Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

«Мен ўқишни билмайман»…

«Мен ўқишни билмайман»…
13 Ocak 2016 - 12:58 'да юкланди ва 2124 марта ўқилди.

Muhammad_savАлихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ – 6 (давоми)

ПАЙҒАМБАРЛИК. ВАҲИЙНИНГ КЕЛИШИ

Бу орада Пайғамбаримиз ёшлари қирққа етди. Энди Аллоҳ таоло тарафидин ваҳий келар вақти бўлди. Фаришталар улуғи Жаброил алайҳиссаломга Худо тарафидин шундоғ фармон бўлдиким. «Ҳабибим Муҳаммадга айтгил, уни бутун ер усти тамом инсу жинларига Пайғамбар қилдим. Менинг даргоҳимда мақбул бўлган Ислом динини бандаларимга ўргатсин, бандаларимга мени танитиб, амру фармонларимни уларга етказсин. Барча халқни мен айтган ҳақ йўлга бошласин» деди. Жаброил алайҳиссаломга бу фармон етиши билан Иқро сурасидан бошидаги беш оятни келтирдилар. Қуръони каримдан ер устига тушган биринчи сура шу эди.

Ваҳий бошланиши Рамазон ойининг еттинчи кунига тўғри келди. Шу кунларда Пайғамбаримиз Ҳиро тоғининг ғорида ибодатга машғул эдилар. Жаброил алайҳиссалом одам суратида кўриниб, Пайғамбаримизга қараб. «Ўқи» дедилар. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам. «Мен ўқишни билмайман», деганларида, Пайғамбаримизни қучоқлаб олдилар. Сиқиб туриб, яна: «Ўқи» дедилар. Шундоқ қилиб, уч қайта сиқиб туриб, қўйвориб. «Ўқи» деган сўзни такрор қилдилар. Учинчи гал Пайғамбаримизни эзиб, эмганиш даражада қаттиқроқ сиқиб, қўйиб юборгандин кейин, Иқро сурасининг бошидин беш оятни ўргатдилар. Сўнгра Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз билан тоғдин тушиб, бир текис жойга келганларида оёқларини ерга урдилар эрса, дарҳол шу жойдин бир булоқ пайдо бўлди. Таҳорат олишни ўргатган сўнггида, намоз ўқиш тартибларини таълим бериб, Жаброил алайҳиссалом кўздин ғойиб бўлдилар.

Мана, биринчи ваҳий келиш тартиби шу эрди. Шу кундин тортиб, пайғамбарлик даври бошланиб, бу улуғ вазифа Пайғамбаримиз устиларига юкланди. Шу кундан бошлаб, Аллоҳ таолодин келган амрларни бандаларига етказиб, аларга Ислом динини ўргатишга киришдилар.

Яни билмак керакким, Аллоҳ таоло ўз қудрати билан барча оламни йўқдин бор қилди. Олам ичида ақл етган, етмаган, кўз кўрган, кўрмаган турлик махлуқларни халқ этди. Алар ичида энг ортиқ аълоси одам фарзандини яратди ва ани ер устига эга қилиб, унга халифалик даражасини берди. Ва ҳам ўзини танитиш учун унга ақл, фикр бериб, ҳақ динни тутиб, тўғри йўлдин юришга буюрди. Буларга раҳбарлик қилиш учун бир юз йигирма тўрт минг пайғамбарларни юборди. Аларнинг ҳақлари учун халқ олдида ҳужжат-далил бўлсин деб аларга мўжизалар берди. Яна бизларнинг кўзимизга кўринмайдиган, бошқа сезиш қувватларимиз билан ҳам билмайдиган бир турлик махлуқларни яратдиким, аларни фаришталар, жинлар, деб айтилур. Ер устини инсонлар, ҳайвонларга жой қилгандек, осмонларни фаришталарга, ҳавони, ер, сувларни жин тоифаларига макон қилди.

Мана шу фаришталар ичинда тўрт нафар улуғ фаришталарга пайғамбарлик даражасини берди. Булар— Жаброил, Микоил, Исрофил, Азройил алайҳимуссаломдурлар. Тамом махлуқларга ризқ тайёрлаш иши Микоил алайҳиссалом вазифасидур. Ҳар бир банданинг ейдирган бир парча нони олтмиш қўлдан ўтиб, унинг оғзига тушадур. Биринчиси Микоил, энг охиргиси нонвой, деган сўзнинг ҳақиқати шулдур. Банда ўз ризқини топишда ҳарна ўзи билган, қўлидан келган ҳамма сабабларини қолдирмай қилишга Аллоҳ таоло тарафидин буйрулмишдур. Аммо банданинг кўзи кўролмайдиган, қўлидан уни ишлаш келмайдиган бир қанча сабаблар бордурким, уларни ишлаб вужудга чиқариш фаришталарга топширилмишдур. Бундай бўлгач, банда қўлидан келганича ҳар ишнинг сабабини қолдирмасдин қилиб, қолгани бўлса уни Худога топширмоқ лозимдур, Ислом шариатининг кўрсатган ҳақиқий йўли шулдур.

Исрофил алайҳиссалом бўлса қиёмат-қойим бўлишида сур чалиш ва руҳларни тарбият қилиш, Азройил алайҳиссалом жон олиш, Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ амрларини пайғамбарларга еткуриб, ваҳий келтириш, осмоний офатларни ер юзида ижро қилиш вазифаларидадурлар. Бундан бошқа ҳам турли хизматларда Худо амрига қарашликдур. Энди ҳар бир мусулмон одамга Худога ва унинг пайғамбарларига, қиёмат кунининг бўлишига, ўлгандан кейин қайтадан тирилмакликка ишонмоқ қандоқ фарз бўлса, фаришталарнинг борлиғига шундоқ ишонмоқ фарздур. Чунки барча пайғамбарларга Худо тарафидин келадиган ваҳийлар шу фаришталар улуғи Жаброил алайҳиссалом орқалик келур.

Лекин у фаришталарни пайғамбарлардин ўзга инсонлар кўришлари мумкин эмасдур. Аммо пайғамбарлар ваҳий келганда инсоний сифатларидин фаришталик сифатларига ўтиб туриб, ваҳий олурлар. Чунки уларнинг асли яратилишларида фаришталик руҳоний сифатлари ғолибдур.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам йигирма уч йиллик пайғамбарлик даврида Жаброил алайҳиссаломни йигирма тўрт минг марта кўрганлари ривоят қилинур. Жаброил алайҳиссаломнинг асли ҳилқатларини икки қайта кўрган эдилар. Бошқа пайғамбарларга бу миқдорда кўриш муяссар бўлмаган эди. Жаброил алайҳиссалом кўпинча чиройлик одам суратида бўлиб кўринур эди. Устоз шогирдини ўқитгандек, ваҳий келтурган Қуръон оятларини ўргатур эди. Ваҳий тарқаб, Жаброил алайҳиссалом ғойиб бўлгандин кейин кўнгилларида ёд қолган оятларини бир ҳарф қолдирмасдин саҳобаларга ўргатиб ҳам ёздирур эдилар. Аммо Пайғамбаримиз Жаброил алайҳиссаломдин ваҳий олиш чоғлари ўзларида бир ўзгариш пайдо бўлур эди. Чунки руҳоний фаришта билан алоқа боғлаб, инсоний ва жисмоний сифатлардин йироқлашиб туриб, ваҳий олиш лозим келур эди. Мана шу ҳолда ҳозир турган кишилар кўзларида Пайғамбаримизда бир ўзгариш пайдо бўлганини кўрар эдилар. Шундоқки, ваҳий тушган чоғда ҳар қанча ҳаво совуқ бўлса ҳам, табаррук юзлари, пешоналаридан тер оқиб кетар эди. Агар туя минган чоғларида ваҳий тушса, анинг оғирлигини кўтаролмай туя дарҳол чўкар эди. Мана, ваҳий келишини ақлга сиққан миқдори шунчаликдур. Турк саводхон ёки чала олим кишиларга мўлжаллаб ёзилган бу китобимизда мундин ортиқроқ ёзишни муносиб кўрмадик. Катта олим одамлар бўлсалар бу ҳақда ёзилган арабча, форсча китобларни кўрсунлар. Ҳар бир мусулмонман, деган кишига энг бўлмаса шунчалик тушуниб қўйиш лозимдур.

Шундоқ қилиб, Пайғамбаримиз биринчи ваҳий олишларида Иқро сураси бошидин беш оят ёдлаб, ваҳий тамомидин сўнгра уйларига қайтдилар. Лекин фаришта олами ила инсон оламининг алоқаси, Аллоҳ таолонинг шундоқ улуғ фариштаси Жаброил алайҳиссаломнинг биринчи қатим (марта) кўриб, ундин ваҳий олишлари, унинг Пайғамбаримизни «Ўқи», деб уч навбат сиқиб қучоқлаши, улуғ ҳайбатга эга эди. Мана шунинг учун Пайғамбаримизнинг юраклари, бутун танлари инсоният тақозоси ила ларзон бўлиб, титраб, ҳар ким кўрса сезарлик, ўзларида бошқача бир турлик ҳолат пайдо бўлган эди.

Пайғамбаримизнинг ҳар бир ишларини текшириб туришни ўзига одат қилган Хадича онамиз бу ҳолатни кўриб: «Воқеа нимадур?» деб сўради. Пайғамбаримиз эса бошдин-оёқ ўтган ҳамма ишларни баён қилиб, айтганларидан сўнгра: «Эй Хадича, бу ишнинг охири қандоқ бўлур экан? Ман ўзимдан қўрқиб қолдим», дедилар. Анда онамиз Хадича айтди: «Бундин сиз ҳеч андиша қилманг, иншааллоҳ, бу ишнинг оқибати хайрлик бўлур, чунки сиз бўлсангиз етим-есирларга, фақир-мискинларга мушфиқ меҳрибондурсиз. Ҳамиша уларга ғамхўрлик қилурсиз. Очларни тўйдириб, яланғочларга кийим берурсиз. Йўқсилларга ёрдамчи бўлиб, эгасиз ожизларга оталик қилурсиз, бир яхшилик бор эрса, камоли ила сизда топилур. Энди сизда шунчалик олий алоқалар, бу қадар улуғ сифатларни халқ этган Аллоҳ таоло ҳеч вақт сизни зойе қилмас, деб ўйлайман. Бу сифатларга ярашгудек сизга бир улуғ неъмат ато қилишини умид қиламан. Сиздек пок сифатлик, олий ахлоқлик зотга жин-шайтонлар қандоқ яқин кела олсин?.. деб шу мисоллик бир қанча чиройлик сўзлар билан кўнгилларини кўтардилар.

Яна бу воқеани аниқлаш учун онамиз Хадича амакиси Варақа ибн Навфал қошига келиб, бутун воқеани баён қилгандин кейин: «Жаброил ким бўлур?» деб ундин сўради.

Варақа Жаброил номини эшитганида: «Қуддус, Қуддус» деб сайҳа (овоз) тортиб, дедиким:

— Эй Хадича, бу номнинг эгаси — Мусо алайҳиссалом, Исо алайҳиссаломга Аллоҳ таоло тарафидин ваҳий келтиргувчи улуғ фариштадур. Дунёга келган барча пайғамбарларга Худодин ваҳийни шу фаришта келтирур. Муҳаммаднинг ўз оғзидан сўзини онглайин, ани келтургил, — деди.

Хадича онамиз Пайғамбаримизни чақириб, келтиргандин сўнгра, воқеани баён қилдилар.

Анда Варақа айтди:

— Эй Хадича, сизларга бу улуғ давлат муборак бўлсин. Таврот, Инжил китобларида башорат берилган охирги замон пайғамбарлиги Муҳаммадга насиб бўлибдур. Эй Муҳаммад, сенга кўриниш бериб, ваҳий келтирган фаришта ўтган ҳамма пайғамбарларга Худодин ваҳий келтирувчидир. Оти Жаброил, Номуси Акбар анинг лақабидур. Бу улуғ мансаб сенга хуш муборак бўлсин. Бу яқин кунларда бутун дунё халқини Ислом динига даъват қил, деб Худодин сенга фармон бўлгай. Шу чоғда араб мушриклари сенга қарши чиққайлар, кошки мен у кунларда тирик бўлсам эди, мол-жонимни аямасдин сенга ёрдам қилур эдим, — деб сўзини тўхтатди. Шу орадин кўп узун вақт ўтмай, ўзи ҳам оламдин ўтди.

Бу сўзларни Варақадин эшитгандин сўнгра Пайғамбаримизнинг кўнгиллари анча ором олди. Бу қадар улуғ вазифа эгаси эканларини ўзлари ҳам билдилар. Шунинг билан бир қанча ой ваҳий келиши ҳам тўхталиб қолди. Бунинг муддати ҳақида олти ойдин уч йилгача ривоят бордур. Бу муддат ичида Пайғамбаримизнинг руҳоний лаззат талабида завқ-шавқлари зиёда бўлиб, кеча-кундуз ваҳий интизорлигини тортар эдилар. Бу улуғ неъматнинг кечикиб қолишидин андишага тушиб, бунинг ҳасратида ғам-қайғулари ҳаддин оша кўпайгани турди. Бу жудолик ҳасратидин шу даража ғамлари ғалаба қилдиким, улуғ тоғлар бошидин ўзларини ташлаб ҳалок бўлиш фикри ҳам кўнгилларига келур эди.

Кўп тоқатсиз бўлиб, иш оғирлашганда Жаброил алайҳиссалом кўриниб: «Эй Муҳаммад, сабр қил, албатта, сен Пайғамбардурсен, вақт яқиндур» деб тасалли берур эди. Неча қайта шундоқ ишлар Пайғамбаримизга воқеъ бўлди. Ҳар қачонким тоғ чўққисига чиқиб, яна шу хаёлга келсалар, дарҳол Жаброил алайҳиссалом кўриниб, юқориги сўзлар билан юпантирар эди.

Бу фироқ кунлари охирига етиб, иккинчи ваҳий келиш даври бошланди. Бу даврдаги биринчи ваҳий билан бутун дунё халқини Ислом динига даъват қилишга Худодин амр келди.

Ҳаммадин илгари, айтишлари билан Хадича онамиз дарҳол иймон келтирдилар. Чунки узун замондин буён бу ишдан хабари бўлиб, бу ҳақда қилган фаросатлари тўғри чиққан эди.

Ўтган пайғамбарлар башорат берган Худо ҳабиби — охирзамон Пайғамбари эканларига гумонлари йўқ эди. Пайғамбаримиз ризоликлари учун бутун жону моли билан ёрдам беришга ваъда берди. Шу иккинчи ваҳий келиши «Я айюҳал муддассиру» сураси ила бошланди. «Қум, фаанзир» («Тур, бажо эт») хитоби ила халқни Ислом динига даъват қилишга Худо тарафидин буйрулдилар.

Бу сирни дастлабда кимга айтсам бўлур, деган фикрга тушдилар. Чунки узун замонлардин бери халқ дин ишларидин узоқлашиб, аларнинг олдида дин бутунлай ёт нарса бўлиб кўринар эди. Иккинчидан, у замонда араб халқини жоҳиллик, ваҳшийлик тамом қоплаганликдан, ахлоқлари энг тубандаги даражада бузулган эди. Уруш-талаш, одам ўлдириш улар учун фахрланарлик, суйган касблари эди. Ёш болаларни боқишдан қочиб, фақирликдан қўрқиб, уруш-сўқишларда душман қўлига ўлжа тушишдан номусланиб, ул бечораларни тириклайинча ўз қўллари билан кўмар эдилар. Бунинг устига ота-бободин қолган дин, бузуқ расм-одатларга қаттиқ берилган эдилар. Мана шунинг учун Пайғамбаримиз ўзларини уларнинг ёлғончи қилишларидин қўрқиб, бу тўғрида кўп андишага тушдилар.

Абу Бакр Сиддиқ билан Пайғамбаримиз ораларида ёшликларидин бери дўстлик алоқаси узилмаган эди. Бошқалардин кўра, Пайғамбаримиз қандоқ олий ахлоқлик, чин сўзлик, пок диллик эканликлари ул зот олдида очиқ маълум эди. Мана шунинг учун ҳаммадин илгари бу сирни Абу Бакр Сиддиққа айтиб, динга даъват қилдилар. Анда Абу Бакр Сиддиқ: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, сизнинг ёлғон айтмаслигингизга менинг ишончим комилдур, шундоқ бўлса ҳам бу ҳақда сиздан яна бирорта мўжиза кўрсам, ишончим бундин ҳам ортиқроқ бўлур эди», деди. Пайғамбаримиз анда айтдилар: «Эй Абу Бакр, тижорат учун чиққан Қурайш карвонига қўшилиб Шом сафарига чиққанимизда икковимиз бир туяга мингашган эдик, шул кунларда ҳаво ғоятда исиган вақти эди. Ана шунда бир парча оқ булут бориб келгунчалик устимиздин ажралмасдин соя солиб турди. Буни ўзингиз ҳам кўрган эдингиз. Яна қандоқ мўжиза истайсиз?! деганларида ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ дарҳол: «Ашҳаду аннака, расулаллоҳи ҳаққо» (яъни, «Гувоҳлик бераманки, сиз Аллоҳ таолонинг ҳақ пайғамбаридурсиз»), деб Ислом динига кирдилар. Эркаклардин дастлаб иймон келтирган Абу Бакр Сиддиқ бўлди. У вақтда Ҳазрати Али ёш бола бўлиб, Пайғамбаримизнинг хизматларида эди. Бир куни Пайғамбаримизнинг ўқиган намозларини кўриб: «бизнинг халқимизда йўқ одат, бу қандоқ иш?» деб сўради. Анда Пайғамбаримиз: «Аллоҳ таоло бутун инс-жинларга мени Пайғамбар қилди. Иброҳим Халилуллоҳнинг тутганлари Ислом динини Аллоҳ тарафидин келтурдим. Бутун халқни ушбу динга даъват қилишга мени Аллоҳ таоло буюрди. Бундан бошқа динлар барчаси ботилдур», деганларида, Ҳазрати Али балоғатга етмаган ёш бола бўлса ҳам, ҳақиқатга тушуниб дарҳол иймон келтурди. Яна ёш болалардин Пайғамбаримизнинг асранди ўғиллари Зайд ибн Ҳориса иймон келтурган эди. Бу болани онамиз ҳазрати Хадича қулликка сотиб олиб, ўзи зийрак, хизматга чаққонлигидин Пайғамбаримизга ҳадя қилиб берган эдилар. Бир муддат ўтган сўнггида Зайднинг отаси билан амакиси излашиб келиб, Пайғамбаримизга йўлиқдилар. Алар: «Эй Муҳаммад, бу бола бизнинг ўғлимиздур, қабила урушларимизнинг бирида ғалаба қозонган душманлар қўлига ўлжа тушиб кетган эди, эшитсак, сизларга сотиб кетмиш эканлар, биз сизни олий ахлоқлик, юмшоқ кўнгиллик, юқори ҳимматлик яхши одам, деб онглаймиз, берган пулингизни қайтариш шарти билан боламизни сиздан сўраб келдик», дейишди. Анда Пайғамбаримиз: «Бу иш кўп яхши бўлур эди, агар хоҳласангизлар болани ўз ихтиёрига солсак. Кимни хоҳласа, шу билан қолса, бунга биз ҳам рози бўлур эдик», деганларида, бу ишга улар ҳам розилик билдирдилар. Сўнгра Пайғамбаримиз Зайдни чақириб:

— Мана бу киши ўз отанг, мановиси бўлса, амакинг экан, йироқ ердин сафар машаққатини тортиб, сани излашиб келибдурлар, энди нима дерсан, менинг билан қолиш ёки булар билан кетиш ихтиёри ўзингдадур, — дедилар. Шунда Зайд: — Ё, Расулаллоҳ, ҳеч кимни сизга тенг кўрмайман, сиздин бошқа билан дунёда туришни тиламайман, — деб кўзига ёш олди.

Отаси буни кўриб, икки ўртада қандоғ меҳр-муҳаббат боғланганини билиб, боласининг Пайғамбаримиздин ажралмаслигига кўзи етди ва ҳам ҳар тўғрилик боласидин кўнгли тинчиб, ўз жойларига қайтдилар. Бу ўғил вояга етиб, дунёдин ўтгунча Пайғамбаримиз хизматларида бўлди. Саккизинчи ҳижрийда воқий бўлғон Мўта ғазотида уч минг кишилик ислом аскарига бош қўмондон бўлди. Бу қўшинга Пайғамбаримиз оқ туғ тақдим қилган эдилар. Алар ўзларига сон жиҳатдин қирқ-эллик баробар душман аскарига ҳужум қилдилар, аскар бошлиғи Зайд саф олдида оқ туғни тутиб ҳужумга ўтди. Туғ қўлларида турган ҳолда етмиш еридин яраланиб, шаҳид бўлди. Аллоҳ ундин рози бўлсин, бу воқеани ўз ўрни келганда тафсили ила ёзармиз, иншааллоҳ. Қуръони каримда бутун саҳобалардин ёлғиз шу зотнинг номлари бордур.

Шундоқ бўлиб, секинлик билан динга кириш ишлари бошланди. Ҳазрати Абу Бакр Қурайш қавми ичида чўнг обрўга эга эдилар. Чунки ўзлари олий ахлоқлик, очиққўллик, ширинсўзлик, хушмуомала, хуш улфати зот эдилар. Халқ ўртасида сўзлари мўтабар эди.

Шунинг учун қуйида номлари ёзилмиш кишилар ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ ташвиқи билан иймонга кирдилар: Биринчиси, Абураҳмон ибн Авф; иккинчиси, Зубайр ибн Аввом; учинчиси Усмон ибн Аффон; тўртинчиси, Талҳа ибн Убайдуллоҳ, ва бешинчиси Саъд ибн Абу Ваққос. Булар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида шаҳодат айтишиб, байъат бердилар. Ислом дини аста-секин халқ ичига тарқала бошлади. Мусулмонлар сони ўтиз-қирққа яқинлашди. Дин сўзлари Макка шаҳрига ёйилди. Ислом аввалида беш намоз фарз бўлмаган бўлса ҳам, ихтиёрий намоз ўқиш учун Жаброил алайҳиссалом намоз вақтларини белгилаб бердилар. Ва ҳам ўқиш тартибларини ўргатдилар. Саҳобалар намоз ўқимоқчи бўлсалар уч йилгача Макка тоғлари ичида, долда (холи) жойларга кириб ўқирдилар.

Бир куни ҳазрати Саъд ибн Абу Ваққос бир неча саҳобалар билан тоғ ичида яширинча намоз ўқиб турган чоғларида Қурайш мушрикларидан бир тўп кишилар келиб қолдилар.

Буларнинг намоз ўқишларига қаттиқ ғазабланиб, инкор қилдилар. Ҳар икки тараф ўз сўзларини исботлаш устида бир қанча тортишувлар бўлди. Бунинг билан мушриклар қаноатланишмай, ўртадин уруш чиқардилар. Қуролсиз бўлган бу урушда ҳазрати Саъд ибн Абу Ваққос бир мушрикни туя суяги билан урганда, унинг боши ёрилди. Ислом бошланишида энг аввал тўкилган қон шу эди. Бу воқеадан кейин, панароқ, ҳазрати Арқам деган саҳобанинг уйларига йиғилишиб, Пайғамбаримиздин Қуръон ўқишар эдилар. Пайғамбаримизнинг уруғ туққанларидан ҳазрати Алидан бошқа ҳеч ким динга кирмаган эди. Ёлғиз Қурайш қабиласи эмас, бутун араблар ичида ҳам дин сўзлари тарқала бошлади. Ул замон арабларида ваҳшийлик сифатлари ғолиб бўлиб, маданиятсиз, ўқиш-ёзишдан йироқ ва ҳам ота-боболарининг ботил динларига, бузуқ расм-одатларига қаттиқ берилган эдилар. Шунинг учун Ислом динига, дастлаб чиқишида энг қаттиқ қаршилик кўрсатдилар. Борлиқ куч-қувватлари билан бу ишни йўқотиш, босишнинг қасдига тушдилар. Ҳар киши ўз яқинларини, уруғ-аймоқларини қандоғ чоралар билан бўлса ҳам бу йўлдан қайтарсун, бу ҳақда ҳеч ким бировга раҳм қилиб, орачи бўлмасин. Агар Муҳаммаднинг динидан қайтмаган тақдирда, ўлдиришгача, уриш-қийнаш чоралари кўрилсин, деб Қурайш раислари ўзаро қаттиқ ваъда-ваъид қилишдилар. Мана шундоқ бўлиб, бало бошланиб, имтиҳон кунлари мусулмонлар бошларига келди. Чунки мўминлик даъво қилгувчи бандаларга дунёда турлик офатларни юбориб, уни кўрикдин ўтказиб синашлик Аллоҳ таолонинг одатидур.

Пайғамбаримизнинг амакилари Абу Лаҳаб, яна Қурайш раисларидин Абу Жаҳл — бу икковлари динга қарши қаттиқ курашган кишилардин эдилар. Билол Ҳабаший каби ҳимоятчиси, қавму қариндоши йўқ мусофир мусулмонлар учун кўп қаттиқ кунлар бўлди. Ҳазрати Амморнинг оталари Ёсир Ислом йўлида ҳар қанча оғир азобларга чидаб, тил учида бўлса ҳам, жон қутқазиш учун «қайтдим», дейишга кўнгиллари рози бўлмади. Ҳақ йўлида жонларини қурбон қилиб, шаҳид бўлган зотларнинг биринчиси шу зотдир.

Оналарини Абу Жаҳл алайҳул лаъна нозик жойига найза тиқиб ўлдирди. Асов туяга боғлаб, судратиб ўлдирди, деган иккинчи ривоят ҳам бордур. Алар иймони-эътиқодларини сақлаш учун бу қадар оғир азоблар остида сабр этдилар. Динга қарши келган бир оғиз сўзни тил учида айтишни ҳам ўзларига лойиқ кўрмай, ҳақ йўлида жонларини фидо қилишга рози бўлдилар. Билол Ҳабашийнинг хўжаси уни Ислом динига киргани учун жазирама иссиқ кунларда қора шағал, майда тош устига қорни билан ётқизиб, устидан йўғон оғир тошлар билан бостириб қўяр эди. «Муҳаммаднинг динидан қайтсанг қайтганинг, агар қайтмасанг, очлик, чанқоқлик — шу қийнов билан ўлдурурман», дер эди. Кун иссиғи, тош қизиғи, бунинг устига чанқоқлик жонидан ўтиб, бир қултум сувга зор бўлиб, оғир тош остида: «Аҳад, аҳад», дея Худо ёдида инграр эди. Мана шунчалик қаттиқ қийновларни тортса ҳам, жон қутқазиш учун, тил учида бўлсин «қайтдим», дейишга рози бўлмади. Йўқ эрса, бундоғ жойларда тил билан айтишга шариатда рухсат бор эди.

Энди ишлар шундоқ бўлатуриб, яна мусулмонларнинг сони кундан-кунга кўпайишга турди. Шунга қараб, мушрикларнинг ҳам жабру зулмлари ҳаддидин зиёда ошди. Худо тарафидин ёндирилган бу чироқни сўндириш учун турлик чоралар қўллаган бўлсалар ҳам, ҳеч биридин натижа чиқмади. Иймон-эътиқоддин насибалик одамларнинг иродаларини тўсиш учун ожиз қолдилар. Энди мақсадларига етиш учун бошқачароқ тадбир топишга киришдилар. Шундоқки, Қурайш қабиласи раисларидин Абу Суфён, Абу Жаҳл, Утба, Шайба, Абул Бахтари, Валид ибн Муғира, Ос ибн Воил Пайғамбаримиз амакилари Абу Толиб олдига келишиб:

— Эй Абу Толиб, сени ҳурмат қилишимиз ҳар тўғридан бизга лозимдур. Чунки сен Қурайш қабиласи ичида улуғ ёшлигимиз, ҳам бизнинг бошлиғимиздурсан. Мана қариндошинг ўғли Муҳаммад бизларнинг ва ота-боболаримизнинг йўлидан чиқди. Уларнинг динларини ташлади. Ота-боболаримиздан бери ҳурматланиб келган бутларимизни ва бошқа одатларимизни хорлади. Сен бўлсанг, бизнинг динимиздадурсан, энди сен икки ишдан бирини ихтиёр қилишинг керак. Ё, уни йўқ қилиб ўртадин ўзинг кўтаргил, унинг ташвишидин бутун халқ қутулган бўлайлик, ёки уни бизларга таслим қилиб топшириб бергин, қандоқ жазо берсак, ўзимиз билурмиз. Агар бу ишларнинг ҳеч бирига розилик бермасанг, сен ҳам Муҳаммадга қўшилган бўласан. Ана у вақтда икки тарафнинг бири йўқ бўлгунча, ўртамизда урушдин, қиличдин ўзга чорамиз йўқ, — деган таҳдидли шартни қўйишди.

Абу Толиб Қурайш раисларидин бу сўзларини тинглаб, анчагина ташвишга тушди. Ва ҳам Пайғамбаримизни чақириб:

— Эй қариндошимнинг ўғли, Қурайш раислари мана шу хилда сўзлар қилдилар. Энди ўзинг учун, мен учун тоқатимиздин ташқари бирор иш бўлиб қолмасин, — деди.

Пайғамбаримиз: «Қурайш сўзларидин амаким андишага тушибдур». Мени ҳимоя қилишдин ўзини тортмоқчига ўхшайди, деган гумонга келиб:

— Эй амаки, жаҳон халқи мени шу ишдин тўхтатиш учун ўнг қўлимга Қуёшни, чап қўлимга Ойни солсалар яна тўхтамайман. Аллоҳ ёрдами билан бу ишни оламга тарқатурман ёки шу йўлда ҳалок бўлурман. Аллоҳдин ўзга ҳеч ёрдамчим йўқ, — деб йиғлаганларича ўринларидин туриб кетдилар.

Пайғамбаримизни бу ҳолда кўриш Абу Толибга қаттиқ таъсир қилиб, кўнгли бузилди. Ортларидин чақириб:

— Эй қариндошимнинг ўғли, ўз ишингда эркин бўл, суйганингча сўзла, қасам Аллоҳга бўлсинким, сенга ёрдам қилишдин сира бош тортмайман, ҳар вақт ҳимоятингда ҳозирман, — деди.

Сўнгра Қурайш раислари Абу Толибнинг бу сўзларини эшитдилар. Қурайш қабиласи ичида ҳасаб-насаблик, ҳусни-жамоллик Аммор ибн Валид номлик бир йигит бор эди. Қурайш раислари бу йигитни олиб, Абу Толиб қошига келдилар ва:

— Эй Абу Толиб, билурсанки, фазли-камол, ҳусни-жамолда бу йигитимизнинг баробари йўқдур, буни Муҳаммад ўрнида бошга-бош қилиб келтурдик, у бўлса, сени-бизни динимизга, ўтган боболаримизнинг йўлларига қарши чиқди, ўзаро иттифоқимизни бузди, қариндош-уруғларимиздин ажратди. Энди маслаҳатимиз шуки, Муҳаммадни бизга топшириб берсанг, биз уни ўлдирсак, унинг ўрнига бу йигитни сен ўғил қилиб олсанг. Шунинг билан ўртамиздаги душманчилик ишларимиз босилур эди, — дедилар.

Бу сўзни эшитган Абу Толибнинг аччиғи чиқиб, ғазаби қўзғолди, уларга қараб:

— Сизлар мени қандоқ ёмон, зиёнлик савдо қилдирмоқчи бўласизлар, мен сизларнинг болангизни боқишга олсам, сизлар менинг боламни ўлдиришга оласизларми? Бундоқ аҳмоқлик савдони дунёда қилган ҳеч киши бормидур? — деб уларни мот қилди.

Шунинг билан Қурайш раисларининг бу қилган макри ҳам бўшашга чиқди. Лекин ҳар уруғ ўз ичидаги мусулмонларни динларидин қайтариш учун қаттиқ киришдилар. Аллоҳ улуғ ажрлар берсин, ул кунлардаги мўминлар ҳақида тоқатдин ташқари уриш-қийнашлар бўлди.

Баҳона Абу Толиб бўлиб, мушриклар бошқа мусулмонларга қилган зулмларини Пайғамбаримизга қила олмадилар. Чунки Абу Толиб Пайғамбаримизни мушриклар озоридин ҳимоя қилишга қаттиқ аҳд қилган эди. Шу қилган аҳдини қувватлаш учун Қурайш қабиласидан икки уруғни ўз ёрдамига чақирди. Биринчиси, «Бани Ҳошим», иккинчиси, «Бани Мутталиб» эди. Пайғамбаримизга насаб тарафидин Қурайш ичида энг яқинлари ҳам шулар эди. Чунки Ҳошим Пайғамбаримизнинг учинчи боболаридур. Мутталиб билан Ҳошим ота-боладурлар. Мана шу икки авлод Исломга кирган-кирмаганлари баробар Абу Толиб фикрига қўшилиб, Пайғамбаримизни душманлардин сақлаш ва у зотни ҳимоя қилиш тарафдорлари эдилар. Мана шу сабаблар баҳона бўлиб, Аллоҳ таоло Пайғамбаримизни бошқа мўминларга бўлгандек, душманлар суиқасдлари ва қўл озорларидин ўзи сақлади. Аммо улар тарафидин тил ва дилозорликлари кундан-кунга кўпаймоқда эди.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube