Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Каъбани соғиниб

Каъбани соғиниб
25 Şubat 2016 - 17:30 'да юкланди ва 661 марта ўқилди.
Муҳаммад Солиҳ. 17.09.2005 Истанбул (Суратни Ойдин Солиҳ олган)

Муҳаммад Солиҳ. 17.09.2005 Истанбул (Суратни Ойдин Солиҳ олган)

Мен яна соғиндим уйингни, Эгам
Эй бизни яратган Раҳмонир Роҳийм!
Бу бир ташбих эмас, ҳақиқатан ҳам
Соғинчдан кўкларга юксалар оҳим!

Шукур-ки, синдирдинг нафснинг созини,
Ўрнига юракни ингратдинг, Роббим!
«Соғинмоқ» феълининг туб маъносининг
«Сиғинмоқ» эканин англатдинг, Роббим!

Муҳаммад Солиҳ
25.01.2016

Манба: muhammadsalih.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мубин ;

    Эй Оллоҳим, шундай ёниб соғинмоқликни, дунёни унутиб сиғинмоқликни биз ўзбек миллатининг бошқа вакилларига ҳам насиб айлаган бўл!

    25/02/2016 17:37
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар