Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

«Жоҳиллар билан олимлар баробар бўла олмаслар»

«Жоҳиллар билан олимлар баробар бўла олмаслар»
18 Şubat 2016 - 14:10 'да юкланди ва 2156 марта ўқилди.

223220_originalАбдурауф ФИТРАТ

Нажот йўли

(8-қисм)

Энди сўзни фазилати ҳар бир кишига маълум бўлган ҳужжат ул-ислом Ғаззолий80 га берамиз. Жаноби имом «Мезонул-амал» («Амаллар тарозиси») номли китобида ақлнинг шарафи ва буюклигини бир мақолада баён қилади. Имом сўзларини мухтасар келтирамиз: «Инсонийликнинг энг шарафлик ва буюклик даражаси унинг ақлидир. Ақлнинг шарафи ва азиматига ҳам ақлий, ҳам нақлий ва ҳиссий далиллар мавжуд. Аллоҳ ҳамма махлуқотлардан олдин ақлни яратиб, деди: «Яқин кел». Ақл яқин келди. Деди: «Орқага кет!» Ақл орқага борди (яъни фармонбардор эканлигини кўрсатди). Кейин Аллоҳ деди: «Эй ақл, жалолим ва иззатим ҳаққи қасамки, сендан карамлироқ махлуқ яратмадим. Мен одамларни сен сабабли забт этаман, савобларини ва азобларини бераман».

Ақлий далил қуйидагича: Ақл саодати дорайннинг ягона раҳбаридир, шунинг учун у, албатта, аъзам ва шарафли бўлади. Ақл орқали инсон Аллоҳнинг халифасига айланди. Ақл орқали одам Аллоҳга яқинлашди, унинг ҳидояти орқали ўз динларини комил этди. Шунинг учун ҳазрат Пайғамбар айтадики, «кимнинг ақли йўқ экан, демак, дини ҳам йўқ». Бошқа жойда буюради: «Ҳеч бир кишининг мусулмонлигига унинг ақлини текшириб туриб хурсанд бўлманг». Ҳазрат Пайғамбар алайҳиссалом ҳазрат Али разияллоҳу анҳуга буюрганки, агар одамлар ҳайрат мақомлари орқали Аллоҳга яқинлашсалар, сен ўз ақлинг воситасида яқинлик пайдо қил, токи бу дунёда одамлар орасида ва охиратда Аллоҳ ҳузурида мартабанг улуғ бўлсин.

Ҳиссий далил шуки, инсон махлуқларнинг энг заифи бўлса ҳам, махлуқларнинг энг кучлиси ҳам ундан қўрқади. Инсонни ҳамма махлуқотдан ҳам ғолиб ва сарафроз этган қувват ақл бўлади. Имом Ғаззолий «Иҳё ал-улум»81 китобида ҳам ақлнинг шарафи ва азимати ҳақида мақола битиб, уни ҳадис ва оятлар билан исбот этган.

Афсус, рисоламиз ҳажмига бу мақола сиғмайди, бўлмаса уни бу жойда келтириб, муҳтарам ўқувчиларимизга ҳавола этардик. Жаноби Имом ақлнинг шарафини исботлаш учун санаб ўтган ҳадисларнинг иккитасини шу ўринда келтирамиз. Ойша разияллоҳу анҳу айтадиларки, ҳазрати Расули акрамдан сўрадим: «Ё Расулуллоҳ, бу дунёда одамнинг фазилати қай нарсада намоён бўлади? Дедиларки: «Ақлда». Яна сўрадим: «Охиратда-чи?» Яна «Ақлда!» деб жавоб бердилар.

Абу Саид ал-Хадрий82дан ривоят қилинадики, Пайғамбар алайҳиссалом айтганлар: «Ҳар бир нарсанинг такягоҳи (суянчиғи) мавжуд, мўъминларнинг такягоҳи уларнинг ақлларидир. Демак, уларнинг ибодатлари ҳам ақлларига яраша бўлади. Эшитмадингизми, фожирлар дўзахга дохил бўлган вақтларида айтадиларки, агар биз ҳақ сўзларни эшитиб, ақлимизни ишлатганимизда бугун дўзахилар орасида бўлмаган бўлар эдик».

Энди яна мақсадимизга қайтсак. Шу муқаддимадан ақлнинг Аллоҳ ато этган шариф неъмат, Аллоҳга яқинлаштирувчи восита ва икки дунё саодатига етакловчи эканлиги маълум бўлди.  Аммо ақл ўзи қанақа бўлади? Ақл икки хил бўлади: 1. Ақли фитрий. 2. Ақли касбий. Ақли фитрий — бу Аллоҳнинг инсон табиатига аввалдан берган ақлидир, яъни ҳар бир фард (индивид) аввалдан ҳақиқатни билиши мумкин. Аммо ақли касбий илм олиш ва тажриба орттириш жараёнида ҳосил бўлади, яъни одам ўзининг фитрий-табиий ақлини илм қоидалари ва тажрибалар асосида кенгайтириб, зийнат берса, ақли касбий ҳосил қилади.

Масалан, бир эмизикли гўдакка эътибор берсак. Бу гўдак янги туғилган пайтида ҳам ёзиш истеъдодига эгадир, ле-кин амалда ёзолмайди. Бориб-бориб у улғаяди, саъй-ҳаракат қилади, фитрий истеъдоди кучини ҳаракатга келтириб яхши котиб бўлади. Ақли фитрий ва ақли касбий масъ алалари ана шулардан иборат. Ҳар ким фитратан ҳақиқатни билишга қодир бўлади, лекин билим билан туғилмайди. Агар жаҳду ҳаракат қилиб ва илм ўрганиб тажриба ҳосил қилса, ақли касбий соҳиби бўлиши мумкин.

Натижа: Ҳар бир киши солиҳ амалларга машғул бўлиши лозим. Солиҳ амаллар эса ахлоқий фазилатларни тарбиялаш билан бўлади. Ахлоқ фазилатлари тўрт асос: ҳикмат, иффат, шижоат, адолатдан иборат. Ҳикмат ақлий қувватнинг ислоҳи натижасидир…

Энди биз илм, таҳсили илм ва унинг фойдалари ҳақида суҳбат қиламиз. Сизларга маълумки, одамларнинг ҳаёт ғоялари бу икки дунёнинг саодатидир, унга бошловчи эса ақли комил экан. Шуни ҳам билдикки, (киши) касбий ақлнинг таҳсили, унинг тарбияси орқали комил ақлга эришиш мумкин. Бас, илм олмоқ ва таҳсили илм қилмоқ зарурлиги ўз-ўзидан маълум бўлади. Ўз ақли ёрдамида икки дунё саодатига етмоқчи бўлган одам таҳсили илм қилмоқдан бошқа чораси қолмайди.

Зотан, мукаммал динимиз ислом, биз эса унинг фармонларини бажармоққа мажбурмиз, бизга илм олишни амр этиб: «Жоҳиллар билан олимлар баробар бўла олмаслар»83 деган (Қуръони каримда). Қози Байзовий бу оятни икки хил тафсир қилади. Аввал калиманинг тўғри маъносини келтиради, бунда оятнинг маъноси шуки, агар одам олим бўлса, Аллоҳдан қўрқади (зеро, қўрқув барча нарсанинг асли ва ғайри аслини фарқлаганда пайдо бўлади). Сўнг бу калимани кўчма маънода ўқийди, яъни бунда, албатта, Аллоҳ олимларга таъзим қилади (яъни уларни улуғлайди), деган маъно келиб чиқади. Шу ҳар икки тафсирни қай бирини ихтиёр қилсангиз ҳам илмнинг иззату шарафи ва ҳақиқий уламоларнинг юқори мартабада эканликлари кўз олдингизда зоҳир бўлади…

Эй Муҳаммад, «Ё Раббим, менинг илмимни зиёда қил!» — деб айт84. Диққат қилинг-а, Аллоҳ, ўз ҳабибига «илм талабини қил» деб амр қилмоқда. Бундан ҳам юқори шарафга эга бўлган нарса бўлса, айтингчи, ўша нима экан?! «Илм олишнинг камайиб кетиши, жаҳолатнинг ўрин олиши, хамир85 ичишнинг авж олиши, зинонинг кўпайиши қиёмат аломатларидандир», — дейилган Имом Бухорийнинг «Китоб ал-илм»86ида. Ҳазрати Расули акрам алайҳивасаллам шу ҳадисда яна изҳор қилдиларки, оламнинг низоми ва интизоми ҳам ақл бўлмаганида хароб бўларди деб…

Ҳар ким илм талабида йўлга чиқса, Худованд унга жаннатга йўл очади. Ёки: «Эҳсонларнинг энг мақбули мусулмон кишининг илм олиши ва мусулмон биродарига илм ўргатишидир», — дейдилар Набий алайҳиссалом. Бу ҳадиси шарифни эса Али ибни Абутолиб (Анас ибни Молик87), Ҳусайн ибн Ос88, Ибн Умар89, Ибн Масъуд90 ва Абу Саид91 ҳазратлари, Аллоҳ улардан рози бўлсин, ривоят қилганларки, Пайғамбар (с.а.в.) «Мен илм фазилатини ибодат фазилатидан ҳам ортиқ кўраман», – деб айтган эканлар.

Олимнинг обиддан устунлиги мени орангизда камтаринларингиздан устунлигимга ўхшайди, зеро, ҳазрати Худованд, унинг малоикалари, само аҳли ва заминда маскан тутган жамики нарсалар одамларга хайрли илм ўргатган кишига раҳмат айтиб турадилар. Диққат қилинг-а! Ҳазрати Пайғамбар бу дунёда зарбу Зайд92 ғавғосини қилмоқдан бошқа ҳеч бир иш билан шуғулланмайдиганларни эмас, балки одамларни тўғри йўлга бошловчи олимларни мадҳ этарди. Бу ислом динида илмнинг мавқеи нақадар баландлигини кўрсатади ва мўъмин мусулмонлар илм таҳсили йўлида ҳаракат қилишлари лозимлигини исботлайди.

Аммо: «Илмнинг турлари кўп, биз қайси бири билан машғул бўлишимиз жойиз?» — деб айтишингиз мумкин.

Жавоб бераман: ҳақиқатда илм турлари кўп, баъзиларидан нафъ ҳам йўқ. Бироқ мақсадимиз икки дунё саодати экан, бу дунё ва охиратда фойда келтирадиган илмларни талаб қилишимиз, бу дунё ва охиратда фойдаси бўлмаган ишларни тарк этишимиз лозим. Зеро, «Аллоҳдан фойдали илм талаб қилиб, нафъи бўлмаган илмдан омон қолиш учун Аллоҳдан мадад сўранг», — дейилади ҳадисда.

Энди биз фойдали илмлардан баъзиларини зикр этмоқчимиз. Илм умуман, икки қисмдан иборат: илми нақлий ва илми ақлий. Илми нақлий ҳам ўз навбатида диний ва дунёвий илмларга бўлинади. Аввал илми нақлийнинг биринчи қисми бўлган диний илмларни зикр қиламиз.

 (давоми бор)

80.Имом Ғаззолий – Ал-Ғаззолий, Абу Ҳамид Муҳаммад бин Муҳаммад ат-Тусий (1058—1111 йй. яшаган). Илоҳиётшунос, файласуф, шофеий мазҳабининг фоқиҳи.
81.«Иҳё ал-улум» – асарнинг тўлиқ номи «Иҳё улум ад-дин» («Диний илмларнинг тирилиши»)дир. Тўрт жилддан иборат бу асар Имом Ғаззолийнинг асосий асари бўлиб, унда барча ақдий ва нақлий илмларнинг таърифи ва таснифи берилган. «Иҳё улум ад-дин»дан лавҳалар ўзбек тилида ҳам чоп этилган.
82.Абу Саид ал-Хадрий — пайғамбар саҳобаларидан (тарж.).
83.Қуръони карим, Фотир сураси, 22-оят (тарж.).
84.Қуръони карим, Таҳо сураси, 114-оят (тарж.).
85.Хамир — манъ қилинган ичимликлар.
86.«Китоб ал-илм» — илм ҳақидаги ҳадислар мажмуи.
87.Анас ибн Молик — Муҳаммад пайғамбарнинг саҳобаларидан, лақаби Абу Ҳамза. Тахминан 710 йили 100 ёшида вафот этган.
88.Ҳусайн ибн Ос — Пайғамбарнинг саҳобаларидан.
89.Ибн Умар — Умар 11 бин Абдулазиз (681—720 йй.), Умавия халифаси (717-720 йй.).
90.Ибн Масъуд — Абдуллоҳ ибн Масъуд, пайғамбар саҳобаларидан, 652 йили вафот этган.
91.Абу Саид — 82-изоҳга қаранг.
92.Зарбу Зайд — Зайд урди.
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Nuur ;

    Raxmat

    18/02/2016 23:09
  • Низом ;

    Шундай оламшумул олимларимиз бор. Улар дунёдаги ҳар қандай дин, миллат олимлари билан белаша оладилар. Аммо халқимиз тугул, зиёлиларимиз ҳам олимларимизнинг зиёсидан соядалар. Жоҳилликлари ва эътиқодсизликлари сабаб, албатта. Бизни нима Худо уриб жаҳолат балчиғидан чиқиб кета олмаяпмиз.

    18/02/2016 18:09
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube