Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ОЙДИН ОНА (видео)

ОЙДИН ОНА (видео)
05 Mart 2016 - 4:44 'да юкланди ва 842 марта ўқилди.

(4-март куни ҳакима Ойдин Солиҳнинг туғилган куни эди, шу муносабат билан унинг Анқарадаги талабалари тайёрлаган видеони эътиборингизга ҳавола киламиз)

(Суюкли Пайгамбаримиз(с.а.в)нинг унутилган суннатларини бизга эслатган буюк ислом ҳакимаси Ойдин Солиҳ онамизнинг азиз хотираларига ҳурмат ва эҳтиром ила…)

“Илму ҳақиқатлар минг йиллар ўтишига қарамай ўз ҳақиқатларидан ҳеч бир нарса йўқотмади, чунки инсон ўзгармади, неъматлар ўзгармади, чунки яратилиш тамомланди, қалам ёзди, сиёҳ қуриди. Шу тариқа илм ҳақиқати давом этмоқда. Тибб шундай бир илмдир.”
(Ойдин Солиҳ)

Тақдим этувчи: Ойдин Солиҳ 1943 йилнинг 4 март куни Украинанинг Брусовка қишлоғида туғилди.У йиллар иккинчи жаҳон уруши даври эди. Украина Олмон ўрдуси ишғоли остида эди.Ойдин Солиҳнинг болалиги қийин шароитда кечди. Аммо у мактаб ва лицейни муваффақиятли тамомлади,  сўнгра Луганск шаҳрида Тибб коллежида таҳсил олди.Ойдин Солиҳ шифохоналарда ишлаб замонавий тибб ила яқиндан танишди. Ҳаётини ўзгартирган илк тажрибаларини урушдан сўнг ташкил қилинган шифохоналарда орттирди. Унинг замонавий тибнинг тамал тамойилларига қарши скептик қараши шу даврда шаклланди.Бу шубҳаларни бартараф этиш учун 1972 йилда Тошкент Университетининг Биология бўлимида ўқишга кириб, 1977 йилда битиради.70-йиллар бошларида Совет Иттифоқида касалликлар ва муоалажа турларининг
алтернатив кўринишларини тадқиқ этган катта бир гурух иш бошлайди. Ойдин Солиҳ сув рўзаси билан яна кўплаб муолажа кўринишлари билан шу даврда танишади, аммо буларнинг ҳеч бири уни қаноатлантирмади. 70-йиллар сўнгида Ойдин Солиҳ Ибн Синони ўрганишга бошлайди ва катта наф кўради, аммо излаган саволларига жавоб топа олмайди. Фақат мусулмон бўлиб, Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар билан танишгандан сўнграгина нима излаганини тушуниб етади. Ойдин Солиҳнинг бугун қўлимиздаги “Ҳақиқий тиббиёт” (йўқотилган шифо изидан) китоби ҳақиқатни излаган узоқ йиллар давомида синтез қилган билимлари натижасидир. Унинг эри Муҳаммад Солиҳнинг сўзларига кўра, Ойдин Солиҳ шифокор бўлиб ишлаган илк йилларида ўзи ҳам қайта-қайта касал бўлар эди. Таълим олган усуллар билан тузалмаганини англаганда, у ўзига фойдаси бўлмаган бир докторнинг касалларига ҳам фойдаси бўлмайди, деган қатъий фикрга келади. Ойдин Солиҳ биология факультетида ўқиркан, инсон яратилиш қонунларини бузмаса, табиатнинг, жониворларнинг ва инсон вужудининг қанчалик мукаммал ишлашини кузатганига гувоҳ бўлади. Ойдин Солиҳ болалигиданоқ атрофида юз бераётган ҳолатларни диққат билан кузатган, ҳодисаларнинг натижасига ҳикмат назари билан боқа олган бир инсон эди. Бурни яраланган бир итни кўрганида яранинг атрофидаги қуртларга эътибор бериб, ҳолатни онасига айтганида, онасининг  “демак яра тузала бошлайди” деган жавобини олганда, ушланган бир балиқнинг қорнини ёришганида  ундаги ҳазм қилиш органларининг нақадар мукаммал шаклда яратилганини кўриб, ҳақ тушунчаларнинг мустаҳкамлашишига сабаб бўлади. Очлик йилларида йўқсилликни бошларидан ўтқазиб, кўпинча оч ухлаганликларини, атрофларидаги инсонларнинг ўликлар ва ҳайвонларнинг гўшти билан озиқланаркан, оиласи ва ўзининг ёғоч пўстлоғи ва ўтлар билан кун кечирганларини, баҳор келганда ҳатми гулларининг
томирларини кўриб қутулдик дея севинганларини ҳам ҳикмат назари билан тушунтирар эди Ойдин Солиҳ. У ортодокс оиладан чиққанига қарамай, ислом фитрати билан яшаганини ва шундай вояга етқазилганини айтади. Уйидаги товуқларига дон бераётганда онасининг “уларни овқатлантириб, парвариш қилганинг каби бизларни ҳам парвариш қилиб, овқатлантирувчи Бири бор”, деганини ҳеч унутмаслигини айтарди Ойдин Солиҳ. У талабаларига бу жумланинг кўнглидаги акс садосини кўп такрорларди.

“Илм фақат исломдадир. Фақат Аллоҳнинг Китобида ва Расулуллоҳнинг суннатидадир. Исломда ҳар нарса бордир. Барчамиз илм ўрганишимиз ва ўргатишимиз лозим. Мўъмин ақллидир, шайтон закийдир. Билим билан илмни, ақл билан зукколикни адаштирманг”.
(Ойдин Солиҳ)

Тақдим этувчи: Ойдин Солиҳ хоним садоқатли бир аёлдир: 1991 йил Республика Президентлик сайловларида иштирок этган эри Муҳаммад Солиҳнинг сайлов кампанияси муносабати билан репортаж қилишга келган муҳбирнинг “ватанингизни соғинмаяпсизми?” саволига, Ойдин Солиҳ хоним табассум билан “менинг ватаним – эримдир”, дея жавоб берган эди. Ойдин Солиҳ сабрли ва марҳаматли мўъмина эди. 1993 йили эри сиёсий сабаблар билан Туркияга сургун қилинган ва шу йилнинг май ойида Ойдин хоним ва болалари ҳам Истанбулга келишади. Аммо қисқа муддат ичида Солиҳ оиласи Оврўпага кетишга мажбур бўлишади. Ва 10 йил давомида Норвегия ва Олмонияда сургунликда ҳаёт кечиради. Олмонияда яшаган йилларида доимо маржумак шўрваси ичганларини ва арзон нон еганларини айтиб берар экан, бироз яхши нон олишни истаганида, эрининг “халқим қийин аҳволда экан, биз бу қиммат нонни қандай ея оламиз”, деганини, аммо Ўзбекистондан келган бир меҳмоннинг Солиҳларнинг уйида 2-3 кун қолиб, хар куни бир хил шўрвадан чарчаб, “сизлар гўштли овқат емайсизларми, бизда гўштсиз овқатни ҳеч ким емайди” деганини Ойдин хоним табассум билан талабаларига айтиб берарди. Оврўпада экан Ойдин Солиҳ ва оиласи доимо Туркия соғинчи билан яшади. Ва ниҳоят уларга 2005 йилда Туркияга киришга рухсат берилади. Умрининг сўнгги 10 йилини Туркияда кечирган Ойдин Солиҳ бу даврда Ислом тибби оламида буюк хизмат қилди. Минглаб касалларнинг яхшиланишига сабабчи бўлди ва 10 йил ичида жуда кўп талабалар етиштиради. Бу орада берган семинарларида қилинган қайдларнинг камчилик ва хатоларини аниқлаштириб “Ҳақиқий тиббиёт” (йўқотилган шифо изидан) китобини Хадича Мисганинг муҳаррирлигида 2007 йилнинг июл ойида нашр этади. Ойдин Солиҳ “Ҳақиқий тиббиёт” (йўқотилган шифо изидан) китобининг илк чоп этилиши баробарида Туркия ёзувчилар уюшмасида дарслар беришни бошлайди. Бу вақт давомида кўплаб ҳижома усталари ва талабалар етиштиради.

“Барча касалликларнинг сабаби кўп овқат ейишдир. Яна ҳалол емак бошқа, сунъий ва ҳаром емак бошқа. Фақат касалликларнинг эмас, бутун дардларнинг чораси очликдир”.
(Ойдин Солиҳ)

Тақдим этувчи: Ойдин Солиҳ “Суннатимга амал қилганга 100 шаҳид савоби бордир”, ҳадиси шарифига биноан Туркияда ҳижоманинг оммавийлашишига сабабчи бўлди.

Ойдин Солиҳ: Ҳижома жуда ҳам бир оддий усулдир, у барча метоболик чиқиндиларни бир онда бадандан чиқариб, қон айланишини яхшилайди, бу жараённи инсон ўз вужудида ҳис қилади. Ҳижомадан кейин инсоннинг тасаввури, тушунчаси ва ҳиссиёти ўзгаради. Таъм сезиш қобилияти кучаяди. Териси ҳассослашади, ҳид олиш туйғулари кескинлашади. Ҳижома қилинган киши, ҳижома қилинмаган кишидан кўра кучли ҳид сезишни бошлайди. Ҳижома билан биргаликда Очлик қилинса таъсири янада кучли бўлади.

Тақдим этувчи: Ойдин Солиҳнинг талабалари “Содда ҳаёт” уюшмасини ташкил қилишади ва Ойдин Солиҳ бу уюшмада кўплаб хайрли ишларни амалга оширди. “Ҳақиқий тиббиёт” шамсияси остида йиғилишни истаган инсонлар сони орта бошлаганда, бир неча талабаси томонидан “Содда ҳаёт” фалсафасига мос маҳсулотлар таёрлаб сотиш учун “Содда бозор” ташкил қилинди. Ойдин Солиҳнинг дарсларини янада мукаммал тизимда ташкил қилиш учун Истанбул “Табиий соғлиқ институти” (Natural Helth Institut) ташкил қилиниб, Ойдин Солиҳнинг Фахрий Раислигида узоқ муддатли  “Ҳақиқий тиб” дарслари уюштирилди.

“Жаннатнинг эшиги зикрдир. Зикр билан бу эшик очилади. Бу буюк бахтдир”.
(Ойдин Солиҳ)

Ойдин Солиҳ: “Ҳужайраларда, митохондрияларда, рамзий айтсак, “электро станция”ларда Аллоҳга зикр етиштирилади. Динда “Аллоҳ зикри” деб номланади. Биологлар буни “электромагнит тўлқинлар” ёки “биоэнергия” деб номлашади. Ҳозирда айтиб ўтилгандек ейилган луқманинг ҳаром ва ҳалол бўлиши жуда ҳам муҳим. Ҳалол луқма ҳазм қилишнинг тўрт жараёнидан кечар экан, ҳазм қилинган луқмадан Аллоҳга зикр етиштирилади. Хўш, луқма ҳалол бўлмаса, у ҳолда нима бўлади? У ҳолда ҳужайраларда, митохондрияларда зикр бузилади. Ҳазрати Муҳаммад (С.А.В): “Бир ҳаром луқманинг оғизга кириш билан қирқ кунлик ибодат йўқ бўлади”, деганлар. Ўйлаб кўринг, демак, бир ҳаром луқма қирқ кунлик зикрни йўқ этади. Афсус, бугун инсонлар суриштирмасдан ҳар нарсани емоқдалар. Динимизда ейиш қонунлари шудир: илк қонун, ейдиган нарсангни суриштирмоқдир. Ейдиган овқатинг қаердан келди? Қандай тайёрланди? Ким томондан тайёрланди? Таёрланаркан,“Бисмиллаҳирроҳманирроҳийм” айтилдими, йўқми? Биринчи қонунга амал қилмасдан (қаердан келгани, ким томондан ва қандай тайёрланганлигини суриштирмасдан) “Бисмиллаҳирроҳманирроҳийм” деб, емак ейиш Аллоҳ билан ҳазиллашишдир! Нима еяётганимизни билмасак, бундай вазиятда ҳеч бўлмаса “Бисмиллоҳ” айтиш ўрнига “АСТАҒФИРУЛЛОҲ АЛ АЗИМ” дейиш керак. Чунки оғизга олинган ҳар луқма жуда ҳам муҳим.

“Тибб илми” десалар, бас, сиз дарров алданасиз. Тибб илми фақат Исломда, Пайғамбаримиз (С.А.В)нинг суннати ва Аллоҳнинг китобида бордир”.
(Ойдин Солиҳ)

Ойдин Солиҳ: Соғлик нима? Соғлик – ҳалол емак, ҳалолдан Аллоҳни зикр қилмоқдир. Ҳужайраларимиз Аллоҳни зикр этаркан аъзоларимиз соғ бўлади. Агар зикр бузилса аъзолар касалланади. Бу қадар оддий. Соғлиқнинг муҳим қонунлари бу. Касалликлар борасида тортишишни яхши кўрмайман.  Чунки бу жуда оддий бир ҳол. Ҳазратимиз Муҳаммад (С.А.В) айтадилар: “Барча касалликларнинг сабаби кўп ейишдир. Барча касалликларнинг чораси ОЧЛИКДИР.” Аммо бу ҳадисни фақат оч қолган инсонгина тушуна олади.

“Фақат касалликларнинг эмас, барча дардларнинг чораси ОЧЛИКДИР”.
(Ойдин Солиҳ)

Ойдин Солиҳ: Сиз ҳар қандай касалликни айтинг, мен сизга унинг Аллоҳнинг раҳмати эканлигини тушунтириб бераман. Касаллик битта, Аллоҳнинг қонунларига риоя қилмасликдир.  Уларни унутиш ва эътибор бермаслик – касалликдир.

“Ҳужайраларнинг зикрини ҳимоя қилиш учун Аллоҳ иммунитет тизимини яратди. Иммунитет тизими фақат шу ҳимоя учун ишлайди. Ҳужайраларда зикр қилмоқ ва ҳужайраларнинг зикрини ҳимоя қилмоқ. Саломатлик будир”. зикрини ҳимоя қилмоқ. Саломатлик будир”.
(Ойдин Солиҳ)

Ойдин Солиҳ: Касалликлар ҳазм қилишнинг бузилиши натижасида хосил бўлади. Ҳазм қилишнинг бузилишидан метоболик чиқиндилар чиқади, бу метоболик чиқиндилар томирларни сиқиб, тўқималарда бирлашади. Чиқиндилар аъзоларда йиғилиб, уларни хасталикка олиб келади. Яъни чиқиндилар юмшоқ тўқимада йиғилганда тўқима ревматизми хосил бўлади, буйракда тўпланса буйрак, жигарда тўпланса жигар касаллиги келиб чиқади. Бир кун ёнимга Онкологик понделит ташҳиси қўйилган бир хаста келди. Менга шифохонадан қочиб келганини айтди. Ҳар 6 ойда 1 марта шифохонада муолажа олишини, аммо ўзида ҳеч бир ўзгариш бўлмаганини ва охири шифокорининг методараксат муолажасини тайинлаганини айтди. Бу қандай дори эканлигини сўрасам, “оғриқни йўқотувчи дори” деди. Доктор бу муолажани қўлланишини ва шифохонадан чиқишини айтибди. Аммо бу дорининг баъзи ёмон таъсирлари бор, булардан биттаси “Лосимия” касаллиги эди. Касал, “доктор, агар мен Лосимия касаллигига учрасам нима қиламиз”, деб сўрабди. Доктор, “Агар бу касалга учрасанг буни ҳам даволаймиз”, дебди. Шундай қилиб, онкологик понделит даволангач, навбат “Лосимия” касаллигига келди. Бу бемаънилик-ку? Яна бир касалнинг буйракларида юқори даражада диоксин борлигини аниқладим. Диоксин жуда ҳам заҳарли ва токсик бир моддадир. Албатта буйракда диоксин топилса у касалда буйрак етишмовчилиги бўлади. Ва буйрак етишмовчилигига учраган касаллар жуда кўп терлайдилар. Шундай бир касалдан “терлайсизми” деб сўраганимда “ха, шу даражада терлардимки, хатто кечалари икки марта чойшаб алмаштиришга мажбур бўлардим”, деди. “Кейин нима бўлди” деб сўраганимда. “Докторга мурожаат қилдим, у менга бир дори ёзиб берди ва терлашим тўхтади”, деди. Мен “шундан сўнг ҳеч терламадингизми, сизда садаф ёки экзема пайдо бўлмадими?”, деб сўрадим. У, “терламадим, аммо садаф касаллигига учрадим, ва кортизон ёрдамида тузалдим”, деди. Аслида, буйрак касаллигига учраган одамларда метоболик чиқиндилар терлаш йўли билан ташқарига чиқади. Агар терлашни тўхтатсангиз иммунитет тизими бошқа йўл излашни бошлайди. Касалимизда терлаш йўли тўхтатилгач, метаболик чиқиндилар тўқималарда йиғила бошлаган ва садаф касаллигига сабаб бўлган. У йўл ҳам ёпилгандан сўнг метаболик чиқиндилар бўғинларда йиғилган ва онкологик понделит юзага келган. Бизнинг муолажа шаклимиз эса жуда содда, оддий ва бепулдир.

Тақдим этувчи: Ойдин Солиҳ Туркияда вилоятма вилоят кезиб, ҳар хил шаҳарларда семинарлар уюштириб, бошқа мамлакатларда ҳам конференциялар берди. Хасталик ва саломатликнинг асосий сабабларини бир мўъмина фаросати билан тадқиқ қилиб, халққа тақдим этди.

Ойдин Солиҳ: Агарда соғлик-сиҳҳат яхши бўлса, коинотдан келган сўнгсиз билги оқими ичидан малаклардан келганини айириб, уни танлай оладиган кучга эришишимиз мумкин. Эътиқодли бир инсоннинг, ўз соғлиғи билан боғлиқ масалаларда лоқайд бўлишга ҳаққи йўқ. Инонган инсон соғлиги учун ҳатто йога билан ҳам шуғулланмайди, чунки бу сизни буддизмга олиб боради. Албатта йоганинг бир неча ҳаракатларини қилиб, соғлигимиз учун қўллана оламиз. Аммо бутун бир система сифатида қўлланиб бўлмайди. Чунки ҳар системанинг теран мохиятга эга белгилари бор. Масалан, бир кишининг кўйлагида бир рамз бор. У кимсанинг бунинг нима эканлигидан хабари йўқ. Аммо Коинот бундан хабардор. Бу кимса кўйлагидаги ушбу рамз билан ўзининг кимлигини, кимга боғлиқ эканлигини, бутун коинотга эълон қилади. Автоматик равишда бу рамзнинг соҳибига боғланади. Ҳаётимизда муҳим бўлмаган ҳеч бир нарса йўқ. Ҳар бир нарса ғоят жиддий ва муҳимдир.

“Дунё бир имтиҳон майдонидир ва имтиҳонда қоидалар бордир. Йўлни ана шу илоҳий қоидалар билан излаш керак. Аллоҳ ҳаддан ошганларни, қоидани бузганларни севмайди”.
(Ойдин Солиҳ)

Тақдим этувчи: Ойдин Солиҳ билан Муҳаммад Солиҳнинг Умида ва Темур исмли икки фарзанди ва 6 набираси бор. Ойдин Солиҳ фарзандларини, талабаларини ва набираларини севиб тилга оларди. Касалларини севмаган шифокорнинг фойдаси бўлмаслигини айтарди. Набираларига ва кичик болаларга кўп танбеҳ бермас, йиғлашларига эътибор бермасди, ортиқча эркаламасди, уларга катталар каби муомала қиларди. Ойдин Солиҳ Йўқотилган шифонинг изини болалигиданоқ набираларига, атрофидаги болаларга севдириб, кичик ёшдагиларнинг шу ёшиданоқ ақл билан фикрлашига сабабчи бўлди. Ойдин Солиҳнинг ҳаёти каби ўлими ҳам муҳим дарс бўлмоқда. Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В.)нинг “ўлимимни севаман” ҳадиси шарифларининг cўзлар экан, ўлимни соғинч билан кутган қуллардан бўлганини ҳар маҳалда кўрсатди.

“Яхшилик ва ёмонлик ажралган замон барча пардалар тушади. Пардалар тушгач ҳақиқат кўринади, ҳамма нарса очиқ-ойдин ўртага чиқади, у онда ишонишга мажбур бўламиз. Аммо имтиҳон бу нуқтада тугайди. Парда тушди, имтиҳон йўқ…”.
(Ойдин Солиҳ)

Ойдин Солиҳ: Доктор сизга, “дори ичмасанг ўласан” дейди. Сиз ҳам ишонасиз бунга! Сиз кимсиз бу ҳолда? Сизнинг ўлимингиз шу касалликка боғлиқми? Ёки шу ҳаром дорига боғлиқми? Шуурингиз йўқ! Чунки ҳаром ейсиз! Қандай ҳаром еяётганингизни кейин тушунтираман сизларга… Яна доктор дермиш: “Сенда “Д” витамини етишмайди, ечиниб қуёшда ёт!”. Қуёшда яланғоч ҳолда ётиш… на адабсизлик бу! Аммо инсонлар буни қилишяпти, мусулмонлар қилишмоқда, асосан аёллар… Сўнг айтишади, “Саломат бўлиш учун ундан-бундан ейиш керак, беш маҳал! Уч маҳал асосий овқатланиш ва 2-3 маҳал қўшимча емак! Яна 6 литр сув ичиш керак эмиш!” Бироз аввал 3 эди . . . сўнгра 4 га чиқди, сўнгра 5 га, энди эса 6 га чиқди! Менга шундай дейишади бечоралар: “Менинг докторим менга айтди-ки…”. Хўп, сенинг Пайғамбаринг йўқми? У сенга нима деди? “Оз еб, оз ич”, деди. Аммо Пайғамбарга ортиқ ҳеч ким ишонмайди. Докторга ишонадилар. “Мен докторга таслим бўлдим, бошқа чорам йўқ эди”, дейишади: Эҳ сен бечора! Қаранг нималар дейишяпти? “Докторга таслим бўлган эмиш ва бошқа чораси йўқмиш”. Аллоҳ, Пайғамбар сен учун энди чора эмасми? Бу ерда рукиялар айтишяпти, оятлар ўқияптилар, булар ортиқ сиз учун чора эмасми? Ва баъзилар шундай дейди, “Рак бўлдим. Химия терапияга мажбур қолдим”. Ҳа мажбур қолдим, бошқа чора йўқ! ҚАНДАЙ БОШҚА ЧОРА ЙЎҚ? ЎЛИМ ОРТИҚ ЧОРА ЭМАСМИ? Қаранг! Ўлим нақадар гўзал чора! Муҳаммад (с.а.в) айтадилар: “Ўлимимни севаман, яқин биродаримнинг ўлимини ҳам севаман” Чора эмасми? Бечоралар! Исломни унутдингиз, яҳудий каби бўлдингиз! Улардан сўрайман, “Мусулмонмисиз?”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Аллоҳга ишонасизми?”, “Сўнгсиз..”, дейишади. “Сўнгсиз” дедими, у ёлғончидир! Сўнгсиз ҳам бўладими? Ва шу охир замонда!

Тақдим этувчи: Келини Ҳожар Солиҳ Ойдин онасининг ортидан шуларни сўзлайди: “Ойдин онамнинг ўлимига яқиндан шоҳид бўлдим ва шу хулосага келдимки, ҳар ўлим аслида бир туғилишдир. Бир онанинг туғишга ҳозирлангани каби, Ойдин онам ўлимга тайёрланди. Қанчалик ўхшашлик бор туғилиш ва ўлим орасида! Чақалоқ она қорнидаги даврини тамомлаб, бу дунёга келгани каби, инсон ўлар экан у дунёга туғилади. Охиратнинг борлигига нақадар буюк далил бу! Бу туғилиш оғриқли бир жараёндир. Таслимият керак бўлади. Ойдин онамнинг ўлимидан аввалги оғриқлари ҳам туғилиш оғриқлари каби эди. У тепадан тирноққача таслим бўлди ва расман бошқа дунёга туғилди! Ойдин онам лисони-ҳоли билан ўлимнинг нақадар табиий жараён эканлигини ўргатди бизга. Инсонларнинг ўлмаслик учун ҳар йўлга бош уришларига ҳайрат билан қарар эди. У қочмади ўлимдан. Аксинча, доим ўлимга тайёргарлик кўрди. Ўлимни қабул қилган эди, ҳатто уни севар эди. Ўлимини қанчалик кўп кутган эди у!. Бу ҳолнинг етук бир иймон мақоми эканлигидан аминман.” (Ҳожар Солиҳ)

Ойдин Солиҳ: Аллоҳ жаноби Ҳақ, ўн саккиз минг оламни яратди, руҳи билан тўлдирди ва ҳар борлиққа бир вазифа берди. Ва бу борлиқлар узун ва мажбурий вазифада. Ва ёки биз бундай дейишимиз мумкин: давомли ва мажбурий зикрда. Инсон мустасно… Инсон истаса Аллоҳни зикр қилади, истамаса йўқ. Лекин инсоннинг вужудидаги миллиардлаб ҳужайралар мажбурий ва давомли зикрдадир. Масалан, ўпка ҳужайралари “Ҳай”-“Ҳу” (Аллохнинг исмлари) зикри билан машғул. Бу зикр тўхтаса ўпка ўлади… Инсон дунёга “Ҳай” зикри билан келади, “Ҳу” зикри билан кетади. Бутун умр : “Ҳай”-“Ҳу”.

Тақдим этувчи: Ҳақ билан қовушишининг ортидан, жуда оз сув билан ювилишини, тобутини сирка билан артилишини, ичига гул суви сепилишини, кафанининг ичига чўрак ўти қўйилишини, ювилгандан сўнгра бир неча бор хушбўй тутатқи (исириқ) тутатилишини ва ҳеч кимнинг йиғламаслигини васият этди. Бугун ҳам унинг юзидаги нур, боқишларидаги ойдинлик дарс каби ўқитилишда давом этмоқда.

ЎХҲ таҳририяти

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар