Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Тарихи Муҳаммадий — 3 (давоми)

Тарихи Муҳаммадий — 3 (давоми)
27 Aralık 2015 - 12:18 'да юкланди ва 2226 марта ўқилди.

Muhammad_savАлихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ – 3 (давоми)

ОНАЛАРИ БИЛАН МАДИНАГА САФАР ВА УНДАН ҚАЙТИШЛАРИ

Бундан сўнгра Пайғамбаримизнинг оналари ҳазрати Омина: «Мадинага бориб, боламга отаси Абдуллоҳ қабрини зиёрат қилдирай ва ҳам у жойдаги тоғалари билан кўриштириб келай», деб Мадина сафарига ният қилиб, йўлга чиқди.

Бу сафарда Умму Айман деган Абдуллоҳдин мерос қолган чўрилари ҳамроҳ эди. Бир неча кун йўл юришиб, саломат Мадинага етишдилар. Макка шаҳри билан Мадина оралиғи туя юришида ўн-ўн икки кунлик йўлдур. Тоға қабиласи ичида бир неча кун меҳмонликда бўлишди. Мақсад ўталгандин сўнгра яна Маккага қайтдилар. Макка ва Мадина шаҳарлари орасидаги Абво деган жойга келганида оналари Оминада бетоблик пайдо бўлди ва шу жойда ажал етиб, эндигина беш ёшга кирган фарзандларини додаклари (чўрилари) Умму Айманга топшириб, ёш жувонлик ҳолда вафот этди.

Мана шу жойга келганда, икки тоғ орасида меҳрибон оналаридан ҳам ажраб, ота-онасиз етим бўлиб, додаклари Умму Айман қўлида қолдилар. Сўнгра бу жойдин қўзғалиб, Маккага келгандин кейин боболари Абдулмутталиб зиёда меҳрибонлик кўрсатиб, ўз тарбиятига олди. Шу билан боболарининг қўлида ёшлари саккизга етди. Бу чоғда Абдулмутталибнинг ёши юздин ошган эди. «Ҳар бир туғилган киши — ўлимдир охирги иши» дегандек, бу киши ҳам ажали яқинлашиб, бетоблик тўшагида ётди. Ўн бир ўғил, олти қизлари бор эди. Уларни ёстиқ устига чақириб, васият қилди:

— Ўғлим Муҳаммад онасидин ёшлигида етим қолди, энди мендин ҳам ажраш вақти яқинлашди. Ўз ўрнимда Абу Толибни вакил қилдим, — деди. Сўнгра унга қараб айтди:

— Эй Абу Толиб, сен ўзинг камбағал одамсан ва ҳам ёш болаларинг кўпдур, шундоқ бўлса ҳам ўғлим Муҳаммадни сенга топширдим, чунки сен юмшоқ кўнгиллик, мулойим сўзлик, улуғ ҳикматлик кишидурсан ва ҳам Муҳаммад — оғанг Абдуллоҳнинг ўғлидур, мана шунинг учун ҳам Муҳаммадни сенга топширдим,— деб фоний дунёдин ўтди.

 АМАКИЛАРИ АБУ ТОЛИБНИНГ ТАРБИЯСИГА ЎТИШЛАРИ

Отаси Абдулмуталлибнинг васиятича, Абу Толиб ҳам шу кундин бошлаб, вафот бўлгунчалик борлиқ куч-қуввати билан Пайғамбаримиз тарбияларига киришди. У зотни ҳимоят қилишда ҳеч қандоқ камчилик кўрсатмади, шундоқ бўлиб амакилари Абу Толиб тарбиясида ёшлари ўн иккига эришди. У замондаги Қурайш халқининг ҳар йили савдогарчилик билан икки қайта сафарга чиқиш одатлари бор эди. Қиш фаслида бўлса, Яман шаҳрига, ёз кунлари Шом вилоятига бориб, савдогарчилик қилар эдилар. Шу одатларича, Шом сафарига тайёрланган Қурайш карвонларига қўшилиб, Пайғамбаримизнинг амакилари Абу Толиб ҳам чиқмоқчи бўлди. Энди жўнар вақтида Пайғамбаримиз келиб, туянинг бурундиғига осилдилар:

— Эй амаки, мени кимга ташлаб кетасиз, мен сиздан ажрамайман, — деб кўзларига ёш олдилар.

Буни кўриб, Абу Толибнинг кўнгли эзилди. Қариндошлик меҳри қўзғалиб, кўзига ёш келди ва ҳам сени ташлаб бу сафарга чиқмайман, деб қасамёд қилди. Шунинг билан Пайғамбаримиз Абу Толиб туясига мингашиб сафарга чиқдилар. Ҳаво ғоятда исиган вақти эди, мана шу кундан бошлаб, Пайғамбаримизнинг бош устиларига бир парча оқ булут чиқиб, соя солиб турди. Шом сафаридин қайтиб келганчалик шу булут сояси сира ажрамади.

Аллоҳ таоло ўз ҳабиби Пайғамбаримизга болалик кунларидин бошлаб шундоқ мўжизаларни бериб, бошқалардин фарқли қилган эди. Макка шаҳри билан Шом вилоятининг оралиғи эрса, туя юришида қирқ-эллик кун чамалик йўлдур.

Қурайш карвони бу йўлларни юриб, манзиллардин ўтиб, сўнгра Шом тупроғига кирдилар.

Шу ерда Бусро шаҳри бўлиб, анинг яқинида бир савмаа, яъни насоро сўфийларининг ибодатхонаси бор эди. Ана шунда узун замонлардин бери Буҳайро отлиқ бир обид ибодат қилиб ётур эди. Бу обид эрса, Исо алайҳиссалом келтирган ҳақ динни тутган, у йўлдан адашмаган, Таврот, Инжил ўқиган катта олимлардин бўлиб, Пайғамбаримиз сифатларини Таврот, Инжил китобларида ўқиб билган эди. Ул айтур эдиким:

— Одам алайҳиссаломдин кейин кўп пайғамбарлар ўтдилар, энди барча пайғамбарлар улуғи, Худонинг дўсти, охирзамон Пайғамбари чиқар вақти яқинлашди, ул ўзи араб наслидин чиққай, Макка шаҳрида туғилиб, Мадина шаҳрига ҳижрат қилгай, ёш болалик вақтида Шом тупроғига киргай, — дер эди.

Бир куни савмаа устига чиқиб, Мадина тарафига қараб туриб эдиким, йироқдин карвон қораси кўринди. Алар яқинроқ етиб келгунча пайқаб турди. Қараса, туя минган ёш бола тепасида бир парча оқ булут соя солиб турибдур. Буҳайро роҳиб Таврот, Инжил китобларида ўқиган охирзамон Пайғамбарининг сифатларини аниқлаб билиш учун, узун тикилиб турди. Карвонлар ҳам қўшларини туширдилар. Сўнг Пайғамбаримиз бир дарахт тубига келиб ўтирдилар. Қараб турса, дарахт шохлари эгилиб келиб, устиларига соя ташлади. Мана бу кароматни кўриб, обид кўнгли қарор топди.

Дарров савмаасига кириб, карвонлар учун бор зиёфат асбобини тортиб, бориб уларни меҳмонга чақирди. Карвон халқи ичида ҳаммадин кичикроғи Пайғамбаримиз эдилар. Араблар одатларича ёш бола деб қўш-қўлон сақлашга қолдириб, бошқалари зиёфатга ҳозир бўлишди. Роҳиб кўрдиким, Пайғамбаримиз келмабдурлар.

— Сизлардин ким қолди? — деб сўради. Алар эса:

— Улуғларимиздин ҳеч ким қолмади, бир ёш боламиздин бошқа барчамиз бормиз, — дейишди.

Бу роҳибнинг асл мақсади эса, Пайғамбаримиз дийдорларини тўйиб кўриш эди. Исо алайҳиссалом башорат берган, Таврот, Инжилда сифатлари айтилган охирзамон Пайғамбари эканликларини аниқлаб билиш эди. Карвон аҳлини зиёфат қилишдан роҳибнинг мақсади ҳам шу эди. Йўқ эса, карвонлар бундан илгари қанча қайта бу жойдин ўтганларида бу роҳибдин ҳеч қандоқ илтифот кўрмаган эдилар. Шунинг учун яна киши юбориб, қўймасдан чақиртириб келтирди. Келгандин сўнгра:

— Бу боланинг отаси сизлардин қайси биринглар?— деб сўради. Анда Абу Толиб:

— Мен отаси бўларман, — деб жавоб берганида роҳиб айтди:

— Ҳой, андоқ бўлмаса керак эди, бу боланинг ота-онаси ўлган бўлиб, ўзи етим бўлиши керак, — деди. Абу Толиб айтди:

— Бу сўзингиз тўғридур. Сиз дегандек, боланинг ота-онаси ёш чоғида ўлиб кетгандур. Мен бўлсам улар ўрнида тарбият қилиб турган амакисидурман.

Бу сўзларни эшитган роҳибга бу боланинг охирзамон Пайғамбарлиги аниқ бўлди. Таврот ва Инжилда айтилган сифатлари тўғри келди, деб кўнгли қаноатланди. Зиёфат ўтгандин сўнгра роҳиб Абу Толибни бир четга чақириб:

— Эй Абу Толиб, сизга хушхабар, бу ўғлингиз воясига етса, Аллоҳ таолонинг ҳабиби, анбиёлар сарвари— охирзамон Пайғамбари бўлур. Таврот ва Инжилда сифатлари ёзилмишдур. Узун йиллардин бери савмаада ётиб, шуни кутмоқда эдим. Алҳамдулиллоҳ, бугун мақсадимга етдим. Шом шаҳридаги яхуд олимлари ҳам ўз китобларида бу воқеани кўриб, алар ҳам кутиб турмоқдалар. Чунки Аллоҳ таоло тарафидин Пайғамбарларга берилган барча китобларда бу Пайғамбарнинг сифатлари баён қилингандур. Шу жиҳатдан яҳуд, насоро олимлари бу ишдин хабардордурлар.

Энди бундоқ улуғ даражали пайғамбарлар алардин бўлмай, араб наслидин чиққанлиги учун, ҳасадлари қўзғолиб, кўнгилларида қаттиқ адоват сақламоқдадурлар. Энди манинг сизга дўстлик сўзим шуки, Шом шаҳрига кирмасдин, болани олиб, сиз бу жойдин қайтинг. Мабодо унга душманлар қасд қилиб, зиён-заҳматлар еткузмасун, — деди.

Абу Толиб ҳам бу роҳиб сўзини англаб, Шоми шариф ичига кирмай, карвон тушган жойда ишларини битириб қайтди. Энди ул жойдин карвон юриб, сиҳат-саломат Маккага етдилар.

Шундоқ қилиб, орадин ой, йиллар ўтиб, Пайғамбаримизнинг ёшлари йигирмадан ошди.

Пайғамбаримиз болалик вақтидан бошлабоқ одоблик, кўркам ахлоқлик, чин сўзлик, юмшоқ кўнгиллик, саховатқўллик, гўзал қилиғлик, улуғ ҳимматлик эдилар. Катта-кичик, яхши-ёмон, дўст-душман барчага қилган ишлари ёқимлик эди. Ўйин-кулгудин, ботил ишлардин кўнгиллари нафрат қилур эди. Ул замондаги араб халқининг тутган бутпарастлик динларидин ва ҳар хил бузуқ ахлоқларидин бек жирканур эдилар. Буларнинг тутган динлари ботил диндур, албатта, хато йўл бўлғай, деб ишонур эдилар.

Бировдин кўрмасдин, ҳеч кимсадин ўрганмасдин Иброҳим Халилуллоҳнинг ҳақ динларини тутган эдилар. Худо тарафидин кўнгилларига шундоқ илҳом бўлган эди.

Аввалда араб халқининг тутган динлари Иброҳим алайҳиссалом келтурган Ислом дини бўлса ҳам, бу ўртада узун замонлар ўтиши билан ул йўлдан адашиб, буларда бутпарастлик кўп ривож топган эди. Ичларида Қурайш қабиласидан Варақа ибн Навфал деган бир олим киши бўлиб, бутун араблар ичида Иброҳим алайҳиссаломдин қолган ҳақ динни тутган ёлғизгина шу киши эди. Бу киши эрса, ҳазрати Хадича онамизнинг амакиларидур. Инжил китобларидин ўқиб кўриб, у киши:

— Охирзамон Пайғамбари чиқар чоғи яқинлашди. Шу кунларда туғилиб, сояси ер устига тушди. Ул араб насли, Қурайш уруғидин бўлиб, бутун халқни ҳақ динга даъват қилур. Унинг сўзига араблар инкор қилиб, қарши чиққайлар. Ўз қабиласидин унга кўп жабру жафолар етгай, охирида уни ўз шаҳри Маккадин қочишга мажбур қилгайлар. Кошки мен у замонда тирик бўлсам эдим. Афсуски, у замонни кўришга умр оз қолди, — деб ҳар қачон шундоқ сўзлар билан ҳасрат қилур эдилар.

Варақанинг шундоқ сўзларини эшитиб юрган онамиз Хадича: «Агар бу улуғ давлат араблар ичида бировга насиб бўлса, албатта, Муҳаммаддан бошқага бўлмаса керак. Чунки унда ҳар бир яхшиликнинг белгилари бордур. Ўшандоқ зотнинг хизматига лойиқ бўлсам, никоҳларига кирсам, мен учун қандоқ улуғ бахт-давлат бўлур эди», деб ҳамиша орзу қилар эди.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ahmad ;

    Salollohu alayhi vasallam!

    28/12/2015 17:13
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube