Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Шаҳодат айтиб, иймонга мушарраф бўлди…

Шаҳодат айтиб, иймонга мушарраф бўлди…
09 Şubat 2016 - 11:55 'да юкланди ва 1855 марта ўқилди.

Muhammad_savАлихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ – 10 (давоми)

НАЖОШИЙГА ҚАРШИ ВОҚЕА

Шундоқки ҳабаш шаҳзодаларидин бир одам подшоҳлик ҳавасига тушиб, бунинг билан низо бошлади. Ҳар икки тараф ўз аскарларини тўплашиб, урушмоқчи бўлдилар. Нажоший ўз тарафидаги аскарлари билан душман устига юриш қилди. Бу воқеадин муҳожир саҳобалар кўп ғамгин бўлдилар. Чунки булар учун анинг ҳимоясидин бошқа пана қиларлик жой йўқ эди. Худо сақласин, бу уруш Нажоший зарарига чиқиб, анинг ўрнига бошқа биров ўтириши улар учун кўп қўрқинчлик эди. Ўз қўллари ила ёрдам бериш имконияти йўқлигидин Нажоший ҳақига ғалаба талаб қилиб, Худога дуода бўлдилар.

Энди уруш майдонидаги воқеалардин буларнинг хабардор бўлиб туришлари лозим эди. Ёш муҳожир саҳобалардин Зубайр ибн Аввом бу ишни ўз устига олди. Бу киши эрса Пайғамбаримиз аммалари Сафиянинг ўғлидур. Кўкрагига саноч (тери қалқон) боғлаб Нил дарёсининг у томонидаги уруш майдонига етиб борди. У кунда бутун саҳобаларнинг энг истаган тилаклари бўлса — бошпаналари Нажошийнинг душманлари устидан ғалаба қозонган хабарини бир карра онглашлари эди. Буни кутиб туришгани ҳолда, барчалари дуога қўл кўтариб, интизорлик ила турган эдилар. Йироқдин Зубайр ибн Аввом қораси кўринди.

Қўлига тутган ялов (байроқ) ишорати ила баробар қичқириб, зафар башоратини берди.

Нажоший бу дафъа қозонган ғалабаси эрса, ғурбат ери, мусофират элида ғамгинлик ила туришган бу муҳожирлар учун энг қувончлик иш эди, шунга кўра бу суюнчли хабар келтирувчи Зубайрни саҳобалар шодлик, такбир ила қарши олдилар. Нажоший тарафидин тор-мор келтирилган душманлари тегишли жазоларини тортди. Шунинг билан муҳожир саҳобалар тилакларича, бутун мамлакат ҳукумати Нажошийга қарорланди. Анинг ҳимоясида ўз ватанлари Арабистонга қайтганларича тинч-омонлик ила туришдилар.

Бу Ҳабашистон устида ўтган воқеаларни ривоят қилгувчи онамиз Умму Саламадур. Бу зот бўлса, илгари эрлари Абу Салама ила шу муҳожирлардин эди. Саҳобалар у ёқдин қайтганларида бир куни шу воқеа ўзаро музокара бўлди. Шунда Урва ибн Зубайр:

— «Нажоший подшоҳ муҳожир саҳобалар билан сўз қилишганида андоғ деди: «Худо менга подшоҳлик беришида у мендин пора сўрамади, менинг ҳаққимда ҳеч кимнинг сўзига кирмади. Энди унинг йўлида мен қандоғ пора олай, кимнинг сўзига кирай, манна шу сўзнинг маъноси нимадур?» деб алардин сўради.

Саҳобалар бу сўзнинг асли ҳикоясидин хабарлари бўлмагани учун улар сукут қилдилар.

Анда Урва айтди:

— Бунинг аслини отамдан эшитган эдим, шуни айтиб берайин. Энди бу сўз воқеаси шундоғ экан:

— Нажошийнинг отаси Ҳабашистон подшоси бўлиб, булар отадин икки ўғил эканлар.  Укасининг ўн икки ўғли бор бўлиб, унинг акаси — подшоҳнинг бўлса, шу Нажошийдин бошқа ўғли йўқ экан. Ул замон қоида-усулига кўра, подшоҳлик наслидин бошқа кишилар ҳар қанча илм-ҳунарлик бўлсалар ҳам, уларнинг подшоҳ бўлишга ҳақлари йўқ эди. Шу сабабдин давлат арбоблари ўйлашиб, ёлғиз ўғиллик Нажошийнинг отасини ўлдириб, ўн икки ўғиллик укасини анинг ўрнига подшоҳлик қилиб кўтардилар. Отадин кейин бу ўн икки ўғил мерос йўли билан тахтга ўлтирсалар, Ҳабашистонда узун замон тинчлик ўрнайди, деб гумон қилдилар. Шуни билан бу подшоҳ бир қанча замон кечирди. Нажоший эса амакиси подшоҳнинг қўлида кундин-кунга ўсмоқда бўлиб, ўзининг олий ахлоқи, ақл-фаросати ила ишга етарлик қўллик, ўткир фикрлик эди. Шунча ўғиллари ичидан у амакисига манзур бўлиб, сиёсат ишларида кўпроқ анинг фикрига қарар эди. Аркон-давлатлар бу ҳолни кўриб, аларга қўрқинчлик тушди. Ўзаро сўзлашиб: «Бу ўғил эрса амакисини бутунлай қўлга олиб боради, билиб бўлмайди, буни подшоҳ қилиб қўйиши ҳам мумкиндир. Агар бу бола қўлига подшоҳлик ўтса, бизлардин бирортамизни ҳам қўймай ўлдиришига шак йўқдир. Чунки унинг отасини биз ўлдирганимизни у яхши билади. Энди бундай бўлгач, иш вақтиси ўтмасдин, анинг чорасини кўрайлик», дейишиб тўпланганларича подшоҳ олдига келишиб:

— Эй подшоҳ, ўзинг биларсан, бу боланинг ўсиши бизлар учун кўп қўрқинчликдур, агар қўлига подшоҳлик тегар экан, ҳеч қачонда бизларни ўлдирмай қўймайдур. Энди биз ўз бошимизни қутқазишимиз учун, ани ўлдиришимиз керак ёки сургун қилиб чет элга чиқаришинг керакдур, — дедилар. Подшоҳ бу сўзни онглаган сўнгида:

— Ҳайф сизларга, кечаги куни отасини ўлдириб, бугун боласини ўлдиришимиз қандоғдур, агар бунинг бошқа чораси топилмаса, чет элга ани сургун қилиб юборайлик, — деди.

Шу билан болани бозорга чиқариб, йироқдин келган бир савдогарга олти юз танга баҳода сотдилар. Шу куниёқ савдогар уни кемасига олиб жўнади. Нақ шу кечқурунда ёмғир ёғиб эди, подшоҳни булутдан тушган яшин сўқиб ўлдирди. Бу ҳодиса бўлгандин кейин Ҳабаш халқи унинг болаларидин бирини ўрнига кўтармоқчи бўлдилар. Қарасаларким, ўн икки ўғилнинг бириси ҳам бу ишга ярамас чиқди. Ҳар тарафда қўзғолонлар кўтарилиб, халқ ичи булғанди. Давлат арбоблари бу ҳақда чора тополмай, шошилиб қолдилар. Шу чоғда алардин бировлари туриб:

— Эрталабки сотган боланглар — сизларнинг подшоҳинглар. Ундин ўзга бу авлод ичида ҳукумат бошқарувчилик киши йўқдир. Иш улғаймасдин илгари ул болани топишимиз керак, бўлмаса, мамлакатимизда харобалик бошланади, — деди.

Шунинг билан бир қанча давлат кишилари савдогар кемасининг кетидан етиб, ани қайтардилар. Кечагина ўзлари ўлдирмоқчи бўлган, сўнгра чет эл аҳлига сотишиб юборган боланинг бошига тож қўйиб, тагига тахт ясаб, бутун ҳабаш халқи ани подшоҳ қилиб кўтардилар.

Нажоший шу воқеани эскариб, муҳожир саҳобалар билан бўлган музокарада юқоридаги сўзни айтган эди:

— Худо мени подшоҳ қилишда пора олмади, ҳеч кимнинг сўзига кирмади, — деганининг маъноси шу экан. Сўнгра Нажошийни сотиб олган савдогар, кейинидин келиб, уни сотганлар билан кўришди. «Олган молимни ёки пулимни беринглар, бўлмаса, ўзига арз қилурман», деди. Улар: «Сенга ҳеч нарса бера олмаймиз, арз қиламан десанг, тўсмаймиз», дедилар. Савдогар тўғри подшоҳ олдига кириб, саломдин сўнгра: «Мен бозорда бир жамоадин олти юз тангага бир ғулом сотиб олиб эдим. Алар ғуломни бериб, пулимни олдилар. Ғуломим билан йўлга чиққанимда, орқамдин бориб, ани қайтариб келдилар», деб, ўзига киноя қилди. Подшоҳ ҳам: «Савдогарнинг пули ўзига топширилсин, ёки олган ғуломини қўлига берилсин, ҳар жойга олиб кетса, ҳақлидур», деб ҳукм чиқарди.

Бу эрса Нажошийнинг биринчи чиқарган ҳукмида адолати эди. Шунинг учун уни Аллоҳ таоло муҳожир саҳобаларга меҳрибон қилиб, аларни ҳамиша ўз ҳимоясида асради. Шу орқали жаноби Пайғамбаримизнинг назари илтифотларига кирди. Шунинг натижаси бўлса керакки, саодати азалий ёр бўлиб, ёлғиз ўзи бутун аҳолисига қарши туриб, подшоҳлигини қизғанмасдин, ҳеч бир маҳлуқдин қўрқмасдин, Холиқи Акбарнинг ўзига такия қилиб, подшоҳлик тахтида турган чоғида очиқдан-очиқ Ислом динини қабул қилди. Ҳазрати Жаъфар қўлларида шаҳодат айтиб, иймонга мушарраф бўлди. Ҳабашистон подшоси Нажошийнинг иймонга келиши воқеасини ўз ўрни келганда яна баён қилурмиз, иншааллоҳ. Яна ўз сўзимизга келайлик.

Шунинг билан Қурайш қавмлари юборган вакиллар Амр ибн Ос, Абдуллоҳ ибн Рабиа мақсадларига етолмай, ноумид қайтишдилар. Бунинг устига Ҳазрати Умар ила амир Ҳамзанинг Исломга мушарраф бўлишлари ила Ислом дини ривожланишга бошлади. Мўминлар Пайғамбаримиз бошлиқ ибодатларини Каъба қошида ошкора қилдилар. Ҳазрати Умар Исломни қабул қилиши билан: «Сўз тарқатишда Қурайш қабиласи ичида энг ортиқ одам кимдур?» деб сўради. Анда Жамил ибн Муаммар деган кишини кўрсатдилар. Ҳазрати Умар анинг билан эрталаб кўришиб: «Эй Жамил, хабаринг борми, мен Ислом динига кириб, Муҳаммадга иймон келтирдим», деди. Ҳеч сўз қайтармасдин Жамил Қурайш раислари ўлтирган жойга қараб жўнади. Орқасидин Ҳазрати Умар ҳам юрди. Жамил Байтуллоҳ олдида туриб, борлик товуши ила:

— Эй халойиқ, огоҳ бўлинглар. Умар ўз динини ташлаб, Муҳаммад динига кирди, — деб қаттиқ қичқирди. Ҳазрати Умар эса орқадан туриб: «Бу ёлғон айтди, мен мусулмон бўлдим, Аллоҳнинг борлигига, анинг бандаси Муҳаммаднинг ҳақ пайғамбарлигига гувоҳлик бериб, иймон келтирдим», дейиши билан атрофда турган мушриклар анинг устига ҳужум қилдилар. Ҳазрати Умар ҳам аларга қарши гоҳи уриб, гоҳи суриб юриб, кун туш бўлди. Охири қаттиқ чарчаганликдин бир жойда ўтирди. Энди қўлларингдан ҳарна келса, аяманглар, бу йўлдин қайтиш йўқ, бўлганим шу, деб қараб турди. Худо ўнглаб, шу орада Қурайш раисларидин Ос ибн Воил деган одам ясанган-тусанган ҳолда савлат билан кириб келди. Ҳазрати Умарнинг атрофида ёмон кўз билан ҳурпайишиб, қараб туришган кўпчилик халққа анинг кўзи тушди. «Бу нечук ҳолдур?» деб алардин сўради. «Умар Муҳаммадга иймон келтирибдур», дедилар. Анда Ос ибн Воил айтди:

— Эй халойиқ, бир одам ўзи суйган ишига кирмишдур, анинг учун сизларга бунча ич куйгулик бўлди, бу ҳам Қурайшнинг Бани Адий уруғидин бўлган бир ўғилдур, алар буни бу ҳолда кўрсалар, розилик бериб, қараб туришарму? Тарқалинглар бунинг устидан, — деб бир ҳайқириб эди, Ҳазрати Умарни қоплаб турган қалин халқдин бир киши қолмай тарқалишдилар. Бу баҳона билан Аллоҳ таоло Ҳазрати Умарни мушриклар озоридин қутқазди.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube