Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Баъзи «ҳақиқатшунослар» мени кофир ҳисобладилар, баъзи соддадиллар эса девона дедилар

Баъзи «ҳақиқатшунослар» мени кофир ҳисобладилар, баъзи соддадиллар эса девона дедилар
23 Mart 2016 - 3:00 'да юкланди ва 1972 марта ўқилди.

b7Абдурауф ФИТРАТ

Нажот йўли

(19-қисм)

ЧЕКИНИШ

Банда то нафас олар эканман, фарёд уриб таҳсил усулимиздаги нуқсонларни эътиборли арбоблар назарига ҳавола этаман, лекин, билмадим, бахтимга қарши ҳозиргача бирорта одам гапимга қулоқ солмади. Бунинг устига, айтсам, баъзи «ҳақиқатшунослар» мени кофир ҳисобладилар, баъзи соддадиллар эса девона дедилар. Мен бу бўҳтон, ёлғон, бемаъни гапларга парво қилмайман, зеро, бу халқ хизмати йўлида қилаётган ҳаракатларим мадҳу сано, ҳурмат-эҳтиром, салла-чопон, давлату бойлик, эътибор учун эмас. Балки менинг мақсадим ягона бир нарсаки, мен уни дунёдаги барча нарсадан азиз ва муқаддас деб биламан. У нарса инсоният олдида турган вазифам, бошқача ибора билан айтганда, Аллоҳ розилигидир. Мен буларнинг ҳаммасидан фарёд чекиб, кичигу каттани, яхши-ёмонни ўзимга душман қилиб шу холиқ Аллоҳни розилигини топишдан ўзгани орзу қилмайман, «сен сўзимга хоҳ ишон, хоҳ ишонма».

Лекин мени маъюс ва ғамгин қиладиган ҳолат шуки, илм толиблари, асли менинг мақсадим — уларнинг ҳушёрлиги; (улар) мендан нафратланиб, хафа бўлиб юрадилар. Чунончи, яқинда («Ҳинд сайёҳи» деган рисолам нашр бўлгандан сўнг) Бухоронинг бир нечта муллаваччалари менга юборган мактубларида сўрабдилар: «Нега ҳамма аҳли илмни ўзингга душман қиляпсан?» Бу саволдан мен таъсирланиб, ҳайрон қолдим. Шу учун муносиб мавқеъ борлигида, мен уларга аҳволларини баён қилишни хоҳлардим. Аввало, шуни арз қилайки, менинг ўзим бир камтарин толиби илмман. Фақат илм талаби борки, мулкимда бу ғариб меҳнатларимни ортиқ баҳоламадим, кўп кўрмадим ва ўзимни яна шу сарзаминга ташладим. Бас, мени илмнинг ва уламоларнинг душмани деб ҳисобламоқ катта хатодир. Аммо илм толиблари менинг биродаларим ва ҳаммаслакларим. Мен ҳар куни улар орасида юриб, улар билан бирга таҳсил олдим. Бугун ҳам уларнинг тариқидан (йўлидан) четга чиққаним йўқ, зеро, илм таҳсили билан машғулман. Дунёда бирорта виждон ва иймон соҳиби йўқки, ўз биродар ва ҳаммаслакларига бесабаб душманлик қилса. Бу чеккан фарёдларим ва уларга раво кўрган бу маломатларим ҳаммаси дўстлигимдандир.

Мен ҳам улар каби ўқидим, ҳаракат қилдим, оқибат тушундимки, бизнинг таҳсил усулимизнинг ҳеч фойдаси йўқ, балки бора-бора ўз солик178ларини катта фалокатларга дучор қилиши мумкин. Ночор ўзимни у ҳолат гирдобидан нажот соҳилига олдим ва ҳаммаслакларимнинг таҳсили учун бел боғладим. Шунинг учун, изтироб билан айтаманки, эй азиз биродарларим, сиз танлаган йўлнинг боши беркдир, қайтинг, токи сизни гирдоби (бу йўл) ҳалок қилмасин! Ахир инсоф ва андиша лозимдир. Биз туркистонлилар 20 йил муддатида машаққат ва меҳнат қилиб таҳсил оламиз, у таҳсилимиз араб тилида жорий қилиниб, ўрганган барча илмимиз динийдир. Шундай экан, нега фиқҳга доир бир масъалани фиқҳ илмини қўллаб ечадиган бир олим орамиздан чиқмайди? Нега ақалли юз кишини йиғиб ҳадиси шарифдан дарс берадиган фозилимиз йўқ?

Нега оврўпали олимларнинг ботил ақидаларини рад қилиб, исботлайдиган мутакаллим (бир доно нотиқ)дан асар ҳам йўқ? Нега… Нега… Нега…?

Баъзи соддадиллар бу эътирозларимизни бежавоб қолдирмайлик деб айтишлари мумкинки, «биз ўрганаётган илмларнинг сабаб ва воситалари бор, иншооллоҳ, шу илмлар таҳсили тамом бўлгандан сўнг, сен айтган илмларни ўқишга киришамиз, ўша вақтда агар хоҳласак бошқаларга ҳам ўргатамиз» деб. Лекин, бу жавоб шу қадар пуч ва бемаъники, ҳатто эшитишга ҳам лойиқ эмас. Бу жавобни берган азизлар жуда содда ва беандишадирлар. Бизнинг орамизда илм таҳсилини тугатганига қирқ йил бўлган уламолар бор-ку, бисмиллоҳ… майдон холи… чиқишсин!.. Фармон беришсин, ҳадис тафсири мажлисларини ташкил қилсинлар, бизни ҳам динан, ҳам ахлоқан, ҳам маишатан қолоқ бўлган бечора миллатимизга ҳидоят йўлини кўрсатсинлар!

Уламо ҳазрати Расулнинг нойиблари ҳисобланади. Пайғамбарга нойиб бўлиш катта салла ўраб, уйнинг тўрида ўтиришдан иборат эмас. Ҳазрати Пайғамбар алайҳиссалом ҳам ҳукмдор, ҳам лашкарбоши, ҳам хатиб, ҳам табиб, ҳам имом, ҳам муаллим эдилар. Замоналарининг тижорат қоидаларидан хабардор, умматларига ҳатто зироат усулларини ҳам ўргатардилар. Менинг орзуим бизнинг уламоларимиз ҳазрати Расулнинг ҳақиқий нойиблари бўлиб, миллатнинг барча мушкулотларига чора топиб берсинлар: тожирга тижорат қоидаларини, деҳқонга зироат йўлларини ўргатсинлар, ахлоқсизларга ахлоқдан, ҳукмдорларга сиёсат илмидан таълим берсинлар, беморларни табобат қилсинлар, гумроҳларни ҳидоятга бошласинлар!

Менинг фарёдларимга шулар ягона сабабдир. Лекин бирор одамга ҳеч бир важъсиз душманлик қилмаганман, қилмайман ҳам.

(давоми бор)

178.Солик — бу ерда: ҳаммаслак маъносида.
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube