Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Бу ҳаёт жангу жадал майдонидир

Бу ҳаёт жангу жадал майдонидир
01 Şubat 2016 - 12:44 'да юкланди ва 1780 марта ўқилди.

e5776d576c39539e7a826d478ffАбдурауф ФИТРАТ

Нажот йўли

(5-қисм)

Энди яна мақсадимизга қайтсак. Айтган эдикки, комил мусулмон ҳам дунё саодатини, ҳам охират саодатини талаб этувчидир. Дунёни тарк этиб охират талабида бўлиш ҳам шаръий ҳукмларга мувофиқ келмайди. «Аллоҳ, ер юзида нимаики бўлса, сизларнинг фойдаларингиз учун яратган зотдир»51. «Эй одамлар, билмайсизларми, Худо ер ва осмонда бўлган ҳамма нарсаларга сизларни фармонбардор этиб тасхир этган. Худо зоҳирий ва ботиний бўлган неъматларини ҳам сизларга берган. Зеро, само ва ерда бўлган ҳамма мавжудот сизларнинг манфаатларингиз учун яратилди»52. Шу оятлардан маълум бўладики, Худо бу оламни бизларнинг фойдамиз ва манфаатимиз учун яратибди, оламда мавжуд бўлган ҳамма нарсани бизга маҳкум ва фармонимизга бўйсунувчи қилибди, бас. «Жосия» сурасида эса «Аллоҳ самодаги ва ердаги барча мавжудотни сизлар учун яратди, тасхир ва фармонбардор этди», – деб амр қилган53.

«Дунёни мўъминлар дўзахи ва кофирлар жаннати» деб қайси теран ақлимиз билан айтиб, бу хом хаёлимизни илоҳий фармон деб биламиз? Ҳазрати фахри коинот (Муҳаммад) алайҳиссалом муборак умрларини саъй-ҳаракатда ўтказганлар. Аллоҳ ҳукмларини улардан ҳам яхшироқ биламизми? Ҳазрати фахри оламнинг Расуллигига бугун миллиардлаб мусулмон беш марта шаҳодат беради. Улар чўпонлик қилганлар, тижорат билан шуғулландилар, муаллимлик қилдилар, вазъ айтдилар, имомлик қилдилар, баъзан аскар, баъзан сартибб54, баъзан хатиб, баъзан табиб бўлдилар. Булар ҳаракат бўлмай нима эди? Улар саъй-ҳаракатда бўлсалар, нима учун биз танбаллик ва ҳаракатсизликни ўзимизга шиор қилиб олганмиз? «Икки олам нажоти ва Аллоҳ ҳидояти иймон келтирган, намоз ўқийдиган ва садақа берувчи мўъминларга етади»55 дейилган Қуръони каримда.

Диққат қилсангиз, ҳазрат Парвардигор ҳидоят ва нажотни уч ҳолат эгаларига хос қилибдики, бири садақа ва закот берувчилардир. Маълумки, закот ва садақа бериш бойлик ва қудратнинг нишонасидир. Айтинглар-чи, қайси бир дин эргашувчиларини бой бўлишга даъват этади? Дунёни охират учун ва охиратни бу дунё учун тарк этувчиларнинг фикрларини хато эканини кўрсатиш учун «Ал-жомеъ асағир»даги мана шу ҳадиси шариф кифоя қилади: «Сизлардан яхшиларингиз охиратини бу дунё учун тарк қилмаган ва бу дунёни охират учун тарк қилмай, оғирлигини бошқаларнинг устига ташламайдиганидир».

Энди бу иккала жамоа: бири дунёпарастлар ва бирлари охиратпарастларга даъволаримизни маълум қилганимиздан сўнг яна бир жамоани ҳам эсдан чиқаришимиз одобдан бўлмайди. Бу жамоа ҳам миллатимиз ўртасида катта мавқега эга. Бизнинг қолоқ ва бахтсиз бўлишимизда уларнинг хизматлари каттадир. Бу жамоа дунё ва охират саодатини талаб қиладилар. Лекин бу мақсадга эришиш учун ҳаракат ҳам қилмайдилар. Улардан шу ҳақда сўрасангиз, ноз-карашма билан «Аллоҳи карим» деб жавоб берадилар. Бу танбаллик ва ҳаракатсизликни улар «таваккал» деб атайдилар. Камбағаллик ва балолардан азоб чексалар дарров бирор масжид ёки фалон бир авлиёнинг қабрига бориб, қанча кучлари бўлса, бошларини ерга уриб дуо қиладилар. Биз бундай дуонинг ижобат бўлмаслигини юқорида баён қилдик. Шу ўринда бу азизларга «таваккал» сўзининг маъносини ва қабрни зиёрат қилишнинг фойдаларини айтиб ўтмоқчимиз.

Биз туркистонлилар сустлигимиз, танбаллигимиз, ишбилмаслигимиз, нодонлигимиз, тажрибасизлигимиз, қисқаси, дунёда қанча ношойиста сифатлар бўлса, ҳаммаси «таваккал» деймиз. Шу сабабли буларни савоб ва машруъ56 деб қабул қиламиз. Масалан, бир тожирдан «Нима учун ўйламасдан пахтани пўчоғини сотиб оласан?», деҳқондан «Баҳор келди, экиш ва иш асбобларинг қани?» ёки бирор косибдан «Нима учун ҳафтада бир марта дўкон очасан?» ё бир ҳаммолдан “Нима учун кундуз куни ухлайсан”, ахир кечки овқатинг йўқ-ку», – деб сўрасак, ҳаммалари «таваккал Худога» деб жавоб берадилар. Минг афсус, шу жавобларнинг биронтасида ҳам таваккал йўқдир. Буларнинг ҳаммаси нодонлик, танбалликдан бошқа нарса эмас. Таваккал ҳам амал билан биргадир, ҳаракатсиз таваккал ҳам ҳаракатсиз дуога ўхшаб фойда бермайди.

«…улар (яъни саҳобаларинг) билан машварат қил, азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил, албатта, Аллоҳ таваккал қилувчиларни севади»57, – дейилади Китоби самовийда. Ушбу ояти карима билан Худованд Расулига мурожаат қилиб: «Ишларда аввал саҳобаларинг билан маслаҳатлашиб, бир натижага келингач, бу ишни бажариш учун Худога таваккал қилиб бел боғла», – демоқда.

Албатта, бу ҳаёт жангу жадал майдонидир, унда ҳар бир шахс, ҳар битта қавм ўз турмушларини яхши таъминлашлари учун ҳаракат қилиб курашишлари лозим. Буларсиз бирор нарсага эришиб бўлмайди. Масалан, ҳар биримиз ҳам уйга кириб олиб, неча кун оч-наҳор ўтирсак ҳам, кўчага чиқиб ҳаракат қилмас эканмиз, уйнинг шифтидан бир лаган кабоб ўз-ўзидан келиб тушмайди. Оқибат эса очликдан ҳалок бўлишимиз мумкин. Ким буни инкор қилар экан, демак, тажрибаси йўқ экан. Агар ҳаракатсиз таваккалдан фойда бўлганда эди, Расули соллаллоҳи алайҳи васаллам кофирларга қарши бир жангда ўз қўллари билан ҳандақ қазимаган бўлар эдилар.

Энди эса авлиёлар қабрларининг зиёрати хусусида бир оз тўхталамиз. «Қабристонларни зиёрат қилиб туринглар, зеро, улар сизга охиратни эслатади», – дейилган «Ал-жомеъ ас-сағир» асарида. Бу ҳадисдаги ҳикматни тушуниш учун одам ҳолини диққат билан кузатайлик. Ажабо, одам нега гуноҳ қилади? Китобимиз аввалида ҳам бир баҳона билан баён қилиб ўтган эдикки, «комил иймон гуноҳ ишлар учун ягона тўсиқдир», – деб. Худойи таоло ва қиёматга иймон келтириб, уларнинг мавжудлигини билган одам ҳаргиз гуноҳ қилмайди. Агар билмай гуноҳ қилса ҳам дарҳол тавба қилишга шошилади. Баъзи шахслар жаҳлу ғафлат ё кибру ғурур туфайли охират куни ва ҳисоб-китоб соатини эсларидан чиқарадилар, дилларидаги Аллоҳдан қўрқув ҳисси кўтарилади. Шунда улар гуноҳ қилишга қилиб, пушаймон ҳам бўлмайдилар, тавба ҳам қилмайдилар. Бу тоифа одамларга нисбатан кўриладиган чора охират куни ва унинг қийинчиликларини эсларига солишдир. Зора шу баҳонада улар Худодан қўрқсалар ва турли фасод ишларга қўл урмасалар. Қабрлар зиёрати айнан шу мақсад учун кўзланади. Зеро, инсон ҳар қадар мағрур ва кибрли бўлмасин, қабристонга қадам қўйганда, қанчадан-қанча бани Одамнинг тупроққа қорилиб ётганини кўрганда, балки ғурурини тарк этиб, охират фикрига тушар. Ҳазрати фахри коинотнинг ўз умматларига айтган ҳадисларининг ҳикмати ҳам шундадир. Аммо биз қилаётган зиёратлар эса бу матлабга мувофиқ эмас. Биз қабристонга эмас, балки авлиёлар мозорини зиёрат қилишга борамиз ва улардан ўзимиз учун мадад ва иноят сўраймиз. Билингки, бу зиёратлар бизга ҳеч фойда бермайди, ётган авлиёларнинг бизга ҳеч бир мададлари етмайди. Қуръони каримда «Сизлар учун Аллоҳдан ўзга соҳиб ва мададкор йўқдир». «Вақтики, Аллоҳ бир қавмга ёмонлик етказса, уни даф этиб бўлмайди ва у қавм учун Аллоҳдан ўзга нигоҳбон йўқдир»58, – дейилгани ҳақдир.

Сониян, бундай зиёрат шаръан манъ қилиниб, ҳаром ҳисобланади. Биз бундай зиёратлардан фақат гуноҳ орттирамиз. Аллоҳ Пайғамбарларининг қабрини масжидга айлантирган (у ерда улар намоз ўқийдилар) яҳудий ва насронийларни лаънатлайди, – дейилган Бухорий59нинг «Ки- тоб ал-салот»60 ва Муслим61нинг «Китоб ал-масожид»62и- да; яна «Пайғамбарларининг қабрини масжид қилган яҳудийларни Худованд ҳалок қилади», – деган ҳадис ҳам бизга маълум. Ҳушёр бўлинг! Сизлардан аввал ўтганлар Пайғамбар ва авлиёларининг қабрларини масжид қилдилар. Ҳушёр бўлинг! «Сизлар ҳеч кимнинг қабрини масжид қилманг, уларнинг қабрига бориб намоз ўқимангки, мен сизларга буни манъ қиламан», – дейилган Муслимнинг ўша китобида.

Баъзи икромли ўқувчиларимиз айтадиларки, биз авлиёларнинг қабрида матлабимизни ҳосил қилиш учун намоз ўқиймиз, улар Аллоҳ даргоҳида бизнинг матлабимиз ҳосил бўлиши учун шафиъ63 бўладилар. Шу шафиъликни талаб қилиш ҳам улардан бир навъ мадад тилашдир. Бу каби шафиъ келтириб, тилак тилаш шаръан дуруст эмас, балки гуноҳдир. Зеро, Худованди таборак шунинг учун мушрикларга ғазаб қиладики: «Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зарар ҳам, манфаат ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: «Ана ўшалар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоатчиларимиздир!» — дейдилар…»64 Бошқа ўринда эса мушрикларнинг шу ишини ушбу тариқа ҳикоя қилиб, рад қиладики: «Шафоат қилиш фақат Аллоҳгагина хосдир, бандасининг унинг изнисиз бировни шафоат қилишга ҳаққи йўқдир»65.

Бу оятлардан икки нарса маълум бўладики, бири мушриклар бутларини Худо деб атамас, балки шафоатчи ва воситачи деб билардилар. Бас, биз ҳам фалон-фалон авлиёларни шафоатчи деб гумон қилиб, таъзим қилсак, муваҳҳид66 ва мушриклардан қандай фарқимиз қолади? Сониян, шафоат сифати фақат Аллоҳга хос экан. Мусулмонларнинг бу тариқа эътиқод қилишлари жоиз эмас, айтганларимизнинг ўзи бунга улкан далилдир.

Бухорийнинг «Китоб ул-ҳаж»67ида Ҳазрати Умардан шундай ривоят бор: «Бир куни ҳаж маросимида ҳажарул-асвад68 ни (қора тошни) тавоф қила туриб, ҳазрати Умар шундай деган экан- лар: «Эй ҳажар-ул асвад! Сен бир фойдаси ҳам, зарари ҳам тегмайдиган тошсан. Агар Пайғамбар сени ўпганини ўз кўзим билан кўрмаганимда, ҳеч қачон сени ўпмаган бўлар эдим».

Бу каби зиёрат ва восита қилишлик бизни икки дунё саодатига етакламайди. Унга етишиш учун ўзимиз ҳаракат қилишимиз керак. Бизда икки дунё саодатига етишиш учун майл бор экан, қай йўл ва усул билан унга етишиш мумкин? Бу саволнинг жавоби жуда осондир. Бахтга қарши, биз уни шу кунгача қулоғимизга олмаганмиз, икки дунё саодатига эришиш учун эса виждон амру вазифаларини адо этишимиз зарурдир. Виждон амри нимада? Бу – кишиларнинг ўзларига юкланган вазифа ва мажбуриятларини замон ва ўринга қарамай виждонан ва сидқидилдан бажаришларидир. Виждон амри вазифалари ичида ахлоқий вазифалар муҳимдир. Ахлоқ вазифаларини уч қисмга бўлиш мумкин:

  1. Вазойифи нафсия.
  2. Вазойифи оила.
  3. Вазойифи инсония.

Бу уч қисм бир-бири билан шу қадар боғлиқ-ки, бирига халал етса, бошқасида ҳам қусур намоён бўлади. Бу учала қисмни китобимизда бир-бир баён этамиз.

Натижа:

  1. Аллоҳ, бизни барча махлуқлар каби бошқа жинслар манфаати учун эмас, балки икки дунё саодатига етишиш учун халқ қилган.
  2. Дунё саодатини охират учун, охират саодатини бу дунё учун тарк этиш нотўғридир, бизга икки жаҳон саодати даркор.
  3. Икки жаҳон саодатини эса саъй-ҳаракат билангина топиш мумкин.
  4. Саъй-ҳаракатсиз дуодан фойда йўқдир.
  5. Авлиёлардан мақсад раво бўлишини тилаш фойдасизлигидан ташқари яна гуноҳ ҳамдир.

  (давоми бор)

51.Қуръони Карим, Бақара сураси, 29-оят (тарж.)
52.Қуръони Карим, Луқмон сураси, 159-оят (тарж.)
53.Қуръони Карим, Жосия сураси, 13-оят (тарж.)
54.Сартибб – тиббиёт ҳамшираси, фельдшер.
55.Қуръони Карим, Бақара сураси, 2-3-оятлар (тарж.)
56.Машруъ — шариатга мувофиқ, тўғри.
57.Қуръони карим, Оли Имрон сураси, 159-оят (тарж.)
58.Қуръони карим, Анкабут сураси, 22-оят (тарж.)
59.Имом Бухорий — Муҳаммад бин Исмоил Абу Абдуллоҳ ал-Жавфий. 810—870 йилларда яшаган буюк муҳаддис (тарж.).
60.Китоб ал-салот — намоз ҳақида китоб. Имом Бухорийнинг «Жомеъ ас-саҳиҳ» тўплами таркибига кирган китоб (тарж.).
61.Имом Муслим — Муслим бин Хаттот Абул Ҳусайн ал-Қушайрий ан-Нисобурий (вафоти 875 йил). Буюк муҳаддис (тарж.).
62.Китоб ал-масожид — шу мавзудаги ҳадислар мажмуаси (тарж.)
63.Шафиъ — ҳимоячи, воситачи.
64.Қуръони карим, Юнус сураси, 18-оят (тарж.).
65.Қуръони карим, Зумар сураси, 44-оят (тарж.).
66.Муваҳҳид — Аҳд китоби (Инжил)га ишонувчи.
67.Китоб ул-ҳаж — ҳаж ҳақида ҳадислар тўплами (тарж.).
68.Ҳажарул-асвад — қора тош. 
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube