Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қурол қўллаш ишини унга топширдик…

Қурол қўллаш ишини унга топширдик…
02 Mart 2016 - 10:22 'да юкланди ва 2029 марта ўқилди.

4Алихонтўра Соғуний

ТУРКИСТОН ҚАЙҒУСИ — 15

(давоми)

ШАРҚИЙ ТУРКИСТОНГА ЎТИШГА ҲАРАКАТ

Бу иш (Носирхонтўра қўзғолони) бошланиш олдидан Қирғизистон атрофига ва бошқа жойларга махсус кишилар юборилмиш экан. Худо сақлаб, у кунлари мен Қоракўлда бўлганим учун ҳеч ишдан хабарим йўқ эди. Шундай бўлса ҳам уйга келиб, ҳафта ўтмай, шу чоғдаги ваҳшийлик одатлари-ча, ширин уйқу, тун яримида ГПУ жаллодлари томдан тушиб, мени босдилар. Кеча қоронғусида қуроллик ҳарбий кишиларга туюқсиздан кўзлари тушиб, қўрққанликдан мўлтирашиб турган хотин-болалар ҳолларини нима деб айтишга тўғри келади? Шунинг учун бу каби даҳшатлик кўриниш кўрмаган кўп кишилар юрак ўйнақ касалликларига йўлиқмиш эди. Сўнгра кўзга кўринган ёзув-чизувларни йиғиштириб, мени ҳайдаганларича, Пишпекга келтиргач, ҳеч нима сўрамасдан ер ости уйи — зиндонга киргизиб қамаб қўйишди. Бу йўли ушланиб, уч ой чамали ётганим ичида ҳар ёқлама қаттиқ текшириш ўтказган сўнггида, бу ишдан менинг хабарим йўқлиги булар олдида аниқланмиш эди. Шу баҳона бўлди, ҳақиқатда эса, ғойибий куч ёрдами етти бўлғайким, бу каби даҳшатлик қамоқ балосидан кўп узоқламай яна қутулиб чиқдим.

Энди бундан буён бу ерда туришим ўз бошим ёки диним учун хатарлик эканлигини аниқ тушунмиш эдим. Шунинг учун Ғулжа томон кетмоқчи бўлаётган дўст кишилардан Абиш деган қирғизга йўлиқиб, у билан сафар йўлдоши бўлишга ваъдалашиб, икковимиз қўл олишдик. Сўнгра бек соқлик билан сафар жамалғасини қилишга киришдим. От-улоқ, озиқ-овқат тайёрлангач, 1930 йили сентябр ойи бошларида қўл олишган йўлдошим Абиш келди. Мен шу кунларда эса Тўқмоқдан олти чақирим бўлган Шўртепадаги еримда деҳқончилик ишлари билан қуймалашиб ётган эдим. Ишларим чала бўлсада мўлжалим бузилмаслиги учун, борлиғин Тангрига топшириб, оқшом номози ўтаган сўнггида чалақозоқ тоғалардан Абдурашид хўжа, тунгон Мокемир, йўлдошчи қирғиз Абиш — тўрт киши отланиб эл ёта Тўқмоқдаги қўрога келдик.

Сўзим шу ерга етгач кўнглим мунгланиб, кўзим ёшланди, чунки юқориги йўлдошларим ва булардан бошқа кўп сонли мунгдошларимдан энди ҳаёт оламида бирорта ҳам киши қолмапти. Ёшлик — йигитлик чоғларимдан бери халқ учун бошланган ғам-қайғулик кунларим эса, умрим давомича узилмай шу ҳозирги даврига эришди.

Кўз очкан кунимдан бошлаб кўзлаган мақсадим – Шарқий Туркистон озодлиги қанчалик тўкилган Ватан болаларининг муқаддас ёш қонлари ҳисобига қўлга келмиш эди. Начораки, ўзини эзилган-янчилган халқларни золимлардан қутқазувчи, дунё бўйича ҳақсиз-мазлумларга ёрдам берувчи ҳисоблаган алдамчи, каззоб Сталин ҳукумати олти миллион уйғур мусулмонларини ўз фойдаси учун қурбон қилди. Қўйни қашқир оғзидан қутқарди, лекин кечқурун қўл-оёғини боғлаб қассобга топширди.

Кўринг, энди шу кунларда (1967 йил) бу бечора мазлум қардошларимиз Хитой босқинчилари, йиртқич коммунистлар тиш-тирноқлари орасида чайналиб; диний, миллий ҳуқуқлари буён турсин, инсоний ҳуқуқларидан ҳам бутунлай ажраб, ютилиш олдида турибдилар. Агар бирор баҳона бўлиб, умумий дунё сиёсати ўзгармас экан, Чиқиш, Ботиш — икки Туркистон аҳллари кўп узоқламаёқ босқинчилар тўлқинлари остида кўмилиб кетишлари мумкиндир.

Яна ўз сўзимизга келайлик. Шу кеча оилам устига туюқсиздан келиб, улардан узилиб чиқишимдаги тортган руҳий-виждоний азобларимни эсласам, орадан 40 йил ўтган бўлса ҳам, ўша фожиа зарбасидан кўнглим яраси ҳали ҳам битмаганликдан, қаламим учидан оққан қора сиёҳ у кунни эскариб қонга айланур эди. Чунки, ҳеч ишдан хабари йўқ марҳума оналари бошлиқ у кунда бариси ёш, уйғоқ-уйқулуқ ўғил, қизларим устиларига тун қоронғусида эшикдан кириб келишим билан, барилари кўзимга жавдирашиб қараб туришди. Энди сизларни Аллоҳга топширдим. Ер усти тор кўриниб, ҳеч жойга сиғмай қолдим, йўлдошларим кўчада қарашиб турибди. «Омин» денглар дейишим билан, чўнг-кичик демай уввос тортқонларича қўл-оёқларимни қучоқлашиб, «Бизни кимга ташлаб кетасиз?» – деб йиғлашгани турдилар. Кўнглим бузилиб бошимга тоғ ағдарилди, нима қилишимни билолмай, ҳайронликда қолдим. Шундоқ бўлса ҳам раҳматулоламин пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бошларига келган кулфатларни кўз олдимга келтириб, бир оз ўзимни босиб олганим сўнггида, яхши сўзлар билан болаларни ҳам бироз юпантиргандай бўлдим. Шунинг билан уларга билган васият-насиҳатларимни айтиб, қолганини Аллоҳга топшириб, йўлга чиқдим.

Шу кеча юрганимизча саҳарга яқин Қорабулоқдан ўтиб, Буролсой оғзидаги бир қора саройга тушиб, кун бўйи кишига кўринмай, бир уй ичига кириб ётдик. Чунки, бу тўрт йўлдош ўртамизда бир бешотар милтиқ, уч барданка ва бошқа қуролларимиз бўлганликдан, кундуз куни кўриниб юришимиз хатарлик эди.

Шунга кўра оқшом номозини ўтаб олиб, кўз қорғуланғоч отланиб йўлга тушдик. Ичимизда йўлбошчимиз Абиш қирғиз бўлғонидек, довюрак баҳодир йигитимиз тунгони Мокемир эди. Агар душман тўсқовуллари (чегара, йўл зобитлари, посбонлари) билан учрашиб қолгудек бўлсак, улардан қутулиш чораси топилмаган тақдирда қурол қўллаш ишини унга топширдик. Шу билан Кемен сувини бўйлаб юрганимизча тонгга яқин Шодмон ботир ҳожининг қишлови — Чўнг Кемен кўприги остига етдик.

Бу киши эса қирғизлар ичида ота-боболаридан бери эл сўраб, юрт кутиб келган Шодмон ботир, Жантай ботир ўғли, Қорабек ботир ўғли, Атака ботир ўғли, Тинай ботир ўғли бўлиб тўққиз ота-боболаригача эл устида ўтган, ўз замонасида қозоқ, қирғиз хони аталган зўр манаплардан эди. Марҳум отамиз билан дўстлик алоқаси бўлганликдан ўзи билан ҳаётлигида ҳам кўришиб, хизматида ҳам бўлган эдим. Инсонга ёқимли яхши хислатларнинг кўпига эга эди, Аллоҳ раҳмат қилсин! Киши ҳайрон қолгудек даражада унинг қилган баҳодирликларини шу кунларга давр қирғиз қариялари қизғинлик билан ўзаро достон қиладилар. Ўзим кўргандай, эшитганларимдан бир-икковини эсталик учун бу ўринда ёзиб қолдиришни лозим кўрдим.

Маълум бўлғайки, Шодмон ҳожининг илгаридан бери ерлаб келган қишлоқ жойларини Чўнг Кемен, Кичик Кемен деб атайдилар. Булар эса Тян-Шан тоғларининг қалин тармоқлари орасида жойлашган бўлиб, Кичик Кеменни Шодмон ҳожим қишлоқ тутмиш эди. Ўз даврида Эдиқут эли — Болосоғун ўлкасини суғориб қондирган Чуй дарёсининг ярим қисми шу қишлоқ ўртасидан оқиб ўтарди. Бу сув, тошқин вақтларида от-улоғга кечик бермас эди. Сувнинг келиш томони юқори бўлғонлиқдан тез оқарлиги устига, сув ости кўрам (кўринадиган) тошлари билан тўлиқдир. Бундай сувдан кечиб ўтиш кўп хатарлик бўлур. Мана шундай тошқин кунлардан бирида, сув ҳайқириб оқаётганида, мол боқиб юрган бир қирғиз чоли оқиб кетиб, жон талвасаси билан сув ўртасида кўриниб турган бир йўғон тош устига чиқиб олмиш эди. Шу атрофдаги қирғиз йигитларидан ҳеч бир киши уни бу ҳалокатлик сувдан қутқариб олиб чиқишга журъат қилолмагач, «Ботир Шодмон қўлидан келмайдиган иш йўқ, Ҳизр назар солган киши», деб ишонган қирғизлар, бу даҳшатли хабарни унга билдирадилар. Буни англаши билан човитга (ташланишга тайёрланиб турган) турган йўлборсдай турқи бузилиб, ўнги ўзгариб: «Ҳай, аттанг! Инграгир замон бизга ёмон болларин қолдирган экан; торт тўр айғир отимни», деб ҳайқирмишдир.

Болалик кунидан тортиб, бир айтган сўзидан қайтмаслиғини билган хизматчи-тобунлари иложисиз бўлиб, у айтган отини келтиришга мажбур бўлғанлар. Шу орада чўнг кишилардан ўзининг тенг-тушлари келишиб қолиб: «Ҳай, ботир, тилсиз ёвга қарши чиқиб, ботирлик қилиш қандай бўлар экин? Кўпчилик эл йиғилса бошқа бир иложин қилар эдик», дейишиб, ҳар қанча ёлворишса ҳам, қарамай, отланиб сув томонга қараб жўнабди. Буни кўргач, нима қилишларини билолмай, ё уни бу ишдан қайтаролмай, бутун халқ қўрқинчга тушиб, ҳайронлиқда қолибди. Мукуш, Камол деган отоқлиқ ўғилларининг онаси, унинг олдида энг суюклик, эл ичида қадри улуғ Лакабайбиче деган хотини йиғлаб-ёлвориб: «Ҳай, ботир, бу ишни қўйинг, сиздан сўрардим», деб ўзини от остига ташлаганига қарамай, отака-ўрани қишқирғанича, сув юқориси томон от қўймишдур.

Бундай даҳшатли хабар тарқалиши билан ҳар ёқдан от чопишиб келган қирғизлар сув бўйларида тўпланишиб, ҳайронлик ҳолда қарашиб турған эдилар. Кўриб турган кишиларнинг айтишларича, шундайин даҳшатлик ўлим хатарлик, тилсиз ёв устига келганида яна баҳодирлиги билиниб, ўзида ҳеч қандай ўзгариш сезилмаган эди. Балки ўзини, пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан паноҳ тилаган кўзсиз-тилсиз сув балоси олдида турганини кўриб, бу каби даҳшатлик хатарга дучор бўлган бир бечорани қутқазишга ҳиммат қилғонини билгач, ўз тилича: «О қудояй, қўлдой кўр!» наърасини тортганича, сув ўртасидаги тош устида бақадек чаплашиб ётган чолни мўлжаллаб анчагина юқоридан «Аллоҳ» деб от солмишдур.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube