Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Халқ ичра кезма лоф этиб…

Халқ ичра кезма лоф этиб…
03 Mart 2016 - 10:14 'да юкланди ва 2154 марта ўқилди.

276813392МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Бир ишга улашди  

Тенги-тўшим мард йигитлар,
Ҳар ким бир ишга улашди.
Ҳақ ҳар кимга бир йўл берди,
Ҳар ким бир бурчга талашди.

Кимлар кирди Ҳақ йўлина,
Яхшилик тушди феълина,
Ким қилич олди қўлина,
Чалди, ислом динин очди.

Нар, бедовли беклар, хонлар,
Отланса, тўлар майдонлар,
Тошди дара, оқди қонлар,
Марди майдон жондан кечди.

Биз истадик дўсту ёрон,
Қисмат бизни этди ҳайрон,
Кимлар кетди Эрон, Турон,
Ким Исфахон, Табриз ошди.

Ҳаққа аён бўлди ҳолим,
Халққа дардим эмас маълум,
Махдумқули, менинг йўлим,
Ул дўстлардан айро тушди.

*****

Элдан уялмоқ  

Ошиқу азалман, сўнам, мен сенга,
На одоб-аркон бор, на бир уялмоқ –
Илтифот этмадинг ҳаргиз, сен менга,
Айламаз бу ишни бир қорақалпоқ.

Сочинг толасидан кўп харидоринг,
Кундуз гирифторинг, кечалар зоринг,
Умрим етгунича жоним нисоринг,
Бўлсайди васлингга бир чора қилмоқ.

Гарчанд, ҳеч эрсамда, сенга келарман,
Устихон хуш бўлса, қонга келарман,
Мурда мажол эрсам, жонга келарман,
Бўлсайди, базм ичра бир ёда солмоқ.

Оҳим шароридан самандар ўтлар,
Анқо даргоҳима бош уриб, додлар,
Сув бўлиб эрирлар ҳам жамоатлар,
Оламда бормикан, ҳеч бўйла бўлмоқ?

Бандангман, гар дейсан: “Нон берган, олса”,
Мудом муҳтожингман, кон берган олса,
Гар завқу висолинг, жон берган олса,
Ярашар Фироққа, жон бериб олмоқ.

*****

Галма-гални найларам  

Аҳли-ҳол бўлсам, дерман: “Ўзга ҳолни найларам”,
Бу совулмас дарднию, галма-гални найларам,
Аввали завқу сарвар, ҳасратли молни найларам,
Охири ажал ғолиб, бебош хаёлни найларам,
Бўлмишам завқнинг аҳли, асбоб, малолни найларам.

Тушди ишқнинг оташига, қилча жоним куйди, ёр,
Қуруқ жисмим ўтдан олиб, ўтда ёқмоқда не бор?
Ғамда кўнглим беқарордир, бошда дардим юз ҳазор,
Анинг учун даҳр аро бир гўша қилдим ихтиёр,
Ихтиёрим йўқ турур, жангу жадални найларам.

Кўринишинг ишратнома, кўркинг нуридан дилда дарз,
Қисқа иқболим қўли, дўст, этагинг – васпинг дароз,
Пурхатар, ул йўл йироқ, ишқинг заранг, қувватим оз,
Тушмишам бир мушкулга, сенсан – бу ишга чорасоз,
Илтифотинг эмди қил, ўтган маҳолни найларам.

Ҳар замон, Махдумқули, халқ ичра кезма лоф этиб,
Сақла ғийбатдан тилинг, ҳаддингда кез инсоф этиб,
Қўл узатма, фисқ-фасодга, юр Худодан хавф этиб,
Сўфийлик асбоби хушдир, кий ичингни соф этиб,
Илонхона бўлса ичим, бу эски шолни найларам.

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube