Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Тирикларнинг ўлиги…

Тирикларнинг ўлиги…
30 Aralık 2015 - 14:21 'да юкланди ва 1893 марта ўқилди.

Madamin-bekАлихонтўра Соғуний

ТУРКИСТОН ҚАЙҒУСИ – 2

(давоми)

Бобомлар биз фарзандлари учун бир вақтда устоз ҳам бўлганлар. Менинг ёшлик, йигитлик даврим у кишининг ёнида, умрларининг охиригача тарбиясида бўлиш бахти билан ўтган. 1964 — 1967 йиллари у кишининг қошида норасмий «Онг ўстириш тўгараги» мавжуд бўлиб, бу ерда биз ёшлар ҳар ҳафтада икки марта йиғилар эдик. Араб тили ва ислом дини асосларидан сабоқни, миллий тарихимиздан дарсларни, ахлоқ-одоб, инсон ҳақ-ҳуқуқлари тўғрисида биринчи тушунча ва маълумотларни у кишидан шу пайтда уққан эдик. Бобомиз биз учун маънавият, тарих ва миллий қадриятларимизнинг тирик қомуси; ҳар қандай мушкулот ечимини топа оладиган доно мураббий замонамиз тузуми, сиёсати ҳақида бор ҳақиқатни тўғри сўзловчи ботир инсон эдилар. Ул зот ислом дини, ўтган улуғларимиз, миллий қадриятларимиз, Ватан ва миллат ҳақида гап кетганда ғоятда тўлқинланиб, беҳад ғурур билан сўзлардилар. Нотиқликда олдига тушадигани кам топиларди. Сўзлаганларида нуроний юзларидан ҳамиша ёғду таралиб турар эди. Дарсларда бизга ниҳоятда самимий мулоқотлари оҳанграбодек таъсир этарди ва ҳаяжонли таассурот қолдирарди. Ёшликдан илмни қунт билан ўрганиш лозимлигини айтиб, «Ёшликда эгалланган билим тошга ўйилган нақшдур», «Онг йўқ жойда жасорат бўлмайди», «Бу дунёда ҳеч нарса тан-соғлиққа етмас» каби шиорларни кўп эшитар эдик.

Миллий тарих дарсларидан бирида шундай деганлар: «Инсонлар ўз ҳаётларини онгли равишда тушуниб туришлари учун дунё илмлари ичида бошқалардан кўра тарих илмига ҳожатлари айниқса кўпдур. Шунинг учун ҳар даврнинг доно олимлари тарафидан бу тўғрида бек (кўп) китоблар ёзилмиш экандур. Тарих демак, ўқувчиларнинг кўз олдиларига қўйилган бир кўзгу каби бўлиб, унга қараган кишилар эса юз-кўзларига юққан ёмон нарсаларни кўрар эканлар, албатта, ундан ўзларини тозалайдилар. Шунга ўхшаш, ўтмишдаги ота-боболарнинг ойнакларини кейинги болалари қўлларига олиб қарасалар, ўзларининг ким эканликларини, энди ким бўлғонликларини шу кўзгуда очиқ кўрадилар. Меҳрибон она Ватанлари босқинчи оёқлар остида депсалиб, инграб ётқонлиғини кўргач, унинг сабабларини текширишга киришадилар. Онгсизлик ўлим уйқусида ётган бир миллатни уйғотиш учун ўтмишдаги ота-боболарининг шонлик тарихини билишдан ортиқ нарса йўқдир. Бу илмдан кутилган асосий мақсадлар бир давлат қурилгандан сўнгра, у қайси ишлар билан тараққий топиб ривожланмишдур, ёки инқирозга учраб завол топиши нима сабабдан бўлишидур. Чунки дунёда ўтган, ё ўтмоқда бўлган яхши-ёмон ишлар пайдо бўлишининг, албатта, сабаблари бордур. Ҳаёт оламида ҳеч нарса сабабсиз юзага чиқиши мумкин эмасдур. Масалан, илгари бутун дунёга номи чиққан, тилларда достон шу Ўзбекистон бизнинг суюкли она Ватанимиз нега қўлимиздан чиқди? Биз Туркистон халқи ўз давлатимиздан нега ажрадик? Мана буларнинг сабабларини кўрсатиш тарих илмининг асосий вазифасидур.

Яна бир дарсда айтганлари: Келажакка фақат ўтмиш йўл кўрсатади. Тарих шуни билдирадики, икки буюк қўшни давлат билан олиб бориладиган яхши, ўзаро манфаатли сиёсат етарли эмас. Чунки улар ҳар доим Туркистонга ўз манфаатлари бўлган муҳим ўлка сифатида қараб иш юритишган. Шу сабабли асосий масалаларда ҳамиша тил топишиб, Туркистон тақдирини ўз манфаатлари йўлида ҳал қилишган. Масалан, Шарқий Туркистон халқининг озодлик учун олиб борган кураши бу давлатлар манфаатига зид бўлганлиги сабабли қурбон қилинди. Ёки Туркистон халқи ўзининг қайси туб манфаатларини кўзлаб, Иккинчи жаҳон урушида шунча кўп қурбонлар берди?

Ер куррасининг имконияти чекли бўлишига қарамай моддий эҳтиёж кескин ўсиб бораётган XX асрда миллатлар тараққиёти ва тақдири кўпроқ қудратли давлатлар сиёсати ва манфаатига боғлиқ бўлади.

Шу сабабли Туркистон ўлкасида учинчи бир буюк давлат манфаатини яратиш зарурати бор. Равшанки, муҳим масалаларда уч давлатнинг ҳеч бири бирортасининг бир томонлама манфаатдор бўлишига йўл қўймайди. Шунда тадбирли сиёсат юргизувчи кичик давлат, албатта, унинг манфаатини кўпроқ кўзлаб иш тутаётган давлат томонида бўлади».

Шу тартибда биз бобомизнинг «Тарихи Муҳаммадий» қўлёзма асари орқали ислом дини ва тарихи билан танишдик, ўзлари форс тилидан таржима қилган машҳур Ҳерман Вамберининг «Бухоро ёки Мовароуннаҳр тарихи» асарини ва улуғ соҳибқирон Амир Темур «Тузуклари»нинг биринчи таржимасини қўлёзма ҳолатда у кишининг иштирокида ўқиб ўргандик. Ислом фалсафаси нималарга кўпроқ урғу беради деган саволга: «Шарқ фалсафаси аввал бошидан бошлабоқ асосан инсон руҳиятини, унинг маънавий оламини билишга, одамларнинг ўзаро муносабатларини англашга эътибор берган. Бу таълимотда одам қалбини ҳайвоний ҳирслардан озод этиш, уни Аллоҳга ишонч, иймон нури билан ёритиш, комил инсон масалалари устида кўпроқ фикр юритилади», деганларини уққанмиз.

Ҳар доим 3 – 4 соатдан кам давом этмайдиган мароқли дарсларимизда кўп тарихий воқеаларга ул зотнинг ажойиб мукаммал, сиёсий-ижтимоий мантиқ қонунларига асосланган шарҳларини эшитишга муяссар бўлганмиз. Масалан, Ватанимиз мустақиллиги ва эркининг йўқолишига нобоп кишиларнинг (президент И. Каримовган ўхшаган. Изоҳлар сайт таҳририятига тегишли) ҳокимият тепасига чиқиб қолиши ҳам сабаб бўлганлиги тўғрисида гапириб, айтганларини эслайман:

«Ҳар бир давлат арбоби сиёсатда билимдонлик, сезгирлик, изчиллик ва жасорат каби фазилатларни ўзида мужассамлаштирмоғи керак. Бу тоифадаги ҳукмдорлар ўзлари кучли бўлганлиги учун атрофига мард ва очиқча сўзлаша оладиган кишиларни тўплаб иш юритади. Улуғ бобомиз соҳибқирон Амир Темур шундай зотлардан эди. Темур султон таърифича, ҳукмдорга ўз фикрини ва мулоҳазаларини айтишга ботина олмайдиган ҳамда ўз соясидан чўчийдиган, қул табиатли мансабдорлар салтанатнинг энг хавфли душманларидур. (Каримов ҳукуматидагилар каби) Чунки улар ўзларининг ожизлиги ва жасоратсизлиги орқасида иккиюзламачилик билан иш юритадилар, кези келганда эса ўз ҳукмдорига ва ҳатто ватанига хиёнат қилишдан тоймайдилар. Шу боисдан буюк Амир Темур қул табиатли амалдорларни ёқтирмай, ўз қадру-қиммати, виждони, ор-номуси ва ғурурини сақлай оладиган кишиларни давлатнинг устуни деб ҳисоблаган».

Ул зот яна шундай деганлар: (Шунақа ҳадис ҳам бор) «Агар мўмин-мусулмон бир ноҳақ ишни кўрса, албатта, ул ишга қўли билан қарши турсин. Агар бунга қудрати етмаса, тили билан қайтарсин, бунга ҳам ярай олмаса, ҳеч бўлмаса кўнгли билан норози бўлсин. Бу сўнггиси иймоннинг энг кучсиз бўлишидандур. Агар кўнгли билан ҳам ул ишга норози бўлганин сезмас эрса, бундин Аллоҳ сақласинким, бу ҳол иймонсиз кишиларнинг белгисидур. Уларни пайғамбаримиз тирикларнинг ўлиги деб айтганлар.

Пайғамбар Мусо алайҳиссалом уммати вужудига сингдирилган қуллик асоратини сиқиб чиқариш учун ўз қавмини қирқ йил Саҳройи Кабирда олиб юрган экан. Чунки бу иллат миллатнинг жасадларига ёпишган вабо микроблари кабидир. Агар унга қарши чора кўрилмас экан, кўп узоқламаёқ ҳаёт оламидан оти ўчирилиб, у миллат туб томири билан ютилиб юборилади.

Инсоннинг энг севган қадрлик, қимматлик тўрт нарсаси бордур. Бу тўрт нарсага эга бўлмаган кишилар инсонлик шарафидан маҳрум бўладилар.

Аларнинг энг биринчиси шулдурким, ҳар одам ўз эрк ва ихтиёрига эга бўлмокдур. Ўзида эрки йўқ, қўлида ихтиёри йўқ одамларнинг ҳайвондан нима фарқлари бор? Иккинчиси — шаръий ёки қонуний касблари орқали топган молу дунёси, қилган меҳнатининг меваси шул топгувчининг ўз ҳаққи бўлган хос мулкидур. Учинчиси — ҳар бир миллатнинг ҳақиқий онаси, у миллатнинг туғилиб ўсган, ота-бобосидан мерос қолган Ватанидур. Она Ватанни бошқалар тасарруфига қолдирмоқ Ватан авлодларининг кечирилмас оғир жиноятларидур, балки инсон ҳуқуқларига қилган хиёнатидур. Тўртинчиси — ҳар мамлакат халқининг асрлар бўйи асралиб келаётган муқаддас динларидур».

Бобомизнинг Нақшбандия таълимотига эътиқод қўйганлари ҳам маълумдир. «Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд тариқатлари Қуръони карим ва Ҳадиси шарифга асосланади. Ул зотнинг «Дил ба ёру даст ба кор!», яъни кўнгил Аллоҳ ёди билан, қўл эса иш билан банд бўлсин, деган шиорлари бутун мусулмон оламига машҳурдир. Соҳибқирон Амир Темур ҳам бу тариқатга амал қилган. Раият равнақини кўзлаб, «Кам енглар — очарчилик кўрмасдан бой-бадавлат яшайсизлар, кам ухланглар — мукаммалликка эришасизлар, кам гапиринглар — доно бўласизлар!» деб бу кишининг насиҳатларини таъкидлаганлар.

(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube