Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Доктор Туркон Пакэрнинг ҳакима Ойдин Солиҳ ҳақидаги хотиралари

Доктор Туркон Пакэрнинг ҳакима Ойдин Солиҳ ҳақидаги хотиралари
13 Ocak 2016 - 16:49 'да юкланди ва 1012 марта ўқилди.

oydin solihҲақиқий ҳаким бўлган Ойдин Солиҳ хоним билан 2009 йилнинг январ ойида, Анқарадаги семинарида танишдим.

Ўша кун ҳаётимнинг бурилиш нуқтаси бўлди.

Ўзига ишонган, виқорли бир кўринишли ва айтган ҳар бир сўзи жуда ҳам таъсирчан эди; ҳар ҳолда мен учун шундай эди, чунки ўша куни унинг сўзларига эътироз билдирувчилар ҳам кўп эди.

У вақтларда саломатлик марказида докторлик қилар эдим, эртаси куни Ойдин хонимнинг ёнига бордим ва “энди мен қандай қилиб сиздан эшиитган нарсаларни била туриб, шифо истаб келганларга дори (рецепт)ёзаман” дедим.

Қисқа ва аниқ қилиб “Ёзмайсиз” деди.

Ҳижомат қилишни ўрганишимни тавсия этди, чунки ҳар бир ҳакимнинг албатта ҳижоматни билиши лозимлигини айтди.

Ойдин хонимдан, аввало, ҳақиқий мўмин қандай бўлиши кераклигини, бу дунё ва унда бўлаётган ҳодисаларга қайси нуқтаи назардан қараш кераклиги, Қуръони Каримни қандай тўғри тушуниш кераклиги, ҳақиқий ҳаким қандай бўлиши лозимлиги каби кўп нарсаларни ўргандим.

Ойдин Солиҳ буюк ҳикмат соҳиби ва ҳақиқий ислом тиббиёти ҳакими эди.

Унда кўрганим ва мени ҳайратга солган яна бир нарса бу ҳаётининг ҳар соҳасида, инсонларга бўлган муносабатидан тортиб, овқатланиш одобига қадар ҳар масалада, Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В)нинг суннатига мувофиқ иш тутишга ҳаракат қилиши эди.

Кўзлари доимо ёрқин порлаб турарди, инсоннинг ичини кўраоладиган теран ва пурмаъно назари бор эди, қалбингиздан кечган нарсани кўриб турганини ҳис этардингиз.

Хасталарига ҳам худди шундай қарар, доно бир нигоҳ билан хасталикнинг сабабини тушунишга ҳаракат қиларди.

Бир кун хасталаридан бирига мақсади инсонлар саломатлиги эмас, уларнинг иймони эканлигини, бу замонда инсонлар ўзлари билмасдан иймонларини йўқотаётганликларини, уларни бундан огоҳлантиришга уринаётганлигини эътироф этди.

Чиндан ҳам унинг асл мақсади иймонни қутқариш, Мусулмонларни бу ғафлатдан уйғотиш ва шуурлантирмоқ эди.

Ҳар доим инсоннинг ягона душмани шайтон эканлигини таъкидлаб келган мужоҳид Устозим умрининг сўнгига қадар инсонларга шайтоннинг ҳийлалари, тузоқларини тушунтиришга ва уларни огоҳлантиришга ҳаракат қилди.

Ўзи билган ҳар нарсасини инсонларга тушунтиришга уринди, керак бўлса Истанбулда берган дарслари ёки вилоятма вилоят йўл кезиб ташкил этган семинар ва конференциялари билан иложи борича кўпроқ кишига етқазишга ҳаракат қилди.

Унинг ёшидагилар уйларида ғам-ташвишсиз истироҳат этаркан, у чарчоқ билмасдан меҳнат қилди.

Яшаб ўтган ҳаёти ва охири ўлими билан ҳам бизга гўзал ўрнак бўлди, Аллоҳ (Ж.Ж) бизларга ҳам унинг каби мазмунли бир ҳаёт ва покиза бир ўлим насиб этсин.

Энди эса Ойдин хонимнинг миссиясини биз талабалари бирлик ичида давом эттирамиз иншааллоҳ. Аллоҳ (Ж.Ж) ундан рози бўлсин, жуда ҳам севгани Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В) ҳазратларига уни қўшни қилсин!

Доктор Турконхоним Пакэр (Dr. Türkan Peker)

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди
Манба: sadesifa.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар