Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Икки букиб, ани ерга урдилар…

Икки букиб, ани ерга урдилар…
28 Şubat 2016 - 10:49 'да юкланди ва 1975 марта ўқилди.

Muhammad_savАлихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ – 15

(давоми)

РАКОНА ИБН АБДУ ЯЗИД ВОҚЕАСИ

Қурайш қабиласи ичида Ракона ибн Абду Язид номлик бир паҳлавон йигит бор эди. Кураш майдонида отоғи чиққан, ёнбоши ерга тегмаган эди. Бир кун холи бир кўчадан ўтиб

бораётганида, Пайғамбаримиз анинг олдидан чиқиб:

— Эй Ракона, Худодин қўрқгил, менинг насиҳатимни қабул қилиб, Ислом динига киргил, — дедилар. Анда Ракона:

— Эй Муҳаммад, сенинг келтурган бу дининг ҳақлигини қайдин билурман? Унинг ҳақлигига бирор белги кўрсатсанг, қабул қилайин, — деди. Анда Расулуллоҳ:

— Сенинг паҳлавонлигингга сўз йўқдур. Куч-қувватда барчадин ўзингни устун чоғларсан. Қўпгил (тур), икковимиз бу ерда курашайлик. Агар сени йиқар бўлсам, менинг ҳақ пайғамбарлигимга ишониб, иймон келтурурмисан? — дедилар. Ул ҳам розилигини билдириб, тура келиб курашга тутинди. Муборак қўллари теккан ҳамон бутун кучидин ажради, икки букиб, ани ерга урдилар. Бу ишга Ракона ҳайрон қолиб, қайтадин курашмоқни талаб қилди. Бу қатимда эса, бурунгидин оғирроқ ҳолга қолди. Ўзини арслон олдида турган товушқондек (қуён) ожиз чоғлади. Ҳеч кимсани ўзига тенг кўрмаган Ракона айтди:

— Эй Муҳаммад, умр ичида эшитилмаган, кўрилмаган ажаб бир ишдур. Энди бу нечук воқеадур.

Анда Пайғамбаримиз: — Агар тилар эрсанг, бундин ҳам ажиброқ нарсани сенга кўрсатурман, — деб йироқдин кўриниб турган бир дарахтни чорладилар эрса, дарахт ер ёриб келиб, Расулуллоҳ олдида саломга эгилди. «Ўрнингга қайт», деган изм билан, қайтадин ўз жойига бориб ўрнашди. Мана шундоғ улуғ мўжизани кўриб турса ҳам, яна иймон келтирмади. Пайғамбаримизга сеҳргар туҳматини тақиб, бу улуғ неъматдин маҳрум бўлди. Шунинг билан Ракона пайғамбаримиз олдиларидин қайтиб, Қурайш мажлисига келса, алар жамоат қуриб ўлтирган эканлар. Аларга қараб:

— Эй Қурайш халқи, Худо ҳақида қасам қилурман, Муҳаммаддин ортиқроқ ер юзида сеҳрчи йўқдур. Анинг сеҳрчилиги орқали бутун дунё халқига эга бўла олгаймиз, — деб кўрган мўжизаларини аларга баён қилди. Аммо ўзи шайтоний васвасаларга қолиб, иймондин бенасиб бўлди.

 (давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube