Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мусулмон аёл

Мусулмон аёл
04 Şubat 2016 - 17:13 'да юкланди ва 835 марта ўқилди.

Aydin_Salih-353x440(“Ойдин Солиҳ ҳақида хотиралар” туркумидан)

Мусулмон жамият ичида мусулмон она-отадан дунёга келганимиз ҳолда –

мен шахсим номига айтаяпман – мусулмон инсон қандай бўлиши кераклигини ундан ўргандим.

Таслимиятнинг нима эканини бизга энг гўзал шаклда ўргатган удир.

Уни таниганимдан сўнгра ва унинг катта ёшда мусулмон бўлганини эшитиб, ўз мусулмонлигимни жиддий равишда тергай бошладим.

Уни таниш шарафини менга бергани учун Роббимга шукр этаман.

Биз уни жуда севдик. Инонаман-ки, Роббимиз уни севгани учун юракларимизга Ойдин хонимнинг севгисини бизнинг қалблармизга жойлаштирди.

Аллоҳу Таоло  севганларини айри тутади, бир-бирига қўшни қилади.

Бизга бу дунёда танишмоқ шарафини лутф этган Роббилоламин Охират юртимизда қўшни бўлишни ҳам насиб айласин!

Ойдин хонимафанди каби нодира бир шахсиятни оз таниганимиз ҳолда уни йўқотишнинг  изтиробини ниҳоятда оғир яшадик.

Унинг яқинлари қайғусини биз тасаввур ҳам этаолмаймиз. Роббилоламин сабри жамил эҳсон айласин!

Рўмайса Юлдуз

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар