Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбек муҳожирлари эски паспорт билан Россия ҳудудида бўлишларини қонунийлаштира олмайдилар

Ўзбек муҳожирлари эски паспорт билан Россия ҳудудида бўлишларини қонунийлаштира олмайдилар
27 Şubat 2016 - 9:25 'да юкланди ва 2285 марта ўқилди.

Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Россия Муҳожирлар уйи раҳбари Александр Калинин odnoklassniki.ru сайтида Ўзбекистон фуқаролари учун видео мурожаат эълон қилиб, Россия Федерациясининг Ташқи ишлар вазирлиги номига Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон фуқаролари учун эски, яъни биометрик бўлмаган паспорт асосида ҳеч қандай рухсат ҳужжатларини рўйхатга олмаслик талаби билан мурожаат қилинганини таъкидлади.

Бу видео мурожаат 2016 йилнинг 22 февраль куни эълон қилинган ва шу кундан бошлаб, Ўзбекистон фуқаролари на рўйхатга олиш ҳужжатлаини, на патент, на ишлаш учун рухсатномани, на вақтинча яшаш учун рухсатнома ва на яшаш учун рухсатномани рўйхатдан ўтқаза олишмайди.

Бу борада Россия ҳукумати ёки Федерал муҳожирлар хизматига мурожаа қилиш мақсадга мувофиқ эмас, чунки ушбу талаб Ўзбекистон томондан қўйилган. Шунингдек мурожаатда эски паспортлар муддати 2018 йилга қадар узайтирилгани ва ушбу паспорт билан мамлакатни тарк этиш ва Ўзбекистонда янги, яъни биометрик паспорт олгандан сўнгра Россия Федерацияси ҳудудида қонунний равишда яшаш ва ишлаш учун рўйхатдан ўтиш мумкинлиги айтилади.

Александр Калининнинг видео мурожаати.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Freedom House Ўзбек журналистини озод қилишга чақирди
Пен-клуб: Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан озод қилинг!
Халқ артисти президентдан Бобомурод Абдуллаевни озод қилишни сўради
Ўхшаш хабарлар