Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Жойи келғон чоғида виждонни пулга сотамиз…”

“Жойи келғон чоғида виждонни пулга сотамиз…”
05 Mart 2016 - 6:00 'да юкланди ва 1812 марта ўқилди.

Замонавий Ўзбек адабиётининг муболағасиз энг забардаст шоири Рауф Парфи 1943 йилда Тошкент вилояти, Янгийўл туманида таваллуд топган. 2005 йилда 62 ёшида Тошкентда вафот этган. Ўзбекистон ва хорижда ўндан ортиқ шеърий китоблари нашр этилган.

rauf_parfi1

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Йил ўтуб, йиллар ўтуб тобора лойға ботамиз,

Иблиснинг супрасинда ваҳдат майини тотамиз,

Онамиз балки гумроҳ, балки сўқирдир отамиз,

Кўр бизим аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз,

Жойи келғон чоғида виждонни пулга сотамиз.

Бизга ор бўлди наҳот, ёраб, Ватанни куйламак,

Зору зору бу замин етти фалакни ўйламак,

Қизимизга ўргатиб, суф, деб жаҳонни бўйламак,

Ўғлимизга на адаб, на фан, на яхши сўйламак,

На худонинг буйруғи бўлғон улум ўргатамиз.

Ўлтурур эл хонавайрон, ботқон қуёшга кўз тикиб,

Кулфату сомон йиғиб қолмиш яна, бўстон экиб,

Нечалар нарвондадир, нечалар йитмиш кўз тегиб,

Ҳамда ҳар кун такяларда наша, кўкнори чекиб,

Барчага кокил солиб оҳ-воҳ ила ўйнотамиз.

Не баломиз биз ўзи, тўрдамиз, айвондамиз.

Не касофат феьли бу – қурдамиз, тайвондамиз,

Беназир паррандамиз, қўрдамиз, ҳайвондамиз,

Қоримиз, боёнмиз, балки бу вақт аҳвондамиз,

Ногаҳон кўрсак агар бесар соқовни қотамиз.

Қайдин эй сен, такаббур, кўксимни михлаб ўйгувчи,

Эй ялоқхўри бало, ичиб қонимни тўйгувчи.

Бормикан олам аро кўнгилга малҳам қўйгувчи,

Ўртадан чиқса агар миллатни яхши суйгувчи,

Биз ани даҳрий санаб тафонча бирла отамиз.

Ақраболар – кўз очиқ, дунёи дун фоний билинг,

Эл учун, Аллоҳ учун, жонни тилинг, танни тилинг,

Келингиз, ул кун ўтди, қуллик асирликни тилинг,

Келинггиз, ёшлар, зиёлилар бу кун ғайрат қилинг,

Ухлағонларни агар Қодир эсак уйғотамиз.

 

Манба: bbc.com/uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube