Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Гар тутса ҳолимдан хабар…

Гар тутса ҳолимдан хабар…
14 Mart 2016 - 10:07 'да юкланди ва 2158 марта ўқилди.

Old-KhivaМАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Жон чиқар

Гар тутса ҳолимдан хабар, қуруқ ёғочдан қон чиқар,
Кимса шароримдан асар топса, танидан жон чиқар.

Қорун қилиб молин адо, юз жон истар, бўлса фидо,
Кун шаъмидан бўлиб жудо, нурин қўйиб, пинҳон чиқар.

Бир гўшада бўлсам муқим, дилга келтирсам қадру сим,
Ҳар гўшайи вайронадан, юз ганжу бепаён чиқар.

Кўнглимга келган нақшлар, кўзларда пайдо бўлса гар,
Қўшилсалар кўп нодонлар, комил бўлиб, мардон чиқар.

Ҳеч англамай зари-зебар, гар топса жазмимдан асар,
“Алиф”дан, “ба”дан бехабар, ҳар дамда бир бир “Қуръон” чиқар.

Жабр этди Жамшид жонина, ҳукм эрди маъдан конина,
Юз йил ўқиб, поёнина, на Золу на Луқмон чиқар.

Мен ҳам Фироғий ул қадар, ақлимни қилдим дарбадар,
Бир беҳунар топса ҳузур, пар чиқазиб, осмон чиқар.

Махдумқули, оз айла сўз, қолар биздан тоғу денгиз,
Тупроққа тўлса ушбу кўз, Ҳақдан яна фармон чиқар.

Изоҳ: Сим – кўрк, виқор маъносида.

*****

 

Ёр сендан

Булбулларни есир этган гулхандон,
Ё, Раб, хабар биларманми, ёр сендан?
Етти иқлим кўзга кўринар зиндон,
Ё, Раб, хабар биларманми, ёр сендан?

Исфандиёр, Рўйинтан, Рустам Золида,
Шом, Нажафда, Макка, Дамашқ элида,
Арзи Курсда, Карбалонинг чўлида,
Ё, Раб, хабар биларманми, ёр сендан?

Шароб ичиб, сархуш бўлиб, сакрасам,
Ғаним жонин, қийма-қийма тўғрасам,
Гўрўғлидек тоғдан-тоққа учрасам,
Ё, Раб, хабар биларманми, ёр сендан?

Бир гул унар гўзал ёрнинг боғида,
Булбул хуруж айлар соғу сўлида,
Байтуллоҳнинг Сафо, Марви тоғида,
Ё, Раб, хабар биларманми, ёр сендан?

Шайх Сангиндек узун куйга улансам,
Шибли каби тўз-тупроққа булғансам,
Каъба бориб, етмиш етти дўлансам,
Ё, Раб, хабар биларманми, ёр сендан?

Юсуф каби зиндон ичра йиғласам,
Жиржис каби жон йўлида чоғласам,
Юнус каби Ҳаққа қуллуқ боғласам,
Ё, Раб, хабар биларманми, ёр сендан?

Дуо қилиб қўлим кўкда қолдирсам,
Гул, Фархордек ўхшашимни сўлдирсам,
Қўбуз олиб, буюк наъра чалдирсам,
Ё, Раб, хабар биларманми, ёр сендан?

Исо каби хилват тутсам самода,
Идрис каби қуллуқ этсам зиёда,
Хизир, Илёс каби кирсам зулматга,
Ё, Раб, хабар биларманми, ёр сендан?

Махдумқули, ошиқларнинг мастида,
Хира кўзи ҳайрон ўлар дўстида,
Етти ерда, тўққиз фалак устида,
Ё, Раб, хабар биларманми, ёр сендан?

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube