Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбек муҳожирлари Россиядан ëппасига чиқиб кетмоқда

Ўзбек муҳожирлари Россиядан ëппасига чиқиб кетмоқда
25 Ocak 2016 - 8:59 'да юкланди ва 1047 марта ўқилди.

377040_original“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Россия матбуоти рубль қадрсизланиб¸ ҳаëт қимматлашиши ва миграция қонунларининг кескинлашуви ортидан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ëппасига чиқиб кетмоқда. Айни пайтда бу фикрга қўшилмаëтганлар бундан буëғига ўзбекларнинг Россияда муҳожиратда эмас¸ балки муқим яшашга ўтаëтгани ва ҳозирга қадар Ўзбекистонда яшаб келган оиласи билан Россияга кўчиб келаëтганини айтмоқда.

Шу кунларда постсовет матбуоти ўзбек меҳнат муҳожирларинингРоссиядан ëппасига чиқиб кетаëтганини долзарб жараëн сифатида тақдим этмоқда.

Россия Федерал миграция хизмати раҳбари Константин Ромодановскийнинг январь ойига келиб Россияда расман қайддан ўтган ўзбек мигрантлари сонининг  ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан 1 миллионга¸ Россияга келаëтган мигрантлар оқимининг ҳам 70 фоизга камайгани ҳақидаги баëноти бундай чиқишларга асос бўлмоқда.

Жараëн сабабларига изоҳ берган Россия расмийлари ва таҳлилчилари¸ мамлакатда миграция қонунчилигининг кескинлашгани¸ хусусан¸ Россия ҳудудининг нолегаллар учун ëпилганини айтмоқда.

Ромодановскийга кўра¸ 2015 йил охирига келиб¸ 1 миллион 800 минг одам Россия ҳудудига кириши тақиқланганлар рўйхатига киритилган.

Айни пайтда¸ миграция бўйича россиялик экспертлар¸ 2016 йилга келиб¸ бунга тескари бўлган жараëннинг ҳам кучая бошлаганини қайд этмоқда.

Уларга кўра¸ Москва ҳукуматининг ватандошларни кўчириш дастурига асосан Россияга бутунлай кўчиб келаëтган марказий осиëлик¸ хусусан¸ ўзбеклар сони кўпаймоқда.

Ушбу давлат дастури рус тили ва маданиятини яхши билган¸ ўқиган¸ тажрибали собиқ СССР ҳудуди гражданларини Россияга кўчиришни мақсад қилган. Кўчиб келиш харажатлари¸ иш ва уй-жой топиш муаммосини ҳал қилишни давлат ўз зиммасига олган бу дастурга қизиқиш кўрсатганлар¸ рус матбуоти қайдича¸ ўн мингларни ташкил этади ва бундайлар сони кун сайин ошмоқда.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Freedom House Ўзбек журналистини озод қилишга чақирди
Пен-клуб: Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан озод қилинг!
Халқ артисти президентдан Бобомурод Абдуллаевни озод қилишни сўради
Ўхшаш хабарлар