Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Харобот ва жаҳлу ғафлат гирдобида

Харобот ва жаҳлу ғафлат гирдобида
13 Ocak 2016 - 13:12 'да юкланди ва 2068 марта ўқилди.

SamarqandАбдурауф ФИТРАТ

Нажот йўли

(2-қисм)

Харобот ва жаҳлу ғафлат гирдобида

Аллоҳ берган неъматларнинг энг буюги АҚЛдир, шу ақл одамларни махлуқлар орасида мукаррам ва мушарраф қилгандир. Худованди таборак ва таоло бизга ақлни ҳақни ботилдан, манфаатни зарардан ажрата олиш учун, нимаики ҳақ ва фойдали бўлса, ихтиёр этиб, нимаики зарар ва ботил бўлса, тарк этиш учун берган. Бас, сен ақлу донишнинг раҳнамолигида фойдага эришсанг, у фойдани (ақл берган) Аллоҳдан кўр. Зеро, фойда ақл маҳсули бўлиб, уни Аллоҳ сенга бахшида этгандир. Агар ақлга хилоф йўлга юриб зарар кўрсанг, у зарарни ўзингдан кўр. Зеро, сен Аллоҳ раҳнамо қилган ақлга мухолиф бўлдинг ва шундан зарар топдинг. Буни ифодаловчи ояти карима шудир: «Яхшилик ва тақво қилганлар (яъни Аллоҳ ризолиги йўлида юрганлар)га мукофотимизни зиёда қиламиз, фақиру залил қилмаймиз, улар жаннат аҳлларидан бўладилар. Ва куфрга кетиб, зулм қилганлар (яъни Аллоҳ ризолигига хилоф юрганлар) жазоларини олурлар, фақиру залил юрарлар, уларни Аллоҳнинг ғазабидан ҳеч ким халос қилолмайди»23.

Албатга, ушбу масала хусусида кўплаб оят ва ҳадислар келтириш мумкин, биз «хонада бўлса бир кас, унга битта ҳарф ҳам бас» мақолига мувофиқ шулар билан кифояландик. Қани, шундан кейин ҳам кўҳна рафторимизни давом эттираверсак, бадбахтлик ва бесаодатлигимиздан керакли ибрат ололмасак ва Аллоҳ ризолиги учун юрмасак, нима бўлар экан?!

«Биз шаҳарларнинг ҳалок бўлишини истаганимизда ўша катта шаҳарларга амримизни юбордик, улар бизнинг фармонимизга амал қилмадилар, бинобарин, бизнинг ғазабимизга мустаҳиқ бўлдилар. Бас, ўша шаҳар ва унинг аҳолисини хароб қилдик»24.

«Кўп қавмлар менинг ризолигимга хилоф иш қилдилар, муҳлат бердим, шояд тавба қилсалар деб, улар тавба қилмадилар. Кейин ғазабимга дучор қилдим. Бутун оламлар менинг фармонимга тобеъдир. Айтгин, эй Муҳаммад, мен сизларни Аллоҳнинг ғазабидан огоҳлантириш учун юборилганман… »25

Ёки «Вақти келиб Фиръавн қавми ғазабимизни келтирган эди, биз интиқом олдик ва уларни батамом ғарқ қилдик, уларни бу оламдан йўқ қилиб юбордик, саргузаштларини ўзларидан кейин келувчиларга ибрат қилдик»26, — дейилади муқаддас Китобда. Бу ояти карималардан маълум бўладики, илоҳий амрга итоатсизликнинг оқибати ҳалокат экан. Дарвоқеъ, ислом оламининг қайси бир жойига фалокат етган бўлса, унинг сабаби илоҳий аҳкомларга тажовуз қилинганлигидадир. Аббосий халифалар вақтларини исрофгарчилик ва сафоҳат27 билан ўтказмаганларигача маҳв бўлмаган эдилар. Андалусия (мусулмонлари) низо ва нифоқни ўзларига касб қилиб олмагунларигача салоҳиятларидан тушганлари йўқ эдилар. Эронлилар Қуръон ҳукмлари чегарасидан чиқмагунларича даврадан тушган эмас эдилар. Ҳинд мусулмонлари ислом ҳақойиқларини хурофот ва бани Исроилнинг афсоналари28 эвазига фидо қилмаса, мажусийлардан ҳам баттар ҳолга тушмас эдилар…

Ахир инсоф ва тааммул29 қилиб айтиш керакки, биз ўзимизни мусулмон деб биламиз-у, лекин ислоҳот амрларини кўриб, билиб туриб кўпларига амал қилмаймиз, илоҳий ҳукмлардан камоли бебошлик билан чиқиб кетамиз, иттифоқимиз йўқ, тақво қилмаймиз; ўртамизда ўзаро ёрдам йўқ, ҳақ талабини бажариш йўлида бирга қадам босмаймиз; рибохўрлик30 қиламиз, шароб ичамиз, ғийбат ва ҳасад қиламиз. Шариат манъ этган барча ишларни қиламиз ва (шунинг учун ҳам) ахлоқий разилликларга гирифтормиз.

Вужудимиздаги шунча нуқсон билан ўзимизни комил мусулмон деб биламиз, биров бизни бу инсофсизликлардан манъ қилса, уни кофир деймиз. Ҳар нафасда 70 марта мусулмонман, деб лоф урамиз-у, хаёлимизга эса, «бир комил мусулмончалик амал қилайлик» деган ўй келмайди.

Бир мулоҳаза қилинг: мусулмон киши Аллоҳ таолонинг ягоналигига, анбиёларнинг нубувватига, самовий китобларга ва қиёмат кунига иймон келтирган бўлса, яъни буларнинг барчасига ишонса, биз ҳаммамиз буларнинг барига иймон келтирганмиз, дейди. Ҳа, биламиз, сиз буларнинг барчасига иймон келтиргансиз ва арабча «оманту биллоҳи ва малоикатиҳи» (яъни Аллоҳ ва унинг малоикаларига иймон келтирдим)ни яхши уқиб тушунасиз. Лекин афсуслар бўлсинки, мен сизнинг иймонингиз самарасини кўрмаяпман, яъни иймонингизга мувофиқ амал қилмайсиз. Ваҳоланки, ҳазрати Пайғамбаримиз буюрганлар: «Иймону амал бир-бири билан яқиндир (вобастадир), бири иккинчисиз тўғри бўлмайди» («Ал-жомеъ ас-сағир»дан)31.

Шу масала юзасидан яна бир мисол келтирайлик. Сиз Бухорода миршаб борлигига ва унинг амрига хилоф борган ҳар бир кишини ҳибсга олишига шубҳасиз ишонасиз. Энди қаранг, шу миршаб «кечки вақт уйдан чиқманглар», — деб буйруқ берса, сиз мазкур ҳукмга қарши кечқурун уйдан чиқасизми ёки йўқ? Албатта, чиқмайсиз. Зеро, миршаб ва ҳибсхонани ҳақ деб биласиз. Ҳар ким унинг ҳукмига қарши борса, қамоқ жазосига мубтало бўлишига ишонасиз. Мусулмонлик лофини уриб юрасиз-у, назарингизда, ёмон кўринган одамни кофирликда айблайсиз. Агар Ҳақ таолога, қиёматнинг ҳақлигига шу миршабга ва ҳибсхонага иймон келтиргандек иймон келтирсангиз, агар илоҳий ҳукмларга шу миршаб ва ҳибсхонага эътибор берганчалик эътибор қилсангиз, нега илоҳий амрларга хилоф иш қиласиз?!

Тарсам караси ба Каъба эй аъроби,

К-ин раҳ ки ту мерави ба Туркистон аст.

[Эй аъробий, қўрқаманки, бу йўл билан Каъбага етмассан, Бу сени элтаётган йўл Туркистон йўлидир!]12.

Банданинг бадбахтлигимиз сабабларига бағишлаб айтган шунча маърузасидан кейин муҳтарам ўқувчилардан бирон фикр чиқишига шубҳа қиламан. Лекин бу хасталикларимизга қарши қандай чора кўриш керак? Бу харобот ва жаҳлу ғафлат гирдобидан халос бўлиб, тараққиёт, саодат ва тинчликка эришмоқ учун нима қилмоқ керак? Бу хусусда ҳам катта-катта уламоларимиздан баъзилари «аҳли ислом бу ҳолатдан халос топмайди, зеро бизнинг замон — ислом заифлашган охир замондир» деб айтадилар. Улардан гапларига далил келтиришларини сўрасак, дарҳол «кулли явмин бадтар» иборасини пеш қиладилар. Лекин биз уларнинг гапларига қулоқ солмай, масала ечимини Қуръони каримдан излайлик.

«Ушбу Қуръон икки дунё саодатидан баён қилгувчидир. Бу очиқ-ойдин Китобнинг далолат ва маъвизаларидан33 баҳра олганлар, ана ўшалар Аллоҳдан қўрқувчилардир. Сизга ҳар бир мусибат етса, ўзингизни ҳақир сананг (ҳисобланг, яъни ўзингизга ишончсизлик қилманг, беэътибор бўлманг) ва маҳзун бўлманг (хафа бўлманг), агар Аллоҳга иймонингиз комил бўлса (Қуръон амрларига мувофиқ амал қилсангиз) икки карра саодати аълога эришасиз»34. «Эй иймон келтирганлар, (менинг томонимдан) Пайғамбар келтирган ҳар бир амрни қабул қилинг ва сизларга манъ қилинган нарсаларга яқин борманг, амри илоҳийга хилоф иш қилишдан қўрқингки, зеро, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир»35. Бу ояти карималардан маълум бўладики, агарда биз Қуръон ҳукмларига амал қилсак, паришонлик ва тарқоқликдан Аллоҳ ризолиги билан халос бўламиз.

Гапни мухтасар қилсак, бугун бошимизга келган фалокат ва бадбахтликларнинг ягона сабаби шуки, ҳикматли ҳукмлардан ва Қуръон натижаларидан узоқлашиб кетдик. Агар биз дунё ва охират саодати талабида бўлсак, барча ғаразли ва фасод ишларимизни бир тарафга қўйиб, самимий қалб билан унга мутеъ бўлиб, Қуръон ҳукмларига бўйсуниб, ижтимоий ҳаётимизни шунга мувофиқ тарзда тартиблайлик. Бандаи ожизнинг кучсизлиги ва бу (хабарларни) билмаганлигидан юқоридаги мақсад учун Қуръон ҳукмлари ва ҳадисларни жамъ қилиб, шу варақлардан бир рисола тартиб бердим. Агарчи бу рисола (менинг ожиз қаламимга мансубдир) эътиборсиз бўлса ҳам, бироқ Қуръон оятлари ва ҳадислардан иборатлигидан арбоби диёнат назарига тушади, деб умид қилурман.

Мен танийдиганлардан баъзилари шу жойга етганда кулиб: «Сен хоҳлаганингни ёзиб, қудратинг етгунча дод-фарёд қилсанг ҳам Туркистонимизда сенинг сўзларингга эътибор берадиган одам топилмайди», — дейдилар. Бу биродарларимга берадиган жавобим ҳам Қуръони каримдандир: «Кофир ва гуноҳкорлар Қуръони карим оятларини ўқиб, уни тушуниб, шундан кейин ҳам такаббурлик қилиб, (айтилганларга) писанд қилмай қулоқларини кар қилиб олсалар ва шу гуноҳларида (қаттиқ) туриб олсалар, хабар бергинки, эй Муҳаммад, уларга шиддатли азоб бордир»36.

Шу билан банда (Аллоҳ, барчамизга тавфиқ берсин) ўз вазифамни адо этишга киришаман.

(давоми бор)

23.Қуръони карим, Юнус сураси, 27-оят (тарж.).
24.Қуръони карим, Ал-Исроъ сураси, 16-оят (тарж.).
25.Қуръони карим, Ҳаж сураси, 48—49-оятлар (тарж.).
26.Қуръони карим, Зухруф сураси, 55—56-оятлар (тарж.).
27.Сафоҳат — енгилтаклик, аҳмоқлик.
28.Бани Исроилнинг афсоналари — Исроил фарзандлари ҳақида яратилган афсоналар.
29.Тааммул — сабр, бардош.
30.Рибохўрлик — судхўрлик.
31.«Ал-жомеъ ас-сағир» — «Кичик ҳадислар тўплами». Исмоил Бухорий асари.
32.Байт Шайх Муслиҳиддин Саъдий Шерозийникидир (тарж.). Бу байт Фитратнинг аввалги асарларида, жумладан, «Ҳинд сайёҳининг баёноти»да ҳам келтирилган. Қаранг: Фитрат. Танланган асарлар. 1- жилд. —Т.: «Маънавият», 2000.
33.Маъвиза — ҳикмат, панд.
34.Қуръони карим, Оли Имрон сураси, 22-оят (тарж.).
35.Қуръони карим, Ҳашр сураси, 4-оят (тарж.).
36.Қуръони карим, Жосия сураси, 7—8-оятлар (тарж.). 
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • жавод ;

    ҳозигача ҳам биз Фитрат ёзгандақамиз. суратимиз ўзгарган, ичимиз ўшанақа, савиямиз у вақтлардагидан ҳам баттар.

    13/01/2016 14:36
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube