оқибатда қонхўр Сталиннинг буйруғи билан, жиноятчилар бобомизни музокарага таклиф қилиш баҳонаси билан ўғирлаб кетишади. Ўттиз минг фидоий йигитлардан тузилган мунтазам армия ҳамда милёнлаб ватанпарвар мусулмонлар эса мунғайиб қолаверишган. Тошкентда бобомиз бир неча йил уй маҳбуси бўлиб ўтирганлар.

Шундай ноҳақликлар оқибатида фаол сиёсатдан воз кечишга мажбур этилган, қалби қайғу-ҳасрат, дарду аламга тўлган, аммо ўз эътиқоди, ўз мафкурасидан заррача чекинмаган жафокаш инсон илму фан тадқиқотларига шўнғиб кетадилар.

Бобомизнинг бундай оғир кунларни бошларидан кечиришлари жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг бир ҳадиси шарифларида келган мазмунни беихтиёр эслатади: Ул зот айтган эканлар: «Балою офат, ғурбат ва мусибатларнинг энг қаттиғи бу дунёда пайғамбарларга, сўнг уларнинг хайрли ишларини давом эттирувчи уламоларга, сўнг шуларга ўхшаш солиҳ кишилар бошига келиши муқаррардир».

Бу ҳадиси шариф руҳини танларига сингдириб олган бобомиз қанчалик кўп зулму ситам тортсалар ҳам тақдир эгаси устидан ҳаргиз шикоят қилмас, балки шукр ва мамнунлик бажо келтирар эдилар.

Алихонтўранинг Тошкентда ўтган сўнги ўттиз йиллик умри ижодий жиҳатдан жуда сермаҳсул бўлган. Жумладан, Херман Вамберининг «Бухоро ёки Мовароуннаҳр тарихи» китобини, Аҳмад Донишнинг «Наводирул Вақойе» асарини ҳамда Дарвиш Али Чангийнинг «Мусиқа» рисоласини форс тилидан таржима қилдилар. Айниқса, «Темур тузуклари» шоҳ асарини эски форсийдан таржима қилиб, «Гулистон» журналида нашр қилганларида (1967 йил) чинакам инқилоб бўлган эди. Ўшанда «қонхўр Темур»ни улуғлашга қандай ҳадди сиғди, деб бобомизга бутун «катта раҳбар»лар ҳужум қилган, журналнинг бош муҳаррири ва Марказқўмдаги қатор масъуллар ишдан олинганди. Ваҳоланки, бобомиз Амир Темурни ўзбек халқига тирилтириб бериб кетган эдилар. Яратганга шукрки, мана бизнинг кунларга келиб Тошкентнинг марказида Соҳибқирон Амир Темурга ҳайкал ўрнатилди.

Бобомизнинг энг улуғ зоти олийларгагина хос сифатларидан бири — мансабга интилиш ва шуҳратпарастликдан йироқ бўлганларидир. Бир неча йил бурун «Темур тузуклари»ни китоб шаклида чоп этдилар. Асарни бизнинг ҳозирги тилимизга мувофиқлаштириб, бобомизнинг ёнига яна бир кишининг исми-шарифини қўшиб, Алихонтўранинг таржимаси сифатсиз ва хатоси кўп эди, асар деярли қайтадан таржима бўлди, деб бир профессор олим танқид қилиб, сўзбоши ёзибди. Бобомизга бағишланган катта анжуманда шогирдларидан бири ўша танқидчи олимга қарата шундай деганди: «Устознинг шуҳрат отига мингашибсиз, лекин у кишини танқид қилишга сизга ким ҳуқуқ берди. Ахир буюклар нуқсонини қидириш учун ҳеч бўлмаганда улар даражасига яқинроқ бўлиш керак эмасми?» Ўшанда катта зал бу гапдан ларзага келганди.

«Ҳар бир давлат раҳбари, подшоси агар «Темур тузуклари»дан мукаммал хабардор бўлса ва унга амал қилса, у энг одил, энг қудратли ва енгилмас давлат подшоси бўлиши муқаррар», деган эдилар бобом.

Бобомиз кучли табиб ҳам эдилар, ҳатто саратон касалининг муолажасини билганлар. Совет тиббиётида узоқ вақт тан олинмаган сексопатология фанининг билимдони ҳам Алихонтўра Соғуний эдилар. Бобомиз қаламига мансуб «Шифо-ул илал», яъни «Иллатлар шифоси» асари ҳам мавжуд. Унда икки юзга яқин касалликлар баёни, ташхиси ва даволаш усуллари берилган.

Етук сиёсий арбоб ва ҳақиқий ватанпарвар бўлган Алихонтўра Соғуний «Туркистон қайғуси» деган катта асарнинг муаллифидирлар. Бу асарда бизнинг халқимиз қандай қилиб босқинчиларга қул бўлиб қолгани ва қандай қилиб динни, Ватанни, миллатни асраш кераклиги чуқур сиёсий-ижтимоий мантиқ асосида мукаммал баён этилади.

«Тарихи Муҳаммадий»нинг ёзилиши қанчалик куч-ғайрат, машаққатли меҳнат ва билим-заковат талаб этган бўлса, уни қабиҳ коммунистик тузум таъқибидан асраш ундан ҳам қийинроқ бўлган. Бобом деярли йигирма йил мобайнида жуда оғир аҳволда, диндорлар қувғинда бўлган йиллари ёзган бу бебаҳо асарни авайлаб замони саодатга, келажак авлодга етказиб бериш учун кўп йиллаб уни ер остида, ҳатто ун қопларида ҳам сақлаганлар.

 Йирик исломий-фалсафий олимларнинг якдиллик билан эътироф этишларича, «Тарихи Муҳаммадий» ХХ асрнинг энг инсонпарвар, бетакрор, буюк асарларидан бири ҳисобланади. Китобни оққа кўчириш, хаттотлик эса ёшлигиданоқ энг олий мақсади Отага хизмат қилиш бўлган, бобомнинг суюкли фарзандлари — менинг падари бузругворим бўлмиш Муҳаммадёрхонтўра зиммаларида эди. Биз ёш бола эдик, дадамлар ниҳоятда гўзал арабча ҳусни хатлари билан туну кун ёзардилар.

«Туркистон қайғуси»да бобомнинг шундай сўзлари бор: «мағлубиятга учраб, душманларидан енгилган миллатлар доимо қайғу-ҳасратда қолиб, хору зорлик бирла яшамоққа мажбурдирлар. Ҳар кимсага маълумдурки, ҳаёт оламида инсоннинг энг севган, қадрлик, қимматлик тўрт нарсаси бордур. Бу тўрт нарсага эга бўлмаган кишилар инсонлик шарафидан маҳрум бўлурлар.

Аларнинг энг биринчиси шулдурки, ҳар одам ўз эрк ва ихтиёрига эга бўлмоғи керакдур. Ўзида эрки, қўлида ихтиёри йўқ одамларнинг ҳайвондан нима фарқлари бор.

Иккинчиси шулки, шаръий ёки қонуний касблар орқали топган молу дунёси, қилган меҳнатининг меваси шул топгувчининг ўз ҳаққи бўлиб, анинг хос мулкидур.

Учинчиси, ҳар бир миллатнинг ҳақиқий онаси, у миллатнинг туғилиб ўсган, ота-бобосидан мерос қолган Ватанидир. Она Ватанни бошқалар тасарруфига қолдирмоқ — Ватан авлодларининг кечирилмас оғир жиноятларидур, балки инсон ҳуқуқларига қилган хиёнатидур.

Тўртинчиси, ҳар бир мамлакат халқининг асрлар бўйи асралиб келаётган муқаддас динларидур.

Энди юқорида ёзилмиш бу тўрт нарсага эга бўлмоқ учун ҳар миллатнинг бутун ҳуқуқлари шу миллатнинг ўз қўлида бўлиши шартдур».

Бобомиз туб маънодаги олим бўлиб, тиббиёт, фалсафа, геология, тарих, математика фанларининг етук олимлари — профессор, академикларига устозлик қилганлар. Шундай экан, нима учун матбуотда у кишининг номи эшитилмас эди, деган савол туғилиши табиий.

Аввало, совет ҳукумати Алихонтўранинг номини матбуотда тилга олишдан қўрққан. Иккинчидан, яхшиси бир мисол келтирай: «Содиқов деган ТошМИнинг бир профессори бобомизга қадимги бир қўлёзма кўтариб келади. Уни ўқишга ҳали ҳеч кимнинг тиши ўтмаган экан. Бобомиз салкам уч юз йил илгари форсийда ёзилган бу қўлёзма тиббий асар эканини айтиб, уни дарҳол арабчага ва туркийга ўгирадилар ва у кишига қайтиб берадилар. Профессор дарҳол тақриз ёзиб, асарнинг у ер-бу ерини «тузатган» киши бўлиб, ўзининг номидан босиб чиқаради. Воқеадан хабардор бир шогирдлари бобомизнинг олдиларига келиб: «Анави профессор қўлёзмани каттагина брошюра қилиб, фақат ўз номидан чиқарибди, Сизнинг номингизни ҳатто тилга ҳам олмабди», деганида бобомиз хурсанд бўлиб: «Ҳа, баракалла, китоб қилибдими, а? Неча минг дона китоб қилиб босибди? Халқ ўқийдиган бўлибди-да, барака топсин!» деган эдилар.

Бобомиз биз фарзандлари учун бир вақтда устоз ҳам бўлганлар, менинг ўзим учун эса туб маънодаги ҳақиқий инсон тимсоли эдилар. «Болалигимдан бир одатим бор, агарда иккита чопоним бўлса, унинг янгисини бировга бергим келаверади», дердилар. Шу гаплари ҳеч ёдимдан чиқмайди.

Бир вақтлар «саховатли» совет ҳукумати берган катта ҳовлининг бир қисмини олиб қолиб, қолганини умрбод тайинланган 500 сўм нафақаси билан қўшиб, болалар боғчасига бериб юборган эдилар.

Энди у кишининг сифатларини санайверсак, алоҳида китоб бўлади. Алихонтўра валийлик даражасига етишган улуғ зот эдиларки, уни ҳам қатор ибратли воқеаларда кузатишган.

Ғариброқ бир киши тўй қилмоқчи эдим, деб қарзга икки минг сўм пул сўраб келди. Мен ўшанда бобомнинг ёнларида қайсидир бир дорини тайёрлашда ёрдам бераётган эдим. «Маъқул, дедилар, бироз шошманг, манави дори тайёр бўлсин, болаларингиз билан ичиб юрасиз, юрак ва ошқозонга қувват бўлади». Шу пайтда тужжор ихлосманд шогирдларидан бири бобомиз зиёратларига келиб қолди. Хол-аҳвол сўрашиб, бир пиёла чой ичгач, узр сўраб кетишга отланди ва: «сизга атагандим, тақсир», деб қоғозга ўралган пул берди-ю, хайрлашиб ортига қайтди. У кетгач, бобом менга шу пулни санатдилар. Пул роппа-роса 2000 сўм экан. «Мана пулингиз, Худо сизнинг насибангизни ҳам етказди, бу пул қарз эмас, сизга ҳадя», дедилар. Ўтирганлар бу каромат ишдан ҳангу манг бўлиб қолишди. Бояги одам эса йиғлай-йиғлай, дуо қила-қила хайрлашди.

Бобом: «Миллатимиз равнақи учун ақл-заковат, албатта, керак, шу билан бирга у, шижоату матонат, жисмоний баркамолликсиз етарли бўлмас», дердилар. Улар спортни севардилар. Ёшликларида курашиб кураклари ерга тегмаган экан. Спортчи бўлишимга ҳам бобомиз сабабчилар. Менинг ГУЛАГ қамоқхоналарида, Сибир ўрмонларида ва Қозоғистон чўлларида кечирган деярли ўн йил давом этган машаққатли ҳаётим даврида аввало, Аллоҳнинг мадади ҳамда бобомнинг руҳлари ва берган таълимлари ҳамиша раҳнамо бўлган, Аллоҳ ул зотдан рози бўлсин!

Бобомиз тенги йўқ нотиқ ҳам эдилар. Сўзлаганларида нуроний юзларидан мудом нур таралиб турар, бирорта ҳам кераксиз сўз ишлатмасдилар. Сўзлашдан олдин бироз сукутга кетардилар, сўнг оҳиста сўз бошлаб, ўқдек чақнаб чиқиб, қалбларга малҳамдек ўрнашадиган сўзлари-ю, қамрови олам-жаҳон фикрлари билан барчани ўзларига мафтун этардилар.

Алихонтўра Соғуний ана шундай, Озодлик, Ватан ва миллат фарзанди эдиларким, ўзлари башорат қилиб ўттиз йиллар бурун айтган гаплари ҳозирги кунда амалга ошаётир.

«Ўзбек эли, айниқса, Тошкент аҳли қут-баракот киндигида яшайди, бу ерларга азиз-авлиёларнинг дуоси кетган, бунда ҳеч қачон очарчилик, қаҳатчилик бўлган эмас, бўлмайди ҳам, иншооллоҳ», дегандилар бобомиз.

Азиз биродарлар, ушбу китоб Алихонтўра Соғуний ҳазратлари таваллуд топганларининг 120 йиллиги олдидан у зот авлодларидан сизнинг хонадон аҳлларингизга муносиб туҳфа бўлар деган умиддамиз.

Баҳманёр ШОКИР

(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube