Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Дунёга алданиб, ўз элига қайтиб кетди…

Дунёга алданиб, ўз элига қайтиб кетди…
22 Şubat 2016 - 5:00 'да юкланди ва 1998 марта ўқилди.

Muhammad_savАлихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ – 13

(давоми)

БАНИ ҚАЙС ШОИРИ АЪШОНИНГ ВОҚЕАСИ

Бу киши эрса, энг олий табақалардин бўлган араб шоирларидин саналур эди. Пайғамбаримиз билан кўришиб, Исломга кириш қасдида ўз юрти Ямомадин чиқди. Бу қилган сафарида Пайғамбаримиз шаънларига айтган, араблар одатларича, мақтов-сифатларини қилган узун бир шеър — қасида туҳфаси бор эди. Бу шоир Макка шаҳрига яқинлашганда, унинг келган хабари Қурайш халқига эшитилди. Аларга ташвиш тушдики, агар бу шоир келиб, Муҳаммадга иймон келтирса, шеър айтиб, тили билан ташвиқот қилиб, бутун арабларни қўзғаши мумкиндир. Бунинг чорасини кўриб, уни Муҳаммадга кўриштирмай қайтариш керак, деб маслаҳат қилдилар. Шунинг билан Қурайш раисларидин Абу Суфён олдидин тўсиб чиқиб, у билан кўришди, анинг мақсадини сўраб билгандин сўнгра, у:

— Эй Аъшо, агар Муҳаммадга иймон келтирсанг, анинг динида уч нарса ҳаромдур:

1.Зино. 2. Ҳамр (ароқ). 3. Қимор.

Агар анинг динига кириб, мусулмон бўлсанг, бу уч лаззатдин маҳрум бўлурсан, — деди.

Анда Аъшо:

— Биринчи деганинг зино бўлса, энди мен қаридим, агар мен уни ташламасам, у мени албатта ташлайдур. Иккинчи айтганинг ҳамр бўлса, ундан кўп йиллардин бери ичиб, бир кишичалик ҳаққимни олиб, қонганман. Учинчи — қимор ўйинидин қайтарса, уни ўйнаганимда ютиб олиб, фойдаланишим аниқ эмасдур. Аммо Муҳаммаднинг жувонмард, сахийлигини аниқ, деб онгладим. Агар иймон келтирсам, анинг ато ва бахшишларидин баҳра топгайман — деди.

Абу Суфён уни бу сўзлар билан қайтара олмаслигига кўзи етгандин кейин, туриб:

— Эй Аъшо, бу ишга кўп шошмасдин яна бирор йил ўтгунча пайқаб қарагин, энди сенинг бу келишинг ҳам қуруқ бўлмасин, Қурайш халқидин қизил туклик бир юз туя йиғдириб берайин. Агар бу орада Муҳаммад бизни енгиб, иши ривожланса, бир йил сўнгра келиб, унга иймон келтурурсан, ҳам бунинг устига юз туя ортиқча ўлжа олган бўлурсан, йўқ, агар бундоғ бўлмай, биз уни енгиб чиқар бўлсак, ул чоғда бутун араб ўз динида қолиб, анинг бу иши ўртадин кўтарилади. Ул ҳолда юз туя сенга яна фойдага қолади, — деб уни таъмага солди.

У ҳам бўлса, мол ҳирси кўнглига тушгандан, унинг бу сўзига розилик кўрсатди.

Шундоғ қилиб, Абу Суфён Қурайш халқидин юз туя йиғиб, унга топширгандин кейин, Пайғамбаримиз билан кўришмасдин, дунёга алданиб, ўз элига қайтиб кетди. Йўлда кетаётганида уйига етмасдин илгариги туясидин йиқилиб ўлди. Дунё ҳирси балосига қолиб, шундоғ улуғ давлатдин маҳрум бўлди. Лекин бунинг шу сафаридаги Пайғамбаримиз шаънларида айтган шеъри эрса, шу кунгачалик китобларда машҳурдур. Балки ғойибона иймон келтирган бўлса ҳам ажаб эмас.

 (давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube