Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Умар келган бўлса, эшикни каттароқ очиб қўйинглар…

Умар келган бўлса, эшикни каттароқ очиб қўйинглар…
18 Ocak 2016 - 16:50 'да юкланди ва 2071 марта ўқилди.

Muhammad_savАлихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ – 7 (давоми)

АМИР ҲАМЗАНИНГ ИСЛОМГА КИРИШИ

Бир куни Абу Жаҳл Пайғамбаримиз билан дин тўғрисида сўз талашиб, кўп адабсизлик қилди. Қони қайнаб, ғазаби қўзғолиб, ўз ҳаддини билмай, уришга ҳам қўл кўтарди. Пайғамбаримиз бу ишдин кўп маъюс бўлдилар. Амакилари амир Ҳамзанинг хотуни бу воқеа устида қараб турган эди. Абу Жаҳлнинг қилган беадабчилиги киши чидаб турарлик эмас эди. Шунга ҳам Пайғамбаримиз сабр қилдилар. Аммо ул хотуннинг Пайғамбаримизга раҳми келиб, йиғлаганича уйига қайтди, чунки бу хотун яширинча мусулмон бўлиб, динга кирганлардан эди. Шул куни амир Ҳамза ўқ-ёйларини осиб, ов қилмоқ учун саҳрога чиққан эди, овдин қайтиб уйга кирса, хотуни йиғлаган ҳолда ўтирибдур, буни кўриб: «Нима бўлди, на учун йиғладинг?» деб сўраганида, хотуни айтди:

— Мен ким учун йиғлар эдим, йўқлар, излар қариндоши қолмаган, ўз юртида ғариб бўлган Муҳаммаднинг дардига йиғлайман. Акангнинг ўғли Муҳаммадни малъун Абу Жаҳл қандоқ хорлади, агар кўрган бўлсанг сен ҳам йиғлар эдинг, — деб яна кўзига ёш олди.

Буни эшитган амир Ҳамзанинг қариндошлик ҳамияти қўзғолиб, қаттиқ ғазаби келди. Шу онда ўқ-ёйини қўлида тутганча отига миниб, Абу Жаҳл мажлис қуриб ўтирган Абу Қубайс тоғига чопганича чиқиб борди. Келаётган амир Ҳамзага Абу Жаҳлнинг йироқдан кўзи тушди. Ёнида ўлтиришган ўзига қарашли кишиларга қараб:

— Ҳамзанинг келиши бузуқроқ кўринади, бундан олдинроқ Муҳаммадга тилим тегиб, уришга қўл узатиб, унга кўп озор берган эдим, агар шул тўғрида келаётган бўлса, у ҳар нарса қилса, нима деса ҳаққи бордур. Сизлар бу ишга аралашгувчи бўлманглар, яна бизга ўчакишиб, Муҳаммадга иймон келтириб кетмасун, — деди. Бу орада амир Ҳамза ҳам етиб келди ва Абу Жаҳлнинг ёқасидан тутиб:

— Эй фосиқ, Муҳаммаднинг ҳеч кими йўқ, эгасиз киши, деб ўйлаган эдингми? — деб қўлидаги ўқ-ёйи билан уриб эди, ул малъуннинг боши ёрилиб кетди.

Буни кўрган, бояги ўзига қарашли қабила йигитлари Абу Жаҳл ҳимояти учун ўринларидин сакрашиб турдилар. Лекин Абу Жаҳл буни узрини айтиб, уларни бу ишга аралашгани қўймади.

Балки ҳийлагарлик қилиб, бир мунча юмшоқ сўзлар билан амир Ҳамзани ғазабидин туширди. Сўнгра амир Ҳамза Пайғамбаримизга кўнгил айтиш учун келиб, уйларидин топмади, қараса Байтуллоҳда маъюслик билан ўлтирган эканлар. Устиларига келиб, ҳол сўраганида Пайғамбаримиз:

— Мени ўз ҳолимга қўйинглар, уруғ-аймоқ, ёрдамчиси йўқ, ўз элида ғариб бўлган одамман, — дегандек сўзларни айтиб, муборак кўзларига ёш олдилар.

Буни кўрган амир Ҳамза Пайғамбаримизга кўп ачинди. Абу Жаҳл билан бўлган воқеада уни уриб бошини ёрганликларини гапириб берса ҳам чиройлари очилмади. Анда амир Ҳамза: «Эй қариндошимнинг ўғли, зоди (ахир) нима қилсам, рози бўлурсан? Деганингни қилайин», деди. Анда «Иймон келтурсанг рози бўлурман», деб табассум қилдилар. Шул ҳолда тавфиқ— илоҳий ёр бўлган экан, дарҳол амир Ҳамза шаҳодат айтиб, иймонга мушарраф бўлди, ҳазрати Арқам уйидаги хуфёна йиғилишган саҳобаларга қўшилиб, Қуръон ўрганишга киришди. Бутун мўминлар амир Ҳамзанинг иймон келтирганига ортиқча хурсанд бўлишиб, ул зотни такбир билан қарши олдилар. Ҳазрати Ҳамзанинг мўминлар сафига кириши дин ривожига зўр қувват бўлди. Чунки амир Ҳамза ёлғиз Қурайш ичида эмас, бутун араблар орасида баҳодирлик атоғини кўтарган йигитлардин эди, шунинг учун бу зотнинг иймон келтириши Исломнинг ривожланишига йўл очди.

ҲАЗРАТИ УМАРНИНГ ИЙМОН КЕЛТИРИШИ

Ҳазрати Умарнинг иймон келтириши шундоқ эдики, унинг Фотима номлик бир қиз қариндоши бор эди. Саъд ибн Зайд билан баробар Пайғамбаримизга келиб, яширинча динга кирдилар. Лекин акалари Умар ибн Хаттобнинг бу ишдан хабарлари йўқ эди. Жаноби Пайғамбаримиз   ҳазрати Арқам саҳобанинг уйида уч йил яширинча мўминларга Қуръон ўқитиб, Ислом ҳукмларини ўргатардилар. Бир куни туриб, шундоқ дуо қилдиларким: «Эй бор Худоё, Қурайш қабиласи ичида биринчи Умар Хаттоб, иккинчи Абул Ҳакам ибн  Ҳишом, бу икки кишининг иймон келтиришлари билан Ислом динига ривож бергин», дедилар. Абу Жаҳлнинг аввалида оти Абу Ҳакам эди, Пайғамбаримизга кўп жоҳиллик қилганлиги сабаблик отини Абу Жаҳл қўйдилар. Бу иккови Қурайш қабиласи ичида обрўйлик ва икки уруғ халқининг раислари эди. Шунинг учун жаноби Пайғамбаримиз, бу иккови иймон келтирса, бошқалар ҳам эргашиб, иймонга кирсалар, динимиз ривож топармикин, деган мақсадда дуо қилган эдилар.

Бир куни Наъим ибн Абдуллоҳ номлик киши, бу яширин иймон келтирган саҳобалардан эди, кўчада Умар ибн Хаттоб билан учрашиб қолди, қараса, урушга чиққан кишидек қилич тақинган, феъли бошқачароқ кўринди. Унга боқиб: «Эй Умар, йўл бўлсин», деб сўраб эди, Ҳазрати Умар: «Эй Наъим, билгинки, шу қилич билан Муҳаммаднинг бошини кесиб, бутун халқни тинчитгали чиқдим. Чунки унинг сабабидан, ота-боболаримиздин қолган динимиз хорланди, қариндош-уруғларимиз ажрашиб, бир-бирларига душманлашдилар. Энди уни ўлдирсам, ҳаммани бу ишдин қутқазган бўламан», деди. Бу сўзни эшитиб, ул саҳоба айтди: «Эй Умар, бу ишни сен осон чоғлама, бошқани қўйиб, ўзингга қарасанг-чи, синглинг Фотима, куёвинг Саъд ибн Зайд, ҳар иккови Муҳаммадга иймон келтириб, анинг динига кирдилар. Мана сенинг бу ишдин хабаринг бормидур?» деди. Бу сирни айтишдин унинг мақсади эрса Хазрати Умарни йўлдан қайтариш эди. У киши ўйлагандек, бу хабарни англаши билан Ҳазрати Умарнинг қаттиқ ғазаби қўзғолди. Чунки ўзи хабарсиз, оиласида бундоғ ҳодисанинг пайдо бўлиши ҳеч кутилмаган иш эди. Уларга жазо бериш нияти ила, дарҳол йўлидин ёниб (қайтиб), синглисининг уйига қараб жўнади. Ҳубоб ибн Ирс деган саҳоба ҳар куни келиб, буларга Қуръон ўргатур эди. Бошқалардин эҳтиёт учун бир болани қоровул қилиб қўйган эдилар. Бу эса Ҳазрати Умарнинг келаётганини кўриб, дарҳол кириб хабар берди. Шошганларидан Қуръон оятлари ёзилган тахталарни дарров беркитдилар. Қуръон ўргатаётган устозлари Ҳазрати Ҳубобни бир жойга яширдилар.

Шунинг устига Ҳазрати Умар эшикдин кириб келди. Ва: «Ҳой, сизлар мени араблар ичида бош кўтариксиз номусга қўйиб, Муҳаммадга иймон келтирибсизлар», деб куёвлари Саъд ибн Зайднинг ёқасидин тутиб ургани турди. Буни кўриб синглиси Фотима чидаб туролмасдин ўзини эри устига отди. Орачилаб турган чоғида муштуми тегиб кетиб, Фотиманинг бурнидин қон оққани турди. Сўнгра Фотима айтди:

— Энди бўларимиз бўлдик, ҳақ ишни яширмаймиз, бу кирган динимиздин ўлдирсанг ҳам қайтмаймиз, — деб акаси Ҳазрати Умарнинг ёқасига осилди. Бош-кўзлари қон бўлиб, йиғлаб турган синглисига қараб, Ҳазрати Умар ўзи ҳам ҳижолатга қолди. Қариндошлик меҳридин Фотимага кўнгли оғриб, хафалик билан узун ўтириб колди. Бир фурсат ўтгандин сўнгра аччиқлари босилиб:

— Ҳой Фотима, ҳалиги мен киришимнинг олдида ўқишиб ўлтирган нарсаларингни келтиринглар, мен ҳам уни ўқиб кўрай, — деди.

Ҳазрати Умарнинг хат-саводлари бор эди. Фотима айтди:

— Буни сизга беришдин, йиртиб ташлайсиз, деб қўрқамиз.

Ҳазрати Умар йиртмаслик шарти билан, ўқиб кўриш учун яна талаб қилди. Қарасалар, бир яхшилик бордек кўринади. Анда Фотима айтди:

— Бу Қуръон оятлари, Аллоҳ таоло сўзидур. Буни таҳоратсиз тутгани бўлмас, сизда таҳорат йўқдур, — деди.

— Таҳорат қандоқ бўлади, — деб сингилларидан ўрганиб ғусл-таҳорат олди. Сўнгра тахтапорага ёзилган Тоҳо сурасидин бир неча оятни икки-уч қайта ўқиб, аҳволлари ўзгарди. Иймон нури кўнгилларига тобиш қилгандек бўлиб, маюслик билан қараб турди.

— Ажабо, бу оятлар одам сўзига ўхшамайдиган, қандоқ яхши сўзлардур! — деди.

Бу орада шунча гап ўтгунчалик, Ҳазрати Ҳубоб қўрққанларидин, яширинган жойида нафас чиқаролмай, хаб (тинч) ётган эди. Ҳазрати Умардин бундай яхши нишоналик сўз англаши билан, ётган жойидан чиқиб:

— Эй Умар, сенга хушхабар, Абул Ҳакам билан сенинг ҳаққингда қайси бир куни жаноб Пайғамбаримиз Худодин иймон сўраб, дуо қилганларини кўрган эдим. Ул дуо сенинг ҳаққингда қабул бўлганга ўхшайдур, — деди.

— Эй Ҳубоб, мени Муҳаммадга бошлаб бор, Ислом динига кирурман, — деди.

Буни онглаб ҳаммалари суюнганларидин, такбир айтган ҳолда, Арқам саҳоба уйига қараб йўлга чиқдилар. Пайғамбаримиз саҳобаларига Қуръон таълим бериб ўлтирур эдилар. Шул чоғда кўчага қўйган қоровуллари қўрққан ҳолда келиб, Ҳазрати Умарнинг қилич осиниб келаётганидин хабар еткурди. Бу сўздин саҳобалар ташвишга тушдилар. Булар ичида Қуръон ўрганиш учун келган ҳазрати амир Ҳамза ҳам ўлтирган эди. У дедиким:

— Умар келган бўлса, эшикни каттароқ очиб қўйинглар. Агар ул яхшилик ила келган бўлса, биздин ҳам у яхшилик кўргай, агар ёмон ниятда келган бўлса, бул жойдин у соғ чиқолмайди. Ўз қиличи билан бошини кесгайман, — деди.

Сўнгра Пайғамбаримиз ҳам киришга рухсат бердилар. Қарасалар, Ҳазрати Умарнинг юзи душманлар юзидек кўринмайди, саҳобалар баробар туришиб, эшик олдида Ҳазрати Умарни қарши олдилар, Пайғамбаримиз анинг белидин ушлаб, бир-икки силкитгандин сўнгра:

— Эй Умар, қайси ният ила келдинг, худо сени чўчитмагунча тўхтамайсанми? —дедилар.

— Ё, Расулаллоҳ, Аллоҳга ва унинг Пайғамбарига иймон келтириб, Ислом динига киргани келдим, — деди. Пайғамбаримиз бошлаб, шу жойдаги барча саҳобалар бу сўзни онглашлари билан, суюниб такбир садосини кўтардилар, шул онда Ҳазрати Умар ҳам ҳамманинг олдида шаҳодат айтиб, иймонга мушарраф бўлди.

Араб баҳодирлари, Қурайш сайидларидин бўлган бу икки баҳодир иймон келтиришлари билан Ислом дини ривожланишга юз қўйди. Саҳобаларнинг ҳам кўнгиллари тинчиб, ўз уйларига тарқалдилар, йўқ эса булардин илгари душманлар андишасидин ўз жойларида ётиша олмай, Арқам саҳобанинг уйларига йиғилишган эди. Мана шундоқ бўлиб, Ҳазрати Умар иймонга киришлари билан, мўминларнинг сони қирққа етди. Энди қирқ кишининг ҳиммати, нияти бир мақсад устига тўпланса, анинг қирқи чиқди демакдур. Сонлар ичида қирқ саноғи диний томондин қаралганда ҳам бир хосиятга эга эканлиги маълум бўлди. Чунки Пайғамбаримиз айтдилар:

— «Ҳар ким қирқ кунгача узмасдан дилини Худо ёдида тута билса, унинг дилидин ҳикмат булоғи тилига қайнаб чиқар».

Мана шунинг учун ўтган авлиёлар хилват тутиб, чилла ўлтиришни ўзларига одат қилмишлардур. Бу ишда уларнинг далиллари юқоридаги ҳадисдур. «Нафаҳоти шариф» китобида келтирибдурким, ўтган улуғ авлиёлардин шайх Нажмиддин Кубро, анинг лақаблари шайх Валий Тарош эди. Бунинг маъноси эса Валий (дўст) қилгувчи демакдур. Сабаби бу эрдиким, бу зот қирқ кунлик чилла ибодатини тамомлаб, чиқар чоғида чиллахонанинг бир тарафига кўру шоллар ва бошқа ҳар турлик беморлар, иккинчи тарафига эса содиқ муридлар тизилишиб турар эдилар. Буларнинг мақсадлари ўз дардларига шифо топиш эди. Шайх раҳматуллоҳи алайҳи хилватхонадин ташқарига қадам қўйган чоғларида кўзларини қоплаган қошларини кўтариб, ботиний (ички) таважжуҳ ила уларга бир назар қилур эдилар. Бу «кимё асар» назарлари анфоси Исодек ул беморларнинг зоҳирий ва ботиний дардларига шул онда Худо изни ила шифои комил бағишлар эди. Авлиёлар тарафидин фавқулодда бундоқ ишлар Ислом оламида инкор қилинмаслик даражада бек кўпдур. Пайғамбарлар қўлларидин кўрилгани мўжиза бўлиб, авлиёлар томонидин бўлгани каромат, деб атайдилар. Ҳақиқатда эса ҳар иккови ҳақлигининг исботи учун далил тарзида Аллоҳ таоло тарафидин кўрсатилган бир қудрат кўрсатишдур. Пайғамбар мўжизаси, авлиё каромати ҳақдур. Буларга инонмоқ вожиботи иймондин саналур. Она қорнида инсон боласининг тана тузилиши учун уч турлик давр ўтказиши лозимдур.

  1. Нутфалик 2. Алақалик 3. Мудғалик даврлари.

Мана бу уч турлик даврнинг ҳар бирида қирқ кунлик илоҳий бир тарбият тамомидан сўнгра, нафҳи руҳ бўлиб, ул танага жон киради. Мусо алайҳиссалом Тури Сино тоғига чиқиб, Аллоҳ таолодин роз эшитиш олдида Худо тарафидин қирқ кун рўза тутишга буйрулдилар. Ҳазрати Юнус пайғамбар балиқ қорнида қирқ кун туриб чиққанлари ривоят қилинур. Арвоҳлар ортларида қолган оилаларига ўн йилгача ҳар ҳафта жума оқшоми, жума кунларида келиб, фотиҳа умид қилурлар, сўнгра ўн йилдан қирқ йилгача ҳар йилда бир бор икки ийд кунлари келурлар. Ондин кейин келишлари тўхтайди. Тириклар томонидан қилинган фотиҳалар, хайру эҳсонлар уларга етиб туради. Саҳобаларнинг сонлари Ҳазрати Умар билан қирққа етиши муносабати устида бу қадар сўзланди. Ўқигувчилар учун фойдадин холи бўлмас, иншааллоҳ!

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube