Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бурун нега ундай эканмиз? Энди нега бундай бўлдик?

Бурун нега ундай эканмиз? Энди нега бундай бўлдик?
12 Mart 2016 - 4:00 'да юкланди ва 1866 марта ўқилди.

mountainsАлихонтўра Соғуний

ТУРКИСТОН ҚАЙҒУСИ — 18

(давоми)

Яна ўз сўзимизга қайтайлик. Юқорида айтилганича Шодмон ҳожим қишлоғи Кичик Кеменга келганимизда, кутишиб турган қирғизлар бизни қарши олдилар. Яйловдан қайтган қалин эл оралаб, тун бўйи юрганимизча тонгга яқин бир ерга келиб тушдик. Бироз ухлаб эс олган сўнггида, у ердан отланиб кун бўйи юрганимизча, ахир пешин кезида қалин қарағай ичида тикилган бир қирғизнинг уйига келдик. Бу эса бизни кутиб турган Назарқул деган сафар йўлдошимизнинг уйи экан. Бизни бу ерга қўндириб, ўзи орқада қолмиш уйларни кўчириб келмоқчи бўлиб, уч тўрт йигитлар билан тун қатор қилиб кетди.

Эртаси қуёш кўтарилган кезда эдиким, бирор юз оилалик қирғизлар бола чақалари билан енгил юкларини олган, бошқа мол-чорваларини, тикилган уйларини қолдириб, ёлғизгина уюрлари билан йилқиларини ҳайдашган ҳолда етиб келдилар. Хитой ерларида пул бўлғудек нарсалар билан ҳуржин халашлари тўлдирилмиш эди. Кўпчилиги бола чақа, хотин қизлардан тўпланган эди. Қандай ҳам бўлса, сафар суннатига мувофиқ Назарқулни сафар амири қилиб, ўзим бошлиқ олти одамни унга кенгашчи сайлаган сўнггида, олди орқамизга мерган йигитлардан соқчилар белгилаб, йўлга тушдик.

Ичимизда икки беш отар, уч тўрт барданка, қолгани ов милтиқлари бўлиб, йигирмадан ошиқроқ қуролимиз бор эди. Шу юрганимизча Кўкқуйруқ ўзанини бўйлаб ўлтириб, орада уч қўниб, Чуй дарёсининг боши Оқсув, Челак деган икки ошув айрилишига етдик. Бу юрган еримиз йўлсиз бўлиб, бўри юрмаган тоғу тош оралаб юришга тўғри келганликдан, тоғ сафарларида кўп юриб кўзи пишган етук йўлбошчи керак эди, бахтимизга қарши, ваъдалашган қоловуз (йўлбошчи) кишимиз келмай қолди.

Келаётган йўлимизда биз билан қочган қирғизларнинг қўрада ётган қўйлари, эгасиз қолган молтоварлари, ускуналарига кўзимиз тушди. Инсон турмушига коммунистларнинг зулми шундайин ҳароблик келтирганини кўриб, кўнглимиз вайрон бўлганликдан кўз ёшларимизни артиб улгиролмадик.

Қочган хабаримиз эл ичига тарқалгач, бизни қўлга тушириш учун олдимиздан чегара соқчиларини тўстириб, ортимиздан қирғиз коммунист отрядларини юбормиш эдилар. Биз қочқунлар уч кун ўзан бўйлаб юрганимизча, Оқсув ошуви остига келганимизда кетимиздан юборилган қирғиз коммунистлар аскарларининг қораси йироқдан кўриниб қолди. Орамизда бир оз отишувлар бўлиб, шу кечани соқлик билан ўтказдик. Етган еримиз улуғ тоғларга тақалган, ўнг қўлимиз Челак довони эди. Лекин бу довонларни ошиб, йўлларини кўрган бошчимиз бўлмағанликдан қайси бирига киришимизни билмай орсор (ҳайронликда) қолганимиз устига, қувғинчи тўсқинчилар олди орқамиздан ўрамиш эди. «Икки йўл келиб, қайси бирига киришни билмай қолган киши ўнг қўлига юрсин», деган Расулуллоҳ сўзини маслаҳат бердим эрса, бошқа сабаблар чиқиб бунга юришга тўғри келмади. Охири, сўл қўлдаги Челак довонидан ошиб олсак, қозоқ ерига тушиб, булардан қутулиб кетишимизни ўйлаб, шунга киришни тўхтам қилдик.

Эртаси саҳарлаб остидан бир дарё суви тошиб чиқаётган улуғ тоғ бели устига чиқиб, шу ерга уч тўрт қуроллик қирғиз болаларидан қўйдик, ўзимиз кўпчилик қўш қулонларимиз (кўчгандаги юкимиз ва йилқиларимиз) билан бел (тоғ бағридан ўтиб) ошиб, ёлғизтуёқ кийиклар изи орқали юрганимизча булутга тиралган тўрт тоғ орасидаги сув ғазнаси (омбори) Кўккўл деган жойга тушдик. У ердан ўтиб, кўк муз оқ қордан бошқа ҳеч нарса кўринмаган, бош оёғи булутлар билан ўралган Челак довони остига келиб қўндик. Куз ҳавоси совуқ, қаттиқ қор учқунлаб турарди. Қор ўрталарида кўриниб қолган қора тошлар орасида боши чиқиб турган бир турлик ўсимликлардан бошқа ўтин топилмайдиган шундай қисмчилик жойларда қирғиз хотинлари ош овқат тайёр қилишди. Буларнинг эпчиллиги мени ҳайратда қолдирди.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳар ким эрса бир нарсага боғланиб яратилганликдан ул нарса унга осонлашади, ҳар ишни ўз эгасига топширингларким, ишинглар енгиллашади», деган ҳикматлик сўзларининг сирларини шунда тушунган эдим. Айниқса, ўз дўстларимиздан Абиш, Ҳайдарали уларнинг хотинлари Ойша, Ойқон бу эр хотинларнинг бу каби оғир йўллар, машаққатлик сафарларда менга кўрсатган ҳурматлари, қилган хизматларини эскариб, ҳаётим борича уларга раҳматлар айтиб дуо қилурман. Аллоҳ уларни раҳмат қилиб, жойлари жаннатда бўлсин!

Қандағ ҳам бўлса, шу кечани қор-музлар орасидаги қора тошлар устида тонг оттирдик. Эртаси ойна устига тушган ёғду каби, қор муз устида ялтираб турган қуёш кўтарилди. Йўл билган, юз кўрган йўлбошчи кишимиз бўлмагач, энди нима қилишимиз керак? Хотин болалардан бошқа қари-ёш демай бутун эр кишилар баримиз отланиб, тоққа тирмашдик. Минг машаққат билан тоғ тепасига чиқиб қарасак, мўлжали уч чақирим келгудай, тоғ тескайини қор муз қопламиш эди. Мана шу ерда бирор юз киши яёв, отлиқ бўлиб, биздан илгари қочган кишилар йўл солган бўлсалар, шулар изидан юриб ўтармиз, деган умид билан шу куни эртадан кечгача йўл излаб из қидирдик. Бироқ бахтимизга қарши туёқ ёки оёқ изи тушган бирор нишон тополмагач, кечки совуққа қолиб, бўрон чопқунга учрамайлик деб, ночорлик билан ортимизга қайтдик.

Худо ўнглаб, Кўккўл бели устига уч тўрт қуроллик қоровул қўйиб ўтган эдик, йўқ эрса орқамиздан қувиб келаётганлар изимизга тушиб устимиздан босар эканлар. Из қувиб келганлар бел устига чиққанда бизнинг қоровулларимиздан қаршилик кўриб, кетига қайтмиш эдилар. Шу билан икки қўниб муз тоғлар орасида йўл тополмай, овора бўлган сўнггида яна орқамизга қайтиб келдик. От уловларимиз чарчаб, ўзимиз қийналганимиздан бел устида бир икки кун эрув (дам олиш, ҳордиқ чиқариш) қилиб, шу орада икки кишини ер чорлаб (атрофни билиб келиш, разведка қилиш) келиш учун Оқсув довони томонга юбордик. Кетган кишиларимиз иккинчи куни тинчлик хабарини келтиргач, бу йўлнинг икки кунлик олислиги бўлса ҳам, бошқа иложи бўлмаганликдан шунга киришга мажбур бўлдик.

Эл яйловдан кўчган кези, йўллар жимжит, иссиқ совуқ орасида ҳаво очиқ бўлиб, тинчлик билан Оқсув довонини ошиб, келишган кенг бир яйловга тушдик. Бу ерга киргач қирга, теварак тўрт томонга кўз солдим эрса, ўтмишдаги эркинлик қўйнида кун кечирган ўрозлик ўғуз уриғи Эдиқут эли у тоғдан бу тоғга, у сойдан бу сойга ер танлаб, кўчиб юрганлари эсимга тушиб хаёл денгизига чўмдим. Кенг юзлик саболарда (ёғоч тоғораларда, идишларда) кўпириб ётган қимизни қизил кўкарларга (ёғоч бокалларга) қуйиб ичганлари, қўй-қўзи этлари кўнгилларига теккач, қулун (бия боласи) сўйиб ейишга киришган кунлари кўз олдимга келиб, ҳайронликда қолдим. Бир оз бўлса ҳам эркинлик оламига чиққандек бўлиб, ҳордиқ чиқариш учун бу ўринда икки кун эрув қилиб тўхтагандан сўнгра, Тойсоврун, Бойсоврун деган яйловлардан ҳали эл кўчмаган экан, кечалаб тун қоронғусида у ердан ўтиб, Жилақарағай довони остидаги қалин қарағайзор ичига кириб қўндик.

Бизнинг бу юрган ерларимиз Туркистон бешиги, Ўғузхон пойтахти аталган Иссиқкўл ўлкасининг шимол томонидаги Тян-Шан тоғларининг тармоқлари эди. Бу ерга келиш олдида ёға бошлаган қор, ёмғир тун бўйи тўхтамай ёққан бўлса ҳам, ҳар туп қарағай бир қирғиз ўтовидек бўлиб, тубига тушган мусофир меҳмонларни қор ёмғир ҳужумларидан ўз оиласидек асрамиш эди. Эртаси ҳаво очилиб кун кўтарилгач, бу ердан кўчиб шимол томонга қараб, тоғдан тоғга оша от тортиб юрганимизча, боши кўринмай туман билан чирмалган, бир улуғ тоғ тубига етдик. Шу ерга келганимизда ҳаво бузилиб қор ура бошлаб, ёлғизоёқ келаётган йўлимиз юзи ёпилиб, қаёқка юришимизни билолмай тўхталиб қолдик.

Қирғиз йигитлари эса яёвлаб, тоғ юзига тирмашиб, йўл излашгани турдилар. Борган сайин қор ёғиши қаттиқлашганликдан кўз қоплаган буроша (бўрон, қаттиқ шамол) бўлиб, йўл излашган йигитларимиз бир бирларини кўролмай қолишди. Бунинг устига ёлғизоёқ йўл устида узундан узун туриб қолганимиздан, отларимизнинг бели толиб ёта бошлади. Қарасак, кун тушдан оғиб боради. Агар шу ўрталарда кечалаб қолар эканмиз, ўзимиз ва от уловимиз учун қаттиқ қийинчиликлар туғилишини ўйлаб, сафарда орқага юриш яхши бўлмаса ҳам, бошқа иложи топилмагач, ночор кери (орқага) қайтишга мажбур бўлдик. Босган изимизга қайтиб, қорбўрон ичида олти соат чамаси юрганимиз сўнггида кўз қорайиб, гугум тушгандан кейин ҳориб-чарчаб, зўрға эрталабки кўчган қалин қарағай остига кириб омон қолдик.

Бу каби кўрилмаган улуғ довон йўлларини ошиб ўтишга етук йўлбошчи лозим экан. Шундай одамни топиб келтириш учун шу ерлик элга алоқалик бир кишини уларга кечалаб юбордик. Эртаси куни ҳаво очиқ бўлиб, кўзгудек кўринган булутга тиралган буюк қор тоғларини ялтиратган ҳолда қуёш кўтарилмиш эди. Шу чоғда қоловуз ҳам етиб келгани учун баримиз суюнганимизча унга эргашиб йўлга тушдик. Кечаги адашган жойларимиздан олиб ўтиб, от тиззасига келган қор ичида кўрам тошлар оралаган ҳолда синчиклаб юриб, йўл топган йўлбошчимиз қирғиз чолга офаринлар айтиб, уни бек олқишлар эдик. Шундай қилиб, Жилақарағай довонидаги қор тоғларини омонлик билан ошиб, у томони Челак, Толғор яйловларига тушиб, икки кун эрув қилдик.

Шу ерга келганимизда отақли қоловузлардан қирғиз Қўйчи ботир қочоқларга ёрдам етказиш учун Ғулжадан чиқиб, олдимизда икки кунлик Қудурғу деган ерга келган хабарини англадик. Бу киши эса беш-ўн қуроллик йигитлари билан йўл тополмай юрган қочқунларни Ғулжа томонига ўтказиб, шу касб орқалик фойдаланиб юрган қора ботирлардан экан. «Қоракўл шаҳар соқчилари хабар топмай туриб, чегарадан ўтишимиз керак, кечикканнинг хатари кўп, тезлик билан етказиб келинглар», деб қуроллик икки йигитни бизга юбормиш эди. Йўлда қўшилган қирғиз йўлдошларимизнинг орқада келаётганларини кутишга тўғри келганликдан шу ерда икки кун туришга мажбур бўлдик. Шунга кўра Қўйчи ботирдан биз боргунимизча кутиб туришни ўтиниб сўраб, тортуқ йўсинида унга бир семиз бия юбордик. Қудурғу тоғи бетида тўп қарағай тагида бизни кутиб олишга қаттиқ ваъда беришиб, бия етаклаган ҳолда бу икки йигит бизга хўш айтиб қайтди. Шу билан икки тун ўтказиб улар ортидан биз ҳам йўлга тушдик.

Раҳмсиз, кучлик душманлар чангалига тушишдан қўрқиб, улуғ тоғларга сиғинган йиғинди бир тўда мазлум ожизлар қаторида ўзимнинг кетаётганимни кўриб, бу хунук манзарадан қаттиқ таъсирланмиш эдим. Бир даврларда бутун дунёни найзаси учида ўйнатган турк ўғлонлари, бугунки кунда бургутдан қочган тулкига ўхшаб қолдилар. Қочар жойини, кирар тешигини тoполмайдилар. Бурун нега ундай эканмиз? Энди нега бундай бўлдик? Мана бунинг сабабларини текшириб, аниқлаб билганимиздан кейин, унинг чорасига киришмоғимиз керак. Бизнинг ишончимиз 6у дунё, у дунё бўлиб, охират кунига иймон келтирамиз.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube