Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Уйқу ичра ётардим

Уйқу ичра ётардим
17 Mart 2016 - 13:06 'да юкланди ва 2150 марта ўқилди.

rus13МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Ичмайин жомим

Тўзмасман, тўймасман, турмасман, эй ёр,
Давру давронимда ичмайин жомим.
Жомга май сунганинг кўрмасин ағёр,
Келмасман ақлимга топмайин комим.

Бир ғаввос бўлибман, кечарман кўлни,
Топишиб ҳамрозла, тутарман йўлни,
Шавқнинг шаробидан бўлмишам далли,
Билмам нечук кечар ботган ҳар шомим.

То нафас меҳмондир, танда жон бордир,
Дил сенга мойилдир, кўз интизордир,
Тортганим фиғондир, юрагим қондир,
Ҳар кун бу дард ила кечар айёмим.

Кўзларинг жаллоддир, тилларинг айёр,
Ғамзанг бемор этар, юзларинг тумор,
Мансур балосига бўлсам гирифтор,
Пишмасдан кетарман, бўйнимда домим.

Махдумқули, уйқу ичра ётардим,
Амрига дуч бўлдим, иймон келтирдим,
Ўзимни унутдим, ҳушим йитирдим,
“Фироғий” деб чақиргайсан, бу номим.

*****

Сўнам 

Бўлмади бизга насибинг, истадим куздан сени,
Дединг: “Ўтсин қиш, топарман тоза наврўздан сени”.
Сайладим, тутдим, сўнам, етмиш минг қиз – ҳурдан сени,
Нечун белингни қучмадим, топиб боғ, туздан сени,
Истарам, Ҳақдан, қовуштиргай менга тездан сени.

Ҳеч бир жойда сўзим ўтмас, мен каби оввора йўқ,
Элим-куним раҳм айламас, мен каби бечора йўқ,
Юрагим юз пора, ёлғиз, ҳеч танимда яра йўқ,
Сен ғарибсан, мен фақирман, сенда, менда чора йўқ,
Севгилим, тақдири Ҳақдир айирган биздан сени.

Севгилим, сен кунда бир бор ёдингга солсанг мени,
Кунда юз қатла тиларман яратган Ҳақдан сени,
Бошқа кун сен ўтга солсанг, мен фароғат бандани,
Ҳақ кўтарсин орадан, шояд, рақиб шармандани,
Қил ғараз биздан яна инжитсалар сўздан сени.

Боғига кирсам саҳар, булбул бўлиб солсам ўйин,
Ғафлатда қолса рақиб, бирдам солишсак қўл-бўйин,
Ҳақдан ўзга чора йўқдир, не қилай, мен найлайин,
Инча бел, ширин забон, каптартўпиқсан, ғозбўйин,
Сақласин Тангри паноҳида ёмон кўздан сени.

Хайрингни душман кўрар, дўстинг чекар жабру жафонг,
Ёрга дилдорлик бўларми, сурмайин завқу сафонг,
Солсалар Болқон тоғи, менга бўлолмас ҳамоҳанг,
Айтадир Махдумқули, аҳдинг ёлғон, йўқдир вафонг,
Бевафолар хўп совутмишлар, сонам, биздан сени.

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube