Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Қоронғуда қолган.., қўлида таёғи йўқ кўр киши…

Қоронғуда қолган.., қўлида таёғи йўқ кўр киши…
10 Ocak 2016 - 12:52 'да юкланди ва 1934 марта ўқилди.

Madamin-bekАлихонтўра Соғуний

ТУРКИСТОН ҚАЙҒУСИ – 4

(давоми)

СЎЗ БОШИ

Бисмиллоҳир роҳманир роҳийм

Улуғ руҳлик, тўлиқ ақллик кишиларнинг айтишларича, ҳар одам ўзида бор яхшиликларидан, ундаги илм-ҳунар фазилатларидан бошқаларга фойда еткудек, кейингилар ибрат олғудек бир асар ёзиб қолдириши, албатта, унга лозимдир.

Мен, Али Соғуний, ёшлик-йигитлик кунларимдан бошлабоқ арабий, форсий тилларини тўлиқ равишда ўзлаштирдим. Замоннинг менга кўрсатган тўсқинликларига қарамай, Тангри ёрдамида кенг кўламда диний, тиббий, айниқса, тарихий маълумотларга эга бўлдим. Арабча, форсийчаларни ёзиш- сўзлашгина эмас, балки, бу икки тилда китоб ёзиш, шеър айтиш қобилияти менда бўлса ҳам, ўз она тилим туркчани бошқа тиллардан ортиқроқ кўрдим. Чунки, қайси бир миллатнинг она тили ўз ҳожатини ўтаёлмай, бошқа ёт тиллар олдида мағлубиятга учраб тиз букар экан, ундай миллат кўп узоқламаёқ, инсоний ҳуқуқларидан ажраган ҳолда ҳаёт дафтари устига инқироз қалами чекилиши шубҳасиздир.

Ундай миллатлар ёлғизгина Ватанларидан эмас, балки бутун борлиғи билан тарих юзидан йўқолишга мажбур бўладилар.

Юқорида оқиллар тилидан айтилган сўзга қараб, ўзимда топилган фазилатлардан тарих илмини танлаб олдим, чунки шу ҳозирги давримиз 1966 йилда, ўз Ватанларида туриб ғариб бўлган халқимиз учун, тарих илми балиққа сув ўрнида бўлиш каби зарурат эканлиги кўпдан бери менга сезилмиш эди. Ўтмишдаги тарихини унитиб, эндиги тарихини туймаган бир миллат, қоронғуда қолган қўлида таёғи йўқ кўр киши каби қаёққа оёқ қўйишини билмаганлигидан душман етакчиси кейнидан кетишга мажбур бўлади. Очиқ фикрли, сезгир Ватан ўғиллари тарихнинг қандай зарур эканлигини менинг шу сўзларимдан илҳом олиб, чуқур тушунишлари керак.

Энди, Ватаним мени суймас экан, мен уни севганлигимдан, улусим мени танимас экан, мен уни таниганлигимдан, Ватан устида бўлаётган тарихий ўзгаришларни ва ҳам бунинг келажакдаги яхши-ёмон натижаларини кўрсатиб, Ватан болаларига улгу (намуна) бўлгудек, бошқалар бундан ибрат олгудек тарихий бир асар ёзишга киришдим. Бироқ, мен ёлгизгина исломпараст эмас эдим, балки яралишимдаёқ инсонпараст эдим. Халққа қайси йўллиқ яхшилик қила олгайман деб, ёшлик-йигитлик даврларимни ғам-ғусса кунлари билан ўтказдим. Энди эса соч-соқолим оқариб, қарилигим етди. Ёшим саксонга эришиб, ички-ташқи кучларим орқага чекинди, қарилик юки остида букула туриб, олдимизда кўрина бошлаган ҳалокат чуқури яқинлашаётганига чидаёлмай, келажак бўғин наслларимиз ғамхўрлиги учун, ҳар ёқлама қийинчиликлар бўлса ҳам, шу тарихни ёзишга бошладим. Қаламим тилидан дардлик сўзларим қонлик кўз ёшима қўшилиб, бу китоб варақлари юзига тўкилмиш эди. Шунинг учун бунинг отини «ТУРКИСТОН ҚАЙҒУСИ» қўйдим.

Мен бу асаримни, бундаги тарихий сўзларимни ҳозирги Ўзбекистон аталган ўз Ватаним улуғ Туркистон номига ёзишим керак эди. Бироқ бу ерларда бўлиб ўтган сўнгги кунлардаги энг оғир ҳодисалар, даҳшатли воқеалар, тубсиз денгиз каби туганмас достон бўлғонлиқдан вақтинча бўлса ҳам уларни қўятуриб, шу кунларда аждарҳо оғзига келиб, биздан ҳам илгарироқ ютилиш олдида турган Шарқий Туркистон устидан ёзмоқни ортиқроқ кўрдим. Чунки бу ерда 1931 йилдан 1946 йилгача бўлиб ўтган улуғ тарихий воқеаларга ўзим бошчилик қилиб эмгаким (меҳнатим) сингган, кўзим кўрган эди.

Бошқа виждонсизлар каби тарих юзини қоралашдан сақланиб, ўтган ҳодисаларда бўлган воқеаларни ҳеч ёққа бурмасдан, бўлганича тўғри ёзишни ўзимга лозим тутдим. Лекин, бу икки ўлканинг тарихи, сиёсий ҳоллари бир-бирларига қаттиқ боғланган эди. Совет ҳокимиятининг, 1917 йили қурилган кунидан бошлаб 1931 йилгача ўтган даҳшату ваҳшатлик кунларни хирмондан бир дона, балки денгиздан бир қатра бўлса ҳам, ёзиб ўтмоқни тарихий вазифам деб билдим.

Шунинг учун чексиз қудратли улуғ Тангрига сиғинган ҳолда Шарқий Туркистонга ўткунимча кўрганларимни, қилган ишларимни баён қилмоқчи бўлиб сўзга киришдим.

КОШҒАРГА ЎТИШИМ

Ҳаёт тарихи инсонларнинг синфий курашларидангина иборат деган хато фикри Карл Маркс томонидан ўртага етишган кунидан бошлабоқ, халқаро ёпирилиб ётган ҳасад ўти қўзғалиб, инсон оламига фитна-фасодлар эшиги очилмиш эди. Бу фикрни кўрларча қабул қилгувчи одамлар қўлига ҳукумат ўтгандан сўнгра, халқ ўртасида синфий айирмачиликни ва ҳам хусусий мулкни йўқотиш учун, ишчилар ҳокимияти отидан даҳшатли қонунлар чиқардилар.

Унинг натижасида қора ишчи, нодон деҳқонлардан бошқа халқ ичида ҳақлик, ҳақсиз деган фитна ғавғоси бошланди. Диндорларча Аллоҳ одати, даҳрийларча табиат қонунига қарши туришиб, ҳаёт оламида бир текис ҳақли яратилган инсонлар ичидан бир қисмини, ўзлари чиқазган хаёлий қонунларига асосланиб, ҳаёт ҳуқуқларидан бутунлай маҳрум қилдилар. Бу орқали отилган-чопилган гуноҳсиз кишилар ҳисоби йўқ эди. Улардан ошиб қолган ҳақсизлар ва ҳам қочиб-писиб юриб қўлга тушмаган кишилар ҳақида ҳар турли жазо белгиладилар. Баъзиларнинг борлиқ нарсалари ёрғу (мусодара қилиш) қилиниб, бола-чақалари кўчаларга ҳайдалиб, ўзлари узоқ ерларга сургун қилинди; кўплари эса, узун муддатли қамоққа олиниб, оғир хизматларга солинди. Халқ ўртасидаги баъзи бир одамларни қўрқитиш ва алдаш йўллари билан ёширин хизматларга боғладилар.

Уруш-сўкиш ва қийнашлар даҳшатидан имонлик-имонсиз, виждонлик-виждонсиз кишилар, бу мансабпараст жаллодлар олдида бир текис туришга мажбур эдилар. Чунки топшириқлари тўлиқ равишда бажарилмас экан, улар учун белгиланган оғир жазолар дарҳол амалга ошмоғи шубҳасиз эди.

Ҳеч қандай гуноҳсиз, ўзларига қарши деб билган кишиларни товуш чиқмас ер ости уйларига киргизиб, қийнов остида ўлдириш каби ваҳшийликлари одатдаги ишларидан эди. Бу жаллодлар қўлига тушган бахтсиз мазлумлар, қийновнинг қаттиқлиғидан кўнгилларидаги сўзлари, кўмилган молларини ёшириб қолиш буён турсин, умрларида эшитмаган, киши хаёлига ҳам келмайдиган сиёсий туҳмат сўзларини иқрор қилишга мажбур бўлганликларидан, кўплари фожиали ҳалок бўлдилар.

Инқилоб бошланиш даврида кўзга кўринарли кишилар ўз уйларига сиғмаганлигидан, мен ҳам ўз Ватаним Тўқмоқ (Қирғизистондаги Чуй вилояти маркази) шаҳрида туролмай, биздан юз чақирим йироқдаги Сўқулуқ деган жойда, тунгонлар ичида кун кечиришга мажбур бўлдим; чунки Бухоро ўқишини шу замон одатича битириб қайтганим сўнггида, диний илм ўқувчилари оз бўлса ҳам шулар ичидан топилур эди. Бунинг устига улар бошқаларга қараганда, ҳар тўғрилиқ бизга ёрдамчи эдилар. Тунгон халқининг келиб чиқиши, тарихини ўрни келганда албатта ёзишимиз бизнинг вазифамиздир.

1919 йил охирларида Пишпекга (Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри) қарашли Қора-болта, Оқсув каби 18 рус қишлоқлари бирлашган ҳолда большевикларга қарши қўзғолон кўтаришди. Бойликка ботиб ётган Пишпек, Сўқулуқ тунгонлари ҳам тушунмаслиқдан бу ишга қўшилиб қолдилар Натижада тортқулуқ (тортқилиқ, кўргулик, зулм) бутунлай улар устиларига тушиб, энг оғир зарбалик калтаклар булар бошларида ушатилди. Шундоқки, беш юз уйликка етмаган Сўқулуқ тунгонларидан саккиз юз кишини ҳайдаб келиб, бозор ўртасида пулемётга тутдилар. Улар ичидан ўқ тегмай қолган ёки ярадор бўлиб, жони чиқмай турганларни қизил аскарлар оралаб юриб, найзалаб ўлтирди. Қўзғолончилар маркази бўлган беш минг чамали Оқсувлик руслардан илгари-кейин бўлиб, ўлим жазоси кўрганлари ўттиздан ошмаган эди.

Аллоҳ сақласа бало йўқ дегандай, шу йили Сўқулуқга боришдан мени сақлаб, бу каби натижасиз қонлик қўзғолон офатларидан ўзи асрамишдир. Шу воқеа бўлишида мен Тўқмоқдан саккиз чақирим шимол тарафидаги тунгон қишлоғи Қорақўнғиз масжидида эдим. Пишпек, Сўқулуқ қочоқлари қилич, милтиқ каби борлиқ қуролларини осинган ҳолда таниган, танимаган аралаш мени қора тортиб устима тушдилар. Буни кўришган масжид қавмлари ўз бошларидан қўрқишиб ва яна мени аяшганликларидан, уларни бу ерда қўндирмаслик учун маслаҳат кўрсатган бўлсалар ҳам, мен бунга розилик билдирмадим.

Бу каби улуғ офатлардан мени неча мартабалар асраб ўтган меҳрибон Тангрим илтифотига ишонганлигимдан, бу мазлумларни эрларча очиқ юз билан қарши олиб, синиқ кўнгилларини кўтардим.

Бу ерда ёшириниб олиш имконияти йўқлигидан, бош-оёғи икки-уч кун туришганидан сўнг, Олмота, Ёркент чегаралари орқали Ғулжага ўтмоқчи бўлиб кетдилар.

Сўқулуқ тунгонларининг тузларини татиб, яхшиликларини кўп кўрган эдим, уларнинг ичида ишонимлик шогирдларим ва дўстларим кўп эди. Бундай вақтларда бориш хатарлик бўлса ҳам, чидаб туролмай уч-тўрт шогирдим билан бир арава киши бўлиб, Сўқулуқ томонга йўл тортдик. Пишпекга келгач, тунгон қалъаси йўл устида бўлганликдан уни оралаб ўтишга тўғри келмиш эди яқинлашиб борган сайин бундаги кўз кўрган кўнгилсиз нарсаларни тил сўзлаб, қалам ёзиб чидаёлмайди.

Интизомлик аскарларга, қуроллик кучга, тили бўлак, дини бўлак бир қанча йиғинди қўли қуруқ, қора куч кишилар қандай қарши тура олсинлар?

Табиат оламига Илоҳий томонидан юборилган улуғ пайғамбарлар ҳам, шу табиат қонунларига бўйинсунмасдан бошқа ҳеч чоралари йўқдир. Уруш фанларининг қонуни бўйича аскарларнинг сон-саноқлари, қурол-жабдуқ ва аскари интизомлари, энг бўлмаганда, душманникидан тубан ва оз бўлмаслиги биринчи шартдир. Агар шу шароит қўлга келар экан, у ҳолда диний, миллий ҳақоратга бўйсунмасдан, душманга қарши қуролга қўл сунуш албатта, фарз бўлур. Бундай имконият бўлмаган такдирда, ўзини ўринсиз ўтга урушдан сақланиб, вақтинча сабр қилишдан бошқа чора йўқдир. Биз ҳозир шундай шароитсиз, оғир аҳвол устида турибмиз. Маҳалла кўчасидан ўтаётганимизда йўл бўйлаб, талан-булан қолдиқлари, чочилиб ётган нарсалар, куйдириб-ёндирилган иморатлар ичида вайрон-талқони чиқиб, йиқилиб ётган томлари кўзга ташланмоқда эди. Буларни кўргач, кўз ёшимиз қуримасдан, шу юрганимизча мазлумлар қонлари билан бўёлган Сўқулуқ қишлоғига кирдик. Бу воқеа ўтиб, ортидангина борганимиз учун, мусулмонлар отилган-чопилган кўча қонлари тозаланган бўлса ҳам, қирғиннинг бошқа белгилари йўқолмаган эди. Соқчи кишилари бизнинг бошқа ёқдан келганимизни кўриб, олдимиздан тўсиб, идораларига бошладилар. Ўлганларнинг хотин-қиз, етим болаларига аталган бир қанча кийим-бошларни кўрсатиб, ёрдам учун келганимизни билдирдик. Сўнгра, йўл хатларимизни текшириб, бизга рухсат қилган бўлсалар ҳам, яна орамизда ишонмаслик пайдо бўлиб, анчагина сўз ўтмиш эди.

Маълумдирки, маҳкумиятда эзилган, қуролсиз, дудуқ тиллар ғолибият зулми билан ғурурланиб турган, ҳар бирининг тумшуғидан тўнғиз қурти тушган қуроллик, шаҳдам тиллар олдида нима дея оладилар? Шу билан ғолиб душман олдидан, қандайдир қутулиб чиққанимиздан сўнгра, ёрдамга келтурган оздир кўпдир нарсаларимизни тарқатдик. Ўлганлар оилаларига кўз ёшимиз билан қироат ўқиб, кўнгил айтдик. Бу фойдасиз фитнада маним ўз шогирдларимдан йигирмадан ортиқроқ киши шаҳид бўлмиш эдилар. Булардан энг катталарининг ёши ўттиздан ошмаган эди. Шундай қилиб, бу жойда икки-уч кун турганимиздан кейин яна Тўқмоққа қайтиб келдик.

Қиш ўтиши яқинлашиб, ердан кўкатлар янгигина бош кўтармиш эди. Бир куни эрталаб кўча эшигимиздан киши чақирган товуш эшитилди. Қарасам, ўз маҳалламиздаги Мирзабой деган киши экан.

У мени кўргач, кўзига ёш олиб: «Сизга яхшиликдан бошқани тиламаймиз. Ҳозирги ҳукумат олдида, эшитишим бўйича, устингиздан ҳар турли хабарлар борга ўхшайди. Эндиги маслаҳат шулки, манаву ишлар юз бости бўлгунча, ўрин ўзгартиб, бошқароқ ерда туришингиз яхшироқ кўринади», деди. Унинг бу сўзидан ўйланиб, қандайдир эҳтиёт юзасидан, ёт бир ҳукумат тупроғига ўтмоқчи бўлиб, сафар жамолғосига киришдим. Лекин бошқа чегаралар биздан йироқ бўлганликдан, Кошғар томонига ўтишни маъқулроқ кўрдим. Жонфидо шогирдларимдан тунгон Довудҳожи сафар йўлдошим бўлиб, йўлга тушдик.

Болосоғун Тўқмоқ билан Кошғар оралиғи отлиқ ўртача юришда ўн-ўн бир кунлик йўлдир. Болосоғун шаҳрининг эски туркча номи Моқул болиғ бўлиб, моқул яхши, болиғ шаҳар демакдир. Исломдан кўп йиллар илгари Иссиқкўл бўйларидаги Бешболиғ билан Болосоғун шаҳарларида уйғурларга ўхшаш ўтроқ маданий туркларидан ўғуз турклари яшаган эди. Рум подшоҳларининг лақаби Қайсар, эронийларники Хисров бўлганидек, Бешболиғ, Болосоғунга ким подшоҳ бўлар экан, унга Эдиқут лақаби қўюлур эди.

Аслида, Туркистон бешиги ва пойтаҳти Бешболиғ-Болосоғун шаҳридир. Ҳозир ҳам Иссиқкўлнинг кунгай (жануб), терскай (шимол) томонларига сув ичида қайиқ билан юрган кишиларга Бешболиғ ҳаробалари кўриниб туради. Биз бола вақтимизда кўлнинг саёзроқ еридан бир ҳаммом биноси топилмиш эди ундан чиққан пишиқ ғиштлардан қирғизлар олишиб, улкан манаплар (аслзода, оқ суяклар) қабрлари устига бир неча гумбазлар ясатганлари ҳали эсимизда бордир. Кўлнинг тўлқинлари билан чет ёқага сурилиб чиқиб қолган ўша замоннинг уй асбоблари, деҳқончилик саймонларини (иш қуроллари, асбоб-ускуналари) шу кунгача ҳам топиб оладилар. Бу Бешболиғ шаҳрининг ҳароб бўлишига келсак, биз кўрган тарихларнинг ҳеч бировида бунинг баёни кўзимизга тушмади. Ўтмишдаги табиат ўзгаришлари орқали, ер тебраниши билан шаҳар ўринлари кўлга айланиб, сув остида қолган бўлиши ҳам мумкиндир.

Қандай бўлса ҳам, Бешболиғ обидаларидан топилган асарлар эскидан бери ўтроқ туркларида илм, маданият бор бўлганлигини билдиради. Болосоғун милоддан икки минг йиллар илгари ўтган Эрондаги Қиёний подшоҳларидан Кайковуз, Кайхисровлар замондоши эронча Афросиёб, туркча Дўкухон аталган турк ҳоқонининг учинчи пойтахти бўлган экан. Унинг биринчи пойтахти Самарқанд бўлишини эски тарихчилар шубҳа қилишадилар. Бироқ шаҳар четидаги кенг майдон ҳаробаси, ерлик халқ оғзида, Афросиёб аталиши ва бу яқинларда у ердан милоддан эски давр асарлари топилиши, турк ҳоқони пойтахти Афросиёб бўлганлигини қувватлайди. Бунга кўра Самарқанд шаҳри жаҳонгир Искандар Македоний томонидан қурилган деган, баъзи тарихларда ёзилган сўз асоссиз бўлиб қолади, чунки Искандар Афросиёб давридан кўп кейин келганлиги ҳаммага маълумдир.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube