Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Тарихи Муҳаммадий — 4 (давоми)

Тарихи Муҳаммадий — 4 (давоми)
03 Ocak 2016 - 11:02 'да юкланди ва 2044 марта ўқилди.

Muhammad_savАлихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ – 4 (давоми)

ХАДИЧА САВДОГАРЧИЛИГИГА ВАКИЛ БЎЛИБ ШОМ САФАРИГА ЧИҚҚАНЛАРИ

Ҳазрати Хадича араб хотунлари ичида ортиқ ақллик, зийрак, чечанликлари зиёда бўлганликдан, ўз фаҳм-фаросатлари билан Пайғамбаримиз бошларида шундоқ бир улуғ давлат борлигини бурунданоқ сезиб юрар эди. Шунинг учун турлик баҳоналар билан яқинлашиб, шул зотнинг никоҳига кириш йўлини излар эди. Ўзлари бўлса, Қурайш қабиласи ичида ҳасаб-насаблик, ҳусни жамолда чиройлик, уруғ-аймоқлари олдида обрўлик, бой хотун бўлиб, бурунги эри ўлиб, тул ўлтурган эди. Қурайш қабиласи саййидларидан бир қанча совчи келиб, сўровчилар бўлса ҳам, алардин ҳеч бировини қабул қилмаган эди.

Макка шаҳрининг атоқлик бойлари қаторида қишда Яман вилоятига, ёзда Шом шаҳрига савдо тижоратлари йил сайин юриб турмоқда эди. Бир куни ҳазрати Хадича пайғамбаримизга киши юбориб, айтдиким:

— Муҳаммад бўлса, маним олдимда кўп ҳурматлик йигитдур, мен уни бек ишонимлик киши деб билурман, тижорат учун Шом шаҳрига юбормоқчи бўлиб, бир қанча мол тайёрладим. Агар хоҳлар экан, бу тижорат ишига бошчи бўлиб, бориб келсин. Фойдасига тенг шерик бўлурмиз, кейинчалик мендин кўп яхшиликлар кўргай, — деди.

Пайғамбаримиз бу сўзни ҳазрати Хадичадан эшитган сўнгида, амакилари Абу Толиб қошига келиб, андин маслаҳат сўрадилар. Абу Толиб ҳам бу сафардаги тижоратдин кўп фойда чиқишини чоғлаб, боришларига маслаҳат берди. Ҳазрати Хадича бу сўзни англади эрса, кўп хурсанд бўлиб, Майсара деган қулини йўлда хизмат қилиш учун ҳамроҳ қилиб қўшди ва ҳам Пайғамбаримиз ҳақида нима сирлар кўрса, йўлларда қандоқ воқеалар ўтса, пайқаб юришига буюрди.

Шунинг билан Пайғамбаримиз Хадичанинг молларини олиб, Шом карвонлари билан йўлга чиқдилар. Бу сафарда Абу Бакр Сиддиқ ҳам бирга эди. Пайғамбаримиз билан ораларида ёшликларидин тортиб дўстлик алоқалари бор эди. Икковлари бир туяга мингашдилар. Туяга минишлари билан яна бир парча оқ булут тепаларида соя ташлаб турди. Сафар тамом бўлгунча кун иссиғида устиларидин шу булут сира ажрамади. Абу Бакр Сиддиқ ва Майсара бу сирни очиқ кўрдилар. Карвонлар манзилдан-манзилга кўчиб, бир неча кун юришиб, Шом вилоятига келдилар.

Пайғамбаримиз ўн икки ёшларида амакилари Абу Толиб билан келган сафарларида кўришган Буҳайро роҳибнинг савмаасига карвон яқинлашди. Ул роҳиб бир неча йиллар илгари ўлиб кетиб, ўрнига Настуро деган роҳиб келиб ўлтирган эди. Бу ҳам Таврот, Инжил китобларида Пайғамбаримиз сифатларини кўриб, охирзамон Пайғамбарининг чиқар вақти ёвуқлашди, Шом сафарига чиқиб, шу йўлдин ўтгувчидур, анинг жамолини кўрарманму деган умид билан савмаа узасидин (томи) кўз тутиб, Мадина тарафига боқиб турар эди.

Бир куни шул тарафдин карвон қораси кўринди, алар ичида устига бир парча булут соя солиб турган Пайғамбаримизга кўзи тушди. Карвон аҳли савмаа олдига келиб тушдилар.

Пайғамбаримиз эрса, савмаа яқинидаги бир туп дарахт соясида ўлтирдилар, роҳиб келиб, Пайғамбаримизга узундан-узун тикилиб, қараб турди.

— Бу киши ким бўлур? — деб Майсара қулдин сўради.

Ундан жавобини англаб, китобда кўрган сифатларига тўғри топди. Сўнгра Майсарани бир четга тортиб, унга Пайғамбаримиз тўғриларида кўп сирларни айтди. Ва ҳам Шом шаҳрига кирмасга маслаҳат берди. «У жойда яҳудийлардин душманлар кутиб турмоқдадур, улардин зиён-заҳмат етмасун», деди. Бу тўғрида Пайғамбаримизнинг ўзлари билан ҳам бироз сўзлашди. Мана шу роҳиб сўзи сабаб бўлиб, пайғамбаримиз Шом шаҳрига кирмасдин, шу жойда молларини кўп яхши баҳода сотиб қайтдилар.

Энди «Сўздан сўз чиқар» дегандек, бу китоб ёзгувчи Алихонтўра, Шокирхонтўра отамиз марҳум билан ўн тўрт ёшимда, тарих ҳижрат 1319 (1902) йили ҳаж сафарига чиқдик. Тошкентдин поездга тушиб, Каспий денгиз оша Кавказия орқалик, Ботум билан Қора денгизга кириб, Истамбулга етдик, ул замонда султон Абдулҳамидхон ҳазратлари халифа эдилар. Бу жойдин Ўрта денгиз орқали юриб, Байрут шаҳрига келдик. Ундан поезд билан тўққиз соатда Шоми шарифга келдик. Энг аввал Бани Умайя жомеъида ҳазрати Яҳё Пайғамбар қабрини зиёрат қилдик, бошқа кўп зиёрат жойлар бор экан, алардин бўшаган сўнгида шаҳардин анчагина четроқ жойда бир қишлоққа бордик. У қишлоқни «Қадамун Набий» деб атар эканлар. Унда бир масжидга кирдик, масжид ичида токча устида бир дона катта тош турибдур. Мана шу тош узасида босилган бир инсон изини кўриб, зиёрат қилдик. Бизни бошлаб келган одам айтдиким, Пайғамбаримиз йигитлик вақтларида ҳазрати Хадичанинг моллари билан тижорат учун Шом шаҳрига келган эканлар, шу жойда кўришган Настуро роҳиб сўзи билан шаҳар ичига кирмасдин, шу ердин қайтган эканлар. Мана шу тош устига, мўжиза бўлиб, оёқларининг изи тушган, деди. Ул замонда бутун Шом вилояти, араблар мамлакати султон Абдулҳамидхон халифага қарар эди. Ҳозирги тарих 1371 йил бўлиб, шул орада 52 йил ўтибдур. «Инсон умри ўтар, ёзган сўзлари қолар», дегани шул экан. Энди, бошқалар ўтгандек биз ҳам дунёдин ўтиб кетсак, бизнинг авлод-наслларимизга бу ёзган сўзларимиз ёдгор бўлсин. Буни ўқиган чоғларида биз ғарибни кўнгулларига келтуриб, бир калима Қуръон билан дуода ёд қилиб, руҳимни шод қилгайлар. Аллоҳ таоло аларнинг ҳам икки дунёлигини обод қилғай, омин!

Яна ўз сўзимизга келайлик. Қурайш карвони Шом тупроғидин чиқиб, манзилдин манзилга кўчиб, саломат Макка шаҳрига етдилар. Макка халқи карвон хабарини англашиб, тўсиб чиқишди. Онамиз ҳазрати Хадича ҳам шул чоғда бир неча хотунлар билан том узасига чиқиб, қараб турган эдилар. Йироқдин келаётган карвон ичида Пайғамбаримизга кўзи тушди. Бош устиларида булутдек соя солиб турган бир жуфт қуш кўринди. Ҳақиқатда эса у кўринган қушлар икки фаришта эди. Ангачалик Майсара қул ҳам етиб келди, сиҳат-саломатликни билдиргандан кейин бу узун йўлда пайғамбаримиздан кўрган барча сирларни, бир неча каромат мўжизаларни онамиз Хадичага бирин-бирин баён қилиб берди. Буни эшитган сўнгида Пайғамбаримизга ихлос-муҳаббатлари, завқ-шавқлари илгаригидан яна ортиқроқ бўлди. Ва ҳам Пайғамбаримизнинг бу сафардаги тижоратларида бошқа кишилардин ортиқроқ фойда чиққанидан ҳазрати Хадича кўп суюндилар.

ХАДИЧАГА НИКОҲЛАНИШЛАРИ

Мана шу кундан бошлаб, Пайғамбаримизга қиёмат жуфт бўлиб, никоҳларига кириш чорасини қилди. Хотунлар тарафидин эр излаб, совчи қўйиш расми одатдин ташқари иш бўлса ҳам онамиз Хадича Нафиса деган хотунни Пайғамбаримизга юбориб, асли мақсадини билдирди. Пайғамбаримиз эрса, эшитганларидин кейин амакилари Абу Толибдин бу ҳақда маслаҳат сўрадилар. Бу ишга Абу Толиб кўп ажабланди. Чунки ҳасаб-насабда Қурайш хотунлари ичида биринчи ўрин олган Хадичанинг ўзи харидор бўлиши, у замон араб одатларига сиғмайдиган таажжуб иш эди. Шунинг учун Абу Толиб:

— Хадичанинг бу талабини сизга келган бир давлат деб ҳисоблаймиз, албатта, буни қабул қилишимиз керак, — деб мамнунлик ила розиликларини билдирди.

Сўнгра Хадичага қабул жавобини бердилар.

Ўшал вақтнинг расм-одатлари бўйича никоҳ мажлислари тузилди. Ҳар икки томондин таъсирлик хутбалар ўқишиб, никоҳ боғладилар. Бу биринчи кўрган никоҳлари эди. Бунда йигирма туя маҳр солганлари ривоят қилинур. Мана шу чоғда Пайғамбаримиз 25 ёшда бўлиб, онамиз Хадича 40 ёш чамаси эдилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунёда кўз очиб кўрган вафодор ёрлари, ҳар икки жаҳонлик муборак жуфтлари онамиз ҳазрати Хадичадурлар.

Пайғамбаримизнинг тўрт ўғил, тўрт қиз фарзандлари бор эди. Ўғиллари Қосим, Тоҳир, Таййиб, Иброҳимдур, қизлари эса Руқия, Зайнаб, Умму Гулсум, Фотимадур. Мана булардин ёлғиз Иброҳим — чўрилари Мориядан туғилган эди. Қолган ҳаммалари онамиз Хадичадин туғилгандур. Ўғилларининг энг каттаси Қосим бўлиб, кичиклари Иброҳимдур. Қизларининг энг чўнги Руқия, кичиклари ҳазрати Фотимадур.

Онамиз Хадича бутун мол-дунёларини, балки тамом умрларини Пайғамбаримизнинг ризоликларида сарф қилдилар. Пайғамбаримизга кўп ғамхўр, зиёда меҳрибон эдилар. Умрлари борича, энг охирги дамларигача Пайғамбаримизнинг ғам-қайғуларини бирга тортишди. Ҳасрат кунларида мунглик бошларига пана бўлиб, дардлик дилларига даво эди.

Бутун дунё халқини Ислом динига даъват қилиш амри Аллоҳ таоло тарафидин Пайғамбаримизга келди. Шу хизматни бажариш устида мушрик ва мунофиқлардин турлик жабру жафо кўрдилар. Ташқаридин ҳар нечук азиятлар кўриб, уйга кирганларида очилган гулдек чиройлари, ширин-шакардек сўзлари билан Пайғамбаримизни юпантириб, ғамлик кўнгулларини кўтарур эдилар. Бирорта сўзларини қайтармасдин, ҳар қандоқ ишларини оғир олмасдин, барча мол-дунёларини, балки борлиқ нарсаларини аямасдан, Пайғамбаримиз йўлида фидо қилдилар. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

— Эй бор Худоё, Хадичадин мен розидурман, сен ҳам рози бўлғайсан, — деб ҳақларига дуо қилдилар.

Онамиз Хадича вафот этган йилни қайғу-ҳасрат йили деб атаган эдилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло ўз ҳабибига жуфт қилиб, ёр-вафодорликка уни лойиқ кўрди. Вафотларидин кейин ҳам Пайғамбаримиз ҳар вақтда Хадича онамизнинг сифатларини қилиб, анинг яхшиликларини айтиб ўлтирур эдилар.

Бир куни Пайғамбаримиз, онамиз Оиша уйида ўтирган чоғларида Хадича онамиз устиларида сўз бўлди. Пайғамбаримиз анинг яхшилик сифатларини айтиб мақтадилар. Бунга онамиз Оишанинг рашклари қўзғалиб:

— Ул қари, қизил оғиз хотунни мунча мақтадингиз, — деди.

Анда Пайғамбаримиз айтдилар:

— Ҳой ундай демагин, ул эса борлиқ бойлигини менинг йўлимда қурбон қилди. Қайғу-ҳасратларимни тенг тортишди. Менга тикилган офат-балоларга ўзини қалқон қилди. Мен ундин, у мендин розилик билан дунёдин кетди, — деб муборак кўзларига ёш олдилар.

Энди Худо розилиги учун эрларига бўйинсунган, дунё турмушидаги ғам-қайғусини бирга тортишган мўмина, солиҳа хотунлар умиди шулдирким, қиёмат кунида онамиз Хадичаи кубронинг шафоатларини топгайлар, иншааллоҳ.

Пайғамбаримиз Макка шаҳридан Мадинага ҳижрат қилиб келганларидан кейин бир куни уйларига бир кампир хотун кириб келди, уни кўриб, кўп ҳурмат қилдилар, сўнгра ўлтирган одамларга қараб, айтдиларким:

— Бу хотун эрса, Хадичанинг дўстидур, унинг тириклигида кўп келур эди, ҳар киши ўз дўстининг дўстларини кўрса, албатта, уни ҳурмат қилиш лозимдур,— деб бу хотунга кўрсатган ҳурматлари учун сабаб баён қилдилар.

Шунинг учун бу ҳақда Пайғамбаримиз айтдиларким:

— Ҳар бир мусулмон фарзандларига ота-оналарининг тирикликларида ва ҳам ўлган сўнгида, аларнинг ёру дўстларини ҳурмат қилиш вожибдур.

Ота-оналарнинг қадрдон биродарларини сийлаш, ҳам уларни ҳурматлаш, ҳақиқатда эса ўз ота-онасини ҳурмат қилгандин бўлур. Ота-оналарнинг ҳурматлари ва аларнинг хизматлари болалар устига юкланган улуғ фарздур, аларга озор бериш, кўнгилларини ранжитиш Ислом шариатида энг улуғ гуноҳлардин бўлиб ҳисобланур. Чунки Пайғамбаримиз айтдилар:

— Бу дунёда қилган ҳамма гуноҳларнинг жазоси охиратга қолиши мумкиндур, магар икки улуғ гуноҳ бордирки, унинг жазосини бу дунёда ҳам охиратда ҳам, кўргай.

Биринчиси ота-онага озор бериб, оқ бўлиш, иккинчиси ноҳақдан ёлғон қасам ичишдур.

Ота безори оқпадарлар халқ олдида ҳам, Худо олдида ҳам мардуддурлар. Ота-оналарига қилган адабсизликларининг қасосларини, албатта, ўз болаларидин кўргайлар. Бунга Қуръони карим, ҳадиси шариф мазмунлари очиқ шоҳиддур. Одоб, ҳурмат сақлашлик шариати исломияда ёлғизгина ота-оналар ҳақида эмас, балки ҳар бир улуғ ёшлик қари кишиларни сийлашга, ёши кичикларга раҳм қилиб, меҳрибонлик кўрсатишга буйрулмишдур. Шунинг учун Пайғамбаримиз:

«Бизларнинг қариларимизни ҳурмат қилмаганлар, ёшларимизга меҳрибонлик кўрсатмаганлар — андоғ одамлар бизлардин эмасдур», дедилар.

Яна ўз сўзимизга келайлик, шундоқ қилиб, Пайғамбаримиз Хадича онамиз билан яқин ўттиз йил энг кўнгиллик ҳолда умр ўтказдилар. Ҳаётликларида устиларига хотун олиш ихтиёрини қилмадилар. Лекин Пайғамбаримизнинг муборак ёшлари қанча улғайган сари, ботиний аҳволлари, руҳоний сифатлари шунчалик қувват топиб, кучаймоқда эди. Мундоғ бўлишлари эса, олдинги кунларида Пайғамбарлик улуғ вазифасини бажариш учун тайёрланиш эди. Хилватда ёлғиз ўтириб, тоат-ибодат қилишни, ҳамиша Худо ёди билан машғул бўлишни кўп суяр эдилар. Шу сабабдин беш-ўн кунга етарлик озиқ-овқат тайёрлатиб, шу тугагунчалик Макка шаҳридин четроқда бўлган Ҳиро тоғидаги бир ғорга кириб, Худога ибодат қилур эдилар. Ҳар чиққанларида неча кун ҳилват ўтказиб, тоғларда ёлғиз қолган кунлари кўп бўлур эди. Бориш-келиш йўлларида бир неча мўжизаларни кўрар эдилар. Шундоқки, ғойибдин маънолик товушлар эшитилар эди. Ёғочу тошлардин: «Ассалому алайкум, ё Расулаллоҳ» деган салом овозлари чиқар эди.

Айниқса, бундай мўжизалар ваҳий келишга олти ой миқдори қолганда кўпая бошлади.

Ўзлари Пайғамбар бўлишларини шу чоққача билмас эдилар. Одатдан ташқари воқеалар кўрилганида, жин-шайтонлар тарафидин бундоғ ишлар бўлур деган гумон ҳам кўнгилларига келур эди.

Чунки ўшал замондаги араблар ичида жинлар билан алоқа боғлашган, ғойибдин сўзлайдирган бир хил одамлар бор эдиким, аларни коҳин деб айтур эдилар. Бундоғ одамлар араблар орасида олий даражалик олим ҳисобланиб, ўзаро ечилмаган мушкул ишлар коҳинлар ҳукмига ташланур эди. Ҳар қандоғ ишлар устида чиқарилган ҳукм албатта қабул қилиниши керакдур, деган эътиқодда эдилар. Коҳинлар олдида ғойиб ишлари яширин эмас, деган арабларнинг ишончлари бор эди. Буларнинг энг чўнглари Шом арабларидин икки киши бўлиб, бирининг оти Шақ, иккинчисининг номи Ситтиҳ эди. Ситтиҳнинг тан яратилиши ҳам ўзгача бўлиб, бош суягидин бошқа ҳеч устиҳони йўқ эди. Йиғин мажлисларига олиб бормоқчи бўлсалар, кийгиз йўргагандек ани йўргашиб, хуржунга солиб олиб боришар эдилар. Бош суягидин бошқа жасади юмшоқ, шундоққина гўшт эди.

Мана шу икки коҳин қирқ йил илгари Пайғамбаримизнинг келишларидин, Ислом динининг ривож топишидин хабар берган эдилар.

Нўширавон Одил шул замонда Эрон подшоси эди. Унинг кўрган қўрқинчлик тушига эътибор бериб, Эрон давлати йўқ бўлишини билдиришган эдилар. Бу икки коҳиннинг сўзлари қирқ йилдан сўнгра шулар дегандек келганлиги ҳамма тарихий китобларда ёзилган машҳур сўздир.

Ва ҳам Қуръони каримнинг мазмунича ўтган пайғамбарлар ҳар қайсилари ўз умматларига Пайғамбаримиз келишларидин башорат берганлари маълумдир. Замони саодатга эришганлари бўлса, аларни тўхтовсиз иймон келтиришга васият қилган эдилар.

Таврот, Инжилда ва бошқа пайғамбарлар китобларида ҳам шундоқ башоратлар берилган эди.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube