Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўз Ватанларида ўзлари хор бўлдилар

Ўз Ватанларида ўзлари хор бўлдилар
04 Mart 2016 - 5:00 'да юкланди ва 2099 марта ўқилди.

 

Эски шаҳар, Тошкент.

Эски шаҳар, Тошкент.

Алихонтўра Соғуний

ТУРКИСТОН ҚАЙҒУСИ — 16

(давоми)

Уйлардек ўркашлаб-кўпириб ётган даҳшатлик сув тўлқини ичида белидан ботган ҳолда тошдан тошга урилиб, «О худо»лаб келаётган Шодмон ботирга сув бўйида қарашиб турган қалин халқнинг кўзлари тушгач, «О худо, ўзинг сақлай кўр», деб қичқирған товушлари кўкка кўтарилмиш эди. Оила жонкуярлари ҳар ёқдан «О қудай» деб қичқурур эдилар. Шундайин ҳайбатли-даҳшатлик сув ичида жон ҳовучлаган ҳолда ёпишиб ётган чала ўлик чол устига ета келиб, «Жонинг бўлса, узат қўлингни!» деб қаттиқ қичқирган бўлса ҳам, эси оққанлиқдин қўл узатолмағач, ботир қўлига илинмай ўқдек оқаётган сув сирпандиси (сув тезлиги маъносида) билан ўтиб кетмишдур. Буни кўрган бутун халқ сурон солишиб: «Энди иш тугади, баҳодирлик ўз чекидан ўтди, сиздай киши бизга қайдан топилади. Бундай чолларнинг неча минглари сизнинг бир тол тирноғингизга тенг келмайди!» дейишиб, қичқиришган бўлсалар ҳам, буларга қараб қўймай, сувдан чиқиши билан яна «Аллоҳ» садосини кўтариб, иккинчи йўли билан сувга кирганида пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам «Баҳодирларни Аллоҳ дўст тутқай, тилакларини худо қайтармағай. Ҳар ишда чидамлик-саботликларни мақсадларига етказгай» деганларидек, Аллоҳ ёрдами етти бўлғайким, ул чалажон чолни ўлим оғзидан қутқариб, от олдига ўнгарганича (устига миндирганича, опочлаганича), бу каби даҳшатли сувдан саломат чиқмишдур. Яна бир куни Оқ Ўркавда қурдошлари билан қимиз ичиб ўлтириб экан, йирокдан чиққан шовқин-сурон товуши эшитилмишдур. «Бу нима гап?» деб сўраса: «Ҳай, ботир, сув ёқасидаги қалин чирғанак ичида бир йўлбарс ётқанлиғини эл билишиб қолиб, мерганлари билан келган кўпчилик халқ уни ётқан еридан қўзғатиб очиққа чиқаролмай ётадилар», деганларида: «Ҳай, инграгирлар, кўпчилик ҳеч иш қилолмайди, ҳар вақт халқи ортида турган баҳодир, етук бир киши кўп иш қила олади», деб юртовул (юртда, овулда, эл ичида) кунларидаги кийим-бошларини кийиб, қилич осилган ҳолда отланмишдур.

Ботирнинг одати, киришган ишидан қайтмаслиғи эл ичида маълум бўлғанликдан, бу ишдан қайтариш тўғрисида ҳеч ким оғиз очалмаган эди. Шундоқ бўлса ҳам ер усти ҳайвонлари ичида оти улуғ, ҳайбати зўр, чангали даҳшатли йиртқич-йўлбарсга тўқнашувни ўйлашиб, кўз отар мерган иниси Момутжон йўлдоши бўлмишдур. Шу юрганича эргашган томошачи кишилар биргалигида кўпчилик халқ ўрашиб олған қалин чирғанақ яқинига келганида: «Ҳай жонивор, сен — ҳайвондан чиққан йўлбарс бўлсанг, мен инсондан туғилган арслонмен!», деб яроқлаган яланг қиличи билан онинг устига отилмиш экан, ботир ҳужумига йўлбарс чидаёлмай, ётган еридан қочиб чиқаётганида иниси Момут отган ўқдан қаттиқ яраланмиш эди. Буни кўргач: «Ҳай, энди ёғий яраланди, яраланған ёвни хотин олғай», — деб уйига қайтмишдур.

Учинчи воқеа. Ҳаж сафарига кетаётганида мозорларни зиёрат қилмоқчи бўлиб, Самарқандга тушмуш экан. Амир Темур қабрига кирганида қараса, саёҳат учун келган рус зобит (офиқер) ларидан бирови Темур султон қабрига оёғини тираб хат ёзаётганини кўрибдур. Буни кўргач баҳодирлиги қўзғалиб: «Ҳай, путинг (оёғинг) кесилгур жунбош (боши жунли, сочли), эр қадрини билмаган, торт оёғингни!», деб ҳайқирган экан, қўрққанидан сапчиб туриб кечирим сўрамишдур.

Болалик кунидан бошлаб кўрсатган бу баҳодирнинг шу каби киши ҳайрон қоларлик ишлари жуда кўпдир. Бунинг баҳодирлиги, сахийлиги устидан бошқа эмас, ўзим кўрган-билганларимни ёзар эканман, ўз олдига бир китобча бўлиши мумкиндур.

Инсон яхшилиги кўмилиб кетмасин, худо хуш кўрган фазилат бўлган турк улусининг баҳодирлигидан келажак бўғинларимизга ўрнак бўлиб, ибрат олғудек сўзларни бу ўринда келтурдим.

Байт:

Тилим турк халқимга кўп офарин қил,
Наёнглиқ махтасанг оздур аниқ бил!
Яраш чоғида меҳмондек ўтирғай,
Уруш кунларда арслондек отилғай.

Бироқ пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, ҳар одам ўз замонасига яхши тушуниши керак. Ўтмишдаги кўкрак кериб от чопган, найза солиб ёв олган, ота-боболаримиз ўз замоналарига яраша устиларига юкланган диний, миллий бурчларини ўтаганликлари учун Ватанларини босқинчилардан сақлаб, ўз ҳокимиятларини қўлларидан чиқармаган эдилар. Кейинги уч юз йилда жаҳолат, хурофот балчиғига ботиб, нодонлик, тушунмаслик офатига йўлиққанлик натижасида руслар Ватанимизга зўрлик, қурол кучи билан босиб кириб, эрклик ҳокимиятимизни қўлимиздан тортиб олганига шу кунлари тўғри юз йил тўлмишдур. Ватанимизга биринчи бостириб кирган шум оёқ чор ҳукумати эллик йиллик даврида Туркистон халқини бутунлай қоронғиликда, илм-маърифатдан узоқ тутиб келган бўлса ҳам, сурбетларча русларни кўплаб кўчириб келмаган эди. Ерлик халқнинг эрки ўзида, Ватани қўлида бўлиб, диний маросимлари, мактаб мадрасалари, ҳар турли жамоат ишлари ўз ихтиёрларида эди. Қачонки, халқ ғамини қайғурган бўлиб кўринган ёлғончи алдамчи, устал ошиғи, мансабпараст коммунистлар, қурол кучи билан ва ҳам ўнг сўлини, фойда зиёнини ажратмаган, тушунмаган, виждонсиз, қорақуров нодонлардан фойдаланиб, ўз ҳокимиятларини ўрнатиб олгандан сўнгра, бутун ишларни ўзгартиришга киришдилар. Шундоқки, буларнинг ҳокимиятлари динсизлик худосизлик асосига қурилганликдан, биринчи кундан бошлабоқ, бутун диний ишларни, шариат ҳукмларини йўққа чиқариб, мактаб мадрасалар, масжид хонақолардан бузилмай қолганларини чойхона, ўйинхоналарга ўхшаш ўзлари учун кераклик ўринларга айлантирдилар.

Маълумдирки, дунё яратилгандан бери ер устидаги инсонлар ўз эркларича ишлаб, тилаган жойларида ўз ихтиёрларича яшаб келмиш эдилар. Чунки, инсон боласи асли яратилишидаёқ, ўз эрк-ихтиёрига эга бўлиши сифатида туғилиб, бошқа ҳайвонлардан шу орқали фарқли бўлмишдур. Ҳаёт олами ичра ҳеч бир замон, ҳеч бир мамлакатда инсонларни эрк ихтиёрларидан ажратиб, тилсиз ҳайвонлар қаторида мажбурий ишлатиш киши хаёлига келмаган эди. Энди бу хаёлий тузимни қўлланувчилар, хаёлпараст Ленин бошлиқ, қурол кучи билан шу каби шармандачиликларни амалга ошириб, 50 йилдан бери халқни қийнаб келадилар.

Байт:

Қайғулик тунлар узайди, тонг отар кун бормикин?
Биз қамалдик бу темир қўрғон ичида инграниб.
Бу зулм қўрғон қобиғин синдирар кун бормикин?
Барча олам йўллари очиқ эрур бизга ёпиб.
Эй, худо, ҳаж йўли бизга очилур кун бормикин?
Барча олам аҳли ўз мақсадларини топтилар.
Ўзбекистон халқига бу иш бўлар кун бормикин?
Руслар бости Ватанни, қоплади селдек келиб,
Бу фалокатдин, худоё, қутилар кун бормикин?
Соғуний, бағринг эзилди, бу Ватаннинг дардида
Ким билур, бу дардима дармон топар кун бормикин?

Қоғоз устида ўн олти эрклик жумҳурият ҳукумати деб ёзилган бўлса ҳам, буларнинг ҳеч бировида ҳақиқатан қилчалик ҳам ихтиёрлари йўқдир. Бу мамлакатларнинг асосий ишлари эса бутунлай Масковга боғланганлиги учун катта кичик ҳар қандай ишларини Масковдан буйруқсиз қилолмайдилар. Айниқса, Ўзбекистон жумҳурияти бошқа жумҳуриятларга қараганда ҳар бир иш тўғрилик энг тубанги ҳолга тушганликдан халқи диний, миллий, шахсий, ҳатто инсоний ҳуқуқларидан бутунлай маҳрумдирлар.

Халқ душмани деган ёлғон туҳматни тақиб, 1936-1937 йилларда неча минглаган миллатимиз зиёлилари, сиёсатга тушунган Ватан йигитлари йўқ қилинган кундан бошлаб, Масков нима деса бош устига дейдиган, халқ танимаган суймаган, лекин ўзига содиқ кимсаларни, Масков ўз тилаганларича Ўзбекистон қўғирчоқ ҳукумати бошлиғи қилиб белгилаб, шулар орқалик ўз мақсадларини бажаришга киришгани гурдилар. Бунинг устига 1966 йили 26 апрелда Тошкент шаҳрида бўлган зилзила баҳонаси билан, уйлари бузилган ўзбекларга ёрдам етказиш деган бўлиб, барча жумҳуриятлардан киши чақирдилар. Ҳақиқатда эса зилзиладан вайронликка учраган марказий янги шаҳар бинолари эди. Ерлик халқ офатдан омон эдилар. Шундоқ бўлса ҳам, буни шилтов (баҳона) қилиб, неча минглаган ўзбекларни мажбурий равишда кўчириб, шаҳар ташқарисига чиқаздилар. Айниқса, Тошкентнинг энг тарихий жойи ҳисобланган Шайхонтоҳур маҳалласи бутунлай бузилиб, ундан ном нишона ҳам қолмади. Шаҳар ташқарисига чиқарилган бечораларни Қурбақаобод деган қий далага обориб ташлади. Уйларини бузишда етарлик моддий ёрдам берилмади. Бу бечоралар ёш гўдак болалари билан шу кунларда ҳам қийналмоқдалар. XX асрга келиб ўз Ватанларида ўзлари хор бўлдилар.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube