Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Хору зорлигимиз носоз аъмолимиздан

Хору зорлигимиз носоз аъмолимиздан
09 Ocak 2016 - 4:00 'да юкланди ва 1813 марта ўқилди.

Fitrat_AbduraufАбдурауф ФИТРАТ

Нажот йўли

(1-қисм)

Хору зорлигимиз носоз аъмолимиздан

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ

Аммо баъд1, ўтмишдаги ҳол-аҳволларни билган доноларга маълумким, бизнинг ота-боболаримиз ҳар бобда, айниқса, илм ва маърифатда олам аҳли учун ибрат ва намуна бўлганлар. Уларнинг илму маърифатлари «қийлу қол»нинг такрори ва ҳошияхонлиги бўлмай, балки улар ҳар бир илмнинг асосий моҳиятини яхши билиб, ундан яхшигина истифода ва истеъмол қилардилар. Улар тезда малака ва маҳоратга эга бўлиб, мўътабар китобларнинг таълиф ва таснифига қодир бўлганлар. Баъзилари ўнта, йигирмата ва ҳатто юз адад китоб тасниф қилганлар. Уларнинг кўпи (жаҳон) илми хазинасини тўлдирган.

Муаллифлар эса асарларини валинеъматлари бўлмиш аср подшоҳлари номига ҳам ҳадя қилардилар. Шу баҳона билан улар мамлакат ва миллатларини илмий асарлари билан баҳраманд этиб, ўз навбатида, катта мукофотга лойиқ бўлардилар ҳам подшоҳлари номини яхшилик билан келажак учун қолдириб, уларнинг мукофотлари шукрини бажо келтирардилар.

Бориб-бориб замон ўзгарди, саъйу ҳаракатлар, илмга бўлган интилишлар сусайиб, талқинчиликка айланди, «ижод қилмоқ» (деган тушунча) зарарли ва алоқасиз манзумалар чордеворида қолиб кетди. Фазл арбоблари ҳам подшоҳ номига бирор-бир ёлғон қасида ёзиб пешкаш қилмоқдан бошқа бир ҳунар топмадилар. Агарда эллик йилда бирон-бир қалам соҳиби чиққан бўлса ҳам, у ё «Таз-кират уш-шуаро» («Шоирлар зикри») ёки девон ёзган бўлиб чиқардики, асарини ўқиган одам на динига ва на дунёсига фойда оларди2. Мамлакатимизда бундай тушкунлик давр узоқ муддат давом этди.

Худога шукурким, ҳазрати подшоҳи амир Саййид Муҳаммад Олимхон3 даврида Бухоро мамлакати халқи ҳам рўзномалар орқали олам аҳволидан хабардор бўлиб, шуни билдики, бошқа мамлакатларда йилида бир-икки китоб ёзиб халққа манфаат келтирадиган минглаб ёзғучи олимлар яшар эканлар. Шул сабабдан Бухоро соҳиби қаламлари ҳам ҳаракатга келиб, тиришқоқликларини кўрсатиб, икки-учта фойдали китоб ёзиб нашр қилдилар.

Банда шуларнинг энг камтаринларидан бири бўламан. Бу навбат ҳам ушбу ахлоқия мажмуасини тартиб бериб, «Раҳбари нажот» («Нажот йўли») деб номладим.

Абдурауф Фитрат Шаъбону-л-муаззам, 1332 йил4

АҲВОЛИМИЗ БАЁНИДА

Ҳаётнинг (яккама-якка) кураш майдонида ва жаҳон халкдари орасида ислом оламининг фарсах-фарсах5 орқада қолганлигини баён қилишга эҳтиёж йўқдир. Биз тур- кистонлилар эса бошқа исломий жамиятларга нисбатан дунёи жаҳон паришонликка тушиб, йўлимиздан адашган- миз. Ажабо, бу паришонликнинг сабаби недир?

Туркистонлиларнинг аксарияти бу саволга жавоб беришда икки тоифага бўлинадилар! Миллат ва ватанлари учун қайғурган бир тоифа бу паришонликни илмсизлик ва танбаллик оқибати деб билади. Ҳақиқатан ҳам, тушкунлик ва хароблигимизнинг сабабларидан бири илмсизлик ва ҳаракатсизликдир. Лекин буларнинг ҳам асл сабаби, ана ўша тушкунлигимизнинг асосий сабабидир. Ажабо, бу сабаб нима экан?

Бу масала хусусида иккинчи тоифа туркистонлиларнинг нуқтаи назарини баҳс мавзуига киритсак, уларнинг нима дейишлари маълум бўлади. Орқада қолганлигимиз хусусида бу томоннинг асосий қисми қуйидаги фикрларни келтирадилар:

Паришонлигимиз ва тушкунлигимизга сабаб йўқ, бу илоҳий хоҳишдир.

Худо бу дунёни кофирлар учун жаннат, мўъминлар учун дўзах қилиб яратгандир.

Қиёмат яқиндир, мусулмонлар бу дунёда аста-секин камайиб бормоқцалар.

Ҳазрат Пайғамбаримиз «кулли явмин бадтар»6 деб айтганларидек, мусулмонларнинг куни кундан баттар бўлиб бормоқда.

Маълумки, бу мулоҳазалар билкул пуч ва ботилдир7. Унга жавоб бериш у ёқда турсин, балки уларни эшитмоқлик ўзи тўғри эмас. Банда ҳам маълум муддат халқ ва миллатнинг хароблиги сабабларини излаб топиш учун ҳар тарафга югуриб, кўп кишини сўроққа тутдим, аммо ҳеч кимдан қониқарли жавоб ола билмадим. Оқибат, биз туркистонлиларнинг мусулмонлигимиз ва муқаддас Китобга эга эканлигимиз ва шу Китобни ягона раҳнамойимиз деб тасдиқдашимиз хотирамга келди. Энди шу муаззам ва мукаррам дастуруламал бўлмиш Китобга таважжуҳ8 қилишдан бошқа чора қолмади. Бу хусусда У (Қуръони карим) бизга раҳнамолик қиладими-йўқми деб, камоли қалб ва вужуди бебизоат9 ила Қуръони азим мутолаасига машғул бўлдим ва матлабимга эришдим. Қуръони карим аввал менинг саволимга шу тариқа жавоб берди: «Албатта, неъмат берилган қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас»10.

Инсоф юзасидан ислом оламига диққат билан қарасак: оз сонли араб қабилалари Расули алайҳиссалом ҳидояти билан шараф топгувчи ислом динига кириб, 23 йил мобайнида, яъни Ҳазрати набий замонларидан то ҳазрати Умар вафотларигача” бўлган муддатда дунёнинг икки йирик давлати бўлган Эрону Румни мағлуб қилдилар12. Шундан бани Умайя халифалиги асригача13 ислом салтанатининг ҳудудлари Чин (Хитой)дан Ҳиндгача, Мисрдан Андалусиягача чўзилди14. Уммавий ва аббосий халифалари15 Бағдоду Андалусияда ажойиб мадрасаю файзлик мактаблар очдилар. Ўз замонасининг олим ва фан арбобларини дину мазҳабига қарамай бир жойда жамладилар. Қисқа вақг орасида бу икки улуғ ислом пойтахтлари дунёдаги илм ва маърифат марказига айланди. Нафақат туркистонли мусулмонлар, балки фарангистонли насронийлар ҳам илм таҳсили ва билим олиб яшаш учун Бағдоду Андалусияга кела бошладилар.

Ажабо, шунча буюклик (не ҳолда?). Шунча азимат ва улуғлик қаерга йўқолди? Нечун аҳли исломнинг дунёи жаҳон дониши илмларининг шарофати шу қадар бахтсизлик ва жаҳолатга дучор бўлди?!

Ҳозир умумий ислом оламининг аҳволидан ўтиб, ўзимизнинг (шу кунги) ҳолимизни тадқиқ қилсак. Бир вақтлар мамлакатимиз маданият қуёшининг мабдаи16, маърифат дарёсининг манбаи сифатида танилган эди. Форобийлар, Бухорийлар, Абу Али ибн Синолар, Улуғбеклар мамлакатимизни жаҳон саҳнасига чиқарган эдилар. Бизнинг мамлакатимиз минглаб машҳур олимларни чор-атрофга етказиб бериб, қўшниларининг ҳам шарафини овоза қилиб, дунёга таратган эди. Саноатимиз шу даражада эди-ки, халифалар шунча азимат ва шавкатли бўлишларига қарамай, либос, кийим-кечакларини бизнинг мамлакатимиздан олиб кетардилар.

Ажабо, бу меросу саодатнинг баланд чўққисидан қандай қилиб тушиб қолдик? Бу хусусда ўзимизнинг уламоларимиздан сўрасак, «кулли явмин бадтар», «бу хоҳиши илоҳий» ва «қиёмат яқиндир» деган гаплардан бошқасини айтмайдилар. Лекин Қуръони каримга мурожаат қилсак, тўғри, яхши жавобга юзма-юз қилиб, бизга уни кўрсатиб қўяди. Агар шунга ҳам қаноат қилмасак, унда мана жавоби: сабаб шуки, ўтган қавмларнинг бошларига азоб юборилди. (Негаки) ҳар қавм солиҳ амалларини ёмон одатларга алиштирар экан, Аллоҳ ўз неъматларини улардан тортиб олиб, ўрнига азоб юборар17.

Хўш, ҳозир қайси далилни қабул қиламиз? Уламоларимизнинг сўзларини қабул қилиб, бошимизга келган ва келаётган ҳар балони илоҳий ризо деб кетаверамизми, ё Қуръони карим фармойишларини жон қулоғимиз билан эшитиб, шу бахтсизликларимизга сабаб ёмон амалларимиздан деб ҳисоблаймизми?!

Бу саволга ҳам Қуръони карим камоли қатьият ва маҳобат билан жавоб беради: «Аллоҳ одамларга зулм қилмайди, балки улар ўзлари ўзларига зулм қилувчилардандир…»18 «Сизларга етган ҳар бир мусибат ўзларингизнинг носоз феълу амалларингиздандир, гуноҳларингизнинг кўпларини Аллоҳ афв этади. Агар гуноҳларингиз эвазига мусибатлар юборилса, ҳолингизга войдир! Сизларнинг амалингиз туфайли бу дунё мусибатлардан халос бўлмас эди. Сизларга Аллоҳдан ўзга ҳимоячи мададкор, балоларни даф этувчи йўқдир»19.

Чунончи, тарих китобларида мана бу воқеа муфассал келтирилган: «Уҳуд жангининг бошланишидан олдин ислом лашкари тоққа чиқиб кофирларга қарши юзма-юз туриб саф турдилар, ислом аскарининг чап тарафида бир ингичка дара (йўл) бор эди. Ҳазрати Расули алайҳиссалом жанг қизиган пайтда кофирлар шу дарадан ҳужум қилмасин, деган мулоҳаза билан Абдуллоҳ ибн Жобир бошлиқ 50 нафар камончиларни даранинг бошига қўйиб, амр қиладиларки, «шу жойдан қимирламанг, душманга дарадан йўл берманг» деб. Бундан сўнг кофирлар лашкарига бир оз шикаст етган эди, камончиларнинг кўплари Пайғамбарнинг амрларини эсдан чиқариб, турган ерларини ташлаб, мағлубларнинг чодир ва анжомларини талон-торож қилиш билан машғул бўлдилар. Ҳали мусулмон бўлмаган Холид ибн Валид20 бу фурсатни ғанимат билиб, 200 та суворийси билан ўша дарадан ўтиб Абдуллоҳ ибн Жобирни шаҳид қилиб, мусулмонларга ҳужум қилди ва ислом лашкари шикаст топди. Саҳобалар бундан дилгир бўлиб, ўзаро: «Аллоҳ, бизга нусратни ваъда қилган эди, нима учун биз шикаст топдик» деган гапларни айта бошладилар. Уларга жавоб тариқасида қуйидаги оят нозил бўлди: «Вақтики, Уҳуд кунида, Бадр кунида кофирларга етган мусибатга ўхшаш мусибат сизга етди, сиз бир-бирингизга бизга бу мусибат қаердан етди, дедингиз. Айт, эй Муҳаммад, бу мусибат сизга ўзингиздан етди, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир»21.

Чунончи, шу оятдан ҳам англашиладики, бизнинг эътиборсиз ва хору зор эканлигимизнинг ҳақиқий сабаби ўзимизнинг носоз аъмолимиздандир. Ўзимизни мусулмон деб биламиз-у, лекин муҳим ислом аҳкомларини тамоман тарк қилганмиз. Агар илоҳий даргоҳга ружуъ қўйиб, аҳволимизни ислоҳ қилиб, Қуръони карим аҳкомларини ўзимизга ягона раҳбар деб билсак, тараққиётга умидвор бўлиш мумкин, илло бизни бу паришонликдан ҳеч бир авлиёнинг каромати халос этмайди! «Сенга етган яхшилик Аллоҳдандир, мусибат эса ўзингдан»22 дейилади Қуръони каримда.

(давоми бор)

1.Кейин, сўнг маъносида.
2.Бу ўринда Фитрат тазкиралар ёзиш зарарли деган фикрни илгари сураётгани йўқ, балки минг йиллардан бери мавжуд бўлган бу адабий жанр ўз тараққиётида давом этавериши мумкин. Фақат XX аср бошларига келиб аҳолини жаҳолат ботқоғидан олиб чиқадиган ва ғафлат уйқусидан уйғотадиган маърифий рисола ва публицистик чиқишларга эҳтиёж катталигини уқтирмоқчи, холос.
3.Саййид Муҳаммад Олимхон — Амир Абдулаҳад (1910 йили вафот этган)нинг ўғли. Бухоро амирлигида манғитлар сулоласининг охирги ҳукмдори (1910-1920). Афғонистон пойтахти Қобулда 1944 йили 23 апрелда вафот этган (тарж.)
4.1332 ҳижрий йили – милодий 1914 йил июл-август (тарж.)
5.Фарсах — узунлик ўлчови, бир фарсахга тенг.
6.Кулли явмин бадтар — кундан-кун баттар.
7.Ботил — ноҳақ, асоссиз.
8.Таважжуҳ — юзланиш, қараш.
9.Вужуди бебизоат — бисотсиз вужуд, мол-мулксиз одам.
10.Қурьони карим, Раъд сураси, 11-оят.
11.Умар бин ал-Хаттоб ал-Форуқ – чаҳорёр халифаларнинг иккинчиси, 644 йилнинг 7 ноябрида шаҳид бўлганлар.
12.Эрону Рум мағлубияти — 640 йилга келиб Сурия ва Фаластин Византиядан мусулмонлар томонидан тортиб олинди. 651 йилда Эрон ҳудудлари Балх ва Омулгача араб халифалиги таркибига киради (тарж.)
13.Умайя-Муовия бин Абу Суфён (тахминан 605—680) 661 йилдан уммавийлар даврида араблар Пиреней ярим оролигача босиб олиб, Франция ҳудудларига босиб ўтганлар (тарж.).
14.Андалусия — Испания ва Португалиянинг ислом лашкарлари томонидан маҳв этилиб, мусулмонликни қабул қилган қисми.
15.Аббосий халифалари — аббосийлар сулоласига Абул Аббос (724— 754) асос солган, 750—754 йиллари унинг ўзи халифа бўлган (тарж.).
16.Мабдаи — чиқиш жойи.
17.Қуръони карим, Анфол сураси, 52—53-оятларнинг мазмуни (тарж.).
18.Қуръони карим, Юнус сураси, 23-оят.
19.Қуръони карим, Шўро сураси, 30—31-оятлар (тарж.)
20.Холид ибн Валид — араб саркардаси. Исломни қабул қилмасдан олдин пайғамбар (с.а.в.) га қарши уруш очган. Кейинчалик мусулмон бўлгач, халифа Усмон даври (милодий 644 ноябрь — 656 йил 17 июнь)да Сурия ва Фаластиннинг фатҳ этилишида фаол қатнашиб Византия қўшинларини мағлуб этган (тарж.).
21.Қуръони карим, Оли Имрон сураси, 165-оят (тарж.).
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Зохир ;

    Узини зиели хисоблаб юрган узбекнинг шерлари фитратнинг шу езганларини укганмикан. Бугун миллат ичида шудака шахс бормикан.

    09/01/2016 04:58
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube