Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қўлим калта…

Қўлим калта…
25 Mart 2016 - 6:00 'да юкланди ва 2270 марта ўқилди.

KhivaМАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Ёрим, ё Аллоҳ

Жон жўшқина келди, ёндим ёрилдим,
Кечирсанг, не айлар, ёрим, ё Аллоҳ.
Бебош бўлиб суйдим, ўйсиз айрилдим,
Кечирсанг, не айлар, ёрим, ё Аллоҳ.

Сўзлашардим, сирлашардим ёр билан,
Юрагида ёр хаёли бор билан,
Энди, мени айирдилар зор билан,
Кечирсанг, не айлар, ёрим, ё Аллоҳ.

Кўнгил хушдир, ёдга солиб кезганда,
Ёдимга солмасам, ичим тўзонда,
Мени ғамга қўйма, жоним фармонда,
Кечирсанг, не айлар, ёрим, ё Аллоҳ.

Ихлос ила ёр мени, дер, мен ёрни,
Сўкилди жигари, кетди қарори,
Ул, унда “оҳ” чекар, мен мунда зори,
Кечирсанг, не айлар, ёрим, ё Аллоҳ.

Бордир пинҳон-пинҳон ширин сўзимиз,
Ўтган ишга ҳайрон қолдик ўзимиз,
Бир-бирга боқмоқдан тўймас кўзимиз,
Кечирсанг, не айлар, ёрим, ё Аллоҳ.

Қўлим калта эрур арзим айтмоққа,
Ишимда ривож йўқ, тўкиб-солмоққа,
Дилбар дарди қўймас мени ётмоққа,
Кечирсанг, не айлар, ёрим, ё Аллоҳ.

Махдумқули, дунё кўҳна жаҳондир,
Севишмоқлик, бу дастуру замондир,
Гуноҳим кўп бўлса, караминг кондир,
Кечирсанг, не айлар, ёрим, ё Аллоҳ.

*****

Айрилдим

Булбулам, оҳ-зор чекиб,
Тоза гулзордан айрилдим.
Кўздан қонли ёшлар тўкиб,
Ул севар ёрдан айрилдим.

Ёрга ярашар уч муча,
Сифатин сўйларам анча,
Лаби шакар, оғзи ғунча,
Зулфи сиёдан айрилдим.

Ширин жонда йўқдир тоқат,
Жабри анинг жонга роҳат,
Қошлари фитнайи офат,
Кўзи хунхордан айрилдим.

Айрилдим ғунча гулимдан,
Қора сочи сунбулимдан,
Хуш овозли булбулимдан,
Ширин гуфтордан айрилдим.

Далли кўнглимнинг армони,
Кулли гўзалларнинг хони,
Саккиз бўстоннинг жаннати,
Боқчали боғдан айрилдим.

Юрти ислом, диёнатли,
Чучук сувли, тар ўланли,
Эли – кўклан, оти – Мангли,
Нозли дилдордан айрилдим.

Махдумқули, ошиқ мастон,
Боғладим шонина дастон,
Манзилгоҳи боғу бўстон,
Олмали, нордан айрилдим.

Изоҳ: Нор-анор.

*****

Борми, ёронлар?

Ишқ йўлин ҳавас айлаб,
Келган борми, ёронлар?
Дардимни баён этсам,
Билган борми, ёронлар?

Бўлмишам масту шайдо,
Минг бир пеша, юз савдо,
Оламда мендек расво,
Бўлган борми, ёронлар?

Сиртим дард, ичим бирён,
Тортарман нола, гирён,
Менингдек масту ҳайрон,
Қолган борми, ёронлар?

Ёлғон дунёда яйраб,
Кезарсан кулиб, ўйнаб,
Ишқ оташида қайнаб,
Ўлган борми, ёронлар?

Ишқ дуч бўлса бир мардга,
Тўз бўлар, дўнар гардга,
Менингдек ўзин дардга,
Солган борми, ёронлар?

Тоб бермайин зулмга,
Борди ҳолим ўлимга,
Йиғламайин ҳолимга,
Кулган борми, ёронлар?

Махдумқули жон чекса,
Раҳм этмаслар, ёш тўкса,
Ишқнинг йўлида, йўқса,
Талон борми, ёронлар?

*****

Кўкдан инмас, ёронлар

Кўнгул парвоз айлаб, инмас жойидан,
Ҳоваланмиш, кўкдан тушмас, ёронлар,
Оғир ўйга ботдим, чиқмас бошимдан,
Бу хаёлдан кўнгил қайтмас, ёронлар.

Нўш этибдир муҳаббатнинг қандидан,
Таълим олмас зоҳидларнинг пандидан,
Учди маконидан, чиқди бандидан,
Тўлғониб, ўрнига қўнмас, ёронлар.

Ишқ ишини оқил этган – хуш этган,
Ойиларми ишққа тушиб жўш этган,
Ёр қўлидан гулгун бода нўш этган,
Оғзи куйса, ичар, кўнмас, ёронлар.

Бир мактуб бор Фотиманинг сочида,
Ўқигайлар Маҳшар кунда ёшида,
Олов бордир ошиқларнинг ичида,
Олов унинг каби ёнмас, ёронлар.

Махдумқули, ишқ ўзидан бад айлар,
Ишқ ишидар, ошноларга ёт айлар,
Ёлқинсиз ёндирар, елсиз ўт айлар,
Ҳар замонки ёнса, сўнмас, ёронлар.

Бад – ёмон

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube