Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Кўнгиллари тинчланиб, шаҳар ичига кирдилар

Кўнгиллари тинчланиб, шаҳар ичига кирдилар
03 Mart 2016 - 10:02 'да юкланди ва 1815 марта ўқилди.

Muhammad_savАлихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ – 17

(давоми)

ТОИФ ХАЛҚИНИ ДИНГА ДАЪВАТ ҚИЛИШ

Шунинг билан Расулуллоҳ Тоиф шаҳрига қараб, йўлдошлари Зайд биргалигида йўлга чиқдилар. От-уловлари йўқлигидин тоғ-тошларда яёв юришга тўғри келди. Тоиф шаҳрига кирганларидин сўнгра, кундузи юришга душманлардин, сақланиб, қабила раислари билан кечалаб келиб кўришдилар. Бу халқнинг раислари эса Абд Ёлайл, Масъуд, Ҳабиб отлиғ уч оғайни эдилар. Пайғамбаримиз буларга:

— Эй Бани Сақийф раислари, Аллоҳ таоло мени ер устига пайғамбар қилиб юборди. Аллоҳнинг буйруқларини бандаларига етказгани келдим. Инсон оламини Ислом динига чақирурман.

Бутун олам халқини иймон-инсофга даъват қилурман. Агар менинг бу сўзимни қабул қилиб, менга иймон келтурур бўлсангиз, икки дунё давлатига эга бўлурсиз, — дедилар.

Лекин булардин умид қиларлик ҳеч бир сўз чиқмади. Балки бировлари:

— Ўз қавм-қариндошларинга фойдаси тегмаган бир ишни бизга келтурибсан, алар бу ишдин яхшилик кутмаганликдин, ани қабул қилмадилар. Энди биз уни нечук қабул қилайлик, — деди. Иккинчиси эса:

Биз сенга иймон келтирсак, бизнинг ёрдамимиз билан ишларинг ўрин топса, ҳукумат иши бизда бўлишини шарт қилурмиз, — деди. Учинчиси:

— Араблар ичида не улуғ даражали раислар, катта обрўйлик бойлар бўлатуриб, киши топилмагандек, Аллоҳ сени пайғамбар қилурми? — деди.

Бу сўзларни эшитиб, Пайғамбаримизнинг умидлари булардин узилди. Лекин бу воқеани яширин тутишларини, бошқаларга айтмасликларини алардин қаттиқ ўтиндилар. Чунки у замонда Макка мушриклари Тоиф мушриклари билан адоватда эдилар. Агар Қурайш мушриклари бу хабарни эшитиб қолсалар, айниқса, буларнинг олдидан умидсизланиб, қуруқ қайтганликларини билсалар, аларнинг адоватлари Пайғамбаримизга илгаригидан ҳам ортиқроқ бўлиши аниқ эди. Шунинг учун пайғамбаримиз бу хабарнинг халқ ичида тарқалмаслигини суяр эдилар. Бу сўзнинг яширин қолишини алардин ўтинган бўлсалар ҳам, олдиларида қабул қилган бўлиб, кейинларидин бебош ёмон кишиларни ва ҳам ёш болаларни Пайғамбаримизга қарши қўзғадилар. Кўчага чиққанларида у бебошлар томонидин тош-кесаклар отилди. «Лот-манот бутларимизни ҳақорат қилгувчи, дин бузғувчи киши келди», деб ҳар тарафдин қичқирар эдилар. Атрофдин отилган тош-кесаклар заҳмидин кийган ковушлари қонга тўлди. Йўлдошлари ҳазрати Зайд Пайғамбаримизга ўзларини қалқон қилиб, тўсган эдилар, отилғон тош-кесаклар заҳмидин танлари, бош-кўзлари қонга бўялди. Худо ўнглаб, шу ўртада Қурайш раисларидин Утба деган кишининг чорбоғи бор эди. Бу бебошлар ҳужумидин сақланиб, шу чорбоққа киришга мажбур бўлдилар. Рабианинг икки ўғли — Утба ва Шайба Маккадан салқинлаш учун янгидан келишиб, алар ҳам шу боғда эдилар. Булар эрса, Пайғамбаримизнинг энг қаттиқ душманларидин саналган эди.

Бу оғир аҳвол устида буларнинг қараб туришлари яна ҳам Пайғамбаримизга оғирроқ хафалик келтирди. Қутлуғ кўнгилларига ниҳояти маъюслик пайдо бўлиб, шу дуони ўқиб, Аллоҳга муножот қилдилар. Машҳур ҳадис китобларида Тоиф дуоси деб ёзилмиш эди. Ўқигувчиларимизга ёдгор бўлсин, деб у дуони Пайғамбаримиздан қилинган ривояти билан арабча иборатини келтирмоқни лойиқ кўрдим. Ва дуонинг мазмунини туркий тилига таржима қилдим.

Китобни ўқигувчи мўминлар, бу дуони ўқиганларида, аларнинг кўнгиллари эриб, кўзлари ёшланур эрса, дуо қилиш пайтининг келганидур. Ана шу чоғда бу ёзувчи, ёзуқлик қулни дуода эскариб қўйишни умид қилурман. Тоиф дуоси будур:

«Аллоҳумма илайка ашку зуъфа қувватий ва қиллата ҳийлатий ва ҳавоний аланнаси ё арҳамарроҳимийн, анта раббул мустазъафийна ва анта раббий иломан такилуний, ила баидин ятажаҳҳамуний ам ила адуввин маллактаҳу амрий, инлам якун бика алайя ғазабун фала уболий, валокинна офиятака ҳия авсау лий».

Маъноси: «Эй бор худоё, мени куч-қувватим заифлашди, қилурга чораларим озайди. Одамлар мени кўзларига илмас бўлдилар. Эй меҳрибон Парвардигорим! Сен менинг мураббимсан ва барча кучсиз, ожиз қулларнинг суянчисидурсан, менинг ишимни кимларга топширдинг. Мандин норози бўлмас эрсанг, бу йўлда ҳар қанча озор-кулфатлар кўрсам ҳам, ҳеч қандоғ уни оғир тутмасман, аммо офият ато қилсанг, мен учун кенгчиликроқдур».

Йуқорида ёзилган Рабианинг ўғиллари пайғамбаримизнинг бундоғ оғир ҳолга қолганларини кўриб, раҳмлари келди. Қариндошлик меҳрлари бироз қўзғалди. Аларнинг насроний динида бўлган Аддос номлик бир қули бор эди. Ани чорладилар ва: «Ул киши олдига егали бир-икки бош узум келтиргин», дедилар. Аммо ўзлари келиб, кўриниш беришга уялдилар. Аларнинг буйруқларича Аддос товоққа солган икки бош узумни келтириб, пайғамбаримиз олдиларига қўйди. Пайғамбаримиз «Бисмиллоҳ» деб, узумдин олиб едилар.

Аддос қул буни онглаган сўнгида юзларига қараб туриб, «Бу шаҳар халқидин мен эшитмаган ажаб бир сўз айтдингиз», деди. Анда пайғамбаримиз «Қайси шаҳарликсан, қайси диндансан?» деб Аддос қулдин сўрадилар. «Насроний динидадурман. Найнаво шаҳридан эрурман», — деб жавоб берди. «Андоғ бўлса, Йунус ибн Матто деган яхши кишининг шаҳридан экансан, эй Аддос», дедилар. Аддос: «Йунус ибн Маттони сиз қайдин билурсиз?» деди. Пайғамбаримиз: «Ул менинг биродаримдур, ҳар икковимиз ҳам Худо тарафидин юборилган Пайғамбардурмиз», дедилар. Аддос бу сўзни эшитиши билан Пайғамбаримизнинг оёқларига ўзини отди. Оёқларига кўзини суртиб, бош-кўзларини ўпиб, дарҳол мусулмон бўлди. Ажиб ишдурким, неча минг сонлик Тоиф халқига насиб бўлмаган иймонни, Аллоҳ таоло шу қулга лойиқ кўрди. Аддоснинг бундоқ қилганини юқорида туришган хўжайинлари кўришиб, қилган ишларига пушаймон бўлишиб, шошилиб қолдилар. «Энди қулимиз бузилди, ундан ажрайдиган бўлдик», деб бир-бирларига таъна айтишдилар. Сўнгра Расулуллоҳ у ердан чиқишиб Макка шаҳрига қараб йўлга тушдилар.

Хўжайинлари Аддосни чақириб: «Нечук ул кишининг қўл-оёқларини ўпдинг? Ундан нима кўрганинг, билганинг бўлди», — деб сўрадилар. Анда Аддос айтди:

— Мен билурман, ер устида бу кишидан яхшироқ ҳеч кимса йўқдур. Унинг айтган сўзларини пайғамбар бўлмаган киши ҳеч қачон билмайди. Худо тарафидин юборилган пайғамбарлигини аниқ билдим. Шунинг учун анинг динига кирдим.

Расулуллоҳ Тоиф шаҳридин чиқиб, шу юрганларича, Нахла деган хурмолик боққа келганларида кеч бўлиб, тун қоронғулиги босди. Мана шу жойда тунаб қолдилар. Кечалаб таҳажжуд намозини ўтамакчи бўлиб, тун ярмида турганларида намоз ўқиб, узун қироат қилдилар. Шул чоғда Насийбин деган жойдаги жин тоифаларидин етти нафар жинлар раислари шу жойдин ўтишмоқда эдилар. Қарасалар, бир киши намозда қироат қилиб турибди. Намоз ўқиб бўлганларича қулоқ солиб туришдилар. Расулуллоҳнинг ўқиган Қуръонларининг таъсиридан кўнгиллари эриб, кўзлари ёшланди. Қуръон нури билан кўнгиллари очилиб, ҳақиқат йўли ёриди.

Барчалари ҳидоят топиб, шу жойда иймон келтирдилар. Ўз уруғ-аймоқларига боргач, бу воқеани баён қилиб, аларни ҳам Ислом динига далолат қилдилар. Қуръондаги «Қул-увҳия» сураси бошдин-оёқ шу мўмин жинлар қиссаларидур. Расулуллоҳга пайғамбарлик ваҳийи келгандин сўнгра ўн уч йил Макка шаҳрида туриб, халқни динга даъват қилдилар. Шу муддат ичида Қурайш кофирлари қанча қатим мўжизалар кўрган, Қуръон оятларини эшитган бўлсалар ҳам яна иймон келтурмадилар. Бу қандоғ улуғ насибадурки, Расулуллоҳнинг Қуръон қироатини бир йўлгина эшитган ўткинчи жинлар бу давлатга етдилар. Ва ҳам шу сафардин қайтишларида, Жаброил алайҳиссалом «Малакул жибол», яъни тамом тоғларнинг устида турган улуғ бир фаришта билан келиб:

— Эй Муҳаммад, Аллоҳ таоло бизни сенинг фармонингга юборди. Сенинг буйруғинг билан иш қилгани келдик. Агар тилар эрсанг, сенга қаршилик кўрсатган икки шаҳар устига икки тоғни ташлагаймиз, — дедилар. Анда Расулуллоҳ шу дуони ўқидилар:

«Аллоҳумма иҳди қовмий фаиннаҳум ло яъламун».

Маъноси: «Эй бор Худоё! Ўзинг бу халқни тўғри йўлга солгил, аларга бало юбормагил, сенга қаршилик қилган бўлсалар, билмасликдин қилдилар. Уларнинг гуноҳларини кечиргайсан».

Расулуллоҳдин бу жавобни эшитганларидин сўнгра Жаброил алайҳиссалом: — «Эй Муҳаммад, сени Худои таоло Қуръонда «Роуфур-роҳим», деб атамиш эди. (Яъни, раҳмдиллик, юмшоқ кўнгиллик.) Энди сенда бу сифатларнинг борлигини кўрдик, Аллоҳнинг чин суйган ҳабиби эмишсан», деб Расулуллоҳга раҳматлар айтиб, ёндилар (қайтдилар).

Шундоқ бўлиб, Расулуллоҳ асранди ўғиллари Зайд билан биргаликда Макка шаҳрига яқинлашдилар. Аммо бу сафардин қайтишларида очиқдан-очиқ шаҳар ичига киришлик анчагина хатарлик эди, чунки Тоиф шаҳрида яшовчи Сақийф қабиласи ила Макка мушриклари узун йиллардин бери адоватда эдилар. Буларга қарши Расулуллоҳнинг улардин ёрдам сўраб боришлари Қурайшнинг адоватларини янада ортиқроқ қилган эди.

Пайғамбаримиз ўзларича шаҳарга кирганларида мушриклардин ортиқроқ азият чекишлари мумкин эди. Мана шу тўғрилик, араблар одатларича бирор қабила раисининг ҳимоясига кириш зарур бўлди. Шунинг учун Қурайш раисларидин Мутъим ибн Адийга киши юбориб, ўзларини ҳимоясига олишни андин сўрадилар. У ҳам бу ишни ўзига фахр билиб, дарҳол қабул қилди. Сўнгра ўзига қарашлик кишилар ила баробар қуролланган ҳолда Пайғамбаримизни бирга олиб, Қурайш мажлисига келди. Аларга қараб, эгиз овоз ила: «Огоҳ бўлингларки, мен Муҳаммадни ўз ҳимоятимга олдим, буни бузишга Қурайш ичида журъат қилувчилар бўлмас деб ўйлайман», деганида, мажлис аҳли томонидан:

— «Сенинг ҳурматинг сақланиши лозимдур», деган товушлар эшитилди. Шунинг билан Пайғамбаримизнинг кўнгиллари тинчланиб, шаҳар ичига кирдилар. Ул замон арабларнинг одатларича, ҳимояга олинган одамга, агар душманлари тарафидин тажовуз бўлар экан, ҳимоячи раиснинг ўз оиласига бўлгандек саналур эди. Ҳимоят ҳаққини, қўшнилик аҳдини сақлашлик араблар олдида улуғ шарафга эга бўлгандек, буларни бузишлик эса энг қаттиқ ор-номуслардин ҳисобланур эди. Бу сабаблик чиққан урушлар, тўкилган қонлар араб тарихларида бек кўп учрайди. Бу ҳам бўлса, ўтмишдаги араб миллатининг яхши одатларининг бирисидур. Чунки бунинг ҳимоясида бирмунча мазлумлар, ноҳақ зулм, таҳдидлар кўришдан сақланур эдилар. Шундоғ бўлиб, Пайғамбаримиз Тоиф шаҳридин келиб, Маккада бир неча кун турганларидин сўнгра, Худо тарафидин кароматлик улуғ воқеа кўрсатилди.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube