Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Тушдим, сакраб тушдим тилла тобутдан!..”

“Тушдим, сакраб тушдим тилла тобутдан!..”
19 Ocak 2016 - 11:45 'да юкланди ва 839 марта ўқилди.
Муҳаммад Солиҳ

Муҳаммад Солиҳ

Муҳаммад Солиҳ 1949 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Тошкент Давлат Университети(ҳозирги Миллий Университет)нинг журналистика факультетини, Москвадаги Олий Адабиёт курсини тугатган.

Афу эт мени

Тақлид қилолмадим, кечир, Ватаним-

Тош каби бардошли бўлолмадим ҳеч.

Сапчиб турган эсам, айбситма мени,

Афу эт, ахир, мен ўлолмадим ҳеч.

Кечир, сапчиб турдим оғир уятдан –

Тарихидан жудо бўлган халқ каби

Келажаги қаро инсониятдай –

Энг сўнгги лаҳзада турдим мен қалқиб!

Турдим, сапчиб турдим, ўзимга келдим,

Шаккок фарзандингни афу эт, ватан –

Гўзал кафанларни эгнимдан юлдим,

Тушдим, сакраб тушдим тилла тобутдан!..

1985                      

Манба: bbc.com/uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Таъсирчан ;

    Кеча бу мақолага ББС сайтида кўзим тушганди, аввал ҳам бу шеърни интернет саҳифаларида ўқигандим.
    Аммо, кеча ББС сайтида ушбу шеърни аввалги беш қаторини ўқиб, тўғриси кўзимдан дув-дув ёш оқди. Ўша ўқиган беш қатор сатрига қаттиқ таъсирланиб, қолганини ўқий олмай сайтдан чиқиб кетдим.
    Аллоҳ таоло рози бўлсин Муҳаммад Солиҳ акадан ва Тўғри Йўлидан адаштирмасин.

    20/01/2016 09:18
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар