Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мавлуди шариф – 3 (охири)

Мавлуди шариф – 3 (охири)
30 Aralık 2015 - 14:32 'да юкланди ва 3794 марта ўқилди.

ФитратАБДУРАУФ ФИТРАТ            

МАВЛУДИ ШАРИФ
ёхуд Хайрул-башар мироти (расул ойнаси)

(давоми)

Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқнинг – Аллоҳ ундан рози бўлсин – иймон келтиргани ва ундан кейин иймон келтирган улуғ зотларнинг зикри

Ҳунарларга ғарқ ақл пири,
Деди: Бундайдир тарих сири.
Исломга кирган биринчи эр,
Бўлганди ҳазрат Абу Бакр.
Сибён[1]дан ҳазрат Али бил,
Наби амакисига ўғил.
Ундан сўнг Зайд, Билол ва баъд[2],
Ҳазрат Усмон, кейин кирди Саъд.
Сўнгра Саид бўлгач мусулмон,
Талҳа, Зубайда топди иймон.
Уч йилгача олийқадр шоҳ,
Араб халқин этмади огоҳ.
Ўз даъватини тутди пинҳон,
Билди фақат бир неча инсон,
Битта-битта келиб яширин,
Қабул этдилар наби динин.
Тўртинчи йили парвардигор,
Деди: Даъватинг қил ошкор.
Худодан олгач бундай фармон,
Ўшал кун қилди динин эълон.
Бориб масжиди Байт ул-ҳаром,
Чақирди араб қавмин тамом.
Деди: Эй аслзода араб,
Топшириқ берди менга ул Рабб.
Етказгумдир сизга батамом,
Жаҳон эгаси амрин, вассалом.
Худо – билгувчи, қодир, ёлғиз,
Тенгсиз, фарзандсизу аёлсиз.
Бу бут, бутхона бари ботил,
Эргашган унга жоҳил, ғофил.
Ким сидқ ила тутса этагим,
Топар икки жаҳон давлатин.
Ким даъвоим инкор этса гар,
Эртанг дўзахда ватан тутар.
Араблар бу сўзни эшитиб,
Дилда ғазаб ўтин қўзитиб.
Бел боғладилар ёниб дарддан,
Қасд олайлик, деб, Муҳаммаддан.
Эй набига дили вафоли ёр,
Тур ўрнингдан, саловот юбор.
– Муҳаммадинга салом де, Худо;
Салом саййидимиз, Мустафо.

*****

Набий алайҳиссаломнинг мушфиқ амакиси ва муҳтарам ҳарамининг вафоти

Тарихда устодим кеча тун,
Бу ёқдан очди сўз эшигин.
Шу ғавғо билан ўтди ўн йил,
Амак жаҳондан узиб кўнгил.
Фоний оламдан силкди этак,
Руҳининг қуши учди юксак.
Аҳмад амакдан бўлгач жудо,
Араб орттириб жабру жафо.
Дунёда бўлса қанча изо,[3]
Муҳаммадга кўрдилар раво.
Бири оёғига отди тош,
Бири уятли сўз этди фош.
Бири деди: сеҳргар, маккор.
Бири деди: нокасу беор.
Хуллас, араб бериб кўп азоб,
Чекди наби чексиз изтироб.
Лек Хадича ёнида эрди,
Ғамхўри бўлиб ёрдам берди.
Аммо бор-йўғи ўтиб уч кун,
Набини тарк этди у бутун.
Хадича ҳам орқалаб кўчин,
Йўлга тушди ул бақо учун.
Худо олдида топди қабул,
Лек ёлғиз, танҳо қолди расул.
Араб қавми кўргач бир ўзин,
Қизитди жабру жафо сўзин.
Лек Аллоҳ элчиси қўрқмади,
Нубувват даъвосин қўймади.
Баъсдан ўн икки йил тамоми,
Ўтиб, келди меърож оқшоми.
Эй дили набига вафоли ёр,
Тур ўрнингдан, саловот юбор.
– Муҳаммадингга салом де, Худо;
Салом саййидимиз, Мустафо.

*****

Меърож

Бахтли-ю қутли бир тун эди,
Ҳавода файз, мушк устун эди.
Ҳурлар сочидек анбарфишон,
Ойнадек ҳар ёғи нурга кон.
Қароси гўё кўз қароғи,
Ҳайит тонгидек хуш ҳар чоғи.
Ҳур кўзин сурмасидек шоми,
Тонгидир нур даштин гулфоми.
Кўзи очиқ юлдузлар барин,
Қилиб фалак узра кўк сайрин.
Хуш уйқуда чоғи пайғамбар,
Жаброил келтирди бир хабар.
– Худоинг дер, эй фахри русул,
Бу Ялдо[4] туни – вақти вусул.[5]
Уйқуни тарк эт, бўл сен бедор,
Раббинг кутар бу тун интизор.
Васлдир, уйқуга итоб қил,
Юқори оламга шитоб қил.
Эшитиб Батҳонинг саййиди,
Раддига бирон сўз демади.
Худосин амрига бўйсуниб,
Рафрафнинг тез устига миниб.
Етгач Масжиди Ақсога зуд,[6]
Айлади саловоту дуруд.
Сўнг кўтарилди Сурайёга,
Етгач биринчи қат самога.
Учрашди Одам Ото билан,
Илк наби, Сафиулло билан.
Йўналиб иккинчи фалакка,
Суҳбат қурди Исо-ла якка.
Қадам қўйиб тўртинчи само,
Ҳазрат Идрисга бўлди ошно.
Етгач бешинчи сипеҳрига,[7]
Ҳорун тўйдирди ўз меҳрига.
Тушгач олтинчи қат самога,
Қулоқ тутди ҳазрат Мусога.
Манзил бўлгач еттинчи само,
Иброҳим айлади кўп дуо.
Кетди сўнг йўли очиқ томон,
Лутфлар этди Ҳаййи[8] меҳрибон.
Қайтди яна келган жойига,
Оро кирди шаҳар жонига.
Ўз меърожин уйғонгани он,
Асҳобларига қилди баён.
Бу сўзни қабул тутган илк ёр,
Эди ул Абу Бакр дилдор.
Эй набига дили вафоли ёр,
Тур ўрнингдан, салавот юбор.
– Муҳаммадга салом айт, Худо;
Салом саййидимиз, Мустафо!

*****

Ҳазрат расул алайҳиссаломнинг Мадинага ҳижрати

Ҳақиқатни билгувчи ул пир,
Сўзин қилди бу каби тақрир.
Меърождан қайтиб наби ҳазрат,
Тушди этмакка яна даъват.
Кўрди ҳаётда шундан кўп ранж,
Лек этмади даъват ишин ланж.
Арабга ёқмай бу, чор-ночор,
Қилди ушбудек қасдга қарор.
Йиғилишиб бир ерга гуррос,
Ўлдириб, олгайлар зўр қасос.
Аҳд этдилар наби қатлига,
Лек раво кўрмай расулига,
Худо юборди ўшал айём,
Жаброилдан набига паём.
Деди: Тур, сенга ушбу дамдан,
Ҳижрат изни келди эгамдан.
Бу тун Мадинага қил сафар,
Йўқса бор бунда сенга хатар.
Бу Бакрга бергали мужда,
Бориб наби ул ён бир зумда.
Икковлон Маккадан кетдилар,
Савр деган тоққа етдилар.
Тоғ бағрида бир ғор бор эди,
Ичи тундек қора ғор эди.
Абу Бакру расули Худой,
Ул ғор тўрида олишди жой.
Илоҳий амрдан бир тортан,[9]
Ғор оғзини бекитди тордан.
Вадуд[10] амридан бир жуфт каптар,
Ин қурди ғор оғзида яксар.
Араб қавми қочганин расул,
Билиб, бўлишди ғамгин, малул.
Излаб ҳар тараф зир чопишди,
Ғор оғзин ул ҳолда топишди.
Этмай одам борин ҳеч гумон,
Қайтишди орқага шул замон.
Расулдан топмагач бир нишон,
Қолди дилларида кўп армон.
Эй набига дили вафоли ёр,
Тур ўрнингдан, саловот юбор.
– Муҳаммадга салом айт, Худо;
Салом саййидимиз, Мустафо!

Олам шоҳи қолгач ғорда уч кун,
Ҳақ меҳри бўлиб такя,[11] устун.
Тўртинчи кун қуёш порлади,
Дашт, саҳрони нурга чулғади.
Чиқиб, туяга бўлгач савор,[12]
Ҳар икковдан холи қолди ғор.
Абу Бакру паёмбар равон,
Кетдилар Ясриб[13] шаҳри томон.
Бир ҳафта шамолдек елдилар,
Мадина ёнига келдилар.
Ясриб аҳлига етгач бу гап,
Келиб, ташлашди ўзин тап-тап,
Наби пойига сургали бош,
Ансорликларин[14] этгали фош.
Эй набига дили вафоли ёр,
Тур ўрнингдан, саловот юбор.
– Муҳаммадга саловот де, Худо;
Салом саййидимиз, Мустафо!

*****

Хотима

Бу китобким, эрур файзга кон,
Илоҳ лутфидан топди поён.
Расулга севгимиз ҳаққи, қил,
Илоҳим бандалигимиз қабул.
Қилган эсак-да қанча гуноҳ,
Фақат сендан истаймиз паноҳ.
Кечир, олий лутфингдан бизни,
Узмасмиз ҳеч умидимизни.

(тугади)

[1] Сибён – болалар.
[2] Баъд – кейин, сўнг.
[3] Изо – ҳақорат, дашном; Уқубат, азоб.
[4] Ялдо туни – энг узун ва қоронғи тун. Мелодда 21-декабрь оқшомига тўғри келади.
[5] Вусул – висолга етиш.
[6] Зуд – тез.
[7] Сипеҳр – осмон, фалак.
[8] Ҳайй – ҳаёт бергувчи Аллоҳ.
[9] Тортан – тортанак, ўргимчак.
[10] Вадуд – меҳрибон. Аллоҳ номларидан бири.
[11] Такя – суянчиқ.
[12] Савор бўлмоқ – минмоқ.
[13] Ясриб – Мадина шаҳрининг ислом пайғмабари келгунгача бўлган номи. Сўнг “Мадинат ун-наби” номини олган ва шундан “Мадина” деб аталади.
[14] Ансор – ёрдам берувчи.
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube