Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳалол луқма – ёруғлик бер кўзлара

Ҳалол луқма – ёруғлик бер кўзлара
28 Şubat 2016 - 14:45 'да юкланди ва 1664 марта ўқилди.

1000-129 Бухара 1890-е г (500х316)МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Учдим, ёронлар

Бир жума кечаси кўрдим тушумда,
Бол уриб, кўкларга учдим, ёронлар.
Парвоз айлаб, сайрон этдим дунёни,
Бир ободон жойга тушдим, ёронлар.

Каҳкашонга чиқиб турли самарлар,
Минг турли мевалар, хуррам шажарлар,
Нордон, ширин, турли-туман олмалар,
Бир ҳаволи боққа тушдим, ёронлар.

Очилмишдир анда ранг-баранг гуллар,
Шўришу афғонда шайдо булбуллар,
Мармардан ҳовузли, кавсардек сувлар,
Ҳайратларга тушиб, шошдим, ёронлар.

Ул қора боғларда кўркам бир чаман,
Ажойиб мажлислар, кўрдим анжуман,
Давра олиб турар эди қирқ чилтон,
Салом бериб, қўлин, қучдим, ёронлар.

Саломимга алар, “Алейк!” айтдилар,
Ишорат айлабон: “Ўтгил” дедилар,
Давра қуриб, жомга шароб қуйдилар,
Менга етгач, қўлим, очдим, ёронлар.

Билмадим, кўпми ё менга оз берди,
Ўзга олам бошга бир овоз берди,
Ишқ олди кўнглимни, тилга сўз берди,
Оёқдан-оёққа тушдим, ёронлар.

Махдумқули, ҳушёр ўлдим, уйғондим,
Уйғондим, ўртандим, туташдим, ёндим,
Маъно бозорида ҳайҳотга дўндим,
Ширин ғазал тўнин, бичдим, ёронлар.

*****

Бир кўриб кетса дошимдан

Ҳамдам бўлиб, ичкин-ичкин сўрмаган,
На билсин бир кўриб, кетса, дошимдан.
Комил бўлиб, жон қулоғин бермаган,
Англай билмас ўтган ишни бошимдан.

Худо, сақла, балки сўнгда расвоман,
Дўсту ёрдан хорижу мосувоман.
Рафиқ сендан юз етмиш минг ризоман,
Яхши-ёмон, ҳар не келса, бошимдан.

Эй, ҳақорат билан боққан бизлара,
Мажоз билиб, мункир бўлма сўзлара.
Ҳалол луқма – ёруғлик бер кўзлара,
Нафсни айир, еган нону ошимдан.

Арпа нони басдир, ёвғон – жанона,
Умр баъқосидан тушма, таъмага,
Кўнгил турар, “Ҳув” деб суву осмона,
Қўл узсам, дер, кавуш, маҳси, пўшимдан.

Махдумқули, тотиб душманнинг нонин,
Ютмоқ бўлдим ёмонларнинг заҳарин,
Ўтказибман йигитликнинг баҳорин,
Қутулмоқ йўқ қариликнинг қишидан.

*****

Берма фалакка

Фалак бози ғавғо солмиш жаҳона,
Менинг ихтиёрим берма, фалакка.
Кўнгил қуши учиб кетса ҳар ёна,
Муҳтож этма, қанот, қуйруқ, ялакка.

Бедавлатга ҳеч бир замон йўқ инонч,
Ўксиклик хаёли келтирмас қувонч,
Бойлик қўлнинг кири, қарилик – овунч,
Солиб бўлмас, дарё инса челакка.

Ўрда боши бўлмоқ мушкул, кин бўлар,
Парча қўйса, ўғил-қизга сон бўлар.
Тул кўзига қари, нозанин бўлар,
Яна кўз қочирар кўрга, чўлоққа.

Сўлидан айланган чархи-фалакдир,
Одам ўғли – келган бари ҳалакдир,
Етмиш икки миллат, бўлак-бўлакдир,
Бу бўлакдан қўшма ўзга бўлакка.

Йўл устида ўлсам, йўлга отсалар,
Розиман, устимдан босиб ўтсалар,
“Махдумқули” дебон отим тутсалар,
Кўрган кўз етказар тешик қулоққа.

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort